Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

“Ўзига нисбатан қилинган зулмни кечирган инсон, албатта, шу сабабли улуғлик топади”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#xabar #haj2026 #prezident_hojilari
🇺🇿🕋 “ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ” ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ (ФОТОЛАВҲА)

✅2 июнь куни "Ҳаж – 2026" мавсумининг навбатдаги гуруҳ зиёратчилари, хусусан, улар сафидаги 100 нафар "Президент ҳожилари" муборак диёрда ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, юртимизга эсон-омон етиб келишди.


⏺Ҳожиларни Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, “Ҳаж - 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари эҳтиром ила кутиб олишди.

✅Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз муборак диёрда ҳар бир қадамда кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишди. Муқаддас жойларда ҳаж арконларини ихлос билан бажарган зиёратчилар сафар давомида муҳтарам Юртбошимиз, меҳридарё халқимиз ҳақига дуолар қилиб келишди.

🇺🇿
Она Ватан бағрига соғ-саломат қайтиб, яқинлари билан дийдорлашган ҳожиларимизнинг юз-кўзларида шукроналик, мамнунлик ҳисси дилларга янада хурсандчилик улашди.


🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, ибодату дуоларини мақбул айласин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
«ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ»
юксак эҳтиром ила кутиб олинди


Юртимизда «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йил ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлаган, фидойи ва ташаббускор нуроний ҳамюртларимиздан 100 нафари “Президент ҳожиси” сифатида Исломнинг бешинчи рукни – ҳаж амалларини адо этиб келди.

Улар орасида Тошкент вилоятидан 7 нафар ана шундай азиз инсон бор.

Куни кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Мусохон домла Бобоев ва вилоят ҳокимлиги мутасаддилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "Президент ҳожилари"ни юксак эҳтиром ила кутиб олдилар.
Давлатимиз Раҳбарининг ғамхўрлигидан ҳожилар кўзларида чексиз шукроналик ҳис-туйғуси жўшиб турибди.

– Аллоҳ таолога чексиз шукрлар бўлсинки, бу йил муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бир умрлик орзуйим рўёбга чиқди, – дейди Қуйи Чирчиқ тумани "Чақмоқ" маҳалласидан Исоқ Сулаймонов. – Камтарона хизматларим юксак қадрланиб, "Президент ҳожиси" сифатида ҳаж амалларини бекаму кўст адо этиб келдик. Эндиликда маънавият тарғиботчиси сифатида яна ҳам куч-ғайрат, шажоат билан халқимга, юртимга хизмат қилишга киришаман.

Бундай эътирофларни ҳар бир ҳожи жўшиб, тўлқинланиб гапирмоқда.

Аллоҳ таоло ҳожиларнинг ҳажларини мабрур айласин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ШЕРИКЛИККА МОЛ, ҚЎЙ БОҚИШ

САВОЛ: Бир танишим менга шундай таклиф берди: “Мен ўнта қорамол сотиб оламан ва сен уни боқасан. Еми ҳам сендан бўлади. Тушган фойда ўртада бўлади”, деди. Биз ишни бошладик. Келишувимиз тўғри бўлганми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай келишув ножоиз ҳисобланади. Чунки сизлар қилмоқчи бўлган иш шариатда мушорака, яъни шериклик ҳисобланади. Пул тикиб қилинадиган шериклик ишида икки томон ҳам пул қўшиши керак бўлади. Шунинг учун шеригингиз олган қорамолини ярми ёки бир қисмини сизга насияга бўлса ҳам, маълум маблағга сотсин. Пулини имкониятингизга қараб, бериб бораверасиз. Шунда қорамоллар ҳар иккингизнинг мулкингизга айланади. Ана шундан кейин ишни давом эттираверасизлар.

Масаланинг яна бир ечими шуки, агар танишингиз рози бўлсалар, улар 10 та мол ва уларнинг ем-ҳашакларига етарли пул тикади. Сиз уларни боқасиз ва фойда нисбатига келишиб оласизлар. Бу музораба битими бўлиб, бундай шаклда ишлашларингиз ҳам жоиз бўлади.

Сиз айтган ҳолатда эса фойдага шерик бўла олмайсиз, балки ҳайвонларни боққанингиз учун хизмат ҳақи ва сарф қилган емингизнинг пулини оласиз. Хизмат ҳақи сиз каби ҳайвон боқувчилар қанча ҳақ олса, шунча миқдорда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3