Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #haj2026 #prezident_hojilari
🇺🇿🕋 “ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ” ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ (ФОТОЛАВҲА)

✅2 июнь куни "Ҳаж – 2026" мавсумининг навбатдаги гуруҳ зиёратчилари, хусусан, улар сафидаги 100 нафар "Президент ҳожилари" муборак диёрда ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, юртимизга эсон-омон етиб келишди.


⏺Ҳожиларни Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, “Ҳаж - 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари эҳтиром ила кутиб олишди.

✅Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз муборак диёрда ҳар бир қадамда кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишди. Муқаддас жойларда ҳаж арконларини ихлос билан бажарган зиёратчилар сафар давомида муҳтарам Юртбошимиз, меҳридарё халқимиз ҳақига дуолар қилиб келишди.

🇺🇿
Она Ватан бағрига соғ-саломат қайтиб, яқинлари билан дийдорлашган ҳожиларимизнинг юз-кўзларида шукроналик, мамнунлик ҳисси дилларга янада хурсандчилик улашди.


🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, ибодату дуоларини мақбул айласин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
«ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ»
юксак эҳтиром ила кутиб олинди


Юртимизда «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йил ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлаган, фидойи ва ташаббускор нуроний ҳамюртларимиздан 100 нафари “Президент ҳожиси” сифатида Исломнинг бешинчи рукни – ҳаж амалларини адо этиб келди.

Улар орасида Тошкент вилоятидан 7 нафар ана шундай азиз инсон бор.

Куни кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Мусохон домла Бобоев ва вилоят ҳокимлиги мутасаддилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "Президент ҳожилари"ни юксак эҳтиром ила кутиб олдилар.
Давлатимиз Раҳбарининг ғамхўрлигидан ҳожилар кўзларида чексиз шукроналик ҳис-туйғуси жўшиб турибди.

– Аллоҳ таолога чексиз шукрлар бўлсинки, бу йил муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бир умрлик орзуйим рўёбга чиқди, – дейди Қуйи Чирчиқ тумани "Чақмоқ" маҳалласидан Исоқ Сулаймонов. – Камтарона хизматларим юксак қадрланиб, "Президент ҳожиси" сифатида ҳаж амалларини бекаму кўст адо этиб келдик. Эндиликда маънавият тарғиботчиси сифатида яна ҳам куч-ғайрат, шажоат билан халқимга, юртимга хизмат қилишга киришаман.

Бундай эътирофларни ҳар бир ҳожи жўшиб, тўлқинланиб гапирмоқда.

Аллоҳ таоло ҳожиларнинг ҳажларини мабрур айласин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ШЕРИКЛИККА МОЛ, ҚЎЙ БОҚИШ

САВОЛ: Бир танишим менга шундай таклиф берди: “Мен ўнта қорамол сотиб оламан ва сен уни боқасан. Еми ҳам сендан бўлади. Тушган фойда ўртада бўлади”, деди. Биз ишни бошладик. Келишувимиз тўғри бўлганми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай келишув ножоиз ҳисобланади. Чунки сизлар қилмоқчи бўлган иш шариатда мушорака, яъни шериклик ҳисобланади. Пул тикиб қилинадиган шериклик ишида икки томон ҳам пул қўшиши керак бўлади. Шунинг учун шеригингиз олган қорамолини ярми ёки бир қисмини сизга насияга бўлса ҳам, маълум маблағга сотсин. Пулини имкониятингизга қараб, бериб бораверасиз. Шунда қорамоллар ҳар иккингизнинг мулкингизга айланади. Ана шундан кейин ишни давом эттираверасизлар.

Масаланинг яна бир ечими шуки, агар танишингиз рози бўлсалар, улар 10 та мол ва уларнинг ем-ҳашакларига етарли пул тикади. Сиз уларни боқасиз ва фойда нисбатига келишиб оласизлар. Бу музораба битими бўлиб, бундай шаклда ишлашларингиз ҳам жоиз бўлади.

Сиз айтган ҳолатда эса фойдага шерик бўла олмайсиз, балки ҳайвонларни боққанингиз учун хизмат ҳақи ва сарф қилган емингизнинг пулини оласиз. Хизмат ҳақи сиз каби ҳайвон боқувчилар қанча ҳақ олса, шунча миқдорда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
#Raddiya

Бугунги кунги 2 касаллик


Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ суҳбатларининг бирида “жамиятдаги кўпчилик ўзбошимча фатво бериш ёки тиббиёт билан шуғулланиш каби икки касалликка дучор бўлган” деб огоҳлантирган эдилар.

Дарҳақиқат, диний таълимдан мутлақо бехабар инсонларнинг дин ва тиб илмини билмайдиганларнинг тиб билан машғул бўлишлари жиддий муаммодир. Бундай ҳолатлар динимизда қаттиқ қайтарилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кимки тиб(илми)ни билмай туриб табиблик қилса, у зоминдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

Бошқа ҳадисда Набий алайҳиссалом: “Зарар кўриш ҳам, зарарга зарар қайтариш ҳам йўқ”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Ибн Можа, Имом Табароний ривояти).

Ушбу ҳадисларда беморларни муолажа қилувчи киши зиммасига улкан масъулият юкланагани, етарли билим ва малакага эга бўлсагина муолажага киришиши зарурлиги таъкидланмоқда.

Шунингдек, диний масалаларни чуқур англамаган, соха мутахассиси бўлмаганларнинг диний мавзулар ҳақида сўзлаши янада хатарлидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади”, дедилар.

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларга фақат амир ёки маъмур, ёки риёкор томонидангина гапирилади”, деганлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу каби хатардан қайтариб бундай деган эдилар: “Диний таълимдан мутлақо бехабар баъзи бир қаламкашлар тоифаси бўлиб, улар ўз мақолалари, чиқишлари ва ёзувларида исломий масалаларни баён қилишга уринадилар. Ўзларини билимдон кўрсатиб, одамларни йўлга солмоқчи бўладилар. Аслида эса бошқа ғаразлари бор. Кимгадир ёқиш, кимнингдир розилигини топиш учун ўша кимсаларга ёқадиган тарзда сафсата сотишга уринадилар. Оятларнинг маънолари таржимасини олиб, уни ўзларининг бузуқ фикрларига мосламоқчи бўлаверадилар.

Ҳадиси шариф билан бўладиган муомалалари ҳақида ҳам худди шу фикрларни айтиш мумкин. Уларнинг Аллоҳга, Исломга ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши бу хил журъатларини кўриб, ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Бу тоифа ҳам ўта хатарли тоифадир”.

Демак, ҳар бир соҳа ходими ўз мутахассислиги билан шуғулланишга одатлансин. Ўз навбатида инсонлар ҳам дуч келган одамдан эмас, балки ўз касбининг эгасига мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқ.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 4-ИЮН,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:14
⏱️БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 04:53
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:50
⏱️ШОМ - 19:57
⏱️ХУФТОН - 21:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3👏1🕊1
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🗣"Ҳаж-2026" статистикаси

...Саудия Арабистонининг расмий статистика идораси (General Authority for Statistics) маълумотларига кўра, жорий йилги Ҳаж мавсумида бутун дунёдан жами 1 миллион 707 минг 301 нафар зиёратчи ҳаж амалини адо этди. Уларнинг 1 миллион 546 минг 655 нафари хориждан келган меҳмонлар бўлса, 160 минг 646 нафарини Саудия Арабистони фуқаролари ва резидентлари ташкил қилди... ➡️ Батафсил

🗣
«Сунани Термизий» дарслари Имом Термизий мақбарасида якунланди

...Ҳадис илми мактабининг 2-босқич талабалари буюк муҳаддис Имом Термизийнинг машҳур «Сунани Термизий» асарини муваффақиятли тамомлаб, ижоза шаҳодатномаларини олдилар. Хатм маросими рамзий маънода Термиз шаҳрида, алломанинг табаррук зиёратгоҳида ўтказилди. Тадбирда, илм силсиласи узилмаслиги учун, келгуси ўқув йилида ушбу асарни ўрганиши режалаштирилган 1-босқич талабалари ҳам китобни бошлаб берди... ➡️ Батафсил

🗣
Фарғоналик имомлар Ислом цивилизацияси маркази фаолияти билан танишди

...Диний соҳа ходимларининг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш режасига мувофиқ, Фарғона вилоятининг Қува, Тошлоқ, Риштон ва Фурқат туманлари имом-хатиблари Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар. Имом-хатиблар марказнинг нодир қўлёзмалари, Қуръони карим зали ва улуғ аждодлар меросига бағишланган бўлимларни кўздан кечирдилар. Вилоятнинг бошқа туманларидаги имом-хатибларнинг ташрифлари ҳам bosqichma-bosqich давом эттирилади... ➡️ Батафсил

🗣
«Кўкалдош» ва «Хожа Бухорий» талабалари Ислом цивилизацияси марказида

...3 июнь куни «Кўкалдош» ва «Хожа Бухорий» ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари мударрислари раҳбарлигида Ислом цивилизацияси марказига маърифий саёҳат уюштирдилар. Талабалар марказ мутахассислари томонидан ислом цивилизацияси ривожи ва қадимий қўлёзмалар билан ишлаш усуллари бўйича махсус маҳорат дарсини олдилар, сўнгра Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий каби улуғ зотларга бағишланган бўлимларни томоша қилдилар... ➡️ Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4