Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent viloyatida amalga oshirilayotgan islohotlar natijadorligi hamda kelgusidagi ustuvor vazifalar yuzasidan yigʻilish oʻtkazdi.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
#xabar #hamkorlik
🗣 ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА
📍 Миср сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бошқа соҳа масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” катта олимлар кенгаши аъзоси Ҳасан Маҳмуд Шофеъий ва Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев ҳам иштирок этди.
❔ Учрашувда вақф мулкларини бошқариш, ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантириш ва экстремизмга қарши маърифий курашиш борасида ўзаро тажриба алмашилди.
⏺ Мулоқотлар якунида томонлар белгиланган йўналишлар бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва кенг қамровли ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
😎 Мулоқотлар дўстона ва самимий руҳда ўтди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
💬 Мулоқотда Шайх Аҳмад Тоййиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг икки давлат ўртасидаги илмий ва тарғибот алоқаларини мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Ўзбекистондаги илмий марказлар билан ҳамкорликда “Ал-Азҳар” таркибида Имом Бухорий марказини ташкил этиш ва буюк аждодларимиз меросини биргаликда тадқиқ этишга тайёрлигини маълум қилди.✅ Ўз навбатида Ўзбекистон делегацияси самимий қабул учун ташаккур билдириб, мазкур учрашув янги имкониятлар эшигини очишини ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тузилган “Йўл харитаси” тузилгани айни муддао эканини таъкидлади.
🤝
Мазкур сафар давомида
Ўзбекистон делегацияси Миср Вақф вазири, профессор
Усома Саййид Азҳарий
билан ҳам учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги асрий тарихий ва маънавий ришталарни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Янги қурилаётган уйлар савдоси
Савол: Ҳозирги кунда янги қурилаётган уйларга тўлов қилиб сотиб олаётган харидор уйни қабул қилмасдан туриб, уни сотиши мумкинми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Харидор тўлов қилган уйини қурувчидан тўлиқ қабул қилиб олмасдан туриб, сотиши мумкин эмас. Чунки унга берилиши керак бўлган уй ҳали қурилмаган бўлса, йўқ нарсани сотган бўлади. Қурилган, лекин харидорга топширилмаган бўлса, мулкида бўлмаган нарсани сотган бўлади. Ислом шариатига кўра йўқ нарсани ҳам, мулкида бўлмаган нарсани ҳам сотиш тақиқланади. Шу боис харидор уйни қурувчидан тўлиқ қўлга киритгандан кейингина сотиши мумкин бўлади.
Шундай бўлсада, ҳозирги кунда ислом молияси соҳасида параллел истисноъ деб аталаётган амалиёт орқали ушбу савдони жоиз қилиш мумкин. Лекин бу бироз мураккаб амалиёт ҳисобланади. Шунинг учун бу йўл билан олди-сотди қилмоқчи бўлганлар мазкур савдо турини яхши биладиган мутахассисга бевосита учрашиб, масалани тўлиқ билиб олгандан кейин қилишлари лозимдир. Акс ҳолда юқорида айтилган тақиқланган ишни қилиб қўяди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari
ЗИКР УЧУН ТАҲОРАТ ШАРТ ЭМАС
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
ЗИКР УЧУН ТАҲОРАТ ШАРТ ЭМАС
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 10-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 04:31
⏱️ БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 05:52
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:10
⏱️ ШОМ - 19:03
⏱️ ХУФТОН - 20:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 10-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari #dilbandlarim
Ота соғинчи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🖥 Дилбандларим
📲 https://t.me/diyonatli
Ота соғинчи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

❤3