Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.56K photos
4.42K videos
29 files
7.21K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Сайёр йиғилиш

115 ОИЛАГА КЎМАК БЕРИЛДИ

Бугун, 2026 йил 7 апрель куни Пискент туманидаги «Пискент» жоме масжидида навбатдаги маънавий-маърифий сайёр йиғилиш ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов раислик қилди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ЎзМИ Тошкент вилояти вакили, бош имом Дониёр домла Икромов, туманлар-шаҳарлар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, шунингдек, Пискент туманидаги масжидлар имом-хатиблари, ноиблар, отинойилар, “Ҳаж 2025” зиёратчилари ва маҳаллалар раислари иштирок этди.

Йиғилиш иштирокчилари Пискент  туманидаги 7 та масжид ҳамда 23 та маҳаллага бириктирилди.

Тадбир доирасида ҳар бир маҳалланинг камида 5 тагача муаммоли хонадонига кирилиб, у ерда яшаётган кишилардан ҳол-аҳвол сўралди.

Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 115 та оилага кирилиб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди.

2 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаро билан суҳбатлашилди, унинг тушунчалари тўғриланди.

Нотинч оилалар ўрганилиб, улар яраштирилди.

Шунингдек, 16 та хонадонда ичкиликка ружу қўйган кишилар билан суҳбатлар ўтказилди.

Маънавий кўмакка муҳтож 18 та оила ила мулоқот қилинди.

Мухтасар айтганда, биргина шу тадбир доирасида маҳаллалардаги барча жиҳат қамраб олинди.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
❤4👏1
#mutolaa #nafs #odob #dars #kun_hikmati
🤝 НАФС ОДОБИ ДАРС ОДОБИДАН ХАЙРЛИРОҚДИР.


📰 Изоҳ. Иброҳим Нахаъий дейди: “Ўтган азизлар бир кишидан илм олиш учун борар экан, уч нарсага эътибор қаратардилар: олимнинг салобатига, намозига ва ҳолатига, кейин ундан илм олардилар. Уларнинг энг аввал назар соладиган жиҳати олим ёки муҳаддиснинг одоби бўларди.

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг илм мажлисларида беш мингдан ортиқ киши жамланарди. Шулардан беш юзтаси ҳадисларни ёзиб олар, қолганлар ҳусни одоб ва самт – салобат ва виқор ҳосил қилиш илмини ўрганардилар”.


🗣
Ибн Муборак айтади:
“биз кўп илмдан кўра камроқ одобга муҳтожмиз”.

💬 Яъни, одоб илмдан муҳимроқдир. Илми кўп бўлгани билан билганига амал қилмаса, бундай илмдан фойда йўқ. Амал илмнинг гули бўлса, меваси одобдир.

✅Шунинг учун, гарчи камроқ бўлса ҳам, натижаси амал билан тугаган илм амалсиз кўп илмдан яхшироқ. Илми кўпу одоби йўқ олимдан одамлар қочади. Негаки, унинг одобсизлиги толиби илмлар ва унинг ўртасига тўсиқ бўлади...

➡️ Батафсил


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбекистон24

📺 ДАВРА
ПОДКАСТИ

🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli