Toshkent viloyati Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozi oldidan foto lavhalar.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
❤4👏1
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #muftiy #gazeta
🤩 МУВАФФАҚИЯТЛИ ҲАЖ МАВСУМИ: ЮКСАК ЭҲТИРОМ, СИФАТЛИ ХИЗМАТЛАР ВА ШИНАМ ШАРОИТЛАР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон қилинди.
🕋 “Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган.
✅ Айниқса, шу йилда илк бор жорий этилган 100 нафар юртдошимиз “Президент ҳожиси” сифатида Саудия Арабистони масъуллари томонидан юксак эҳтиром билан кутиб олингани ва кўрсатилган олий даражадаги эътиборга алоҳида урғу қаратилган.
ℹ️ Маълумот ўрнида: “Уккоз” газетаси 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, Саудия Арабистонида чоп этиладиган энг йирик ва нуфузли кундалик нашрлардан бири. Газета номи қадимги араб дунёсида адабиёт, маданият ва савдо маркази ҳисобланган тарихий “Уккоз бозори” шарафига номланган. Бугунги кунда нашр босма ва рақамли форматда чиқиб, қироллик ҳамда Ислом дунёсидаги сиёсий, ижтимоий ва диний жараёнларни кенг ёритади.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан ҳаж мавсуми, хизматлар, шароитлар, ибодатлар ва ўзаро алоқалар тўғрисида бўлиб ўтган суҳбат Саудия Арабистонида чоп этиладиган машҳур “Уккоз” газетасида эълон қилинди.
🗣 Мазкур интервьюда жорий йилги ҳаж мавсуми юқори даражада ташкил этилгани, юксак савияли хизматлар кўрсатилгани, намунали тартиб-интизом ва инсонпарварлик тамойиллари асосида ўтгани алоҳида таъкидланган. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиб, жадал тараққий этаётгани эътироф этилган.
🕋 “Ҳаж – 2026” мавсумининг муваффақиятли ўтишида ўзбекистонлик зиёратчилар учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга раҳнамолик қилган Давлатимиз Раҳбарига миннатдорлик билдирилган. Ўз навбатида Саудия Арабистони раҳбариятига ташаккур айтилган.
🕋 Мино ва Арафотдаги замонавий чодирлар, шинам шароитлар, совутиш тизимлари ҳамда рақамли хизматлар зиёратчилар ибодатларини хотиржам адо этишларига омил бўлгани қайд этилган. Шунингдек, юртимизда зиёратчиларга кўрсатилган хизматлар, хусусан 9 та халқаро аэропорт орқали авиақатновлар йўлга қўйилгани, муборак манзиллардаги озиқ-овқат, тиббий ва транспорт хизматларининг юқори даражада бўлгани икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самаралари экани баён қилинган.
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast
📱 🗣 BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI?
🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺 Telegram🛍 Instagram
🤪 Facebook😍 YouTube
🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Ўзганинг ҳаққидан сақланайлик!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Ўзганинг ҳаққидан сақланайлик!
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис
“Аллоҳга тақво қилинг, беш вақт намозларингизни ўқинг, Рамазон ойи рўзасини тутинг, молларингиз закотини нафсингиз шод бўлган ҳолда беринг, бошлиқларингиз буйруғига итоат қилинг, шунда Роббингиз жаннатига кирасизлар”.
Имом Ҳоким ривояти.

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЗИКРДА ХУШУНИНГ ШАРТЛИГИ
САВОЛ: Зикр қилганимда маъносига тушуниб, хушу билан қилолмайман. Тилимга оғир келадигандек туюлади. Гуноҳлар сабабли бўлса керак деб истиғфор айтаман. Лекин истиғфорда ҳам хушу бўлмагани учун айтмай қўяман. Худди зикр, истиғфор айтганимда фойдаси бўлмаётгандек, нимадир хатодек туюлади. Нима қилсам бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зикр ва истиғфорда хушу топилмаётгани учун тарк этиш тўғри келмайди. Чунки шайтон айнан шуни истайди. Тилнинг ўзи билан айтилган зикр ҳам фойдадан холи эмас ва бу Аллоҳ ёдида турганининг белгисидир. Қалбдаги хушу эса вақт ўтиши билан, гуноҳлардан тийилиб, ибодатда бардавом бўлиш орқали аста-секин ҳосил бўлади.
Шундай экан, амалларингиз қабул бўлишидан умид қилиб, камчилик билан бўлса-да, зикр ва истиғфорда бардавом бўлинг. Аллоҳ таолодан дуо қилиб сўранг, албатта, қалбингизга хушу солиб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#duo #baytulloh #qabul #yurt #omonlik
🤲 ИККИ ПАЙҒАМБАР ДУОСИ
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🤲 ИККИ ПАЙҒАМБАР ДУОСИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👏1
Мусибатлар ўткинчидир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Бало-мусибатларга меҳмондўстликни қуюқ қилинг, зеро, улар ўткинчидир. Парвардигорнинг карами кенг: Мўмин бандасининг оёғига кирган биргина зирапча сабабли Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини ўчиради.
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Балолар меҳмондир бас, меҳмондорчиликни қуюқ қилинг, токи улар мукофот диёрига сиздан рози бўлиб кетсинлар. Балолар бўлмаганида қиёматга қуруқ қўл билан борган бўлар эдик. Агар сенга ғайб пардаси кўтарилса эди, маҳзун бўлган кунларингни яхши кўриб қолардинг. Агар балоларга сабр қилган кишига ботмон-ботмон савоб берилаётганини кўрганингда, қалбинг ором олиб, қалбингни тирнаган аламлардан лаззатланган бўлар эдинг".
Ал-Азҳар шайхи Шайх Аҳмад Тоййиб
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ таржимаси

Prezident Shavkat Mirziyoyev Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazining faoliyati natijalari va uni yanada rivojlantirish rejalari yuzasidan taqdimot bilan tanishdi.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 13-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:07
⏱️ БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 04:50
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:55
⏱️ ШОМ - 20:03
⏱️ ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 13-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6🕊2👍1
Аллоҳнинг шиорларини улуғлаш - қалб тақвоси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Миср Бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб бундай дейди:
Сўнгги йилларда “Каъбани тавоф қилишдан кўра, камбағалларни тавоф қилинг”, “Қурбонлик учун сарфланадиган маблағни садақа қилиш уни сўйишдан яхшироқ”, “Оч инсоннинг оғзидаги бир луқма мингта масжид қуришдан афзал” каби нотўғри тушунчалар кенг тарқалмоқда.
Бу каби чақириқлар Ислом шиорларидан бўлган амалларни камситиш ва одамларни улардан қайтаришга қаратилган ҳаракатдир. Эҳтимол, бундай фикрларни илгари сураётган кишилар диннинг асл моҳияти ва унинг аҳкомларидан етарлича хабардор эмасдирлар.
Фақир, мискин ва муҳтож инсонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида ҳам бўлган, бугун ҳам бор. Аммо ўтган асрлар давомида уламолардан ёки солиҳ зотлардан ҳеч ким бундай гапларни айтмаган.
Нега:
– ҳафтада икки марта гўшт сотиб олманг, ойда бир марта олиб, қолган маблағни камбағалларга беринг, дейилмайди?
Нега:
– сигарет чекманг, унинг пулини муҳтожларга эҳсон қилинг, дейилмайди?
Нега:
– тўй ва маросимларни ихчамлаштириб, ортиқча харажатларни камбағалларга сарфланг, дейилмайди?
Нега:
– ёзги дам олиш масканларига борманг, ўша маблағни муҳтожларга ажратинг, дейилмайди?
Нега айнан иккиси ҳам фазилатли ва савобли бўлган амаллар ўзаро таққосланади?
Бундай даъволар кўпинча диннинг қадриятларига путур етказишни мақсад қилган кимсалар томонидан ўйлаб топилади. Энг ачинарлиси эса, аксарият ҳолларда бу каби гапларни айтаётганларнинг ўзлари муҳтожларга ғамхўрлик қилишда фаол эмаслар.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, бас, албатта, бу қалблар тақвосидандир” (Ҳаж сураси, 32-оят).
Даврон НУРМУҲАММАД

❤1
#Ҳадис
“Кибрдан четланинглар, чунки банда такаббурликда бардавом бўлса, Аллоҳ таоло фаришталарига: «Бандамни гердайиб юрувчилар сирасидан қилиб ёзинглар», деб айтади”.
Ибн Адий ривояти.

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
...Шу йил 10 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти натижалари ва уни янада ривожлантириш бўйича келгуси режалар тақдимоти билан танишди. Мазкур тақдимотда диний-маърифий соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, келгуси босқичда 20 минг нафар ёшлар ва диний-маърифий соҳа вакиллари, жумладан, имом-хатиблар ва отинойиларни марказ фаолиятига фаол жалб этиш кўзда тутилмоқда...➡️ Батафсил
...Шу йил 9 июнь куни Бекобод туманидаги «Далварзин» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш қатнашчилари Бекобод туманининг 19 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди. Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борди...➡ ️Батафсил
...Бухоро шаҳридаги "Абу Бакр ас-Сиддиқ" жоме масжидида эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Бу галги суҳбат мўмин-мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин тутган "Бировнинг ҳақидан ҳазар қилиш" мавзусига бағишланди. Маърузада ислом динида ўзгалар мулкига тажовуз қилмаслик, ҳалоллик ва покликнинг фазилатлари оят ва ҳадислар асосида кенг ёритилди...➡️ Батафсил
...Бухоро шаҳридаги муҳташам Мир Араб олий мадрасаси биносида вилоятдаги диний соҳа ходимлари ва отинойилар учун «Илмий мақола ёзиш, тадқиқот методологияси ва манбашунослик» мавзусида амалий семинар ташкил этилди...➡️ Батафсил
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🗣 Диний соҳа вакиллари Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига кенг жалб этилади
...Шу йил 10 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти натижалари ва уни янада ривожлантириш бўйича келгуси режалар тақдимоти билан танишди. Мазкур тақдимотда диний-маърифий соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Хусусан, келгуси босқичда 20 минг нафар ёшлар ва диний-маърифий соҳа вакиллари, жумладан, имом-хатиблар ва отинойиларни марказ фаолиятига фаол жалб этиш кўзда тутилмоқда...
🗣
110 оила, шунча муаммо, шунча ёрдам
...Шу йил 9 июнь куни Бекобод туманидаги «Далварзин» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш қатнашчилари Бекобод туманининг 19 та масжиди ҳамда 22 та маҳалласига бириктирилди. Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 110 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борди...
🗣
Масжидда сурдо таржимали маърифий суҳбат
...Бухоро шаҳридаги "Абу Бакр ас-Сиддиқ" жоме масжидида эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган фуқаролар учун навбатдаги маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Бу галги суҳбат мўмин-мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин тутган "Бировнинг ҳақидан ҳазар қилиш" мавзусига бағишланди. Маърузада ислом динида ўзгалар мулкига тажовуз қилмаслик, ҳалоллик ва покликнинг фазилатлари оят ва ҳадислар асосида кенг ёритилди...
🗣
Отинойилар учун навбатдаги маҳорат дарси ўтказилди
...Бухоро шаҳридаги муҳташам Мир Араб олий мадрасаси биносида вилоятдаги диний соҳа ходимлари ва отинойилар учун «Илмий мақола ёзиш, тадқиқот методологияси ва манбашунослик» мавзусида амалий семинар ташкил этилди...
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4