Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.59K subscribers
7.39K photos
4.04K videos
29 files
6.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari #Raddiya

ҚАБР АЗОБИ ҲАҚ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#Раддия #Мақола

ҚОН ЧИҚСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?

Икки йўлдан одатда чиқадиган бавл, ахлат, ел, мазий, вадий, маний ҳамда ноодатий чиқадиган қурт, тош, озгина қон сингари нарсалар таҳоратни бузувчи эканлигида жумҳур уламолар иттифоқ қилишган. Фақатгина Имом Молик роҳимаҳуллоҳ одатдан ташқари ҳолда икки йўлдан чиқадиган қурт, тош, истиҳоза қони ва доимий сийдик томиб туриши, ич кетиши, тинмай ел келиб туриши сингари нарсалар таҳоратни бузувчиларга кирмаслигини айтганлар.

Икки йўлдан бошқа жойдан чиққан нарсалар борасида эса мазҳаббошилар ўртасида ҳам ихтилофлар мавжуд.

Ҳанафий мазҳабига кўра икки йўлдан бошқа жойдан чиққан нарса нажосат бўлса ва у тананинг покланиши лозим бўладиган қисмига оқиб ўтса таҳорат бузилади. Буларга қон, йиринг кабилар киради. Бундай нажосатлар таҳоратни бузиши учун оқувчи бўлиши даркор.

Оқувчи бўлиш шарти жароҳат доирасидан ташқарига оқиб чиқадиган бўлишлигидир. Кўздан ва жароҳатдан чиққан қон кўз ва жароҳат доирасидан чиқмаса таҳорат бузилмайди.

Мазҳабимизга кўра оқувчи қон таҳоратни бузувчи саналади. Бошқа мазҳабларда ва айрим тоифаларда эса икки йўлдан бошқа ўриндан чиққан қон таҳоратни бузмаслигини айтишади. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ “кўп қон чиқса таҳоратни бузади”, деганлар.

Келинг, мазҳабимизни қўллаб-қувватловчи далиллардан баъзиларини келтириб ўтайлик:

1. Росуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

الوضوء من كل دم سائل

яъни, “Ҳар бир оқувчи қондан таҳорат қилиш бор”, деганлар (Дороқутний ривояти, 581).

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Таҳорат етти нарсадан қайта қилинади”, деганлар. Оғиз тўла қайт қилишни, оқувчи қонни, қаҳқаҳа отиб кулишни (намозда) ва ухлашни улар жумласидан санаб ўтганлар (Байҳақий ривояти).

3. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда онамиз айтадилар: “Фотима бинту Абу Ҳубайш Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келиб: “Эй Аллоҳнинг росули, мен истиҳоза қони кўраман. Ҳеч пок бўлмайман. Намоз ўқишни тарк қилиб турайинми?”, деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: “Йўқ, бу нарса ҳайз эмас, фақатгина томирдан келувчи қондир. Қачон одатда ҳайз кўрадиган кунларинг келса, намоз ўқимай турасан. У кунлар тугаса ўзингдан қонни ювиб ташлаб, (ғусл қилгач) ҳар бир намоз (вақти) учун алоҳида таҳорат оласан”, дедилар” (Имом Бухорий, Имом Муслим).

Бу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилишни вожиб қилувчи иллатни баён қилиб берганлар. У эса аёлдан чиққан қон томирдан чиқувчи қон эканлигидир. Томирдан чиқувчи деб ифодаланиши икки йўлдан чиқувчи қонни ҳам, икки йўлдан бошқа ўриндан чиқувчи қонни ҳам ўз ичига қамраб олади. Шунинг учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима бинту Абу Ҳубайшга ҳар бир намоз учун таҳорат қилишга буюрдилар.

Шу ва шунга ўхшаш далиллар ҳамда ибодат масалаларида эҳтиётни олиш афзаллиги сабабли мазҳаббошиларимиз икки йўлдан бошқа ўриндан чиқувчи қон покланиши лозим бўлган жойга оқиб ўтса таҳоратни бузишига ҳукм қилганлар. Бошқа ўринга оқишлиги чиқувчи қон кўплиги маъносидадир. Зеро, укол қилишда шприцга қон тортиб олинса, покланиши лозим бўлган жойга оқмасада таҳорат бузилади. Чунки тортиб олинган қон оқувчи ҳукмига ўтади.

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 28-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
11-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:57
⏱️БОМДОД - 04:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:20
⏱️ШОМ - 19:23
⏱️ХУФТОН - 20:55

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
10👍4🕊1
Илоҳий муҳаббат лаззатлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Имом Розий раҳматуллоҳи алайҳ бундай деб айтардилар:
“Аллоҳим! Сенинг зикрингсиз менинг куним беҳаловатдир. Туним Сенга розу ниёзсиз файзсиздир”.


Ҳа, албатта! Аллоҳга ошиқ бўлган киши туннинг ярмини, худди келин-куёвлар бир-бири билан суҳбатлашишни кутишганидек кутадилар. Нима учун, биласизми? Чунки ундан Аллоҳнинг ошиқлари лаззат оладилар. Агар эътибор қаратсак, бир турдаги лаззатлар инсоннинг тили томонидан келади. Киши бирор нарсани мазали, деб билса, уни тотиб кўришга талпинади.

Яна бошқа бир турдаги лаззат инсоннинг кўзи орқали етади. Киши доимо хушсурат, чиройли манзараларни кўришни хоҳлайди. Қулоқ билан боғлиқ лаззат ҳам борки, агар чиройли овозда тиловат қилинса, кишига роҳат бағишлайди. Масалан, қори Абдулбосит Абдуссомад Қуръон тиловат қилса, уни жон қулоқларимиз билан эшитишни хоҳлаймиз. Яна бир турдаги лаззат борки, у қалб томонидан ҳис қилинади. У муҳаббат ва ишқ лаззатидир.

Албатта, қалб инсон аъзоларининг сардори экан. Ундан келадиган лаззат барча аъзоларнинг ҳис қиладиган лаззатидан тотлироқдир. Буни фақат ҳис қилганларгина билади. У лаззатни ҳис қилганлардан бири бундай шеър битган:

Аллоҳ, Аллоҳ инчи ширин аст ном,
Ширу шакар мишавад жонам тамом.


Таржимаси:

Аллоҳ, Аллоҳ бунчалик ширин ном,
Қанду асал булғуси жоним тамом


Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг
"Илоҳий ишқ" китобидан Нодир Одинаев таржимаси


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Эй, Раббимиз! Бизни кофир бўлган кимсаларга алданувчи қилиб қўймагин, бизни мағфират этгин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен ўзинг Қудратли ва Ҳикматли (зот)дирсан».

Мумтаҳана сураси 5 оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
#Мақола #Raddiya

ИСЛОМ – МЎЪТАДИЛ ДИН
Мутаассибликни қоралайди

Нотўғри бўлса-да, бир фикрда қаттиқ туриб олиш, ўзини сўзсиз ҳақ деб билиб, бошқаларни эса ноҳақ деб билиш мутаассибликдир. Бу туйғу мутаассиб кишида ўзгани таҳқирлайдиган, унинг инсоний ҳақ-ҳуқуқларини эътироф этмайдиган муайян хатти-ҳаракатлар кўринишида акс этади. Бориб-бориб бу унинг табиатига сингади.

Афсуски, бугун шундай тушунчадаги инсонлар ҳам учраб туради. Мутаассиблик, гарчи далил кўриниб турган бўлса ҳам, бир томонга мойиллик туфайли ҳақни рад этишдирдир. Мутаассиблик ва фанатизм тушунчалари бир-бирига маънодош бўлиб, бунинг акси бағрикенгликдир.

Тарихда содир бўлган кўплаб уруш-жанжал ва хунрезликларнинг моҳияти ҳақида фикр юритилса, уларнинг асл сабаби мутаассибликка бориб тақалишига гувоҳ бўламиз.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

НЕЪМАТ БЎЛМАГАН ҲЕЧ БИР НАРСА ЙЎҚ


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣HADISLARDAN TO‘G‘RIDAN-TO‘G‘RI HUKM OLISH MUMKINMI?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

“Ҳаромдан тақво қил, одамларнинг энг обиди бўласан. Аллоҳ сенга тақсимлаб қўйган ризқдан рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўз нафсингга яхши кўрган нарсангни одамлар учун ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан. Кулгини кўпайтирма, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради”.

Имом Аҳмад ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
1
Имом Бухорий вафотидан кейин содир бўлган мўъжиза

Ҳижрий 256 йил муҳаддислар султони Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳимаҳуллоҳ вафот этди.

Самарқанд яқинидаги Ҳартанг номли кичик қишлоққа минглаб одамлар олимнинг дафн маросимига шошилишди. Имом Бухорийнинг муборак жасади ерга қўйилган лаҳзада, тупроқдан хушбўй ҳид тарқала бошлади. Одамлар илгари ҳеч ҳидламаган, мушкдан ҳам ёқимли бир ҳид атрофга ёйилди...

Ғайриоддий бу мўъжизага минглаб одамлар уч кун давомида ўз кўзлари билан гувоҳ бўлишди. Кўпчилик инсонлар ҳайратга тушиб, кўз ёшларини тия олмай, қайта-қайта “Субҳаналлоҳ” деб айтардилар.

Бу воқеа ҳақидаги хабар зудлик билан бутун дунёга тарқалди. Орадан неча асрлар ўтса ҳам бу воқеа “яшаб” келмоқда. Бу ҳодиса айни ҳақиқат, асло тўқима эмас...

Бу воқеадан хабар топганлар тупроқдан ҳовучлаб олиб кета бошладилар. Бир кун ичида шунчалик кўп тупроқ олиб кетилдики, эртаси куни қабрни яна қайта тўлдиришга эҳтиёж туғилди. Бу воқеа эртаси куни ва ундан кейинги кун ҳам такрорланди.

Уч кун кетма-кет ёқимли ҳид тарқалди. Узоқ юртлардан хушбўй ҳидни олиб кетиш учун келган оломон кўпайгани сабабли қабрни қайта-қайта тўлдириш керак бўлди.

Ниҳоят, олимлар бу мўъжиза одамларни бидъатга олиб боришидан хафсираб, Аллоҳдан ҳидни тугатишини сўраб дуо қилдилар. Ва ўша куни хушбўй ҳид чиқиши тўхтади.

Бу минглаб одамлар гувоҳ бўлган воқеа эди...

Бу ғайриоддий воқеа Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг вафотларидан кейин бўлган бўлса, у зот тириклик вақтларида ҳам бир қанча “мўъжизавий” ҳолатлар кўп учраган. Масалан, денгиздаги синов ва минг динор олтиндан тақво қилганлари, ҳар бир ҳадисни қоғозга туширишдан олдин таҳорат олиб, (нафл) намоз ўқишлари, илм учун 14 минг км. йўлни босиб ўтганлари ва яна жуда кўп бошқа ҳодисалар ҳам “мўъжиза” эмасми?

Аллоҳ таоло муҳаддисни мағфират айлаб, жаннатнинг юқори даражалари билан мукофотласин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev "Burhoniddin Marg‘inoniy" majmuasining tantanali ochilishida ishtirok etdi.

https://t.me/diyonatli
2
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣MAZHABSIZLIK JAMIYATDA QANDAY SALBIY HOLATLARNI KELTIRIB CHIQARISHI MUMKIN?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

🥺Telegram🛍Instagram

🤪Facebook😍YouTube

🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 29-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ЗУЛҚАЪДА ОЙИНИНГ
12-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 03:56
⏱️БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:22
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:25
⏱️ШОМ - 19:24
⏱️ХУФТОН - 20:55

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53❤‍🔥1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ҚАЗО НАМОЗЛАРИМНИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛАМАН?


Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣MAZHABSIZLIK JAMIYATDA QANDAY SALBIY HOLATLARNI KELTIRIB CHIQARISHI MUMKIN?

🎙 Ekspert: Habibulloh domla Jo‘raboev – O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uzda koʼring!

📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

“Ўзингизга яхши кўрган нарсани бошқалар учун ҳам яхши кўринг”.

Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #dilbandlarim

Жажжи Фотима


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥 Дилбандларим

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#xabar #haj2026
📢 РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!

🇺🇿🛫 Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. 18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.


🇺🇿 Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

🗣Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:

🔎
– зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;

🆔
– бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;

💬
– зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.


🤝
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:


📕
– “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒 – сумка
🦺
– нимча
🤩
– термос
☂️
– соябон
👍
– сим-карта
– қувватлагич.


💬
Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.


⚡️ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар тақдим этилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
#КУН_ОЯТИ

(Садақа бермасдан) яхши гап (қилиш) ва (бера олмагани учун) кечирим (сўраш) кетидан озор етказиладиган садақадан яхшироқдир. Аллоҳ беҳожат ва ҳалимдир.

Бақара сураси 263-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
1