Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Forwarded from Zaynilobiddinxon Qudratov
«РАМАЗОН ТУҲФАСИ АКЦИЯСИ» ДАВОМ ЭТМОҚДА

Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек:
“Одам боласининг ҳар бир эзгу амалига (Рамазон ойида) ортиғи билан мукофот берилади. Бир яхшиликка ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб ато этилади” (Имом Бухорий ривояти).
“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳамда Тошкент тумани имом-хатибларининг саъй-ҳаракатлари билан “Рамазон акцияси” доирасида ҳудуддаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжидида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбирида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Раупов иштирок этди.

“Рамазон туҳфаси акцияси” доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
@fitratuz
АМАЛЛАРИМ ТЎХТАБ ҚОЛАЁТГАНИГА ЙИҒЛАЯПМАН

Абдуллоҳ ибн Наср айтади: «Ибн Дорисий касал бўлиб қолди. Уни кўргани борсак, олдида Яҳё ибн Умар, Ҳамдис Қаттон, Жабала ва Саҳнуннинг катта шогирдлари ҳам бор экан. Улар Ибн Дорисийнинг бош тарафида ўтиришар, у эса қиблага қараб сажда қилар, кўзларидан тинмай ёш оқарди. Яҳё ибн Умар унга: «Аллоҳ сени ислоҳ қилсин, нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Аллоҳга қасамки, ўлимдан қўрқиб йиғлаётганим йўқ. Ўлим шубҳасиз ичиладиган қадаҳ, Аллоҳ азза ва жаллага қайтишдир. Мен ҳам карамли ва раҳим Аллоҳга қайтаман. Мен ўлгандан кейин Қуръон тиловат қилиш, кечаси намоз ўқиш, таҳажжуд ўқиш, кундузи рўза тутиш роҳатларидан маҳрум бўлаётганимга, амалларим тўхтаб қолаётганига йиғлаяпман», деди. Кейин дўстларига баъзи нарсаларни васият қилди. Бир оздан сўнг калимаи шаҳодатни айтиб, жон таслим қилди.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Қуръони каримни тиловат қилиш учун ёки ёдлаш учун ёки кунлик Қуръон вазифасини ўқиш учун ёки ёд олган сураларни қайтариш учун вақт ажратиш қийин. У Аллоҳнинг тавфиқи бўлиб, Ўзи муваффақият берганларга насиб қилади. У Ўзининг каломини Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилади.
“Сўнгра Биз бу Китобга бандаларимиздан Ўзимиз танлаган зотларни ворис қилдик” (Фотир сураси, 32-оят).
Аллоҳ каломида “Ўзимиз танлаганларга”, деб айтмоқда.
Бу сўзга эътибор қаратинг.
Шундай экан, уни ёд олишга ошиқинг.

Аҳмад Ийсо Маъасровий
Forwarded from Zaynilobiddinxon Qudratov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Меҳр-5» операцияси - халқимиз бағрикенглигининг ёрқин намунаси


religions.uz | @dinqumita


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Forwarded from Fitrat.uz
ЯХШИЛИКНИНГ МУКОФОТИ ФАҚАТ ЯХШИЛИКДИР

“Рамазон акцияси” доирасида хайрия тадбирлари давом этаётгани ҳақида хабарлар бериб боряпмиз. Ана шундай эзгу ишладан бири бугун Тошкент туманида давом эттирилди.

Ҳудуддаги “Сарке” ва “Маданият” мҳаллаларида яшовчи 50 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 620.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Бу ишга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ҳамда Тошкент туманидаги “Мирхалил ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла бош қўшиб, саховатпеша ҳомийларни жалб қилди.

Аллоҳ таоло эҳсон соҳибларининг ажрларини кўпайтириб берсин. Уларга Ўзи ваъда қилганидек: «Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир» (Ар-Раҳмон сураси, 60-оят), улуғ савоблар берсин.

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Audio
#Ramazon_suhbati

📚Рамазон суҳбатлари
📖 Тўғри илм йўлини танлаш
🎤Улуғбек
Насриддин ўғли
💾 31 MB
🔊 Audio

✅ @mirarabmadrasa
каналга обуна бўлинг
Рамазоннинг сўнги кунларида нималарга эътибор бермоқ керак?!

От ҳам маррага оз қолганда кучлироқ чопа бошлайди. Чунки, маррани қайд этмаса, бошқа чавандозлар ундан ўзиб кетадилар. Натижада, унинг ҳаммадан олдин сўнги нуқтага яқинлашгани бесамар кетади. Зеро, амаллар хотималарига қараб баҳоланади.

Шунинг учун ҳам рамазоннинг охирги ўн кунлигига алоҳида эътибор қаратмоқ мақсадга мувофиқ ишдир.

Рўзани гўзал тарзда бошлаб, охирига келганда сусткашлик қилиш, мисолда келтирилганидек, илк бошда ҳамма рақибларидан ўзиб кетиб, маррага яқин қолганда ланжлик қилиш орқали ҳаммадан ортда қолган чавандозга ўхшайди.

Моҳи шариф ниҳоялаб борар экан қуйидаги уч нарсани эсдан чиқармаслик ғоят муҳим:

1. Ойни имкон қадар эҳсон, яхшилик, хайру саховат ва тоату ибодат билан тугатинг. Ана шунда рўза ичидаги камчилик ва нуқсонлар барҳам топади. Фитр садақасининг жорий этилиш ҳикматларидан бири ҳам шу аслида.

Закотни рамазон ичида бериш одати ҳам бу ойнинг зиёда баракотидан баҳраманд бўлиш истагидан келиб чиққан.

Доим қатнайдиган масжидингизда хатм якунига етган бўлиши мумкин. Аммо, модомки, рамазон ҳали давом этаётган экан, ой бошида қалбингизда алангаланган ихлос ва жидду жаҳд ўтини эрта ўчириб қўйманг. Токи, Рамазон жорий экан унинг қатларига яширинган илоҳий мукофотлар ўз эгаларини кутиб туради. Олган олиб қолади, қолган қолиб кетаверади.

2. Лайлату-л-Қадр ойнинг қолган қисмида бўлиши ҳам мумкин. Ҳеч ким "унга аниқ етишдим!", дея узил-кесил айта олмайди. Ҳеч ким рамазоннинг аввалги тунларини рисоладагидек қоим қилганлигини даъво қилолмайди. Орамиздан бирор кимсага "сен Қадрга етишдинг, у фалон туни бўлган эди. Энди, бемалол оёғингни узатиб, ухласанг ҳам бўлади", деган хабар келмаган.

3. Рамазоннинг сўнги кечасини алоҳида ҳимммат билан иҳё этиш, унда ўзгача иштиёқ билан Парвардигорга юзланиш ғоят фойдалидир. Бу эса 29 кеча билан ўттизинчи кечани қадрлаш билан амалга ошади. Аслида Рамазон жуфт ойлар сирасидан бўлиб, одатда ўттиз кунлик келади. Лекин, 29 кунлик бўлиб қолиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда ўттизинчи кечани кутиб, аввалги кечаларда ибодатга киришмаган одам сўнги кеча фазилатини бой бериб қўяди.

Машҳур муаррих ва муҳаддис Абу Нуайм Асбаҳоний (Исфаҳоний) Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадиси шарифда айтилишича, рўзадорларга ойнинг охирги кечасида мағфират ато этилади. Саҳобалар: "ё Расулаллоҳ, бу Қадр туними, (шуни айтмоқдамисиз)?", деб сўрашганда Набий алайҳиссалом: "йўқ (бу қадр туни эмас, бошқа бир фазилатли тун), ишчи ўз иши ниҳоясига етганда ажрини тўлиқ ундиради-ку (бу ўшандай тун)?!", дедилар. Ушбу ҳадисни Суютий "ал-хасоис ал-кубро"да Асбаҳонийдан нақл қилиб келтирган.

Яна бир ривоятга кўра, Аллоҳ таоло бу ойнинг аввалидан охиригача бўлган муддатда нечта инсонни жаҳаннамдан озод қилган бўлса, рамазоннинг сўнги кечасининг ўзида яна шунча одамни озод этар экан. Ахир, биз билмаймиз, қайси кечасида дўзахдан озод қилинганимизни, ёки умуман озод қилинганмизми йўқми, ҳали билмаймиз.

Демак, фурсат ҳали олдинда.

Алишер СУЛТОНХЎЖАЕВ
АХЛОҚ
Рамазондан мақсад инсоннинг тақводор бўлиши, унинг гўзал хулқлар билан хулқланишидир.
Мусулмон инсон рамазондан гўзал хулқлар ила хулқланган ҳолатда чиқиши матлубдир. Зеро хулқ бузуқ бўлса кишининг оч қолиши ёки чанқашидан ҳеч қанақа манфаат йўқдир.
Антрополог олимлардан бири Африка давлатларидан бирига сафар қилади. У ердаги маданият етиб бормаган бир қабилага бориб уларнинг болачалари ўртасида мусобақа ўтказади. У бир саватда ҳалво ва мевалар солиб уларни болалардан узоқроқда қўяди. Сўнгра болалардан ким биринчи бўлиб унга етиб келса шу саватдаги ҳалво ва мевалар уники бўлишини айтади. Аммо натижа у кутганидек бўлмайди. Болалар бир-бирларининг қўлларидан тутиб мева ва ҳалво тўла саватга бирга етиб келишади ва уларни тенг бўлиб олишади. Антрополог олим улардан нега бундай қилганини сўраганида улар “афонту” деб жавоб беришади. “Афонту” сўзи “ўзини ўйлаш йўқолсин” деганга ўхшаган гап экан. Болалар олимга: “Биз бошқалар бахтсиз бўлса қандай қилиб бахтли бўлишимиз мумкин? Бизнинг ҳар-биримиз бошқалар мавжуд бўлгани учун мавжудмиз!”.
Эҳтимол сиз менинг бу қабилага “маданият етиб бормаган” деган гапимга эътибор бермагандирсиз. Мен “ҳазора етиб бормаган” демадим.
Арабчада “маданият” сўзи билан “ҳазора сўзи” бир –биридан фарқ қилади. Уларни ўзбекчада деярли бир хил “маданият” деб таржима қилинади. Аммо улар ўртасида дақиқ фарқ бор. “Маданият” сўзи ихтироларда, техникада, алоқа воситаларида, қурол-аслаҳаларда, тиббиёт ускуналарида, дори-дармонларда ва ҳоказоларда ишлатилади.
“Ҳазора” сўзи эса фикр, қалб, ахлоқ ва қадриятларда ишлатилади. Бугунги олам ҳақиқатдан ҳам маданиятлидир. Аммо афсуски, унда ҳазора йўқ. Масалан Парижда кишилар овқатланишдан олдин томоқларига оппоқ рўмолча тиқиб олиб санчқи ва пичоқларни чиройли ишлатишади. Буни маданият дейишади. Аммо уларнинг давлати ҳалигача Африка давлатларидан ўғирлайди, уларни талайди.
Америкада фуқаролар театрга кириб бирор бир спектаклни кўриб ҳўнграб йиғлаши мумкин. Аммо бутун ислом оламидаги миллионлаб мусулмонлар улар сабаб ўлаётгани учун, сарсон-саргардонлиги учун киприклари нам бўлмайди. Улар еяётган овқат мусулмон ўлкалардан олиб кетилганлигини, улар ёқаётган бензин мусулмон ўлкалардан ўғирланганини, таланганини билишади.
Замонавий телефонга ёки машинага эга бўлишинг сени “ҳазора”ли қилиб қўймайди. Сени “ҳазора”ли қиладиган нарса фикринг, қалбинг ва ахлоқингдир. Қўрқма, сенда айфоннинг сўнгги модели бўлса, ошхоналарда санчқи ва пичоқ билан келиштириб овқатланаётган бўлсанг, остингда қиммат машина бўлса сен “маданият”лисан!

@Abdulqodir_Polvonov
Салмон Форисий разияллоҳу анҳу Абу Дардо разияллоҳу анҳуга қуйидагича мактуб йўллади:
–Нафс истагига берилиб, сўнг Аллоҳнинг раҳматига умидвор бўлган киши энг ожиз киши саналади. Бинобарин нафсингдан воз кеча олсанггина мақсадинга эришасан! Ёқимсиз-аччиқ кунларга сабр қилиб, орзуйинга етасан!

–Сўзинг зикрла, сукутинг фикрла, қарашинг ибратла бўлсин.
Жонини қийнаб, ўлимдан кейинги ҳаёт учун ҳозирлик кўрган киши энг ўткир, доно кишидир«.

»Баҳжатул-мажолис", 3/322.
Талҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «(Бани Узра қабиласининг) Балий уруғидан икки киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келишди. Ҳар иккиси бир вақтда Исломни қабул қилишди. Улардан бири (тоат-ибодатда) шеригига нисбатан тиришқоқроқ эди. У ғазотда қатнашиб шаҳид бўлди. Шериги эса ундан кейин яна бир йил умр кўриб, сўнг вафот этди. Талҳа айтади: «Туш кўрдим. Тушимда жаннат эшигининг олдида эканман. Қарасам ҳалиги икки киши ҳам турибди. Шу он жаннатдан бир фаришта чиқиб, улардан охирги вафот этганига жаннатга кириш учун изн берди. Сўнг фаришта яна чиқиб келиб, шаҳид бўлганига изн берди. Сўнг менинг олдимга келиб: «Сен қайт, ҳали сенга вақт бор», деди». Тонг отгач, Талҳа тушини одамларга айтиб берди ва улар бундан ажабландилар. Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳам етиб борди, одамлар у зотга Талҳанинг тушини айтиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Бунинг нимасидан ажабланмоқдасизлар?!» Одамлар айтишди: «Ё Расулуллоҳ, улардан бири шеригига нисбатан (тоат-ибодатда) тиришқоқроқ эди, сўнг шаҳид ҳам бўлган эди. Шунга қарамай, кейин вафот этган шериги ундан олдин жаннатга кирибди?!» Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ахир у шеригидан кейин бир йил яшамадими?!» «Ҳа, шундай», дейишди одамлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Рамазонга етиб, рўза тутмаганмиди, бир йилда бунча-бунча намоз ўқимаганмиди?!» «Ҳа», дейишди улар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Демак, улар иккисининг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор» (Аҳмад, 2/370; Ибн Можа, 3185. Албоний саҳиҳ деган).
Ушбу ҳадисдан хулоса қилиш мумкинки, тоат-ибодатда муваффақ бўлганларга умрнинг узоқ қилиниши ҳам неъмат экан. Аллоҳ таоло умрларимизга барака берсин! Шунингдек, умр неъматидаги энг улуғ тоат-ибодат намоз ва рўза экан. Инсон бир йилда 6000 ракаат фарз намоз, яна қанчадан-қанча нафл намоз ўқиши, рамазонга етиб, рўза тутиши мумкин. Демак, рамазон неъмат, унга етиш яна бир неъмат экан. Бир банда рамазонга етгани, бу ойда рўза тутиши сабабли ажр-савобда шаҳиддан ўзиб кетиши мумкин экан. Бироқ Аллоҳнинг неъматларини ҳамма ҳам ҳис қилавермайди. Бу неъматларнинг чинакам қадрига етган бандагина уни ҳис қилиши мумкин. Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиш Аллоҳни яхши таниган, неъматларининг қадрига етганларгагина насиб этади. Эътибор қаратишимиз лозим бўлган нуқта – Рамазон ойида фақат елкамиздаги мажбуриятни соқит қилиш, фарзни адо этиш эмас, балки асосийси бу ойда Аллоҳнинг неъматини ҳис қилиш, У зотнинг биз бандаларига инъом этган буюк фазл-марҳаматини мушоҳада этиш, бу ойга бизларни етказишининг ўзи бир неъмат эканини, унда бизларни турли солиҳ амалларга йўллаб қўйганининг ўзи неъмат эканини кўра билишдир. Ана ўшанда қалбларимиз ушбу буюк неъматлар соҳиби бўлмиш Аллоҳга боғланади, Унга дуо-илтижо қилишга ружу қўяди, Унинг эшиги олдида туриб олиб ялиниб-ёлворади, Аллоҳдан солиҳ амалларни Ўзи буюргандек, севгандек бажаришга муваффақ қилишини сўрайди, бутун диққат-эътиборини амалнинг қабул бўлишига қаратади. Ана ўшанда инсоннинг эътибори ва ҳиммати фақат солиҳ амалларни кўпайтиришгагина чекланиб қолмайди, қалби фақат амалнинг ўзини кўрмайди, балки амал тақдим қилинажак Зотни кўриб туради. Ана ўшанда банда қилган барча амаллари Аллоҳнинг фазл-марҳамати, инъоми ёнида арзимас эканини ҳис қилади. Аллоҳ барчамизга Рамазон неъматидан чинакам фойланиб қолишни насиб этсин.