Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.58K subscribers
7.37K photos
4.04K videos
29 files
6.11K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xushxabar #haj2026 #makka
🎉🕋 Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррама шаҳрига етиб келган зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари “Ҳаж–2026” ишчи гуруҳи раҳбари – Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев, Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний ҳамда бошқа мутасаддилар томонидан самимий ва юксак эҳтиром билан кутиб олинди.

🤝Ҳамюртларимиз муҳташам “Al-Ayam Elite” меҳмонхонасида илиқ муҳитда қарши олиниб, замзам суви, хурмо, ширинликлар, гуллар ҳамда эсдалик совғалари билан хушнуд этилди.

🗣Бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан мамнун бўлган зиёратчиларимиз Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, мазкур меҳр-эътиборни нафақат юртимизда, балки муқаддас Макка заминида ҳам ҳис этаётганларини таъкидладилар.

Шунингдек, меҳмонхонага жойлашган зиёратчилар моҳир ошпазлар томонидан тайёрланган лаззатли таомлардан баҳраманд бўлдилар.

🕋Шундан сўнг таматту ҳажини ният қилган зиёратчиларимиз умра амалларини адо этишга киришдилар.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Forwarded from Muslim.uz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига
МУРОЖААТИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


Муҳтарам юртдошлар!
Инсон қадри юксак бўлган юртимизда аждодларимизни хотирлаш, уларнинг руҳини шод, қўним топган манзилгоҳларини обод қилишга алоҳида эътибор қаратиш эзгу анъана ҳисобланади.

🕌 Хусусан, Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита ташаббуслари билан кўплаб зиёратгоҳлар обод этилиб, буюк уламоларимизга юксак даражада эҳтиром кўрсатиб келинмоқда. Яқинда Самарқандда муҳаддислар султони Имом Бухорий қабри ва унинг атроф ҳудудларида мисли кўрилмаган даражада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

☪️Муқаддас динимизда марҳумларга ҳурмат кўрсатиш, уларни яхши хотиралар билан эслаш ва қабрларини зиёрат қилишга тарғиб этилган. Ушбу хайрли амалда зиёрат қилувчига ҳам, зиёрат қилинувчига ҳам кўплаб фойдалар бор. Зиёрат қилинаётган марҳумнинг руҳи тиловати Қуръон, истиғфор ва дуолар билан шод бўлади. Зиёрат қилувчи эса бундан ибрат олади – охират ҳақида тафаккур қилади.

📿 Бу борада Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Сўнг менга (уларни зиёрат қилиш жоизлиги) аён бўлди. Энди уларни зиёрат қилаверинглар, чунки у (зиёрат) қалбни юмшатади, кўзни ёшлатади ва охиратни эслатади. Зиёрат қилинглар-у, аммо (у ерда) нолойиқ гапларни айтманглар”, дейилган (Имом Термизий ривояти).


🇺🇿 Азиз ватандошлар!
Қабристонлар – бу фақат дафн жойи эмас, балки инсонни тафаккурга чорловчи, ҳаётнинг ўткинчилигини англатувчи, қалбни юмшатувчи ва маънавий покланишга етакловчи маскандир.

💬Дарҳақиқат, қабр зиёрати инсонни дунёга ҳаддан ортиқ берилмасликка, манманлик ва ғурурдан сақланишга ҳамда яхши амаллар қилишга ундайди. Зиёратга борган инсон қалбида беихтиёр: “Бир кун келиб мен ҳам шу ерга келаман”, деган хулоса пайдо бўлади. Бу эса инсоннинг ўз ҳаёти ва амалларини қайта кўриб чиқишига ундайди.

🕌Динимизда зиёрат амалидан кўзланган мақсад – дунёнинг фонийлиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканини эслатишдир. Шу боис, қабристонлар доимо пок, тартибли ва обод бўлиши лозим. Чунки инсон бу маскандан руҳий енгиллик ва таскин топиб чиқиши керак.


💬 Муҳтарам юртдошлар!
Бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири – қабристонларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини доимий равишда йўлга қўйишдир.

‼️Афсуски, айрим жойларда қабристонларнинг қаровсиз қолиши, қуриб қолган ўт-ўланларнинг тозаланмаслиги, қабрлар орасидаги йўлакларнинг йўқлиги ёки таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани каби камчиликлар учрамоқда.

🗣Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик ва тирикларнинг ўтганлар олдидаги бурчини тўлиқ адо этмаслик сифатида баҳоланади.

🟢Аслида, қабристонларни фақат маълум кунларда эмас, балки тоза ва обод сақлаш ҳаёт тарзимизга айланиши зарур, деб ҳисоблаймиз ва бу хайрли ишда барчани фидойиликка чорлаймиз.


🌙 Азиз мўмин-мусулмонлар!
Зиёратчи қабристонга киришда ўзи пок бўлиши, қабр аҳлларига салом бериб, уларнинг ҳаққига дуолар қилиши, қабр тепасига келганда эса унга юзланиб, тиловат қилиши одобдандир. Зиёрат асносида қабрлар устини босмаслик, белгиланган йўлаклардан юриш лозим. Зеро, қабр устини оёқлари билан топташ гуноҳ ҳисобланиб, ҳадисларда бундан қатъий қайтарилган.

🤲 Аксинча, дуо ва истиғфор айтиш, Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш, ўтганлар номидан садақа ва хайриялар қилиш марҳумларга манфаат етказадиган амаллардан эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим!

📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон вафот этса, унинг амали тўхтайди. Магар уч нарса: садақаи жория ёки манфаат оладиган илм ёҳуд ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан (тўхтамайди)”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).


⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 8--МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
21-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:41
⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:12
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:30
⏱️ШОМ - 19:33
⏱️ХУФТОН - 21:05

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍4🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli

https://www.instagram.com/reel/DYEI4PMC-JL/?igsh=NWo4enkybmg3bHFy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#diqqat
#muhim_yangilik
#chat_bot
#dinshunoslik_ekspertizasi

⚡️Diqqat, muhim yangilik!

🤖 Taqiqlangan diniy materiallardan ogohlantirish va xabardor qilish tizimi – @dinuzbbot maxsus chat boti ishga tushirildi.

📲 Endilikda diniy mazmundagi materiallarning ruxsat etilgani yoki taqiqlangani to‘g‘risida yangi tashkil etilgan maxsus telegram bot orqali oson va qulay tarzda xabardor bo‘lish imkoni yaratildi.

🔻Xo‘sh, bu qanday bot? Undan qanday foydalanamiz? Uning imkoniyatlari qanday?


🎥 Batafsil videorolikda

📹 HD formatda ko’rish uchun

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati


🌐https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍1
Истиғфор ризққа барака келтиради

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Орзулар ёлғондек кўриниб дарак беради,
Лек ғалаба кўп қийинчилик билан келади.


Бир аёл айтади: Мен ўттиз ёшга тўлганимда эрим вафот этди. Беш фарзандимиз бор эди. Дунё кўзимга қоронғу кўриниб тинмай йиғлардим, охири кўзимга зарар беришини ўйлаб ўзимга келдим. Лекин мени ғам-ташвиш чулғаб олди. Чунки бизда оиламизга етадиган бирор кирим йўқ, фарзандларим эса ёш ва отамиз бизга ҳеч нарса қолдирмаган эди. Хонамда ўтирган вақтимда магнитафонни ёқдим, шунда бир шайхнинг бундай деяётганини эшитиб қолдим: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: من لزم الإستغفار جعل الله له من كل ضيق مخرجا

“Ким истиғфорни кўпайтирса Аллоҳ таоло унга ҳар қандай ғамдан енгилликни ва тангликдан чиқиш йўлини қилиб қўяди” (Имом Абу Довуд ривояти).

Шундан кейин истиғфорни кўпайтирдим, фарзандларимга ҳам шундай қилишларини буюрдим. Аллоҳга қасамки, олти ой ҳам ўтмай бизнинг узоқ вақт олдин мулкимиз бўлган еримизнинг лойиҳаси топилиб қолди ва унинг эвазига катта пул берилди. Шундан кейин катта ўғлим олийгоҳга ўқишга кирди, Қуръони каримни тўлиқ ёдлаб, бошқаларга ёрдам берадиган инсон бўлди. Уйимиз хайр-баракага тўлиб, ҳаётимиз яхшиланди. Аллоҳ ўғилларим ва қизларимни яхши инсон бўлишини насиб этди. Шундай қилиб ғам-ташвишларим кетиб, дунёдаги энг бахтли аёлга айландим.

Шуъла: Агар умидсизликка таслим бўлсангиз, сиз ҳеч нарса ўрганолмайсиз ва саодатни қўлга киритолмайсиз.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан



Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ИМОМ БУХОРИЙ ВАФОТИДАН КЕЙИН СОДИР БЎЛГАН МЎЪЖИЗА


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

https://t.me/diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига
МУРОЖААТИ


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга мукаммал салавоту саломларимиз бўлсин.


Муҳтарам юртдошлар!
Инсон қадри юксак бўлган юртимизда аждодларимизни хотирлаш, уларнинг руҳини шод, қўним топган манзилгоҳларини обод қилишга алоҳида эътибор қаратиш эзгу анъана ҳисобланади.

Хусусан, Муҳтарам Юртбошимизнинг бевосита ташаббуслари билан кўплаб зиёратгоҳлар обод этилиб, буюк уламоларимизга юксак даражада эҳтиром кўрсатиб келинмоқда. Яқинда Самарқандда муҳаддислар султони Имом Бухорий қабри ва унинг атроф ҳудудларида мисли кўрилмаган даражада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Муқаддас динимизда марҳумларга ҳурмат кўрсатиш, уларни яхши хотиралар билан эслаш ва қабрларини зиёрат қилишга тарғиб этилган. Ушбу хайрли амалда зиёрат қилувчига ҳам, зиёрат қилинувчига ҳам кўплаб фойдалар бор. Зиёрат қилинаётган марҳумнинг руҳи тиловати Қуръон, истиғфор ва дуолар билан шод бўлади. Зиёрат қилувчи эса бундан ибрат олади – охират ҳақида тафаккур қилади.

Бу борада Пайғамбаримиз алайҳис-салом: “Мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Сўнг менга (уларни зиёрат қилиш жоизлиги) аён бўлди. Энди уларни зиёрат қилаверинглар, чунки у (зиёрат) қалбни юмшатади, кўзни ёшлатади ва охиратни эслатади. Зиёрат қилинглар-у, аммо (у ерда) нолойиқ гапларни айтманглар”, дейилган (Имом Термизий ривояти).

Азиз ватандошлар!
Қабристонлар – бу фақат дафн жойи эмас, балки инсонни тафаккурга чорловчи, ҳаётнинг ўткинчилигини англатувчи, қалбни юмшатувчи ва маънавий покланишга етакловчи маскандир.

Дарҳақиқат, қабр зиёрати инсонни дунёга ҳаддан ортиқ берилмасликка, манманлик ва ғурурдан сақланишга ҳамда яхши амаллар қилишга ундайди. Зиёратга борган инсон қалбида беихтиёр: “Бир кун келиб мен ҳам шу ерга келаман”, деган хулоса пайдо бўлади. Бу эса инсоннинг ўз ҳаёти ва амалларини қайта кўриб чиқишига ундайди.

Динимизда зиёрат амалидан кўзланган мақсад – дунёнинг фонийлиги, ўлим ва охиратнинг ҳақ эканини эслатишдир.
Шу боис, қабристонлар доимо пок, тартибли ва обод бўлиши лозим. Чунки инсон бу маскандан руҳий енгиллик ва таскин топиб чиқиши керак.
Муҳтарам юртдошлар!

Бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири – қабристонларда тозалик ва ободонлаштириш ишларини доимий равишда йўлга қўйишдир.

Афсуски, айрим жойларда қабристонларнинг қаровсиз қолиши, қуриб қолган ўт-ўланларнинг тозаланмаслиги, қабрлар орасидаги йўлакларнинг йўқлиги ёки таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани каби камчиликлар учрамоқда.

Бундай ҳолатлар марҳумлар хотирасига нисбатан бефарқлик ва тирикларнинг ўтганлар олдидаги бурчини тўлиқ адо этмаслик сифатида баҳоланади.

Аслида, қабристонларни фақат маълум кунларда эмас, балки тоза ва обод сақлаш ҳаёт тарзимизга айланиши зарур, деб ҳисоблаймиз ва бу хайрли ишда барчани фидойиликка чорлаймиз.

Азиз мўмин-мусулмонлар!
Зиёратчи қабристонга киришда ўзи пок бўлиши, қабр аҳлларига салом бериб, уларнинг ҳаққига дуолар қилиши, қабр тепасига келганда эса унга юзланиб, тиловат қилиши одобдандир. Зиёрат асносида қабрлар устини босмаслик, белгиланган йўлаклардан юриш лозим. Зеро, қабр устини оёқлари билан топташ гуноҳ ҳисобланиб, ҳадисларда бундан қатъий қайтарилган.

Аксинча, дуо ва истиғфор айтиш, Қуръон тиловат қилиб савобини бағишлаш, ўтганлар номидан садақа ва хайриялар қилиш марҳумларга манфаат етказадиган амаллардан эканини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим!

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Инсон вафот этса, унинг амали тўхтайди. Магар уч нарса: садақаи жория ёки манфаат оладиган илм ёҳуд ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан (тўхтамайди)”, – деб марҳамат қилганлар (Имом Муслим ривояти).

Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

“Бирор киши бошқа бир кишини ўтирган ўрнидан турғизиб, ўзи ўтириб олмасин. Лекин жой беринглар ва кенгайинглар”.

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗДА ТИШ ОРАСИДА ҚОЛГАН ОВҚАТ ҚОЛДИҒИНИ ЮТИШ

САВОЛ: Намозда ейиш ва ичиш намозни бузади дейилган. Мисол учун тишлар орасида қолиб кетган нон ушоғи ёки гўштни ютиб юбориш намозни бузадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фақиҳлар тишлар орасида қолиб кетган нўхат ва ундан каттароқ ҳажмдаги таом қолдиқларини ейиш ёки ютиб юбориш намозни бузишини таъкидлаганлар.

Демак, тишлар орасида қолиб кетган қолдиқнинг ҳажмига қаралар экан. Агар у камида ўртача нўхатдек бўлса, намозни бузади, ундан кичик бўлса, бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
2
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣BIZ NIMA UCHUN HANAFIY MAZHABINI TANLASHIMIZ KERAK?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 9-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:40
⏱️БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:11
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:30
⏱️ШОМ - 19:34
⏱️ХУФТОН - 21:05

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍2🕊2❤‍🔥1
Қўрқма ва маҳзун бўлма!

Аллоҳ таоло инсоннинг нимани хоҳлашини яхши билади. Чунки инсонни Ўзи яратган. У нимани хоҳлаяпти, нимани хоҳламаяпти ҳаммасини билади. Ҳатто инсон ҳеч кимга айтмаган туйғуларини ҳам билади. Қуръони каримда келади:

﴿وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ﴾

“Биз Мусонинг онасига “Уни эмизгин. Агар унга (зарар етишидан) қўрқсанг уни денгизга от. Қўрқма ва маҳзун бўлма. Биз уни ўзинга қайтарурмиз ва уни пайғамбарлардан қилурмиз” деб ваҳий қилдик” (Қасос сураси, 7-оят).

Демак, инсоннинг ички кечинмалари ҳам Аллоҳнинг қўлида экан. Ақлимиз ҳам аслида Аллоҳнинг измидадир. Аллоҳ хоҳлаган нарсаларнигина ақлимиз англай олади. Хоҳламагини эса англай олмайди. Лекин инсон ихтиёри борасида эркиндир. Инсон бирор нарсани танлаш ҳуқуқига эга. Лекин бу ҳақиқий эркинлик эмас, нисбий эркинлик холос. Айримлар бу қарашни инкор қилсалар ҳам аслида шундай.

Тўғри, инсон “буни қиламан, уни қиламан” деб айтади. Ҳатто барча амаллар унинг ихтиёрига боғланган. Лекин бу Аллоҳнинг қудратидан ташқарига чиқиб кетади дегани эмас. Чунки бунда Аллоҳнинг қудратини чеклаш маъноси чиқиб қолади.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг
"Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар" китобидан


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤‍🔥1
🕋 ҲАЖГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР УЧУН КОЛЛ-МАРКАЗ ВА ТЕЛЕГРАМ БОТ ХИЗМАТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Ҳаж – 2026" мавсумида ҳаж ибодатига оид саволларга тезкор жавоб берувчи Колл-марказ ва махсус бот хизмати йўлга қўйилди.

🌙 Мазкур замонавий алоқа воситаси ва электрон маълумот алмашув хизматида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво марказининг тажрибали уламолари фаолият юритади.   

🇸🇦📞 Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонида бўлиб турган зиёратчилар Ҳажга доир шаръий саволлар юзасидан 0595914546 телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкин бўлади.


📱
Шунингдек, саволларни Фатво марказининг Телеграмдаги
@mabrurhajbot
манзилига савол йўллаб ҳам ёзма жавоб олиш имконияти мавжуд.


🇺🇿📞 Мамлакатимизда сафар тараддудидаги ҳамюртларимиз эса Фатво маркази колл-марказининг 781503344 ёки 1171 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш орқали саволларига жавоб олишлари мумкин.

Эслатма:
"Ҳаж – 2026" мавсумида Саудиядаги Колл-марказ ва мазкур телеграм бот фақат ҳаж амалларига оид мурожаатларга жавоб беради.


📍Маълумот ўрнида, "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш марказининг расмий телеграм канали:
👉🏻
https://t.me/hajumrauz

📞 Телефон рақамлари:
+998998821858
+998888821858
+998778821858

#mabrur_hajning_mukofoti_jannat!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM