Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.56K photos
4.42K videos
29 files
7.21K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezidentimiz jamoatchilik vakillari bilan birgalikda daraxt ekdi.

https://t.me/diyonatli
🔥1
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❔ ТЎҒРИ АҚИДА – АБАДИЙ САОДАТ ЙЎЛИ:

❓ Ақидага оид савол-жавоблар

🎙Абдулқодир домла ПАРДАЕВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.

00:00 Кириш
01:34 "Ажалимдан беш кун олдин ўлдиради" ибораси ҳақида.
04:17 Насибангни қолдирма! Ризқингни бошқаси еб кетади тушунчасига изоҳ.
06:32 Тақдир олдиндан белгилаб қўйилган бўлса исталганча гуноҳ қилаверса бўладими?
10:48 Ҳар қандай қийинчилик ва мусибатнинг етиши фақат гуноҳ сабаблими?
13:00 “Дори ичиб, тузалдим. Дори дардимни тузатди” дейиш нотўғри бўладими?
16:10 "Фалончининг кўзи тегди" деса тўғри бўладими? Кўз тегиши бор нарсами?
18:11 Кўзмунчоқ, исириқ, гаримдори, тақа илиб қўйиш бор нарсами?
19:41 "Ғийбатларни ер бориб етказмасин!" деган иборага изоҳ.
20:52 "Ёмғир ёғиши жонга тегди" деса одобсизлик бўладими?
22:16 "Омад" сўзи динимизга зидми?
23:58 “Агар мен боқмасам, ҳамманг оч қоласан!” дейиш гуноҳми?
25:22 Пирим қўлласин! ибораси ҳақида.
27:38 Иймон зиёда бўладими?
30:15 “Қайси гуноҳим учун шунча синов келяпти?!” деб нолиш тўғри бўладими?
31:38 "Ўлган ўртоғимнинг қолган умрини болаларига берсин!" деб дуо қилиш ҳақида.
33:00 100 йилдан кейин авлиёнинг қабрини очишса чиримабди. Тана чиримаслиги бор нарсами?
36:31 Нега дуо қилганда осмонга қаралади? Аллоҳ осмондами?
38:01 "Пешонангга нима ёзилган бўлса, ўшани кўрасан" ибораси ҳақида.
40:03 "Фариштали инсон экан" ибораси. Ҳар бир инсон билан доимо фаришта бирга юрадими?
42:12 Валийларнинг каромати ҳақми?
44:21 "Вафот этаётганда калима келтириб қолсанг бўлди" деб тасалли бериш тўғри бўладими?
46:56 Ибодатлар бандани жаннатга олиб кирадими?
49:03 Ўлган киши қабрда қандай азобланади?
54:35 Аллоҳ "ол қулим" деб қўл чўзса ажабмас ибораси ҳақида.

😎 FULL HD


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 2-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 04:45
⏱️БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:55
⏱️ХУФТОН - 20:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
#Ҳадис

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?” дедилар.

Мен: “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қийин аҳволга тушиб қолсанг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм”, деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади”, дедилар”.

Имом Табароний, Имом Ҳоким ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤4🕊3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Фитр садақани бермаган эдим

Савол: Мен фитр рўзамни ҳайит намозидан олдин бера олмаган эдим. Уни шу кунларда берсам ҳам бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Рамазон ҳайити куни ҳайит намозини ўқишдан олдин фитр садақасини адо этиб қўйиш мустаҳаб амал саналади. Ундан аввал бериб қўйиш ҳам мумкин. Лекин кимдир ҳайит намозигача ҳам адо эта олмаган бўлса, намоздан кейин ёки бошқа кунларда бериб қўяди. Чунки у адо этилмагунча зиммадан соқит бўлмай тураверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#КУН_ОЯТИ

فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنْفِقُوا خَيْرًا لِأَنْفُسِكُمْ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ

Бас, тоқатингиз етганича Аллоҳга тақвода бўлингиз,
(насиҳатга) қулоқ тутингиз ва итоат этингиз ҳамда эҳсон қилингиз, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқдир. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, айнан ўшалар нажот топувчидирлар.

Тағобун сураси 16 оят


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
#Хушхабар
✅ ДИНИЙ ИДОРА МУҲТАШАМ БИНОДА

Батафсил
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#Хушхабар
✅ ДИНИЙ ИДОРА МУҲТАШАМ БИНОДА

🗣Шу йил улуғ айём кунларида мегалойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши нафақат халқимиз, балки бутун ислом олами учун, барча мўмин-мусулмонлар учун, илм-маърифатни ардоқлаган ҳар бир киши учун жуда катта туҳфа бўлди.

⏺Таъкидлаш жоиз, Давлатимиз Раҳбари таклифлари асосида ушбу муҳташам марказ биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси марказий аппарати учун алоҳида жой ажратилгани диний-маърифий соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яққол намунаси бўлди.


✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Диний идора раҳбарияти ва бўлимлар ўз фаолиятини ушбу Марказ биносида давом эттира бошлади.


🌙 Марказнинг Хоразм портали маҳобатли эшигидан кириб, лифтдан иккинчи қаватга кўтарилсангиз, катта фойе ва Диний идора ҳудудига кириш қисмига дуч келасиз. Ичкарига киришингиз биланоқ Қуръони карим оятлари, Президентимиз сўзларидан иқтибослар, идора тарихи, муфтийлар ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз. Йўлакнинг икки томонида раис ўринбосарлари ва бўлимлар учун ажратилган хоналар жойлашган.

⏺Шаффоф ойнаванд хоналараро кўриниб турадиган ички ҳовлидаги бежирим боғ киши кайфиятига ўзгача кўтаринкилик улашади. Кенг ва ёруғ хоналар, электрон бошқарувли иситиш ва совутиш тизими, замонавий интерьер, шинам стол-стул, мебель, компьютер ва замонавий жиҳозлар соҳа ходимларининг иш самарадорлигини янада оширмоқда.

🌙
Йўлак тўрида Муфтий ҳазратларининг замонавий ва миллий меъморчилик андозаларига ҳамоҳанг бежирим хоналари. Йўлак деворларида Идора фаолиятининг асосий бешта йўналишига оид фотоэтюдларга кўзингиз тушади.


💻 Шунингдек, кичик ва катта мажлислар заллари бўлиб, улар замонавий технологиялар билан таъминланган. Жонли эфирга мўлжалланган камералар ва тўлиқ WiFi зонаси мавжуд. Залдаги барча техникалар бир маромда ишлаши масъуллар томонидан назорат қилиб турилади.

📚 Диний идора жойлашган қисмга ёндош кутубхонадан ҳам фаолият мобайнида унумли фойдаланиш мумкин.

🗣
Бундай юксак эҳтиром ва эътибор юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг яна бир амалий исботи бўлиб, бу туҳфа
Диний идоранинг ҳар бир ходимидан ўз ишига янада масъулият билан ёндашишга, жонбозлик кўрсатишга, фидойи бўлишга, фаолиятини замон талаблари асосида яна бир бор кўздан кечириб, бор имкониятини, куч-ғайратини сафарбар этиб ишлашга ундайди.


📍 Маълумот ўрнида, Диний идоранинг Қорасарой кўчаси 47-уй манзилидаги биносида Фатво маркази, Ҳаж ва умра маркази, Қуръон ва тажвидни ўргатиш, Молиявий назорат ва таҳлил, Хўжалик, Ахборот-таҳлил бўлимлари, Бухгалтерия, студия, Фахрийлар кенгаши ҳамда фуқароларни қабул қилиш каби йўналишлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Фотолавҳа

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3