Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ГИЁҲВАНДЛИК – ОҒИР ГУНОҲ

🎙 Боборавшан домла РАСУЛОВ – Тошкент тумани "Эшонбува" масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#Раддия #Мақола

НАМОЗНИНГ ҚИЁМИДА ОЁҚЛАР ОРАСИНИ КЕНГ ОЧИБ ТУРИШ...

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Намоз улуғ ибодат саналади. Ибодат бўлганда ҳам диннинг устуни ҳисобланади. Ибодатнинг моҳияти банда Рoббиси хузурида синиқлик, илтижо ва хушуъ билан туришдир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Яъни: "Батаҳқиқ, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир". (Муъминун сураси, 1-2-оятлар)

Батафсил

Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 7-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:37
⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:57
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 19:00
⏱️ХУФТОН - 20:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

МЎМИННИ ЛАЪНАТЛАШ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
❤1
Замонавий жоҳилиятнинг жинояти

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Замонавий жоҳилият – 20-аср жоҳилияти – қадимги жоҳилиятдан қолган баъзи бир нарсаларни тирилтиришга кирошмоқда. Инсонларни ризқ борасида қўрқитиш ва уларни болаларини (аборт) олдириш - бундан мақсад болалари улар билан бирга таом ейишларидан қўрқишлари - бунинг яққол мисолидир.

Аммо, мусулмонлар Аллоҳ таолонинг ваъдасини унутмай, Унинг Ўзи ризқ берувчи Зот эканига хотиржам бўлдилар.

Табук ғазотида оғир аҳволдаги қўшинни таъминлаш пайтида саҳобалар молларини инфоқ қилишда мусобақа қилдилар. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу молининг ярмини келтирдилар, Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳу эса, молининг ҳаммасини келтирдилар шунда, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр розияллоҳу анҳуга: “Аҳлинг ва фарзандларинга нимани қолдирдинг?" дедилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу: "Уларга Аллоҳ ва унинг Расулини қолдирдим!" дедилар.

"Таваккул" китобидан
Яҳё домла АБДУРАҲМОНОВ таржимаси


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Moturidiy hikmatlari

🖋Ota-onaga yaxshilik qilish ularning yoshlikda bergan tarbiyasiga, mehr-muruvvatiga shukronalik keltirish bilan yuzaga chiqadi.


©️Imom Moturidiy

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бандам Мендан уялмайди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳнинг ўз бандаларидан уялиши нима эканини биласизми?

Тавротда айтилган: “Гуноҳ қилишдан уялгин, дарҳақиқат, сени жазолашдан Мен ҳам уяламан”.

Шунингдек, яна илоҳий китобларнинг бирида бундай дейилган: “Бандам Менга бўлган муносабатда адолатсиздир: Мен унинг сўраган нарсасини рад қилишга уяламан, ҳолбуки, у итоатсизлик қилганида Мендан уялмайди ҳам”.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ҳақиқатда Аллоҳ энг ҳаёли, энг саховатлидир. Қачонки бандаси недир сўраб илтижо билан қўл очиб дуо қилса, Аллоҳ бу дуога жавоб қилмасликдан уялади” (Имом Баззор ривояти).

“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Йўлдош Эшбек, Даврон Нурмуҳаммад
таржимаси.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Осмонлар ва Ернинг ҳукмронлиги Аллоҳга хосдир. (У) хоҳлаган кишиларни мағфират қилур ва хоҳлаган кимсаларни азоблар. Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир.

Фатҳ сураси 14-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ОДАМЛАРНИНГ ЯХШИСИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
#xabar #hamkorlik
🇺🇿🤝🇪🇬ЎЗБЕКИСТОН ВА МИСР: ИДОРАЛАРАРО ИШЧИ ГУРУҲНИНГ 1-ҚЎШМА ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

⏺Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, профессор Даврон Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, шунингдек, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси масъул ходимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Миср Араб Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.

💬 Дастлаб Музаффар Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси “Ал-Азҳар” мажмуаси раҳбари ўринбосари, бош имом ўринбосари ва Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний билан учрашув ўтказди. Унда “Ал-Азҳар” мажмуаси раиси ва “Ал-Азҳар” битирувчилари бутунжаҳон ташкилоти кенгаши раиси ўринбосари доктор Салама Довуд, Ислом тадқиқотлари академияси бош котиби Доктор Муҳаммад ал-Жундий ва бир қатор давлат арбоблари ҳамда Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари иштирок этди.

📚 Учрашувда икки давлат ўртасидаги илмий тадқиқот соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

📁 Музаффар Камилов ад-Дувайний билан ўзбекистонлик талабаларни Ал-Азҳарга қабул қилишни осонлаштириш мақсадида таълим, тарғибот ва ўқитиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий дастурларни ташкил этиш ва Ўзбекистондаги таълим сертификатига тенглаштирилиши соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилди.

⏺Шунингдек, Имом Мотуридий илмий меросини биргаликда тадқиқ этиш, экстремизмга қарши курашда ўзаро тажриба алмашиш ва биргаликда илмий анжуманлар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.


✅ Музокаралар якунида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича махсус ишчи гуруҳнинг хулосалари соҳа мутасаддиларига тақдим этиши белгиланди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 8-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
20-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:36
⏱️БОМДОД - 05:25 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:56
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 19:01
⏱️ХУФТОН - 20:35

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤6🕊1
#КУН_ОЯТИ

У биладиган кишилар учун арабий Қуръон ҳолида (нозил қилиниб), оятлари муфассал баён қилинган Китобдир. (У) хушхабар берувчи ва огоҳлантирувчидир. Бас, (кофирларнинг) кўплари ундан юз ўгирдилар. Демак, улар «эшитмаслар».

Фуссилат сураси 3-4-оятлар

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤3