Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.59K subscribers
7.54K photos
4.08K videos
29 files
6.25K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

“Агар сизлардан бирингиз таом тановул қиладиган бўлса, ўнг қўли билан овқатлансин. Бирор ичимлик ичадиган бўлса, ўнг қўли билан ичсин. Бирор нарса оладиган бўлса, ўнг қўли билан олсин. Бирор нарса берадиган бўлса ҳам, ўнг қўли билан берсин”.

Имом Ҳасан ибн Суфён ривояти
.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ВАФОТ ЭТГАНЛАР ТИРИКЛАРНИНГ АМАЛЛАРИДАН ХАБАРДОР БЎЛИБ ТУРАДИМИ?

САВОЛ: Вафот этганлар тирикларнинг, яқинларининг амалларидан хабардор бўлиб турадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Марҳумларнинг руҳига, Аллоҳ таоло истаса, унинг тирик қариндош-уруғларининг амаллари ва ҳолатларидан хабар берилади. Бу ҳақда бир қанча ҳадиси шарифлар келган. Уларда агар марҳумнинг қариндош-уруғлари яхши амаллар қилса, унинг руҳи хурсанд бўлиши, ёмон амаллар қилса, хафа бўлиши баён қилинган.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади», дедилар». (Имом Аҳмад ривояти).

Ибн Абу Дунё раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Марҳумларингизни ёмон амалларингиз билан шарманда қилманглар, чунки бу (амаллар) қабрдаги яқинларига кўрсатилади”, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 15-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 29-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:04
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍2🕊1

Бандамга сўраган нарсаси бўлади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бас, қачон банда: “Алҳамду лиллаҳи Раббил аламийн”, деса,
Аллоҳ таоло бандам Менга ҳамд айтди, дейди.

Ва қачон: “Ар-Роҳманир Роҳийм”, деса, Аллоҳ таоло бандам Менга сано айтди, дейди.

Ва қачон: “Малики явмиддин”, деса, бандам Мени улуғлади, дейди.

Бас, қачон, “Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн”, деса, бу Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди.

Бас, қачон: “Иҳдинас сиротол мустақийм, сиротоллазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззоллийн”, деса, бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди”.
 
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг
“Раббоний нидолар” китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Мўминнинг сармояси

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

📢 Муҳаррам ойининг 1-куни — 2026 йил 16 июнь, сешанба кунига тўғри келмоқда.

🗣 Муҳаррам — ҳижрий тақвимнинг биринчи ойи бўлиб, Қуръони каримда зикр қилинган тўрт улуғ ва ҳурматли ойлардан биридир.

📿
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам янги чиққан ойни кўрганларида шундай дуо қилардилар:
اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ

🟢
Ўқилиши:

«Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ».

💬
Маъноси:

«Эй Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!»

🤲 Янги 1448-ҳижрий йилда Аллоҳ таоло хонадонларимизга тинчлик ва барака, қалбларимизга мустаҳкам иймон берсин ва ҳаётимизда бизни солиҳ амалларга муваффақ айласин!

1448 ҳижрий йил — муборак бўлсин!

#ҳижрий_1448_йил #янги_ой_эълони #янги_ҳижрий_йил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 16-ИЮН,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:05
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍2🕊1
Киши дўстининг динидадир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Киши ўз дўстининг динидадир. Бас, ким билан дўстлашаётганига қарасин" (Имом Бухорий ривояти).

Кичик дарахт ёнидаги дарахтга ўхшаб ўсади. Инсон эса дўстига қараб шаклланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📹 Ғусл вожиб бўлган инсон соч-соқол олиши мумкинми?
🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Оилавий бирдамлик истаган оталарга насиҳат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳурматли оталар! Агар оилангизда бирдамлик, ўзаро ҳурмат-эътибор, меҳр-муҳаббат бўлишини истасангиз, ўз қарашларингизни аёлингиз ва фарзандларингизга мажбурлаб сингдиришга уринманг. Хато қилсангиз уларнинг олдида тан ола билинг.

“Бу уйда менинг айтганим бўлади”, дея қайсарлик қилиб туриб олманг! Аҳлингизни бирор фойдали ишга чорлар, буюрар экансиз, уларга ҳалимлик ва сабр билан  муомала қилинг. Унутманг, ҳамма бирдай фикрлаб, тушуниб, идрок этиб кетавермайди. “Нега мен тушунган нарсани булар англамайди?” дея хуноб бўлманг. Ётиғи билан англатинг. Усул ва йўл қидиришдан тўхтаманг.

Уйингиздан ташқарида дуч келган ғам-ташвишларингиз оилангизга сизиб кириб, ички муаммоларингиз билан қўшилиб-катталашишига йўл қўйманг! Ўз ҳаётингизни дўстингиз ё яқинингизнинг ҳаётига таққослаб, уни ўзингиздан кўра бахтлироқ деб ўйламанг. Ҳамма нарса кўрингани каби бўлавермайди.

Аксинча, ҳаётингизни сиз ҳали дуч келмаган қийинчилик ва машаққатларни бошдан ўтказаётган кишиларнинг ҳаёти билан қиёсланг! Шунда сиз муаммо деб ўйлаган баъзи нарсалар аслида ундай эмаслигини кўра бошлайсиз. Сиз ҳам бир хатокор бандасиз. Ўзингизга шу назар билан қаранг. Ҳаммаси изига туша бошлайди. Фарзандларингиз ҳақига кўп-кўп дуо қилинг...

Ҳассон Шамсий Пошонинг "Оқшом гўзалликлари" китобидан
Абдуссамиъ Хайруллоҳ, Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БУ ҲОЛАТДА НАМОЗИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?

САВОЛ: Мен Қўқонданман. Хизмат сафари билан Қирғизистонга ўн беш кунни ният қилиб борган эдим ва намозларимни тўлиқ ўқиётган эдим. Лекин беш кундан кейин баъзи сабабларга кўра бир кунга уйга келиб кетдим. Бу ҳолатда намозларимни қандай ўқийман?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйга келиб, яна қайтиб кетганингизда ўн беш ва ундан кўп муддат тураман деб ният қилган бўлсангиз, етиб боришингиз билан фарз намозларни тўлиқ ўқишни бошлайсиз. Агар ўн беш кундан кам муддатга борсангиз, фарз намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Бу ҳолатда уйга келиб кетишдан аввалги ўн беш кун тураман, деб қилган ниятингиз ҳисобга олинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
1
#КУН_ОЯТИ

Эй, имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўрангиз! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.

Бақара сураси 153-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Янги ҳижрий йил муборак!

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#Мақола

ҲИЖРИЙ 1448-ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

Азиз мусулмонлар! Бугун Ҳижрий 1448-йилнинг биринчи куни — Муҳаррам ойи кириб келди. Барчангизни янги ҳижрий йил билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло ушбу янги йилни юртимизга тинчлик-осойишталик, хонадонларимизга барака, қалбларимизга иймон ва тақво йили қилиб берсин.

Ҳижрат – Ислом тарихидаги буюк воқеа
Ҳижрий тақвим Пайғамбаримиз Муҳаммад Саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага қилган ҳижратлари муносабати билан бошланган. Ҳижрат нафақат бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, балки куфрдан иймонга, гуноҳдан тоатга, жаҳолатдан маърифатга ўтиш рамзидир.
Расулуллоҳ Саллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганлар:
«Муҳожир — Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк этган кишидир».

(Имом Бухорий ривояти)

Демак, ҳар бир мусулмон ўз ҳаётида маънавий ҳижрат қилиши, гуноҳлардан воз кечиб, яхшиликлар сари интилиши лозим.

Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло улуғ қилган тўрт ҳаром ойдан биридир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ойлар сони ўн иккидир. Улардан тўрттаси ҳаром ойлардир» (Тавба сураси, 36-оят)

Муҳаррам ана шу муқаддас ойлардан бири бўлиб, унда қилинган яхши амалларнинг савоби кўпайтирилади. Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойидаги рўзадир». (Имом Муслим ривояти)

Ўз-ўзимизни ҳисоб-китоб қилайлик
Янги ҳижрий йил кириб келиши ҳар бир мусулмон учун ўтган ҳаётини сарҳисоб қилиш имкониятидир.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтганлар:
«Ҳисоб-китоб қилинмасингиздан олдин ўзингизни ҳисоб-китоб қилингиз».

Ўтган йилда қилган хатоларимиз учун тавба қилиб, янги йилни яхши ниятлар, солиҳ амаллар ва эзгу мақсадлар билан бошлашимиз лозим.

Аллоҳим! Бизларни Ҳижрий 1448-йилда Ўзинг рози бўладиган амалларга муваффақ этгин.
Қалбларимизга иймон, хонадонларимизга барака, фарзандларимизга солиҳлик ато қилгин.

Юртимизни тинч, халқимизни омон қилгин. Ўтган гуноҳларимизни мағфират айлаб, келгуси кунларимизни хайрли қилгин.
Омийн, ё Роббал оламийн!

Ҳижрий 1448-йил ҳар бир хонадонга саодат, барака, хотиржамлик ва Аллоҳнинг раҳматини олиб келсин. Муҳаррам ойининг файзу баракоти барчамизга насиб этсин.

Ҳижрий 1448-йил муборак бўлсин! 🌙🤲

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
6
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 17-ИЮН,
1448
- ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 2-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 03:07
⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:50
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:55
⏱️ШОМ - 20:06
⏱️ХУФТОН - 21:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍1🕊1
Бугунги кун билан яшанг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бахтли инсонларнинг бири айтади: “Гўзал кун дунё бизни эмас биз уни бошқарган кундир. У – биз у кунда нафсимиз хоҳиш истакларига бўйсунмаган, уларга ўзимиз эгалик қилган кундир".

Бу куннинг мен эслаб қолиб, умуман унута олмайдиган хотиралари бўлади. Нафсим устидан ғолиб бўлган, бирор ишни эплай олиш ёки эплай олмаслик гумонлари азобидан чиқиб кета олган куним ғоятда ажойиб кундир.

Инсонлар билиб мени мақташи ёки ҳеч ким билмаслиги ва мақтамаслиги мумкин бўлган икки иш орасида иккиланиб турган кунимнинг гўзаллиги мақтов деган нарсани улоқториб ҳеч ким билмасада ҳаётим давомида доимо ўзим эслаб юрадиган ишни бажарган кунимдир.

Чўнтакларим пулга тўлган бўлсада қалбим олийжаноб туйғулардан бўшаб қолган куннинг гўзаллиги қўлим бўшлигини кўнгил ҳувиллашидан устун қўйган кунимдир.

Кунлар гўзал, унлардаги энг гўзал нарса эса оз бўлсада бахтиёрликдан насибам бўлишидир. Лекин насибам мени ўзимнинг қилган амалимга кўра мени топиб олади, шунинг учун ҳам у кўпдир, алҳамдулиллаҳ.

Шуъла: Ўзингизда бор нарса билан бахтиёр бўлинг, Аллоҳ сизга тақсим қилиб берган нарсага рози бўлинг. Имкониятингиз ёки ҳаракатингизга муносиб бўлмаган орзу хаёлларни тарк этинг.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Расулуллоҳ ﷺ ёш болаларга қандай муносабатда бўлганлар?

Фарзанд ҳаётимиздаги энг катта неъматлардан биридир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганда эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилар эди”.

Демак, орамизда ёш болаларнинг борлиги бу барчамиз учун Аллоҳнинг раҳмати экан. Буни асло унутмаслигимиз лозим.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
1