#xabar #haj2026 #vatan
🛫 🇺🇿 Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда
🕋 Айтиб ўтиш жоизки, бу йилги ҳаж мавсуми сифат ва мазмун жиҳатдан файзли, шукуҳли ва муваффақиятли ўтди. Юртимиз зиёратчилари Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррама ва муборак манзилларда ҳаж арконларини рисоладагидек адо этдилар.
✅ Айниқса, ибодатларни уюшқоқлик билан ташкил этиш, меҳмонхоналар, Мино, Арафот, Муздалифа водийларидаги қулайлик ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчани мамнун этди.
🤲 Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини қабул айласин. Фарзанду анжумандлари бағрига эсон-омон етиб олишсин.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
⏺ Бугун, 2 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари юртимизга йўл олишди.
⏺
Эндиликда ибодатларни ҳузурланиб адо этган, юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтишмоқда. Келгусида эзгулик ва маърифат тарғиботчилари сифатида жамоат ишларида фаол бўладилар.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 3-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:14
⏱️ БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 04:53
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:50
⏱️ ШОМ - 19:57
⏱️ ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 3-ИЮН,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1🕊1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ПУЛ БЕРИБ ИЖАРА ҲАҚИ ОЛИШ
САВОЛ: Бир танишим сартарошхона қурди. Ўзи ҳам сартарош. Қурган сартарошхонаси қирқ миллионга тайёр бўлди. Кейин менга келиб, “Менга қирқ миллион бер, мен ижарага ишлаб, сенга ижара ҳақи тўлайман”, деди. Шундан олган фойдам ҳалол бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу келишув шаръан ижара ҳисобланмайди. Бирор объектни ижарага беришингиз учун аввал у сизнинг мулкингизга ўтиши керак бўлади. Мазкур ҳолатда эса сартарошхона танишингизники бўлиб қолмоқда. Аслида, бу қирқ миллион сўм қарз бериб, унинг эвазига фойда олишдир ва бу шариатда тақиқланган судхўрлик саналади. Ҳадиси шарифларда фойда келтирадиган ҳар қандай қарз рибодир, дейилган. Шунинг учун у сартарошхонасини сизга сотсин. Сизга ўтгач, унга ижарага берасиз ва олган пулингиз ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Telegram
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimiz kimyo sanoatidagi istiqbolli loyihalar taqdimoti bilan tanishdi.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
Набавий табобат: Зайтун
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
﴿اللَّهُ نُورُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ مَثَلُ نُورِهِ كَمِشْكَاةٍ فِيهَا مِصْبَاحٌ الْمِصْبَاحُ فِي زُجَاجَةٍ الزُّجَاجَةُ كَأَنَّهَا كَوْكَبٌ دُرِّيٌّ يُوقَدُ مِنْ شَجَرَةٍ مُبَارَكَةٍ زَيْتُونَةٍ لَا شَرْقِيَّةٍ وَلَا غَرْبِيَّةٍ يَكَادُ زَيْتُهَا يُضِيءُ وَلَوْ لَمْ تَمْسَسْهُ نَارٌ نُورٌ عَلَى نُورٍ يَهْدِي اللَّهُ لِنُورِهِ مَنْ يَشَاءُ وَيَضْرِبُ اللَّهُ الْأَمْثَالَ لِلنَّاسِ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ﴾
«Аллоҳ осмонлар ва Ернинг “нури”дир. Нурининг мисоли худди бир токча ичидаги чироқ, бу чироқ бир шиша ичида, у шиша гўё бир дурдан яралган юлдузга ўхшайди. У (чироқ) на шарқий ва на ғарбий бўлмаган муборак зайтун дарахти (мойи)дан ёқилур. Унинг мойи (мусаффолигидан), гарчи унга олов тегмаса-да, (атрофни) ёритиб юборгудекдир. (Мазкурлар қўшилганда эса) нур устига нур (бўлур). Аллоҳ ўзининг (бу) нурига ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ одамлар (ибрат олишлари) учун (мана шундай) мисолларни келтирур. Аллоҳ барча нарсани билувчидир» (Нур сураси, 35-оят).
Зайтун инсон организми учун жуда фойдали ҳисобланади. Ундаги Е моддаси инсоннинг тез қаришини олдини олади. Зайтун дарахтининг баргларидан қон босимини олдини олувчи дорилар тайёрланади. Шунингдек, зайтунни ошқозон шиллиқ пардаларининг яллиғланишига қарши, организмни тозалаш, барча ичак дардларини, соч тўкилиши, буйрак, ўт, қовуқ тошларини тушиширишда ва бошқа кўплаб касалликларни даволашда самарали фойда беради.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ёғ (Зайтун) истеъмол қилинглар ва уни ўзингизга суртинглар. Чунки у муборак дарахтдан (олинган)дир” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).
Зайтуннинг кўк мевалисидан олинган ёғ энг яхшиси бўлиб, табиати совуқ ва қуруқдир. Пишмаган мевасидан олингани ҳам шундай. Аммо сал буриштирувчироқдир. Қора мевасидан олингани қуруқ ва иссиқ ҳисобланади. Қизилининг мевасидан олинган ёғ совуқ ва қуруқ бўлиб, мўътадилга яқинроқдир.
"Исломда саломатлик" китобидан
Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли

❤1
Тўкилган кўз ёшлар ва жароҳат олган қалбларни хотирланг
Адибларнинг бири айтади: "Агар замондан барча ишларингиз сиз хоҳлагандек бўлиши ва фақатгина сизга ёқадиган нарсаларни бериши тўғрисида ваъда олганман деб биладиган бўлсангиз, унда ҳар сафар ўйлаганларингиз амалга ошмаган вақтда ўзингизни ғам-андуҳ кўчаларига ташлашга тайёр тураверинг. Агар сиз кунларнинг гоҳида сиз ўйлаганингизни бериб, гоҳида бермаслигини, гоҳида сизга берган ҳадясини тезда қайтариб олишини ва бу нарса сиздан олдин ўтган қаср соҳибларию чайлаларда кун кечирган одам болаларининг барчасида рўй берганини англаган бўлсангиз, маҳзунликни камайтиринг ва кўз ёшларингизни артинг! Сиз замоннинг заҳарли ўқлари теккан биринчи инсон эмассиз. Маҳзунлик дафтаридаги энг аввалги мусибат сизга етгани йўқ, ўзингизни қўлга олинг".
Шуъла: Ўтиб кетган гуноҳлар ҳақида ўйлашни тўхтатинг. Унинг ўрнига тез орада ўша гуноҳнинг ўрнига қўядиган яхши амалларингиз ҳақида ўйланг.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Тун зулмати шиддатлашган замон,
Тезда нур сочиб келар гўзал тонг.

#Ҳадис
“Ўзига нисбатан қилинган зулмни кечирган инсон, албатта, шу сабабли улуғлик топади”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Имом Муслим ривояти.

#xabar #haj2026 #prezident_hojilari
🇺🇿 🕋 “ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ” ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНДИ (ФОТОЛАВҲА)
⏺ Ҳожиларни Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Камилов, “Ҳаж - 2026” ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари эҳтиром ила кутиб олишди.
✅ Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимиз муборак диёрда ҳар бир қадамда кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишди. Муқаддас жойларда ҳаж арконларини ихлос билан бажарган зиёратчилар сафар давомида муҳтарам Юртбошимиз, меҳридарё халқимиз ҳақига дуолар қилиб келишди.
🤲 Аллоҳ таоло барча ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур, ибодату дуоларини мақбул айласин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
✅ 2 июнь куни "Ҳаж – 2026" мавсумининг навбатдаги гуруҳ зиёратчилари, хусусан, улар сафидаги 100 нафар "Президент ҳожилари" муборак диёрда ҳаж амалларини тўлиқ адо этиб, юртимизга эсон-омон етиб келишди.
🇺🇿
Она Ватан бағрига соғ-саломат қайтиб, яқинлари билан дийдорлашган ҳожиларимизнинг юз-кўзларида шукроналик, мамнунлик ҳисси дилларга янада хурсандчилик улашди.
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
«ПРЕЗИДЕНТ ҲОЖИЛАРИ»
юксак эҳтиром ила кутиб олинди
Юртимизда «Инсон қадри учун» деган эзгу ғоя асосида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу йил ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас боғлаган, фидойи ва ташаббускор нуроний ҳамюртларимиздан 100 нафари “Президент ҳожиси” сифатида Исломнинг бешинчи рукни – ҳаж амалларини адо этиб келди.
Улар орасида Тошкент вилоятидан 7 нафар ана шундай азиз инсон бор.
Куни кеча Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Мусохон домла Бобоев ва вилоят ҳокимлиги мутасаддилари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида "Президент ҳожилари"ни юксак эҳтиром ила кутиб олдилар.
Давлатимиз Раҳбарининг ғамхўрлигидан ҳожилар кўзларида чексиз шукроналик ҳис-туйғуси жўшиб турибди.
– Аллоҳ таолога чексиз шукрлар бўлсинки, бу йил муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан бир умрлик орзуйим рўёбга чиқди, – дейди Қуйи Чирчиқ тумани "Чақмоқ" маҳалласидан Исоқ Сулаймонов. – Камтарона хизматларим юксак қадрланиб, "Президент ҳожиси" сифатида ҳаж амалларини бекаму кўст адо этиб келдик. Эндиликда маънавият тарғиботчиси сифатида яна ҳам куч-ғайрат, шажоат билан халқимга, юртимга хизмат қилишга киришаман.
Бундай эътирофларни ҳар бир ҳожи жўшиб, тўлқинланиб гапирмоқда.
Аллоҳ таоло ҳожиларнинг ҳажларини мабрур айласин.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг