Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
КУРАШ – АЛПЛАР БЕЛЛАШУВИ

Юртимизда қадимдан миллий спорт тури бўлган курашга алоҳида эътибор қаратиб келинади.

Ҳа, айтганча, Ўзбекистон айнан кураш диёри бўлгани учун халқаро кураш мусобақаларида соф ўзбекча – "ҳалол", "ёнбош", "чала", "ғирром" деган сўзлар янграйди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан айни кунларда миллий кураш мусобақасининг вилоят босқичлари ўтказиляпти.

Бугун Тошкент вилоятида диний соҳа ходимлари ўртасида кураш мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди.

Беллашувлар турли ёш ва вазн тоифаларида ўтказилди.

35 ёшгача 80 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Нурфайз Корабоевга
(Бўстонлиқ тумани “Қоравой ота” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Акбаржон Қобиловга (Қибрай тумани “Ар-Раҳмон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Иброҳим Иштемировга
(Қуйи Чирчиқ тумани “Тошбой ота” жоме масжиди имом ноиби)га насиб этди.

35 ёшгача 80+ кг. вазн тоифасида:
1-ўрин: Ҳумоюн Сайдуллаевга
(Пискент тумани “Кўлота” жоме масжиди имом ноиби);
2-ўрин: Ҳожимурод Чўлпоновга (Оҳангарон тумани “Имом Ҳусайн ибн Али” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин:Илҳомжон Турматовга (Ангрен шаҳар “Қорабоғ” жоме масжиди имом ноиби) насиб этди.

50 ёшгача 90 кг. вазн тоифасида:
1-ўрин
: Ҳамидулла Жумадиллаевга (Чиноз тумани “Қулаҳмадхўжа” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: Фатҳулла Қобуловга (Бўка тумани “Мой тепа” жоме масжиди имом-хатиби);

50 ёшгача 90+ кг. вазин тоифасида:
1-ўрин: Эрболат Анарматовга (Юқори Чирчиқ тумани “Миям Қангли” жоме масжиди имом-хатиби);
2-ўрин: ИброҳимЖўраевга
(Зангиота тумани “Мир Абдуллоҳ Эшон” жоме масжиди имом ноиби);
3-ўрин: Усмонхўжа Орифжоновга (Бекобод тумани “Ҳазрати Мулла” жоме масжиди имом-хатиби) насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ва Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent viloyatida amalga oshirilayotgan islohotlar natijadorligi hamda kelgusidagi ustuvor vazifalar yuzasidan yigʻilish oʻtkazdi.

https://t.me/diyonatli
#xabar #hamkorlik
🗣ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

📍Миср сафари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва бошқа соҳа масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Бош имоми, “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” катта олимлар кенгаши аъзоси Ҳасан Маҳмуд Шофеъий ва Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчиси Мансур Қиличев ҳам иштирок этди.

💬 Мулоқотда Шайх Аҳмад Тоййиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг икки давлат ўртасидаги илмий ва тарғибот алоқаларини мустаҳкамлашдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Ўзбекистондаги илмий марказлар билан ҳамкорликда “Ал-Азҳар” таркибида Имом Бухорий марказини ташкил этиш ва буюк аждодларимиз меросини биргаликда тадқиқ этишга тайёрлигини маълум қилди.

✅Ўз навбатида Ўзбекистон делегацияси самимий қабул учун ташаккур билдириб, мазкур учрашув янги имкониятлар эшигини очишини ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тузилган “Йўл харитаси” тузилгани айни муддао эканини таъкидлади.


🤝
Мазкур сафар давомида
Ўзбекистон делегацияси Миср Вақф вазири, профессор
Усома Саййид Азҳарий
билан ҳам учрашиб, икки мамлакат ўртасидаги асрий тарихий ва маънавий ришталарни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.


❔Учрашувда вақф мулкларини бошқариш, ижтимоий ҳимоя тизимларини ривожлантириш ва экстремизмга қарши маърифий курашиш борасида ўзаро тажриба алмашилди.

⏺Мулоқотлар якунида томонлар белгиланган йўналишлар бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва кенг қамровли ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

😎 Мулоқотлар дўстона ва самимий руҳда ўтди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Янги қурилаётган уйлар савдоси

Савол: Ҳозирги кунда янги қурилаётган уйларга тўлов қилиб сотиб олаётган харидор уйни қабул қилмасдан туриб, уни сотиши мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Харидор тўлов қилган уйини қурувчидан тўлиқ қабул қилиб олмасдан туриб, сотиши мумкин эмас. Чунки унга берилиши керак бўлган уй ҳали қурилмаган бўлса, йўқ нарсани сотган бўлади. Қурилган, лекин харидорга топширилмаган бўлса, мулкида бўлмаган нарсани сотган бўлади. Ислом шариатига кўра йўқ нарсани ҳам, мулкида бўлмаган нарсани ҳам сотиш тақиқланади. Шу боис харидор уйни қурувчидан тўлиқ қўлга киритгандан кейингина сотиши мумкин бўлади.

Шундай бўлсада, ҳозирги кунда ислом молияси соҳасида параллел истисноъ деб аталаётган амалиёт орқали ушбу савдони жоиз қилиш мумкин. Лекин бу бироз мураккаб амалиёт ҳисобланади. Шунинг учун бу йўл билан олди-сотди қилмоқчи бўлганлар мазкур савдо турини яхши биладиган мутахассисга бевосита учрашиб, масалани тўлиқ билиб олгандан кейин қилишлари лозимдир. Акс ҳолда юқорида айтилган тақиқланган ишни қилиб қўяди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Ҳаж сафарига боришда фирибгарларга алданманг!

💻Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳаж сафарига оид асоссиз эълонлар кўпаймоқда. Афсуски, ўтган йили юзлаб ўзбекистонликлар ноқонуний йўллар билан ҳажга бориб, ибодатларини тўлиқ адо эта олишмади. Баъзилари депортация қилинди, қамалди, ҳатто вафот этганлар ҳам бўлди.

❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳажни ташкил этиш Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юклатилган. Улар Саудия Арабистони билан расмий шартномалар асосида зиёратчиларга хизмат кўрсатади.

🇸🇦Саудия Арабистони қонунларига кўра, ҳаж фақат ваколатли ташкилотлар орқали амалга оширилади. Ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш ибодат қилиш имкониятини бермайди ва қонунбузарлик ҳисобланади. Бундай ҳаракатлар депортация ва катта миқдорда жаримага сабаб бўлиши мумкин.

✅Зиёратингиз хавфсиз бўлиши учун фирибгарларга алданманг ва давлат кўмагида ташкил этилаётган расмий ҳаж сафарини танланг.

❕Огоҳ бўлинг, фирибгарларга алданманг!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2