#xabar #haj2026 #sharoitlar
🕋 "ҲАЖ – 2026": ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНАЛАР, МИЛЛИЙ ТАОМЛАР, 24 СОАТЛИ ХИЗМАТЛАР
📍 Айни кунларда муборак ҳаж сафарида бўлиб турган юртдошларимиз Мадина ва Макка шаҳарларидаги замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишмоқда.
✅ Меҳмонхоналардаги шинамлик ва сифатли овқатланиш тизими ҳамюртларимизнинг муборак диёрдаги ибодатларини бекаму кўст, хотиржам адо этишларига хизмат қилмоқда.
✅ Таъкидлаш жоизки, "Ҳаж – 2026" мавсумидаги юксак шароитлар ва зиёратчилар мамнунлиги — Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш тамойилининг амалдаги ёрқин ифодасидир.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🕋 "ҲАЖ – 2026": ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНАЛАР, МИЛЛИЙ ТАОМЛАР, 24 СОАТЛИ ХИЗМАТЛАР
🏨 Меҳмонхоналарда ҳозирланган шароитлар барча ҳожиларимизни мамнун этмоқда. Ҳар бир хона зарур жиҳозлар — шинам мебеллар, ёзув столи, совутгич, қибла кўрсаткичи ҳамда ибодат учун жойнамоз ва Қуръони карим билан таъминланган. Меҳмонхоналарнинг кенг ва ёруғ фойелари, замонавий лифт тизимлари ҳожиларимизнинг ҳаракатланиши учун янада қулай бўлмоқда.
🇺🇿
🕋
Ҳожиларимизнинг саломатлиги ва ибодатга қувват олишлари учун ошхона-ресторан хизмати алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бир неча минг кишига мўлжалланган кенг ошхона-ресторанларда ҳожиларимиз ҳузур ила тамадди қилишмоқда. Хизмат сафарига жалб этилган
10 дан ортиқ маҳоратли ошпазлар
кунига
уч маҳал иссиқ овқат
тайёрлашмоқда. Таомномадан жой олган миллий таомларимиз –
палов, турли шўрвалар, мошкичири
билан бир қаторда,
парҳез таомлар, балиқ маҳсулотлари, сархил мевалар
ва
ширинликлар
зиёратчиларга тортиқ қилинмоқда.
🚑
Мазкур меҳмонхоналарда жойлашган
Ўзбекистон ишчи гуруҳи штаби
ва тиббиётхона
24 соат давомида узлуксиз зиёратчилар хизматида
бўлмоқда.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2026
Макка шаҳридаги шинам меҳмонхоналар, қулай шароитлар ва сифатли хизматлар
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Макка шаҳридаги шинам меҳмонхоналар, қулай шароитлар ва сифатли хизматлар
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 18-МАЙ,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:27
⏱️ БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 05:02
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:40
⏱️ ШОМ - 19:43
⏱️ ХУФТОН - 21:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 18-МАЙ,
1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ 1-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍3🕊1
Ҳаракат қилиш ва интилиш - бандадан
Бизга ризқ берувчи Зот Аллоҳдир, лекин У ризқни тўғридан-тўғри оғзимизга ёки қучоғимизга ташлаб қўймайди. Бизнинг вазифамиз — ҳаракат қилиш, Аллоҳнинг иши эса — муваффақ қилиш (тавфиқ бериш)дир.
«Унинг (ернинг) турли жойларида юринглар ва Унинг ризқидан енглар» (Мулк сураси, 15-оят).
Ҳатто сурункали ва оғир дардга чалинган Айюб алайҳиссаломга ҳам Роббиси бундай деган эди:
«Оёғинг билан (ерни) теп! Мана бу чўмиладиган муздек сув ва ичимликдир» (Сод сураси, 42-оят).
Ҳатто тўлғоқ азобида турган Биби Марямга ҳам Аллоҳ таоло:
«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит, у сенга янги пишган хурмоларни тўкади», — деди (Марям сураси, 25-оят).
Пок ва Муқаддас Зот хурмони унинг қучоғига шунчаки ташлаб қўймади. Балки энг қийин лаҳзада — тўлғоқ азобида бўлишига қарамай, унга:
«Хурмо шохини ўзингга қараб силкит», — деб буюрди.
Демак, ҳаракат қилиш ва интилиш — матлубдир.
Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari
НОБАКОР ФАРЗАНД
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
НОБАКОР ФАРЗАНД
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
#Raddiya
Қўлларни киндик остига қўйиш – суннат амал
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Намозхон нигоҳини сажда қилинадиган жойга қаратади, қўллар киндикдан пастга, ўнг қўлнинг бош ва чиначоқ (жимжилоқ) бармоқлари чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоқ эркин қўйилади.
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда ўнг қўлларини чап қўллари устига киндик остига қўйганларини кўрдим” (Имом Ибн Абу Шайба ривояти).
Яна бир ривоятда бундай келади: Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб, киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, бундай деганлар: “Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилганларида, у зотдан “Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламданми?” деб сўрашган. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдандир”, деб жавоб берганлар.
Демак, бундан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ (Расулуллоҳдан келган) эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган”.
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу айтдилар: “Намозда қўлни қўлнинг устига қўйиб, киндик остига тушириш – суннатдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
Бу ҳадис Имом Аҳмаднинг «Муснад»ида ҳам келтирилган. Ҳофиз ибн Ҳажар ўзининг «Тажриду завоиди муснад ал-Баззор» асарида: “Агар ҳадис «Муснади Аҳмад»да келса, бошқа Муснадларга ҳожат йўқ”, деган. Шундай қилиб, ушбу ҳадис ҳасан даражасидан тушмайди (“Эълоус сунан” китоби).
Намозда қўлни киндик остига қўйиш ҳақида “Мухтасару-л-Виқоя” китобида бундай дейилган: “(Намоз ўқувчи) ўнг қўлини чап қўлининг устига қилиб, киндик остига қўяди”.
Намозда қўлни киндик остида тутишнинг баъзи афзалликлари ҳақида “Музмарот” китобидан бундай дейилган: “Қўлни киндик остида тутиш – камтарликка яқинроқдир, хушуъ ва аврат аъзоларини ёпилишига олиб борувчироқдир, изорни тушиб кетишдан сақлагувчироқдир”.
Демак, намозда қўлни қаерда тутиш ҳолати ҳақидаги ҳадисларни мувофиқлаштириш керак бўлади. Уни эса фақат ижтиҳод қилишга қодир уламоларимиз аниқлаб берадилар.
Ҳанафий мазҳабимиз мужтаҳидлари юқоридаги ҳадисларга асосланиб, эркаклар қўлларини киндик остида тутадилар дейишган. Қолаверса ушбу ҳолат эркакларда таъзим ва хушуъга яқинроқдир.
Даврон НУРМУҲАММАДнинг
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.

❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston va Qozog‘iston Prezidentlari Turkistonda O‘zbekiston tomonidan bunyod etilgan masjid bilan tanishdilar.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
❤4
Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо
Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.
"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

❤2
Хонадонингиз – азизлик ва муҳаббат мамлакатидир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Қадрли синглим, кўпроқ уйингизда бўлинг, муҳим ишингиз бўлмаса кўчада беҳуда юрманг, чунки уйингиз саодатингиз сиридир. Уйингизда бахт таъмини тотасиз, ибо-ҳаё ва номусингизни сақлайсиз. Кўчага ҳуда-беҳуда чиқаверадиган, бозору гузарларда айланиб юраверадиган, кераксиз қандайдир нарсаларни суртиштириб чиқаверадиган аёлда охират ғами бўлмайди, бирор нарсани ўрганиш ёки маърифат ҳосил қилишга қизиқмайди. Балки у вақтини исроф қилаётган, ғами фақат ейиш ва ичиш бўлган аёл бўлади. Шунинг учун ҳам сиз кўчада беҳуда юришдан сақланинг. Аслида, уйингиз бахт макони, роҳат ўрни, инсонлар азиятидан саломат жойдир, уни шундай гўзал маконга айлантириш сизнинг қўлингизда. Шундай экан, уйингизни муҳаббат ва сурур маконига айлантиринг!
Шуъла: Ташвишларингизни фақатгина сизга фикрлари ва сўзлари билан саодатга элтадиган энг яқин инсонларингизганига ошкор қилинг.
Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Келтирдик иймон Роббимиз Раҳмонга,
Эргашдик элчиси мукаррам зотга.

Суннатни инкор этувчи Қуръонийларга 3 раддия
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Суннатни инкор этувчи Қуръонийлар тоифаси қуйидаги бузуқ даъволарни илгари сурадилар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръонни етказиш, холос. У зотнинг пайғамбарлик сиймоси, яъни суннатлари, кўрсатмалари йўқ. Шунинг учун итоат фақат Қуръони Каримга вожиб, Пайғамбар алайҳиссаломга пайғамбарлик юзасидан на саҳобага ва на кейинги умматга вожиб.
2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршодлари, кўрсатмалари саҳобаларга вожиб бўлган, бизга вожиб эмас. Яъни Пайғамбар алайҳиссаломга итоат қилиш у зотнинг давридаги саҳобаларгагина вожиб бўлган, қолган умматларга вожиб бўлмас.
3. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари, иршодлари ҳаммага вожиб эди, барча умматга вожиб бўлган, бироқ, ҳозирда бизгача етиб келган ҳадислар қобили эътимод эмас, ҳужжат бўлишга ишончли эмас. Саҳиҳ ва ишончли санад билан бирорта ҳадис етиб келмаган.
1 – даъвога раддия
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифалари Қуръони Каримни етказиш билан чекланмайди, балки оятларнинг асл маъноларини тушунтириб бериш, тафсир қилиш, изоҳлаш, тўла ва мукаммал, аниқроғи муфассал равишда англатиш – ҳаммаси Пайғамбаримиз алайҳиссалом вазифалари бўлган. Бу вазифалар эса фақатгина ҳадислар орқали адо топади. Биз Аллоҳ таолонинг оятларини тўла, мукаммал ва муфассал тушунишимиз учун ҳадисларга муҳтожмиз.
«(Биз пайғамбарларни) ҳужжатлар ва китоблар билан (юборганмиз). Сизга эса одамларга нозил қилинган (маълумотлар)ни баён (тафсир) қилиб беришингиз учун ва тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил қилдик» (Наҳл сураси, 44-оят).
«Аллоҳ ўз ичларидан Аллоҳнинг оятларини ўқиб берадиган, уларни (ширк ва гуноҳлардан) мусаффо қиладиган ҳамда уларга Китоб ва Ҳикматни таълим берадиган Пайғамбарни юбориш билан, мўминларга инъом этди. Улар эса бундан олдин аниқ гумроҳликда эдилар» (Оли Имрон сураси, 164-оят).
Оятдаги «Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир, «Ҳикмат»дан мақсад эса ҳадиси шарифлардир.
2 – даъвога раддия
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари фақатгина саҳобаларга эмас, балки бутун уммат учундир. Зеро, Аллоҳ таоло Набий алайҳиссаломни бутун башариятга пайғамбар этиб жўнатган: «(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз» (Анбиё сураси, 107-оят).
3 – даъвога раддия
Аллоҳ таоло Ўзининг каломи Қуръони Каримни сақлашга ваъда берган. Ҳадислар эса Қуръоннинг тафсири, шарҳи ҳисобланади. Худди шунингдек, Аллоҳ таоло ҳадисларнинг ҳам то Қиёматга қадар уммати Муҳаммадга етиб келишини таъминлаган.
“Ҳадис илмига кириш” китобидан
Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

❤3
«Ҳаж 2026»
ЗИЁРАТЧИЛАР ҲАЖГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДАЛАР
Яна бир неча кундан сўнг ҳаж кунлари бошланади. Айни пайтда Маккаи мукаррамада бўлиб турган зиёратчилар ҳажга пухта тайёргарлик кўрмоқдалар.
Тошкент вилоятидан борган 1100 дан зиёд зиёратчилар вилоят бош имом-хатиби ва тажрибалари гуруҳ раҳбарлари бошчилигида ҳажнинг арконларини пухта ўзлаштирмоқдалар.
Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов Маккаи мукаррама шаҳридаги «Аброж Даниа» меҳмонхонасида Тошкент вилояти ҳожиларига «Ҳажнинг фазилатлари» мавзусида мавъиза қилиб бердилар.
Зиёратчиларнинг ҳажга доир берган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.
Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажини мабрур, саъйларини машкур қилсин!
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот химзати