Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.52K photos
4.41K videos
29 files
7.17K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Хушхабар
✅ ДИНИЙ ИДОРА МУҲТАШАМ БИНОДА

🗣Шу йил улуғ айём кунларида мегалойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши нафақат халқимиз, балки бутун ислом олами учун, барча мўмин-мусулмонлар учун, илм-маърифатни ардоқлаган ҳар бир киши учун жуда катта туҳфа бўлди.

⏺Таъкидлаш жоиз, Давлатимиз Раҳбари таклифлари асосида ушбу муҳташам марказ биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси марказий аппарати учун алоҳида жой ажратилгани диний-маърифий соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яққол намунаси бўлди.


✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Диний идора раҳбарияти ва бўлимлар ўз фаолиятини ушбу Марказ биносида давом эттира бошлади.


🌙 Марказнинг Хоразм портали маҳобатли эшигидан кириб, лифтдан иккинчи қаватга кўтарилсангиз, катта фойе ва Диний идора ҳудудига кириш қисмига дуч келасиз. Ичкарига киришингиз биланоқ Қуръони карим оятлари, Президентимиз сўзларидан иқтибослар, идора тарихи, муфтийлар ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз. Йўлакнинг икки томонида раис ўринбосарлари ва бўлимлар учун ажратилган хоналар жойлашган.

⏺Шаффоф ойнаванд хоналараро кўриниб турадиган ички ҳовлидаги бежирим боғ киши кайфиятига ўзгача кўтаринкилик улашади. Кенг ва ёруғ хоналар, электрон бошқарувли иситиш ва совутиш тизими, замонавий интерьер, шинам стол-стул, мебель, компьютер ва замонавий жиҳозлар соҳа ходимларининг иш самарадорлигини янада оширмоқда.

🌙
Йўлак тўрида Муфтий ҳазратларининг замонавий ва миллий меъморчилик андозаларига ҳамоҳанг бежирим хоналари. Йўлак деворларида Идора фаолиятининг асосий бешта йўналишига оид фотоэтюдларга кўзингиз тушади.


💻 Шунингдек, кичик ва катта мажлислар заллари бўлиб, улар замонавий технологиялар билан таъминланган. Жонли эфирга мўлжалланган камералар ва тўлиқ WiFi зонаси мавжуд. Залдаги барча техникалар бир маромда ишлаши масъуллар томонидан назорат қилиб турилади.

📚 Диний идора жойлашган қисмга ёндош кутубхонадан ҳам фаолият мобайнида унумли фойдаланиш мумкин.

🗣
Бундай юксак эҳтиром ва эътибор юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг яна бир амалий исботи бўлиб, бу туҳфа
Диний идоранинг ҳар бир ходимидан ўз ишига янада масъулият билан ёндашишга, жонбозлик кўрсатишга, фидойи бўлишга, фаолиятини замон талаблари асосида яна бир бор кўздан кечириб, бор имкониятини, куч-ғайратини сафарбар этиб ишлашга ундайди.


📍 Маълумот ўрнида, Диний идоранинг Қорасарой кўчаси 47-уй манзилидаги биносида Фатво маркази, Ҳаж ва умра маркази, Қуръон ва тажвидни ўргатиш, Молиявий назорат ва таҳлил, Хўжалик, Ахборот-таҳлил бўлимлари, Бухгалтерия, студия, Фахрийлар кенгаши ҳамда фуқароларни қабул қилиш каби йўналишлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Фотолавҳа

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
#Мақола

Мазҳаблар – Расулуллоҳга етиб борадиган олтин ҳалқа

Уламоларимиз фиқҳий мазҳаблар имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: “Аллоҳнинг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш худди тоғнинг чўққисига чиқишдек бўлса, мазҳаб имомлари – Қуръон, ҳадис ва шуларга асосланган манбалардан фойдаланиб, чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Чўққига чиқувчилар мазкур буюк тўрт имом кўрсатган йўлдан бирини тутсалар, осонгина, қийналмасдан мақсадига эришади”.

Имом Бадриддин Заркаший “Баҳрул муҳит” китобида бундай ёзади: “Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.

Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўзининг “Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” номли асарида бундай деган:
“Тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор. Бир мазҳабда юришдаги фойдалардан бири – саҳоба ва тобеинларнинг шариат илмини ўрганишдаги одатларига эргашишдир. Чунки тобеинлар шариат ишида бир-бирларига ёки саҳобаларга эргашар эди, саҳобалар эса бир-бирларига ёки Расулуллоҳга эргашганлар”.


БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 3-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:42
⏱️БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:03
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:56
⏱️ХУФТОН - 20:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Фаришталар савобини ёза олмаган ҳамд дуоси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Бир банда: "Йа Робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник" деди. Бу нарса икки фариштага (савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб:
"Ё Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз" дейишди.

Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада: "Бандам нима деди?" деди. Икки фаришта банданг: "Йа Робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник", деди.

Аллоҳ таоло иккисига: "У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, Менга йўлиққанда Ўзим мукофотини бераман" деди (Ибн Можа ривоят қилган).

Алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник....

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ҲАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТДА ҲАМ ШУКРЛИ БЎЛИШИМИЗ ЗАРУР

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
❤3
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
❤3👍3
#xabar #fatvo #ulamolar_kengashi #safar #boshlanishi
🌍 УЛАМОЛАР КЕНГАШИ САФАР МАСОФАСИНИНГ БОШЛАНИШ НУҚТАСИ ҲАҚИДА ФАТВО ЭЪЛОН ҚИЛДИ

⏺بسم الله الرحمن الرحيم
الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسولنا محمد وعلى آله واصحابه اجمعين


📃 Сафар масофасининг бошланиш нуқтаси ҳақида
ФАТВО


Ҳанафий мазҳабининг барча мўътабар матнларида сафар ҳукмлари шаҳар ёки қишлоқ тугаши билан бошланиши баён қилинган. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ “Ҳидоя” асарида бундай ёзадилар:

وَإِذَا فَارَقَ الْمُسَافِرُ بُيُوتَ الْمِصْرِ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ
“Мусофир шаҳар биноларидан ўтиб кетганда (тўрт ракатли фарз намозларни қисқартириб) икки ракат ўқийди”.

“Мухтасарул Қудурий” китобида киши мусофир бўлиши учун ўз шаҳри ёки қишлоғидан уч кунлик масофадаги жойни қасд қилиши кераклиги айтилган:
السَّفَرُ الَّذِي تَتَغَيَّرُ بِهِ الْأَحْكَامُ: أَنْ يَقْصِدَ الْإِنْسَانُ مَوْضِعًا بَيْنَهُ وَبَيْنَ الْمِصْرِ مَسِيرَةُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَلَيَالِيهَا
“Ҳукмлар ўзгарадиган сафар – киши ўз шаҳридан уч кеча-кундузлик масофада жойлашган манзилга боришни мақсад қилишидир”.

Аллома Алоуддин Косоний бу ҳақда бундай дейдилар:
فَالَّذِي يَصِيرُ الْمُقِيمُ بِهِ مُسَافِرًا: نِيَّةُ مُدَّةِ السَّفَرِ وَالْخُرُوجُ مِنْ عُمْرَانِ الْمِصْرِ
“Муқим киши сафар муддатини ният қилиши ва шаҳар биноларидан ўтиб кетиши билан мусофирга айланади” (“Бадоиус-соноеъ”).

“Ал-Мухтор” китобида “киши ўз шаҳрининг уйларидан узоқлашса”, “Жомеъус-сағир” китобида “киши ўз шаҳрининг биноларидан ўтиб кетса”, мусофир деб саналиши айтилган.

Демак, уч кеча-кунлик йўлни қасд қилган киши ўз шаҳри ёки қишлоғининг уйларидан ажралиб чиққач сафар ҳукмлари (рухсатлари) бошланар экан.

Юқоридагиларга кўра, сафар масофаси (90 км)нинг бошланиш нуқтаси шаҳар ёки қишлоқ уйлари тугаши билан бошланиши маълум бўлди. Шунга биноан, сафар масофаси бошланиш нуқтасидан борадиган шаҳар ёки қишлоқ уйлари бошланишигача камида 90 км.га етса, киши мусофир бўлади. Акс ҳолда мусофир ҳисобланмайди.

Сафардан қайтаётганда ҳам шаҳри ёки қишлоғининг чегарасига кириши билан муқимга айланади. Чунки мўътабар манбаларимизда сафар мусофирнинг уйидан бошланиб, унинг уйида тугаши ҳақида очиқ иборалар учрамайди.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Уламолар Кенгаши
Милодий 2026 йил 30 март
Ҳижрий 1447 йил 11 Шаввол


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 4-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
16-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:40
⏱️БОМДОД - 05:30 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:00
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:57
⏱️ХУФТОН - 20:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👍1
#xabar #imomlar #tanishuv
🌙 БОШ ИМОМЛАР ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ

🗣Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиблари пойтахтимиз кўрки бўлиб қад ростлаган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази билан яқиндан танишдилар.

📰 Президентимиз таъбири билан айтганда, “Бу маскан билан танишган ҳар бир одам, халқимиз, айниқса, ёшларимиз ислом динининг гуманистик моҳиятини англаб етади, ўзининг қандай улуғ мерос эгаси эканини ҳис этиб, қалби ғурур ва ифтихорга тўлади”. Дарҳақиқат, шундай. Ушбу маърифат маскани меҳмонларда катта таассурот қолдирди.


📍 Салкам 10 гектар майдонни эгаллаган мажмуада тарих ва бугуннинг узвий боғлиқлиги, хусусан, “Исломгача бўлган давр”, “Биринчи ва Иккинчи Ренессанс” ҳамда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс пойдевори” каби экспозициялар орқали маҳорат билан акс эттирилган. Визуал уч ўлчамли кўргазмалар алоҳида эътиборни жалб қилади.

📖
Марказнинг энг диққатга сазовор нуқтаси – Қуръони карим залида
сақланаётган дунёдаги энг қадимий қўлёзмалардан бири бўлган Усмон Мусҳафи ҳамда сўнгги йилларда хориждан олиб келинган юзлаб нодир артефактлар, тарихий манбалар диний соҳа масъул вакиллари томонидан юксак ҳаяжон билан томоша қилинди.


⏺Ташриф давомида бош имом-хатиблар Марказда йўлга қўйилган халқаро илмий ҳамкорлик алоқалари, ICESCO, IRCICA каби нуфузли ташкилотларнинг офислари фаолияти ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг янги бинодаги иш жараёнлари билан ҳам танишди.

🕌 Замон ва маконни бирлаштирган бўлимлар аро кезар экан, ҳар бир зиёратчи аждодлар қолдирган бебаҳо хазинани асраб-авайлаш ва уни замонавий талқинда келажак авлодга етказиш йўлида Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларнинг гувоҳи бўлди.

🌙
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат ўтмиш ёдгорликларини сақловчи мажмуа, балки халқимизнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга, жамиятда диний бағрикенглик ва инсоний ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи улкан илм-фан ўчоғи экани алоҳида эътироф этилди.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3