Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.58K subscribers
7.37K photos
4.04K videos
29 files
6.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Prezident Shavkat Mirziyoyevning Oʻzbekiston xalqiga bayram tabrigi


https://t.me/diyonatli
2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 10-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
23-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:38
⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:10
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:35
⏱️ШОМ - 19:35
⏱️ХУФТОН - 21:05

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6❤‍🔥1👍1
Қабр зиёратида бажариладиган 10 амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ниятни тўғрилаш, ихлос билан, холис Аллоҳ учун зиёрат қилиш.

2. Таҳоратли бўлиш.

3. Дунё машғулотини тарк этиб, охиратни ўйлаш.

4. Зиёратгоҳда виқор билан сокин юриш.

5. Қабр аҳлига бундай салом бериш:
“Ассаламу алайкум, йа аййуҳал-қубур. Йағфируллоҳу лана ва лукум, антум салафуна ва наҳну бил-асар”
“Ассалому алайкум, эй қабр аҳли! Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан олдин келгансиз, биз ҳам сизнинг ортингиздан келамиз”.

6. Қабрни сийпаш, ўпиш ва айланиб тавоф қилишдан узоқ бўлиш.

7. “Ёсин” сурасини ўқиш.
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўликларингизга Ёсинни қироат қилинг”, деганлар.

Шунингдек, Фотиҳа сурасиБақара сурасининг дастлабки беш ояти,  “Оятул-Курсий”ни, “Аманар-расул”ни, “Мулк”, “Такаасур” сураларини, “Фалақ”, “Наас”ни уч мартадан ва  “Ихлос”  сурасини  уч, етти ёки ун бир марта ўқиш мумкин.

8. Марҳумнинг яхши сифатларини эслаш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар”,  деганлар (Имом Термизий ривояти).

9. Қабрни босмаслик. Қабр усти маййитнинг ҳаққидир. Қабр устидан ёки қабристон ичидан ўтишга зарур туғилса, тасбеҳ, таҳлил, такбир, дуо ва истиғфор айтиб ўтиш.

10. Зиёратдан ваъз-насиҳат олиш.
Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозада ҳозир бўлганларида қайғулари ортар, ниҳоятда кам гапирар, фикр-мулоҳазага ғарқ бўлар эдилар” (Имом Ҳоким ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
7❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣BIZ NIMA UCHUN HANAFIY MAZHABINI TANLASHIMIZ KERAK?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса...


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилиб, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онасидан янги туғилгандек бўлиб қайтади”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 11-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:37
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:09
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:35
⏱️ШОМ - 19:36
⏱️ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🕊1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИШХОНАДА ОРТИБ ҚОЛГАН ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР

САВОЛ: Мен ишлаб чиқаришда ишлайман ва ўша ерда ташкил қилинган тушлигимиздан ортиб қолган нонларни шеригим уйига олиб кетади. Унинг шу иши тўғрими?

ЖАВОБ:
Бу ердаги ортиб қолган таом ва нонлар ишлаб чиқариш эгаларининг мулки ҳисобланади. Чунки тушликни улар ташкил этади. Агар улар ортиб қолган нон ва таомларни олиб кетишга тўғридан-тўғри ёки ишора билан розилик билдирган бўлсалар, олиб кетиш жоиз бўлади. Акс ҳолда эса мумкин бўлмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Мусулмон кишининг моли бошқага ҳалол эмас, фақатгина ўзи рози бўлиб, кўнглидан чиқариб берсагина,
(ҳалол бўлади)”, деб марҳамат қилганлар.
(Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
1
#Мақола

Марҳумлар хотирланган, тириклар қадрланган юртга барака ёғилади


Динимизда марҳумларни эслаш, улар учун хайрли дуолар қилиш ибодат ҳисобаланади. Шу билан бирга, бу амал тирик кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир.

Қуръони каримда бундай дейилган: “Улардан кейин (дунёга)  келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари иймон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда иймон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли  Зотдирсан” (Ҳашр сураси, 10-оят).

Иймонда ўтган зотлар ҳаққига истиғфор айтиш иймонимиз тақозо қиладиган амалдир. Шунингдек, ўтиб кетган кишилар ортларида қолган қариндош ва яқинлари каби ҳаёт юрганларнинг дуоларидан умидвор бўлишлари ҳақида ҳадиси шарифлар ворид бўлган.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрдаги маййит худди сувга чўкаётиб, ёрдамга чақираётган кишига ўхшайди. Отасидан ёки онасидан, ё инисидан, ё дўстидан дуо келишига интизор бўлади. Агар унга дуо етиб борса, дуо унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қабр аҳлига Ер юзидагиларнинг дуоларини тоғларнинг мисолида киритади. Тирикларнинг маййитларга ҳадялари улар учун истиғфор айтмоқликдир”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Вафот этган кишилар Ватан озодлиги ва унинг тараққиёти учун жон фидо қилган зотлар бўлишса, ёки ота-онамиз ё бизнинг тарбиямизга машғул бўлган устозлар бўлишса, уларни эслаб дуо қилишимиз мақсадга мувофиқдир.

Қуръони каримда бундай дейилган: “Эй, Рaббим! мeни (улaр) гўдaклик чoғимдa тaрбиялaгaнлaридeк, сeн ҳaм улaргa рaҳм қилгин», дeб aйт!”(Исро сураси, 24-оят).

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ЙЎЛДАН АЗИЯТ БЕРУВЧИ НАРСАНИ ОЛИБ ТАШЛАШ МУКОФОТИ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
👍1
#Raddiya

Саждага бораётганда тизза аввал қўйиладими ёки қўлларми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Саждага борилаётганда ерга яқин аъзолар бирин-кетин ерга қўйилади, яъни, аввал тизза, кейин қўллар ва юз. Саждадан тураётганда ердан узоқ аъзолар биринчи кўтарилади, яъни, юз, қўл тизза.

“Фатавои Ҳиндия” китобида бундай дейилади: “Агар намозхон сажда қилишни хоҳласа, аввало ерга яқин бўлган аъзони (ерга) қўяди. Бас (шундай экан), аввал тиззасини, сўнг икки қўлини, сўнг бурнини, сўнгра пешонасини ерга қўяди. Саждадан турганида аввал пешонасини, сўнг бурнини, сўнгра икки қўлини кўтаради...”.

“Мухтасару-л-виқоя” китобида эса: (Намоз ўқувчи) рукудан сўнг такбир айтади ва сажда қилади. Саждага бориш асносида аввал тиззаларини сўнгра қўлларини ерга қўяди, (саждадан турганида) такбир айтади ва аввал бошини сўнгра икки қўли ва тиззаларини ердан кўтаради...”, дейилган.

Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сажда қилганларида қўлларидан аввал тиззаларини ерга қўйганларини ва саждадан қайтаётганларида тиззаларидан аввал қўлларини ердан кўтарганларини кўрдим”, дейилади (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Бошқа ривоятда эса: “Биз ҳазрат Умар розияллоҳу анҳунинг намозларидан шуни ўргандикки, у киши руку қилганларидан кейин ҳудди туя чўккалагандек чўккалар эдилар ва тиззаларини қўлларидан аввал ерга қўярдилар”,  дейилади  (Имом Таҳовий Алқама ва Асвад розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган).

Бу борада яна бошқа бир қанча ҳадислар мавжуд. Моликий мазҳабидан ташқари барча мазҳаб олимлари ушбу ҳадисларни дақиқ ўрганиб, 
“сажда қилишда аввало ерга яқин аъзолар ерга қўйилади ва саждадан туришда эса ердан узоқ бўлган аъзолар ердан кўтарилади”, 
деган фикрга иттифоқ бўлганлар.


Оёқларнинг бармоқлари қиблага қараган ҳолда эгилиб, аввал тизза ерга қўйилади. Сўнгра, бурун ва пешона қўйилиб, сажда қилинади.

Даврон НУРМУҲАММАДнинг
“Суннатга мувофиқ намоз ўқинг” китобидан олинди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍21
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 12-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:36
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:08
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:35
⏱️ШОМ - 19:37
⏱️ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53👏1🕊1
#Ҳадис

Бу намознинг савоби - умрага тенг


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қубо масжидидаги намоз(нинг савоби) худди умра кабидир", дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Haj2026 #Madina

Умрангиз қабул бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАСЖИДДА ҚАЗО НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?

САВОЛ: Масжидга вақтлироқ борган киши намоз ўқилгунга қадар қазо намозларини ўқиб туриши мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо намозларини нафл намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтларда, яъни бомдод вақтида ва асрдан кейин масжидда, одамлар олдида ўқимаслик тавсия қилинади. Агар ўқимоқчи бўлса, одамлар кўрмайдиган жойда ўқигани яхши. Чунки бу вақтларда нафл намозини адо этиш ман этилган. Бундан эса унинг қазо намозини адо этаётгани маълум бўлиб қолади. Натижада бу инсон ўз хатоларини ошкор қилиб қўйган ҳисобланади. Чунки намознинг қазо бўлиши гуноҳ бўлиб, Аллоҳ таоло эса уни беркитган эди.

Аммо нафл намозлар ўқиш мумкин бўлган вақтларда, яъни шомдан кейин, хуфтондан кейин ва пешиндан аввал ва кейин масжидда қазо намоз ўқиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 13-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:35
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:07
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:35
⏱️ШОМ - 19:38
⏱️ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍2🕊1
#Raddiya

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Имом Абу Ҳанифа – Нўъмон ибн Собит Куфий раҳимаҳуллоҳ (80-150)
1. Исми- Нўъмон ибн Собит
2. Куняси- Абу Ҳанифа
3. Яшаган даври- Умавий ва Аббосийлар бошқаруви даври.
4. Ташқи кўриниши – сўзамол, очиқ юзли, ҳайъат ва либоси келишган. 
5. Ахлоқ-одоби – Аллоҳ таоло ман этган нарсалардан сақланишда ўта кучли, тақводор.  
6. Даражаси – тобеин, саҳобаларнинг катта жамоаси билан бир даврда яшаган. 
7. Машҳур устозлари – Анас ибн Молик, Жаъфари Содиқ ва Ҳаммод ибн Абу Сулаймон.
8. Машҳур шогирдлари – имом Абу Юсуф, имом Муҳаммад, имом Зуфар.
9. Ақидаси – аҳли сунна вал жамоа
10. Дафн этилган жойи – Бағдоддаги Аъзамия мақбараси.
12. Ҳадисдаги даражаси – имом, сиқа. 
13. Фиқҳдаги даражаси – мужтаҳид.
14. Асарлари: "Фиқҳул акбар", "Муснади Абу Ҳанифа", "Махорижу фил фиқҳ", "Ъалиму вал мутаъаллим", "Радду ъала қадария", "Қасидату Нуъмания фий мадҳин Набиййи  соллаллоҳу алайҳи васаллам" ва "Китабул васияти".

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ САБРИ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#Ҳадис

Мадинанинг йўлларида фаришталар бор


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мадинанинг йўлларида фаришталар бор. Унга ўлат ҳам, Дажжол ҳам кира олмайди", дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari #Raddiya

НИКОҲЛАНИШ
СУННАТДИР

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУДДАТИ НОМАЪЛУМ САФАРДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: Биз чет давлатга ишлашга келганмиз. Ҳозирда шу жойда ишлаш бўйича рухсатнома учун ҳужжат топшириб қўйганмиз. Рухсатнома келгандан кейин бошқа шаҳарга ишлаш учун кетамиз. Рухсатнома неча кунда чиқиши маълум эмас. Унгача намозларимизни қандай ўқиймиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рухсатнома чиқиши номаълум бўлса, мусофир ҳисобланасиз ва ушбу муддат қанча чўзилишидан қатъий назар намозларингизни қаср қилиб ўқийсизлар. Лекин рухсатнома берувчи томон “Рухсатнома ўн беш ёки ундан кўп муддатда чиқади”, деб чиқишининг энг кам муддатини аниқ қилиб айтса ва сизлар ана шу муддатнинг ҳаммасини мана шу шаҳардан бошқасига кетмай кутсангизлар, муқим бўлиб, намозни тўлиқ ўқишни бошлайсизлар. Чунки бир жойда ўн беш кун муддат туришни ният қилган бўласизлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУДДАТИ НОМАЪЛУМ САФАРДАГИ НАМОЗ

САВОЛ: Биз чет давлатга ишлашга келганмиз. Ҳозирда шу жойда ишлаш бўйича рухсатнома учун ҳужжат топшириб қўйганмиз. Рухсатнома келгандан кейин бошқа шаҳарга ишлаш учун кетамиз. Рухсатнома неча кунда чиқиши маълум эмас. Унгача намозларимизни қандай ўқиймиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рухсатнома чиқиши номаълум бўлса, мусофир ҳисобланасиз ва ушбу муддат қанча чўзилишидан қатъий назар намозларингизни қаср қилиб ўқийсизлар. Лекин рухсатнома берувчи томон “Рухсатнома ўн беш ёки ундан кўп муддатда чиқади”, деб чиқишининг энг кам муддатини аниқ қилиб айтса ва сизлар ана шу муддатнинг ҳаммасини мана шу шаҳардан бошқасига кетмай кутсангизлар, муқим бўлиб, намозни тўлиқ ўқишни бошлайсизлар. Чунки бир жойда ўн беш кун муддат туришни ният қилган бўласизлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 14-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
27-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:34
⏱️БОМДОД - 04:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:06
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:35
⏱️ШОМ - 19:39
⏱️ХУФТОН - 21:10

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🕊2