Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.58K subscribers
7.37K photos
4.04K videos
29 files
6.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari 

ҚАНОАТ ЙЎҚЛИГИ САБАБИДАН


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
1👍1
#xabar #haj2026 #makka
🕋 Сўнгги гуруҳ зиёратчилари ва "Президент ҳожилари" Маккада тантанали кутиб олинди

🇺🇿🇺🇿 “Ҳаж – 2026” мавсуми доирасида Мадинаи мунавварадаги зиёратларини якунлаган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳлари Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келди. Улар сафида Давлатимиз Раҳбари томонидан алоҳида эъзозланиб, юксак бахтга мушарраф бўлган 100 нафар "Президент ҳожилари" ҳам бор.

🤝 Булғуси ҳожиларимизни муқаддас шаҳарда “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодир Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олдилар.

🎉📍Макка шаҳридаги “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида ҳам ҳамюртларимиз учун юқори даражадаги қулайликлар ҳозирланган. Меҳмонхонада илиқ ва кўтаринки кайфиятда кутиб олинган зиёратчиларимиз замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан икром қилинди. Шунингдек, улар ватандош моҳир ошпазларимиз томонидан тайёрланган лаззатли миллий таомлардан баҳраманд бўлдилар.

💬
Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун
бўлган бўлғуси ҳожиларимиз, жумладан, "Президент ҳожилари" Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтиб, Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган бу меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас заминларда ҳам ҳар қадамда ҳис этаётганларини алоҳида таъкидладилар.


🕋 Меҳмонхонага эсон-омон жойлашиб, бироз ҳордиқ чиқарганларидан сўнг, таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз катта ҳаяжон ва ихлос билан умра амалларини тўлиқ адо этдилар. Муқаддас заминда туриб, ҳамюртларимиз юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва дунёдаги барча эзгуликлар учун хайрли дуолар қилмоқдалар.

🤲 Аллоҳ таоло барча зиёратчиларимизнинг сафарларини муборак, ибодату дуоларини мақбул айлаб, Ватанимизга соғ-саломат қайтишларини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Қурбонлик: шартлари, одоблари ва вақти

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади.

Қурбонлик Ислом динининг вожиб бўлган улуғ амалларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар сураси, 2-оят).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилардилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб этардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Имконияти бўла туриб, қурбонлик қилмаган кимса намозгоҳимизга яқинлашмасин”, деганлар (Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти).

Бошқа бир ҳадисда эса: “Ҳар ким қурбонлик қилишга қодир бўлса-ю, қурбонлик қилмаса, вафотидан кейин мажусийлар ёки насронийлар қаторида тирилади”, дедилар.

Қурбонлик тарихига бир назар

Қурбонлик ҳижрий иккинчи йил вожиб бўлган бўлсада, лекин унинг тарихи анча узоқларга – Иброҳим алайҳиссалом замонларига бориб тақалади ва у зотдан бизга қолган амаллардандир. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қурбонлик қилинглар! Албатта, у отамиз Иброҳим алайҳиссаломнинг суннатларидир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Давоми бор

Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
#xabar #haj2026
🕋 ҲАЖНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ КУНЛАРИ БОШЛАНМОҚДА

Жорий йилги ҳаж мавсуми ўзининг қизғин палласига кирмоқда. 24 май – Зулҳижжа ойининг 7 куни кечки пайтдан бошлаб зиёратчиларни Мино водийсига ташиш ишлари бошланади. 25 май – Зулҳижжа ойининг 8 куни барча ҳожилар Мино водийсида жам бўлишади.
🗣Шу муносабат билан ҳаж делегацияси аъзолари, ишчи гуруҳи штаби, шифокорлар жамоаси ва гуруҳ раҳбарлари иштирокида Макка шаҳридаги меҳмонхонада умумий йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ишчи гуруҳи раҳбари - Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий – ҳаж делегацияси раҳбари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда шифокорлар жамоаси етакчиси Алишер Саатов қатнашди.


📍
Мутасаддилар меҳмонхоналардан
Минога, у ердан Арафот, бу манзилдан эса Муздалифага ва яна Минога қайтишни тартибли ташкил этиш, муборак манзиллар ва чодирларда рисоладагидек ибодат қилиш учун барча шароитларни ҳозирлаш, зиёратчилар саломатлигига жиддий эътибор бериш, овқатланиш рационига амал қилиш, белгиланган тартибларга риоя этишни таъминлаш масалаларини айтиб ўтишди.
Айниқса
, Мино, Арафот водийларида ўрнатилган қонун-қоидаларга амал қилиш, хусусан, куннинг жазирама иссиқ вақтларида (соат 10-00 дан 16-00 гача) чодирлардан ташқарида юрмаслик, ҳудудларда тоғу тепаликларга чиқмаслик, битоқа-бейжикларни тақиб юриш, ҳаракатланишда махсус транспорт воситалари, автобуслардан фойдаланиш ва Подшоҳлик талаблари, тартибни сақловчи ходимлар кўрсатмаларига итоат этиш, бегона шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларининг олдини олиш кабиларга урғу қаратилди.


🌙 Муфтий ҳазратлари ишчи гуруҳи ва гуруҳ раҳбарлари учун янада масъулиятли дамлар бошланаётганини таъкидладилар. Шунинг баробарида ҳаж амалини динимиз талабларига мувофиқ адо этиш, шаръий масалаларда Фатво маркази фатволарига риоя қилиш, ўзбошимчалик билан иш тутишдан сақланиш, Мино ва Арафотдаги чодирларда уламоларнинг мавъизаларини ташкил этиш, бир сўз билан айтганда, ҳожиларнинг ҳар бир дақиқасини тоат-ибодат, дуою зикр билан унумли ўтказиш кабиларни айтиб ўтдилар.


🤝 Йиғилишда бошқа ташкилий масалалар ҳам келишиб олинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM