Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.59K subscribers
7.37K photos
4.04K videos
29 files
6.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Ҳаж 2026»

ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ

Бугун, 3 май куни Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ҳожилар дастлаб Мадинага шаҳрида бўлиб, сўнгра Макка шаҳрига йўл оладилар. У ерда ҳажнинг барча арконларини бажарадилар.

Ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, зиёратчиларнинг яқинлари, қариндошлари пойтахтимиздаги “Новза” масжидида жам бўлдилар.

Ҳаж ҳожига Исломнинг порлоқ ўтмишини эслатади, мусулмонларнинг диний шуурини уйғотади. Чунки ҳажда мусулмонлар Аллоҳнинг уйи Каъбаи муаззамани тавоф қиладилар. Иброҳим алайҳиссалом даврларини ёдга оладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Равзаи шарифларини зиёрат қиладилар.

Исломнинг шон-шуҳратини юксакларга кўтарган қаҳрамон саҳобаларнинг қадамжоларини кўрадилар. Шу сабаб улар қалбида Исломга муҳаббат кучаяди, улуғ аждодлардан ибрат олиш иштиёқи жўш уради.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизни юртга эсон-омон қайтиб келишларини насиб айласин.
Ҳажлари мабрур бўлсин!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari Imom Buxoriy maqbarasini ziyorat qildi.

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ҚУРЪОНДАН КЕЙИНГИ ИККИНЧИ МАНБА


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#Ҳадис

“Фарзандларингизни уч хислатга чорлаб одоб беринглар: пайғамбарларингизни яхши кўриш, у зот хонадон аҳлларини яхши кўриш ва Қуръон қироат қилиш. Чунки Қуръон ҳомиллари (яъни, ёд олиб доим ўқиб юрганлар) соя йўқ кунда Аллоҳнинг сояси остида пайғамбар ва соф кишилар билан бирга бўлишади”.

Имом Дайламий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳаж 2026»

ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ

Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍3🥰21