Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ҚАРЗДОРНИНГ ЖОНИ МУАЛЛАҚ ТУРИШИ ҲАҚИДА

Мўмин ҳеч қачон қарз масаласида беписанд бўлмаслиги керак. Суннат бизга қарзга жиддий қарашни буюради. Мўминнинг жони қарзига боғлиқ, ўлик қарзи сабаб тутиб турилади:

“Саъд ибн Атвал розияллоҳу анҳудан ривоят: Акам вафот этди. Ундан уч юз динор ва ёш болалар қолди. Уларга инфоқ қилмоқчи бўлдим.

- Аканг қарзи сабаб тутиб турилибди, бориб унинг қарзини адо қил, – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
Бориб қарзларини тўлаб келдим.

- Эй Аллоҳнинг Расули, акамнинг қарзларини тўладим. Фақат икки динор даъво қилаётган бир аёл қолди, унинг ҳужжати йўқ, – дедим.
- Унга бергин, у ростгўй – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам. (Имом Аҳмад ривояти);

“Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Модомики қарзи бор экан, мўминнинг жони муаллақ туради” (Аҳмад, Термизий, Ибн Можа ривояти).

Демак, қарздор тезроқ қарзини адо қилиши керак, токи ўлим ундан аввалроқ келиб қолмасин. Чунки қарздорнинг жони қарзи сабабли ҳибс қилинади. Агар қарзингиз бўлмаса, офият учун Аллоҳга ҳамдлар айтинг. Модомики, қаттиқ эҳтиёж йўқ экан, ҳеч кимдан қарз олманг. Қарз ғамидан чўкмасдан, кутилмаган ғалваларидан саломат бўлиб, оқибатларидан чўчимасдан яшашга нима етсин.

“Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: Омон турган жонингизни хавотирга солманг.
- У нима, эй Аллоҳнинг Расули?
- Қарз – дедилар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам” (Имом Аҳмад ривояти).

Яъни, қарз олишга ошиқманг, жонингизга қарз ғами ва оқибатлари билан хатар солманг.
ЧИН ДЎСТИМИЗ

Сизни намозга чорлаб, охиратни эслатиб турадиган,

Хато қилганингизда, индамай турмайдиган, аксинча, хатолардан тийилиб, ўзингизни тузатишингизга сабаб бўладиган, бунинг учун сизни шарманда қилмаслик мақсадида, ўша хато ва айбларингизни ҳаммага эмас, ўзингизга айтиб, насиҳат қиладиган улфатингиз борми?

Ундай киши улфат эмас, чин дўст бўлади! Агар шундай дўстингиз бўлса, модомики тирик экансиз, уни асло қўлдан чиқарманг!

Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ дедилар:

"Ким сенга Намозни қайта-қайта эслатиб насиҳат қилса, ўша одам сени энг қаттиқ яхши кўрадиган кишидир".

@nozimjonuz
РЎЗАДОР ДЕБ КИМНИ АЙТИЛАДИ?

— Рўзадор — тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
— Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
— Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
— Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
— Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
— Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
— Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
— Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
— Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
— Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
— Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
— Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
— Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
АЛЛОҲ УНИ ДЎЗАХГА ТАШЛАШИДАН ҚЎРҚИБ
Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу айтади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида ўтирган эдим. У зот кишиларга мол тарқатдилар. Фақатгина мен уларнинг энг афзали деб ўйлаган бир кишига мол бермадилар. Мен :
-Эй Аллоҳнинг Расули! Нега фалончига мол бермадингиз? Аллоҳга қасамки, мен уни мўъмин деб ўйлайман, дедим.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менга жавоб бермадилар. Сўнгра мол олмаган кишининг солиҳ инсон эканлиги менга янада таъсир қилиб яна аввалги гапимни қайтардим:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен уни мўъмин деб ўйлайман.
У зот яна сукут сақлаб менга жавоб қайтармадилар. Мен ҳам озгина жим туриб яна гапимни такрорладим. Шунда менга дедилар:
-Эй Саъд! Мен учун бир инсон суюклироқ бўлсада, бошқасига бераман. Сабаби Аллоҳ уни дўзахга ташлашидан қўрқаман!

Бу ҳадис буюк ҳадис агар тушунсак. Агар буни англаганимизда Аллоҳнинг ризқни турлича тақсимлаганининг ҳикматини тушунишимиз осонроқ бўлар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам баъзи инсонларнинг иймони заиф бўлгани учун уларга мол бериб турар эдилар. Эҳтимол агар уларга мол бермасалар мусулмон эканликларига сабр қила олмаган бўлишар эди. Уларга мол беришлари раҳмат эди. Саҳобалардан баъзиларини яхши кўрсаларда, уларга мол бермас эдилар. Чунки улардаги иймон мустаҳкам тоғлар каби бақувват эканлигини билар эдилар. Уларга бир нарса бериш ёки бермаслик уларнинг иймонига таъсир қилмас эди. Аллоҳнинг ризқлардаги ўлчови ана шундай.
Аллоҳ таоло баъзи инсонларга раҳмат юзасидан мол беради. Зеро У азалий илми билан уларни фақатгина мол тузатишини билади. Худди шунингдек, У Ўзи севган баъзи бандаларини молдан маҳрум қилади. Чунки Аллоҳ у бандаларини фақатгина фақирлик тузатишини билади.
Аллоҳ таоло Хизр ва Мусо алайҳис саломни мискинларнинг кемасини тешишлари учун юборди. Агар улар у кемани тешмаганларида подшоҳ у кемани мусодара қилган бўлар эди.
Тафаккур қилинг! У бандалар Аллоҳ учун қанчалар азиз бўлишган. Ҳаттоки уларга Ўзининг солиҳ бандаси Хизр алайҳис саломни ва Калимуллоҳ Мусо алайҳис саломни юбораяпти. Уларни бой қилиш учун эмас, ҳаттоки фақир ва мискин ҳолда қолдирадиган ризқ манбаларини муҳофаза қилиши учун шундай қилаяпти. Аллоҳ уларни бой қилмади. Ваҳоланки, бунга қодир эди. Аллоҳ уларнинг ризқини узмади. Ваҳоланки, бунга қодир эди. Аммо уларга бўлган муҳаббати ўлароқ бу фақирона ризқлари уларга фойдали эканлигини билди
Агар ризқинг тор бўлса уларни эслаб овун. Эҳтимол сенга шу фойдалидир. Қўлингда молингни озлиги қалбингни юмшатади, табиатингни мулойимлаштиради. Бу сен учун сени туғёнга соладиган, Робингдан чалғитадиган молдан яхшиликдир.
Банда учун ўзи ихтиёр қилган нарсалардан Аллоҳ унга ихтиёр қилган нарсалар яхшидир. Умар ибн Хатто розиёллоҳу анҳу айтганларидек:
“Агар ғайб пардалари очилганида банда ўзи учун фақатгина Аллоҳ танлаган нарсаларнигина танлар эди!”.


@Abdulqodir_Polvonov
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
#Abri_nayson

🎥 Abri Nayson
🎞
Islomda ilm 2 - qism
🎙 Ustoz Salohiddin
🎬 IRFON TV

Bu xususda bugun Toshkent vaqti bilan 23:00 da Youtube kanalimizda premyera.

https://youtu.be/H1xGKJo0lo4

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | TikTok
Жаннатдаги илк лаҳзалар

Жаннатдаги биринчи лаҳзаларимиз, биринчи кунимиз, биринчи кечамиз, биринчи тонг қандай бўлар экан..

Анҳорлар, қасрлар, мевалар, чодирлар, олтин, кумуш, ҳарирлар..
Бир неча замон аввал ўтиб кетган ва кўрмаган яқинлар билан дийдорлашув..

Онасини рози қилган йигит онаси билан, қари отахон қизи билан, ота-оналар ёшлигида уларни ташлаб вафот этиб кетган фарзандлари билан учрашган онлар..

Касаллар шифо топган, ғамгинлар бахтиёр бўлган, чоллар йигитга, кампирлар бокирага айланган онлар..

Пайғамбарлар билан учрашадиган, саҳобаларга салом берадиган, умматнинг буюк уламолари билан танишадиган, мужоҳид ва шаҳидларга боқадиган ва фаришталарни кўзимиз билан кўрадиган онлар..

Аллоҳ таолони ўн тўрт кунлик ойни кўргандек кўрадиган бахтли онларимиз..

Мажбурият ва амаллар бекор қилинган, одамлар ҳисоб-китобдан ўтиб бўлган, қора кунлар ортда қолган замон..

Нифоқ ва ёмонликлар, уруш ва адоватлар оламини тарк этиб келдик, қарилик, заифлик, сиқилиш, дард ва давони унутадиган онларимиз..

Аллоҳ таоло бизга "Сизлардан рози бўлдим, абадул-обод сизларга ғазаб қилмайман" дейдиган онлар..

Барчани шу лаҳзаларга етказсин.

©Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор
"Рўзанинг инсонлар ижтимоий ҳаётини соғломлаштиришга қараган кўп ҳикматлари бор. Бири бу:
Инсонлар маишат жиҳатидан турли ҳолатларда яратилганлар. Аллоҳ ушбу турлиликка биноан, бойларни фақирларга ёрдам беришга чақиради. Ҳолбуки, бойлар фақирларнинг ачинарли, аччиқ ҳолларини ва очликларини, рўзадаги очлик билан тўла ҳис эта оладилар. Агар рўза бўлмаса, нафспараст кўп бойлар пайдо бўладиларки, очлик ва фақирлик нақадар аламли ва улар шафқатга нақадар муҳтож эканини идрок этолмайдилар. Аслида, шу жиҳатдан инсониятдаги бошқаларга нисбатан шафқат, ҳақиқий шукрнинг асосидир. Қайси бир инсон бўлса ҳам, ўзидан бир жиҳатдан янада фақирроқни топа олади. Унга нисбатан шафқатли бўлишга буюрилгандир.

Агар нафсига очлик чектириш мажбурияти бўлмаганда, шафқат воситаси билан ёрдам беришга мукаллаф бўлган эҳсонни ва ёрдамни қила олмас эди. Қилса ҳам, тўлиқ бўлмасди. Чунки, ҳақиқий у ҳолатни ўз нафсида ҳис этмайди."

Бизни Рамазоннинг файз ва ҳикматларини тўла ҳис қила оладиган инсонлардан қилсин!
Forwarded from Fitrat.uz
#Раддия
ФИТНА ҚОТИЛЛИКДАН ҲАМ ЁМОН

Бир
неча соат олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Ўткир” жоме масжиди ашёлари сотиб юборилаётгани, бу ҳолат норозиликларга сабаб бўлаётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Видеолавҳанинг тагига “Яқиндагина масжидимизга ноиб бўлиб келган С.Р. жамоатимиз ўртасига турли низолар, фитналар солишга улгурди. Камига хароба ҳолдаги масжидимизни қайтадан обод бўлишига бош-қош бўлиб, катта ҳисса қўшган собиқ имом-хатиб Х.М. домламизга туҳмат ва бўҳтонлар уюштириб, ўзининг диний идорадаги танишлари орқали ишдан олдирди ва ўзи имом-хатиб лавозимини эгаллади, дейди намозхонлардан бири”, деган матн ҳам бор.

Хўш, масжиддаги вазият мазкур матнда ёзилганидекми?...

БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
#Раддия
ФИТНА ҚОТИЛЛИКДАН ҲАМ ЁМОН

Бир
неча соат олдин ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Ўткир” жоме масжиди ашёлари сотиб юборилаётгани, бу ҳолат норозиликларга сабаб бўлаётгани ҳақида видеолавҳа тарқалди.

Видеолавҳанинг тагига “Яқиндагина масжидимизга ноиб бўлиб келган С.Р. жамоатимиз ўртасига турли низолар, фитналар солишга улгурди. Камига хароба ҳолдаги масжидимизни қайтадан обод бўлишига бош-қош бўлиб, катта ҳисса қўшган собиқ имом-хатиб Х.М. домламизга туҳмат ва бўҳтонлар уюштириб, ўзининг диний идорадаги танишлари орқали ишдан олдирди ва ўзи имом-хатиб лавозимини эгаллади, дейди намозхонлардан бири”, деган матн ҳам бор.

Хўш, масжиддаги вазият мазкур матнда ёзилганидекми?...

БАТАФСИЛ...
Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
#Abri_nayson

🎥 Abri Nayson
🎞
Islomda ilm 3 - qism
🎙 Ustoz Salohiddin
🎬 IRFON TV

Bu xususda bugun Toshkent vaqti bilan 19:00 da Youtube kanalimizda premyera.

https://youtu.be/ZqKJpQaHw3M

Rasmiy sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook | TikTok
​ҚАДР КЕЧАСИ ФАЗИЛАТИ

Инсон бир нарсани қийматини билган тақдирида уни қадрини ҳам билади. Кўр инсон учун олмос ва тош олиб борсангиз тошни нима қиламан деб иккисини отиб юборганидек, одамлар ҳам баъзи улуғ нарсаларнинг қийматини англамай ундан маҳрум қолишади.

"Албатта, Биз у (Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. 2. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом,) Қадр кечаси нима эканлигини Сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! 3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. 4. У (кеча)да фаришталар ва Руҳ (яъни  Жаброил алайҳиссалом) Парвардигорларининг изни-ихтиёри-ла (йил давомида қилинадиган) барча ишлар билан (осмондан заминга) тушурлар. 5. У (кеча) то тонг отгунча тинчлик-омонликдир."

(Қадр сураси маъно таржимаси)

Саҳиҳлигига иттифоқ қилинган ҳадисда Оиша онамиз Расулуллоҳдан қуйидагиларни ривоят қиладилар: «Ким Лайлатул Қадрни иймон ва савоб умидида қоим бўлиб ўтказса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур».

Яъни ким қадр кечасида Aллоҳдан савоб ва гуноҳлари кечирилиши умидида ибодат қилса ниятига эришар экан.

Ибн Aбу Ҳотим ривоят қилишларига кўра бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Исроил пайғамбарларидан тўрттасини: Aйюб, Закарийё, Ҳузайқил ва Юшаъ ибн Нун алайҳимуссаломларни эслаб, уларни Aллоҳга саксон йил ибодат қилганларини, кўз очиб юмгунча ҳам осий бўлмаганликларини айтдилар. Саҳобалар ажабландилар, шунда Жаброил алайҳиссалом Қадр сурасини олиб тушдилар ва қадр кечаси саҳобалар ажабланган нарсадан афзаллигини хабарини бердилар.

Шундай фазилатли кеча бор экан, у қачонга тўғри келади деган савол туғулиши табиий, ҳадисларни ўрганилса у Рамазоннинг охирги ўн кунлигида экани маълум бўлади. Шундан машҳур бўлгани йигирма еттинчи кеча дейилади. Лекин ҳадисларда турлича келган, улар ҳам саҳиҳ, нима қилиш керак? Охирги ўн кунликни барчасида қоим туришга ҳиммат қилиш керак. Ўтган уламоларимиздан бири: «Қадр кечаси йилнинг бир кечаси бўлганида унга етишиш учун бутун йилни бедор ўтказган бўлардим. Унинг олдида ўн кеча иш бўлиб қолибдими?» деган экан.

Шундай экан бу кунларнинг қийматини билиб, қадрига етиб ибодатлар қилайлик. Бу кунларни ғанимат билишликни Aллоҳ барчамизга насиб айласин.

Абдул Ҳамид МАЛИКОВ,
Пискент туман бош имом хатиби
АХЛОҚ.
Ривоят қилинишича, амир Саид ибн Ос Рамазон ойида кишиларга таом улашар экан. Бир зиёфатдан кейин кишилар кетгач унинг ҳузурида Қурайшлик бир йигит қолди. Саид унга: "Менда бирор бир ҳожатинг бўлса керак" , деди. У йигит: " Ҳа, Аллоҳ амирни ислоҳ қилсин!" , деди. Саид шамни ўчириб унга: "Нима ҳожатинг бор?" , деди. Йигит: " Мўъминлар амирига менинг қарзим борлиги ва уй-жойга муҳтож эканлигим ҳақида билдириб мактуб ёзиб берсангиз" , деди. Саид: "Қарзинг қанча ", деб сўради. У қарзини қанчалигини ва уй-жойнинг ҳам нархини айтди. Саид унга айтилган пулни бериб деди: "Мана буни ол. Биз сени сафар машаққатидан озод қиламиз. Халифанинг ҳузурига бориб ўтирма" , деди.
Кишилар: "Саиднинг у йигитга етарли мол берганидан ҳам сўраш пайтидаги юздаги хорликни кўрмаслик учун шамни ўчиргани гўзалроқ бўлган" , дейишар эди.

@Abdulqodir_Polvonov
КИБР ҲАҚИДА

Асл кибр қултабиат одамда бўлади. Мавқеи ўзидан пастроқдагиларга, молиявий ҳолати ўзидан ночор бўлганларга кибр билан муомала қиладиган шахс ўзидан тепадагиларга ялтоқланади.
Демак, кибр разолатдан, инсон нафсидаги яширин бир иллатдан, тубанлик ва хорликдан келиб чиқади. Шунинг учун ҳам ҳазрат Умар ибн Хаттоб (разияллоҳу анҳу):
"ما وجد أحد في نفسه كبرا.. الا من مهانة يجدها في نفسه"
яъни, "кишининг ўз нафсида топадиган кибр иллати албатта, нафсида мавжуд бўлган бир тубанликдандир", деганлар.
Бошқачароқ ибора билан айтадиган бўлсак, кимдир ўз хулқида бирор кибр аломатларини топса, билсинки, бунинг сабаби унинг нафсида яширин бўлган қандайдир хорлик ва тубанликдандир, деган маъно ҳам чиқади.
Шунга кўра, бу сўз замирида тарбиявий оҳанг ҳам яширинган, дейиш мумкин. Агар ўзингизда қайсидир миқдорда кибр сезсангиз, бунинг сабабини нафсингиз қаъридан изланг. Унда нафсий хорлик ва зиллат бор. Ки, айнан шунинг учун ҳам шароитлар ўзгарганда улар кибр ва манманликка боис бўлмоқда. Бас, шундай экан мазкур иллатни муолажа қилинг, дейилмоқчидек, гўё.
Бу сўз бошқа ҳаким ва файласуфларга ҳам нисбат берилади. Жумладан, баъзи манбаларда аббосийлар даврининг энг кўзга кўринган адибларидан бўлмиш Жоҳиз Кинонийга ҳам нисбат берилган.
Шундан ҳам биламизки, кибр ва манманлик билан нафсий хорлик орасида қарама-қарши боғлиқлик бор.
Қултабиат одамнинг ўзидан тепадагиларга тилёғламалик қилиши, уларнинг ҳузурида ўзини хокисор тутиши асло тавозе ва камтарлик ҳисобланмайди. Зеро, ҳақиқий камтарлик ва тавозе ўзидан қуйи мавқедаги инсонлар қаршисида бўлади.
Камтарлик ва тавозе хорлик бўлмагани каби нафс азизлиги ҳам кибр ва ғурурга кирмайди. Буларни фарқлаб олиш керак. Мўмин кишининг мўминларга хокисорлиги хорлик эмас, мақталган сифатдир.
Набий (алайҳиссалом)нинг суюкли набиралари Ҳусайн ибн Али (разияллоҳу анҳумо) бадавлат инсон эдилар. Бир куни ўз уловларида кетаётсалар, йўл четида яшаб, кун кўрадиган ниҳоятда қашшоқ инсонлар ерга айрим нон бўлакларини қўйиб, овқатланмоқчи бўлиб туришган эди. Улар Ҳусайн (разияллоҳу анҳу)ни кўргач, ўз "дастурхонларига" таклиф қилишди.
Шу ҳолга дуч келсак, бизларнинг энг яхшиларимиз ҳам "раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин. Лекин, қорним тўқ эди. Кейинги сафар энди. Ёхуд бироз шошиб турувдим", каби баҳоналар билан "тўғри тушунтириб" ўтиб кетса керак.
Аммо, Ҳусайн (разияллоҳу анҳу) бундай қилмадилар. Уларнинг таклифини эшитгач Аллоҳ таолонинг "إِنَّهُ لا يُحِبُّ الْمُسْتَكْبِرِين" яъни "албатта, У (Аллоҳ) мутакаббирларни севмас" (Наҳл:23) оятини эсга олиб, ўқидиларда отдан тушиб, улар билан бирга ўтириб, олдиларига қўйилган нарсалардан тановул қилдилар.
Шундан сўнг, кетар чоғларида уларнинг ҳаққига дуо қилгач, мени меҳмон қилдингиз, энди менинг ҳам меҳмоним бўлинглар дея эртаси кунига уларни ўз уйларига таклиф қилдилар. Ва уларга шоҳона зиёфат бердилар.
Пайғамбари Худонинг набираси, шарафли оила вакили бўлган ҳақиқий саййидларнинг хулқи шундай бўлур, зотан. Зеро, азиз инсонгина мутавозе бўлади.

Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил офатлари

Сўкиш ва ҳақоратдан тийилинг!
Forwarded from Fitrat.uz
КЎНГИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИБ...

Ойлар султони Рамазон поёнига яқинлашаётган айни кунларда саховатпеша юртдошларимиз улуғ ойнинг файзидан, шукуҳидан фойдаланиб қолишга интиляптилар.

“Рамазон шукуҳи” акцияси доирасида Ангрен шаҳрида хайрия тадбири ўтказилди. Шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон Бабохонов бошчилигида, ҳомийларни жалб қилган ҳолда, кам таъминланган, ногиронлиги бор, якка-ёлғиз аёл ва боқувчисини йуқотган 145 та оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 145 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қадр кечасини фойдали ўтказиш учун 27 тавсия:

1. Кечаси тетик туриш учун пешиндан кейин бироз дам олинг.

2. Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.

3. Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.

4. Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.

5. Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.

6. Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.

7. Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.

8. Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.

9. Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.

10. Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.

11. Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.

12. Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.

13. Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.

14. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).

15. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.

16. Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.

17. Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.

18. Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.

19. Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).

20. Эр ёки хотин бир-бирининг ҳақига гўзал ҳолат, нафс ва фикрнинг роҳатини тилаб дуо қилиши керак.

21. Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.

22. Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.

23. Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.

24. Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.

25. Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.

26. Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.

27. Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.

Манзилимиз👇
@mehrob_uz
Намозни гўзал ўқийдиган, рўзани қойиллатиб тутадиган, хатми Қуръонларда тўда-тўда бўлиб қатнашадиган, дуоларда ҳўнграб йиғлайдиган, ҳаж ва умраларга ўнлаб марта бориб «ибодат» қилиб келадиган, аммо, ёлғиз қолганда Аллоҳдан қўрқмайдиган, ота-онасига, аҳли оиласига яхши муомала қилмайдиган, мусулмоннинг ғамини ўз ғами деб қабул қилмайдиган, фақатгина ўз фойдаси учун елиб-югурадиган, миллатнинг келажаги ҳақида бош қотирмайдиган «ажойиб» бир умматга айланиб қолдик. Бу ҳақиқий Ислом эмас!

Мағзи бўлмаган донакдан ҳаргиз ниҳол чиқмайди.

(Кўпчилик назарда тутилган, ҳамма эмас.)

—
t.me/UlugbekBuxoriy