Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.58K subscribers
7.35K photos
4.03K videos
29 files
6.1K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Хонадонингиз – азизлик ва муҳаббат мамлакатидир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Келтирдик иймон Роббимиз Раҳмонга,
Эргашдик элчиси мукаррам зотга.


Қадрли синглим, кўпроқ уйингизда бўлинг, муҳим ишингиз бўлмаса кўчада беҳуда юрманг, чунки уйингиз саодатингиз сиридир. Уйингизда бахт таъмини тотасиз, ибо-ҳаё ва номусингизни сақлайсиз. Кўчага ҳуда-беҳуда чиқаверадиган, бозору гузарларда айланиб юраверадиган, кераксиз қандайдир нарсаларни суртиштириб чиқаверадиган аёлда охират ғами бўлмайди, бирор нарсани ўрганиш ёки маърифат ҳосил қилишга қизиқмайди. Балки у вақтини исроф қилаётган, ғами фақат ейиш ва ичиш бўлган аёл бўлади. Шунинг учун ҳам сиз кўчада беҳуда юришдан сақланинг. Аслида, уйингиз бахт макони, роҳат ўрни, инсонлар азиятидан саломат жойдир, уни шундай гўзал маконга айлантириш сизнинг қўлингизда. Шундай экан, уйингизни муҳаббат ва сурур маконига айлантиринг!

Шуъла: Ташвишларингизни фақатгина сизга фикрлари ва сўзлари билан саодатга элтадиган энг яқин инсонларингизганига ошкор қилинг.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#Raddiya

Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси қуйидаги бузуқ даъволарни илгари сурадилар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръонни етказиш, холос. У зотнинг пайғамбарлик сиймоси, яъни суннатлари, кўрсатмалари йўқ. Шунинг учун итоат фақат Қуръони Каримга вожиб, Пайғамбар алайҳиссаломга пайғамбарлик юзасидан на саҳобага ва на кейинги умматга вожиб.

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршодлари, кўрсатмалари саҳобаларга вожиб бўлган, бизга вожиб эмас. Яъни Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилиш у зотнинг давридаги саҳобаларгагина вожиб бўлган, қолган умматларга вожиб бўлмас.

3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари, иршодлари ҳаммага вожиб эди, барча умматга вожиб бўлган, бироқ, ҳозирда бизгача етиб келган ҳадислар қобили эътимод эмас, ҳужжат бўлишга ишончли эмас. Саҳиҳ ва ишончли санад билан бирорта ҳадис етиб келмаган.

1 – даъвога раддия

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръони Каримни етказиш билан чекланмайди, балки оятларнинг асл маъноларини тушунтириб бериш, тафсир қилиш, изоҳлаш, тўла ва мукаммал, аниқроғи муфассал равишда англатиш – ҳаммаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом вазифалари бўлган. Бу вазифалар эса фақатгина ҳадислар орқали адо топади. Биз Аллоҳ таолонинг оятларини тўла, мукаммал ва муфассал тушунишимиз учун ҳадисларга муҳтожмиз.

«(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик» (Наҳл сураси, 44-оят).

«Аллоҳ ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар» (Оли Имрон сураси, 164-оят).

Оятдаги «Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир, «Ҳикмат»дан мақсад эса ҳадиси шарифлардир.

2 – даъвога раддия

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари фақатгина саҳобаларга эмас, балки бутун уммат учундир. Зеро, Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни бутун башариятга пайғамбар этиб жўнатган: «(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107-оят).

3 – даъвога раддия

Аллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони Каримни сақлашга ваъда берган. Ҳадислар эса Қуръоннинг тафсири, шарҳи ҳисобланади. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳадисларнинг ҳам то Қиёматга қадар уммати Муҳаммадга етиб келишини таъминлаган.

“Ҳадис илмига кириш” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
5
Зулҳижжа ойининг 1 кунлик рўзаси - 1 йилга тенг

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2026

Ҳожилар миллат зиёсидир

Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
1
ҚУРБОНЛИККА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Вақтидан аввал сўйилган жонлиқнинг пули эҳсон қилинса ҳам қурбонликка ўтадими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Қурбонлик қилмоқчи бўлган одам соч ва тирноғини олмаслиги керакми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Қурбонликнинг вақти
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳайвон сўйганда уни оғиз билан пуфлаб шишириш жоизми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Закот берган инсон қурбонликда қўй сўйдириши ҳам керакми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Қурбонлик қилаётган кишини агарда бирор кимдан қарзи бўлса, қурбонлиги ўтмайдими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Пичилган қўйни ақиқа ва қурбонлик учун сўйса бўладими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Ақиқа ёки қурбонлик? Қай бирини биринчи қилишим керак?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Қурбонликка йиғилган пулни эҳсон қилса бўладими?
💬ЖАВОБ: Бу ерда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👏1
Бугун қандай солиҳ амал қилдингиз?

“Эркагу аёл, ким мўмин ҳолида солиҳ амал қилса, Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз ва, албатта, уларни қилиб юрган амалларининг энг гўзалига бериладиган ажр ила мукофотлармиз” (Наҳл сураси, 97-оят).

Қуръони каримнинг 70 дан ортиқ оятида “солиҳ амал” ибораси зикр этилган.

Солиҳ амал фақатгина намоз, рўза, ҳаж ёки умра эмас. Инсонларни яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш, йўлдан зарар бериши мумкин бўлган нарсани четга олиб ташлаш, ҳатто табассум қилиш ҳам яхши – солиҳ амалдир. Аммо афсуски, бундай амалларга бепарво қараймиз.

Шундай экан, амал дафтарингизни савобга тўлдирадиган солиҳ амаллар катта ёки кичик бўлсин, уларни ҳар куни, ҳар ерда қилишга интилинг.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Агар сизлар Аллоҳга «қарзи ҳасана» берсангиз (муҳтожларга эҳсон қилсангиз), У сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва (гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ миннатдор (оз олиб, кўп берувчи) ва ҳалимдир.

Тағобун сураси 17-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #qurbon_hayiti
📢 РАСМАН: ҚУРБОН ҲАЙИТИ 27 МАЙ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️ Ўзбекистонда муборак Қурбон ҳайити 2026 йил 27 май куни нишонланади. Бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори имзоланди.


⚡️ Ушбу байрам муносабат билан иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча кетма-кет 5 кун дам олади:

🕌 27 май, чоршанба – Қурбон ҳайити;
28 май, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
29 май, жума – барча учун қўшимча дам олиш куни;
30 май, шанба – ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни;
31 май, якшанба – барча учун одатий дам олиш куни.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 21-МАЙ,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 4-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:24
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:45
⏱️ШОМ - 19:46
⏱️ХУФТОН - 21:20

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6🕊4
Умидсизликдан эҳтиёт бўлинг

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Сенга етган бўлсада ҳалокатлар зарари,
Хабар бермиш у сенга келажак неъматлари.


Бир йигит қамалди. У ёлғиз фарзанд бўлиб, онасининг у йигитдан бошқа ҳеч кими йўқ эди. Онанинг кўзидан уйқуси қочди, уни ғам-ташвиш чулғаб олди. Йиғлайвериб ёшлари қуриб қолди. У шундай ҳолдалигида Аллоҳ таоло унинг қалбига: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳ” (Куч-қувват фақат олий, буюк Аллоҳдандир) калимасини солиб қўйди.

Она жаннат ҳазиналаридан бўлмиш бу калимани қайта-қайта такрор қила бошлади. Ўғлининг чиқишидан умидини узган кунларининг бирида кимдир эшикни қоқиб қолди. Эшикни очиб, онанинг кўнгли ёришиб, хурсанд бўлиб кетди, Чунки унинг қаршисида севимли ўғли турар эди.

Бу Роббисига боғланган, Унга кўп дуо қилган ва ишини У зотнинг ўзига топширган банданинг мукофотидир. Шундай экан, сиз ушбу калимани лозим тутинг. Чунки бу улуғ калимадир. Унда бахт-саодат сири бор. У калимани кўпроқ айтинг, у билан ғам парчаларини қувинг ва Аллоҳдан тез орада келадиган хушхабарни кутинг.

Ҳеч қачон сиздан умид ришталари узилиб қолмасин, ҳеч қачон тушкунликка тушманг. Шуни билингки, ҳар қандай қийинчилик ортидан енгиллик келади, ҳар қандай қийинчилик ортида бир енгиллик бўлади, бу нарса доимий такрорланиб турадиган дунё қонунидир. Шундай экан, Аллоҳга чиройли гумон қилинг, Унга таваккул қилинг ва Ундан яхши нарсаларни сўранг, умид қилинг.

Шуъла: Қийинчилик ва ғамларингизни бошқалар билан гаплашадиган мавзу қилиб олманг. Чунки бу нарса сиз билан саодат ўртасида тўсиқ пайдо қилади.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#haj #mabrur #odob #ibodat

🕋 ҲАЖ - ЯНГИ ҲАЁТНИНГ БОШЛАНИШИ

📖 Ҳаж ибодатини бажаришдан олдинги ва ҳаждан кейинги одоблар.

🤲 Ушбу видеолавҳани кўрганларга Аллоҳ таоло ҳаж ибодатини адо этишни насиб қилсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21
#xushxabar
Қурбон ҳайити арафасида 10 минг болада жарроҳлик амалиёти, 2,3 минг беморни даволаш, 8 минг етим болага пул маблағи, 500 та масжидда қулай шароитлар яратиш ва қабристонларни обод қилиш каби хайрия ишлари амалга оширилади

🇺🇿 21 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

🇺🇿Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, жамиятда меҳр-оқибат, саховат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу тамойиллар, айниқса, халқимизга хос эзгу фазилатларни мужассам этган муборак Қурбон ҳайити кунларида янада ёрқин намоён бўлади.

🟢Тақдимотда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ҳақида ахборот берилди.

🗓
Уларга кўра, Қурбон ҳайити муносабати билан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш назарда тутилмоқда...


Манба: https://president.uz/oz/lists/view/9235

#Mirziyoyev #taqdimot #ijtimoiyhimoya #Qurbonhayiti

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy shayx Nuriddin Xoliqnazar bilan telefon orqali muloqot qildi. Davlatimiz rahbari Haj safarida bo‘lib turgan yurtdoshlarimizning salomatligi va kayfiyati, ular uchun yaratilgan sharoitlar haqida so‘radi.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🙏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 22-МАЙ,
1447
- ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 5-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 03:24
⏱️БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:45
⏱️ШОМ - 19:47
⏱️ХУФТОН - 21:20

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#xabar #haj2026 #makka
🕋 Сўнгги гуруҳ зиёратчилари ва "Президент ҳожилари" Маккада тантанали кутиб олинди

🇺🇿🇺🇿 “Ҳаж – 2026” мавсуми доирасида Мадинаи мунавварадаги зиёратларини якунлаган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг сўнгги гуруҳлари Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келди. Улар сафида Давлатимиз Раҳбари томонидан алоҳида эъзозланиб, юксак бахтга мушарраф бўлган 100 нафар "Президент ҳожилари" ҳам бор.

🤝 Булғуси ҳожиларимизни муқаддас шаҳарда “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистонидаги элчиси Нодир Турғунов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олдилар.

🎉📍Макка шаҳридаги “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида ҳам ҳамюртларимиз учун юқори даражадаги қулайликлар ҳозирланган. Меҳмонхонада илиқ ва кўтаринки кайфиятда кутиб олинган зиёратчиларимиз замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан икром қилинди. Шунингдек, улар ватандош моҳир ошпазларимиз томонидан тайёрланган лаззатли миллий таомлардан баҳраманд бўлдилар.

💬 Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган бўлғуси ҳожиларимиз, жумладан, "Президент ҳожилари" Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтиб, Юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган бу меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас заминларда ҳам ҳар қадамда ҳис этаётганларини алоҳида таъкидладилар.


🕋 Меҳмонхонага эсон-омон жойлашиб, бироз ҳордиқ чиқарганларидан сўнг, таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз катта ҳаяжон ва ихлос билан умра амалларини тўлиқ адо этдилар. Муқаддас заминда туриб, ҳамюртларимиз юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва дунёдаги барча эзгуликлар учун хайрли дуолар қилмоқдалар.

🤲 Аллоҳ таоло барча зиёратчиларимизнинг сафарларини муборак, ибодату дуоларини мақбул айлаб, Ватанимизга соғ-саломат қайтишларини насиб этсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42