Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.58K subscribers
7.37K photos
4.04K videos
29 files
6.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 4-МАЙ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
17-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:50
⏱️БОМДОД - 04:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:16
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:29
⏱️ХУФТОН - 21:00

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🕊1
«Ҳаж 2026»

ҲОЖИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲЛАРИ ЖЎНАБ КЕТДИ

Бугун, 3 май куни Тошкент вилояти ҳожиларининг дастлабки гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Ҳожилар дастлаб Мадинага шаҳрида бўлиб, сўнгра Макка шаҳрига йўл оладилар. У ерда ҳажнинг барча арконларини бажарадилар.

Ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутасаддилари, ЎМИ Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, зиёратчиларнинг яқинлари, қариндошлари пойтахтимиздаги “Новза” масжидида жам бўлдилар.

Ҳаж ҳожига Исломнинг порлоқ ўтмишини эслатади, мусулмонларнинг диний шуурини уйғотади. Чунки ҳажда мусулмонлар Аллоҳнинг уйи Каъбаи муаззамани тавоф қиладилар. Иброҳим алайҳиссалом даврларини ёдга оладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг Равзаи шарифларини зиёрат қиладилар.

Исломнинг шон-шуҳратини юксакларга кўтарган қаҳрамон саҳобаларнинг қадамжоларини кўрадилар. Шу сабаб улар қалбида Исломга муҳаббат кучаяди, улуғ аждодлардан ибрат олиш иштиёқи жўш уради.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизни юртга эсон-омон қайтиб келишларини насиб айласин.
Ҳажлари мабрур бўлсин!

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
2