Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу саволларни ўзингизга берганмисиз?
Савол:
Закот олишга лойиқ бўлган ака-укалари туриб, ўзгаларга закот берса бўладими?

Жавоб:
Закот биринчи навбатда закот олишга лойиқ бўлган ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўлади. Булар турганда, ўзгаларга закот бериш афзал эмас. Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил; кейин уларнинг фарзандлари;

2. Амаки ва аммалар; кейин уларнинг фарзандлари.

3. Тоға ва холалар; кейин уларнинг фарзандлари.

4. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;

5. Қўшнилар;

6. Касбдошлар;

7. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Мўминнинг нажоти" китобидан.
Ибн Шубрума айтади:

«Дўстингга бирор ҳожатинг юзасидан илтимос қилганингда у ҳожатингни раво қилиш учун ўзини заррача ҳам қийнамаса, таҳорат қилиб, тўрт такбир айт ва уни ўликлардан деб ҳисоблайвер».
ОТА

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни олмай чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди. Мени бошқа давлатга ишга қўйишди...

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отам сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...

Алқисса: «Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди, лекин инсон ожиздир...»

Одамзод фақат ўзи ақли етган йўлдан бахтни кутади.
Аллоҳнинг эса йўллари кўп...
Қизча онасидан сўраяпти:
- Онажон! Аллоҳ менинг дуойимни эшитадими?
- Ҳа, албатта, эшитади.
- Нега унда сўраган нарсамни бермаяпти?
- Чунки Табиб биз хоҳлаган дорини эмас, бизга фойдали бўлган дорини беради.
Ирода Рошийд.
​ОФИЯТ

Саъид ибн Абу Аруба айтади: «Ҳажжож ибн Юсуф ҳаж қилиб, Маккадан Мадина томон йўлга тушди. Бир куни йўлда унга тушлик келтиришди. У хизматкорига: «Бор, мен билан бирга тушлик қиладиган одам топиб кел», деди. Хизматкор одам қидириб юриб, ухлаб ётган бир аъробийни кўриб қолди. Уни бир тепиб уйғотиб, «Амирингнинг амрига бўйсун!» деди.
Аъробий Ҳажжожнинг ҳузурига кириб келган эди, Ҳажжож:
— Қўлингни ювиб кел, мен билан тушлик қиласан, — деди.
— Мени сендан яхшироқ Зот таклиф қилган эди, — деди аъробий.
— Ким экан у?
— Аллоҳ. У Зот рўза тутишга чақирган эди, таклифига рози бўлдим.
— Шунақа қаттиқ иссиқда-я?!
— Ҳа! Бундан ҳам иссиқроқ кун учун рўза тутганман.
— Бугун рўзангни оч, эртага тутасан, деди Ҳажжож.
— Эртагача тирик қолишимга кафолат берсанг, майли.
— Ундай кафолат бериш менинг қўлимда эмас, — деди Ҳажжож.
— Унда қандай қилиб қўлингдан келмайдиган келажак учун бугунги нақд нарсадан воз кечишимни сўраяпсан?!
— Таомимиз жуда ширин, — деди Ҳажжож.
— Уни на сен, на хизматкоринг ширин қилган. Уни офият ширин қилган, деди аъробий».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Инсон ҳамма балони ўзи билиб, истаб сотиб олади. Кейин қиёматда унинг ҳисобини бериш учун 50000 (эллик минг) йил маҳшарда туради. Шу балоларнинг аксари тилининг маҳсули бўлади.

Ўзи шундоқ ҳам ибодатлари ноқис, ўзи масъул бўлган ишлардаги камчиликларни елкасига ортиб юрадиган одамнинг бировнинг айби, качимилиги билан неча пуллик иши бўлиши керак?!

Ким у бошқани тафтиш қиладиган?!
Ким у ҳар кимнинг амалига меъзон тутиб юрадиган?!
Ким у бировнинг жисмидан ҳам ортиб қалбини ёриб кўрадиган?!

Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар:

«... Эй Аллоҳнинг Расули, гапирган нарсамиз учун ҳам жазога тортиламизми?» дедим.

«Онанг бўзлаб қолгур, Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан туширмаса, нима туширар эди?!», дедилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

(Ҳадиснинг тўлиқ шакли изоҳда)

Шу тилини тийса, шошилмаса, ўзидан жуда муҳим ташхисчи ясаб, одамларни маломат қилиб юрмаса, нафақат азобдан халос бўларди, балки жаннат кафолатини оларди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
НЕГА АЙБИМНИ АЙТМАЙСАН?

Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим, деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Афв этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир мартаям камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.
Forwarded from QURAN.UZ
ТИЛОВАТ САЖДАСИ

#Мақола

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Инсон зоти учун энг катта шараф, энг буюк мақом Яратган Роббисига энг яқин бўлган пайти ‒ Унга сажда қилган онидир. Зотан, одам боласининг чинакам бахт-саодати Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, У Зотга сажда қилишидадир. Ана ўша саждалар ичидаги энг фазилатли саждалардан бири Парвардигори оламнинг каломига боғлиқ сажда ҳисобланади.
Қуръони Каримда бир қатор оятлар сажда ояти дейилади ва уларни ўқиган, эшитган киши сажда қилиши лозим бўлади. Чунки бу ояти карималарнинг ҳар бирида Аллоҳ таолога сажда қилиш ҳақида амр ёки шу маънода сўз боради.

Батафсил...
НИМАНИНГ ОРТИДАН ЮГУРАЁТГАНИНГ АНИҚ БЎЛСИН!
Ривоят қилинишича, бир миллиардер киши дўстини зиёрат қилгани борибди. Унинг олдида чиройли ити турган экан. Дўстидан бу ит ҳақида сўрабди. Дўсти дебди: “Бу югуриш мусобақасида қатнашадиган ит. Бир қанча мукофотлари бор. Итлар оламида обрўси жуда ҳам юқори. Аммо тўсатдан мусобақада югурмай қўйди. Барча уринишларимиз бекор кетди. Сабабини била олмадик”.
Миллиардер киши итдан сўрабди:
-Хўжайининг яхши овқат бермаяптими?
-Ундай эмас, у киши менга энг яхши овқатларни беради.
-Кийимларингга эътибор бермайдими?
-Йўқ, менга энг яхши итлар кийимини кийдиради.
-Сафарга кетиб сени ёлғизлатиб қўядими?
-Йўқ. Мени қаерга борса бирга олиб бориб, мен билан фахрланади.
-Унда нега мусобақада югуришдан бош тортдинг?
-Шунча йиллик меҳнатимдан сўнг шу аён бўлдики, мен қалбаки қуён ортидан югурар эканман!

Ёшлар доимо ўзларини текшириб туришлари керак. Қалбаки мақсад ортидан югуриб юрмаганларига аниқ ишонишлари лозим. Минглаб инсонларнинг фақатгина ейиш ва ичиш учун яшаб юрганига ақл ишонадими?!
Савол бўлиши мумкин: “Бу саволни ёшларга бериш мумкин. Аммо олтмишдан ошган кишилар ҳам мақсадларини белгилаб олишлари керакми?”.
Жавоб шуки, ҳа. Модомики, нафас кириб-чиқиб турар экан мақсад аниқ бўлиши лозим. Саҳобаларнинг баъзилари қариб қолганда мусулмон бўлганлар. Аммо исломга фойдаси бор бўлган буюк ишларни қила олишган. Аллоҳ таолонинг: “Мен жинлар ва инсонларни фақатгина Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим”деган оятининг маъноси, бутун вақтингни намоз ўқиш билан ўтказ, Аллоҳга ибодат қил, дегани эмас. Сен ҳаётингни табиий, одатдагидек ўтказаверасан, аммо барча тасарруфларинг ортида Аллоҳнинг ризоси туради. Бутун ҳаётинг мобайнида мақсадинг битта нарса билан боғлиқ бўлсин. Ҳамма нарса Аллоҳнинг мулкидир. Ҳар-бир қиладиган ишинг холис Аллоҳ учун бўлсин...
Ҳаётдаги мақсадингни белгилаб ол. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўн тўрт ёшларида бир мажлисда қатнашиб қоладилар. Унда икки муҳаддис олим ҳадис китоблари ҳақида, уларнинг саҳиҳ ва заиф ва мавзуъ ҳадисларни ўз ичига олиши ҳақида ачиниб гапиришади. Улар қани энди бирор киши фақатгина саҳиҳ ҳадисларни жамлашга бел боғласа эди , деб орзу қилишади.
Имом: “Ўша менман!”, дея бел боғлаб келажакда ўзларининг китобларини жамлайдилар.
Тўғри манҳаждан чиқиш, ҳалол-ҳаромни ажратмаслик, Аллоҳдан узоқда бўлиш ва ҳаётда ҳеч бир мақсадсиз дунёга ғарқ бўлиш ҳақиқий исроф ва зое бўлишдир!

@Abdulqodir_Polvonov
Қуръон ўқишдаги мақсадларингиз

Кўпчилик мусулмонлар Қуръондан фақат ажр, савоб олиш учун ўқийдилар. Аслида Қуръон ўқишда буюк манфаатлар ҳам борлигидан хабарлари йўқ.
Қуръон ўқиётганда қанча кўп нарсани ният- мақсад қилсангиз Аллоҳнинг изни ила уларнинг барчасига эришасиз.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар : "Амаллар ниятлар билан эътиборлидир. Ҳар киши учун ният қилгани бўлади".

Қуръон ҳаёт йўлидир, ният эса билганлар учун буюк тижоратдир.

ДЕМАК;

Қуръон ўқийман:

1- Ундан илм олиш ва амал қилиш мақсадида.

2- Аллоҳнинг ҳидоятига эришиш мақсадида.

3- Аллоҳга муножот қилиш учун.

4- Зоҳирий ва ботиний (тана ва қалбдаги, ҳиссий- маънавий) дардлардан шифо топиш учун.

5- Аллоҳ мени зулматлардан нурга олиб чиқсин, деб.

6- Чунки Қуръон қотган қалблар шифосидир. Қуръон билан қалб хотиржам бўлади, тирилади, обод бўлади.

7- Қуръони карим мен учун Аллоҳнинг дастурхони-зиёфати бўлсин деб.

8- Ғофиллардан бўлмайин, зокирлардан бўлайин, деб.

9- Аллоҳга ишонч, иймоним зиёда бўлиши учун.

10- Аллоҳ Қуръонни тартил билан ўқинг, деб буюргани учун.

11- Ажр- савоб бўлсин, Ундан ўқиганим ҳар бир ҳарф учун 10 та ҳасана ёзилсин, деб, Аллоҳ яна хоҳлаган бандасига бундан ҳам кўпайтириб беришидан умидвор бўлиб.

12- Қиёматда Қуръон мени шафоат қилсин, деб.

13- Пайғамбар алайҳиссаломнинг васиятларини бажо келтириш учун.

14- Аллоҳ Қуръон билан мени ҳам, умматни ҳам юксалтирсин, деб.

15- Қиёмат Қуръонни ўқиб, жаннат даражаларида юқорилаш, виқор тожини кийиш, ота онамга бутун дунёдан қиммат турадиган либос кийдирилсин, деб.

16- Аллоҳ таолога ўзининг каломини ўқиб яқин бўлайин, деб.

17- Аллоҳнинг аҳли, хос кишиларидан бўлиш учун.

18- Қуръонни маҳорат билан ўқиб, Аллоҳнинг улуғ элчилари, фаришталар билан бирга бўлиш мақсадида.

19- Аллоҳнинг азобидан, дўзахдан қутилиш учун.

20- Аллоҳ таолонинг биргалигига эришиш учун.

21- Ёмон қаришдан сақланиш мақсадида.

22- Қуръон менга қарши эмас, аксинча, фойдамга ҳужжат бўлсин, деб.

23- Қуръони каримга қараш ибодат бўлгани учун ҳам.

24- Узрамдан сакийнат инсин, мени Аллоҳнинг раҳмат чулғаб олсин, Аллоҳ ўз ҳузуридаги фаришталар олдида мени ёд этсин, деб.

25- "Энг яхши инсон" унвонига сазовор бўлиш, Аллоҳнинг фазлини қўлга киритиш учун.

26- Мендан ҳушбўй таралиб турсин деб.

27- Дунёда адашмаслик, охиратда бадбахт бўлиб қолмаслик учун.

28- Аллоҳ Қуръон билан қайғуларни кеткизиши, ғам ташвишларни аритиши учун.

29- Қуръон дунёда йўлбошчим, қабримда ҳамроҳим бўлсин, жаннатга элтувчим бўлсин, деб.

30- Аллоҳ таоло Қуръон билан мени тарбия қилсин, Расулуллоҳ алайҳиссалом безанган ахлоқлар менинг ҳам одобим бўлсин, деб.

31- Нафсимни ҳақ билан машғул қилайин токи у мени ноҳақ, беҳудаларга чалғитмасин, деб.

32- Ҳавойи нафсимга, шайтонга қарши курашиш бўлгани учун ҳам.

33- Қиёматда Аллоҳ мен билан кофирлар ўртасига парда- тўсиқ қилсин, деб.

Мана шу Аллоҳ билан бўлган, кафолатланган, фойдали тижоратдирки, Аллоҳ таоло бунинг учун ўзининг фазли карамидан битмас, туганмас ҳадяларидан ато этади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (28 minutes)
Рамазон кечаларида нафсинг билан узоқ суҳбат қур. Қалбингнинг туб-тубига қадар сафар қил. У ердан ўз шахсингни қидириб топ. Сўнгра, йиллар давомида юз ўгириб, ёлғизлатиб қўйганинг учун ундан узр сўра.

Ҳазин хотираларингдан халос бўл. Орқангдан санчилган хиёнат зарбаларини ҳис этма. Мағлубиятларингни санама. Нафсингни алам зиндонига банди қилма. Танингни надомат қамчилари ила дарралама.

Ночор ҳолда ташлаб кетган, зое қилган, хиёнат ва жафо оғусини ичирган, ғийбатинг қилиб, гўштингни еган ҳатто, сени маънавий ўлдириб, ҳаётингни жаҳаннамга айлантирган яқинларингни кечириб юбор.

Қурбинг етганича аммора нафсга қарши тур. Жасадингдан олдин қалбингни ғусл қилдир. Қўлларингдан аввал тилингни покла. Нафсинг ва тилингнинг рўзангни барбод қилишга қаратилган барча ҳаракатларини чиппакка чиқар. Тутган рўзангдан оладиган насибанг фақат очлик ва чанқоқ бўлиб қолмасин.

Қачонлардир зулм ва ёмонлик қилганинг учун виждонингни ўзларига уй қилиб олган ва вақти-вақти билан уни бесаранжом айлаб, уйқунгни ўғирлайдиган инсонларга кечирим хати ёзиб қўй. Уларнинг ҳақларига дуода бўл. Яхшилик ва эҳсонлар қил. Токи, виждонинг уйини тарк этсинлар.

Қалбингдаги нафрат далаларини раҳмат ва меҳр-муҳаббат сувлари ила суғор. У ерга эзгулик ва эҳсон ниҳолларини эк. Яқинингга марҳамат кўрсат. Узоқдаги дўстингга эса маваддат айла.

Тун қўйнида икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намозини ўқиб қўй. Намозинг видолашувчининг намозидек бўлсин.

Дуо қиларкансан, Аллоҳга бўлган эҳтиёжингни қалбан ҳис эт. Молу дунёинг ва обрў-эътиборингни хаёлан тарк қил. Бир зумга уларни унут. Кимсасиз саҳрода адашиб қолиб, Аллоҳга юкуниб, ёлбориб илтижо қилувчи чорасиз, музтар кимсадек дуо қил. Ёлбор. Илҳаҳ қил. Кўзингдан қайноқ ёшлар оқиз.

Сўнгра, дуоинг шак-шубҳасиз ижобат бўлишидан умид қилиб, Аллоҳнинг қўллови сени иҳота қилаётганини ҳис қилган ҳолда дарду аламларинг тугаб-битажагидан амин бўлиб, қалбингга инган сакинатни ҳис этиб, хушҳоллик билан ўрнингдан тур.

Раҳмат ойи чиқиб кетмасдан сафар учун зоди роҳила қил. Билки, энг яхши йўл озиғи тақводир.

Ҳар куни Раббинг китобини қўлга ол. Оятларига назар сол. Ўқи ва тафаккур қил. Хитобига қулоқ тут. Итобидан ибрат ол.

Қуръони карим қалбинг баҳори, кўзларинг нури, маҳзунлигинг давоси, кадарларинг сафоси бўлишини Аллоҳдан сўра. Уни қалбингга вобаста қил. Кўзларингга сур. У билан яша. Токи, Қиёматда шафоатчинг бўлсин.

Шуни билки, рамазон гўзал ифторликлару ҳашаматли саҳарликлар билан эмас балки, Қуръон тиловатидан, Раббинг ибодатидан, зикру тасбеҳидан, ва бандаларига қиладиган яхшиликларингдан оладиган насибанг қадар гўзал бўлур.

Алишер Султонходжаев

#рамазон #нафс
ФОЙДАЛИ ИЛМНИ ИЗЛА

Музанийдан ривоят қилинади: «Тавҳид борасида қалбимга бирор нарса воқе бўлса, буни Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан сўрар эдим. Бир куни унинг олдига бордим. У Мисрдаги масжидда экан. «Хаёлимга тавҳид борасида бир савол келяпти. Ҳеч ким сизчалик билимга эга эмаслигини биламан. Сиз шу масалага нима дейсиз?» деб сўрадим.
— Сен қаерга келганингни биласанми?
— Ҳа.
— Бу Фиръавнни ҳалок қилган жой. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада савол сўрашга буюрганмилар?
— Йўқ.
— У ҳақда саҳобалар гапиришганми?
— Йўқ.
— Осмонда нечта юлдуз борлигини биласанми?
— Йўқ.
— Бирорта юлдузнинг тури, қачон чиқиб, қачон ботиши, ботиши, нимадан яратилганини биласанми?
— Йўқ.
— Кўзинг кўриб турган нарсани билмайсан-ку, уни яратган Холиққа оид илм ҳақида сўрайсанми?
Кейин у мендан таҳоратга тегишли бир масалани сўраган эди, жавобида кетдим. У ўша масаланинг тўрт хил кўринишини ажратиб сўради. Уларнинг ҳам бирортасини билмадим. Шофеъий деди: «Ҳар куни беш марта ишинг тушадиган нарсанинг илмини ташлаб қўйиб, Холиқ таолонинг илмини ўзингга юклаб оласанми? Агар каллангга яна шунақа саволлар келса, Аллоҳга ва у Зотнинг ушбу сўзига қайт:
«Илоҳингиз ягона илоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У Меҳрибондир, Раҳмлидир. Осмонлару ернинг яратилишида, кеча-кундузнинг алмашиб туришида, одамлар учун фойдали нарсалар ортилган кемаларнинг денгизда сузишида, Аллоҳ осмондан тушириб, у сабабли ўлик ерни тирилтирган сувда, турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) йўналтиришида ва осмон билан ер ўртасида бўйсундирилган булутларда ақлни ишлатадиганлар учун (бу борлиқнинг яратувчиси ягона Аллоҳ таоло эканига далолат қиладиган) аломатлар бордир»
(Бақара сураси, 163-164-оятлар).
Яратилган нарсалар Яратувчига далил бўлади. Ақлинг етмаган нарсанинг илмини ўзингга юклаб олма». Мен: «Тавба қилдим», дедим».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Пайғамбаримиз ﷺ мархамат қилиб:
"Инсонлар ифторликни барвақт қилмоғликка шошар эканлар, доимо яхшилик устида бўлаверади"дедилар.

Изоҳ:Ушбу хадисдан, ифторликини кечиктирмай, ўз вақтида қилишлик суннат экани маълум бўлади.

Бухорий ва Муслим ривояти.

Ikromjon Makkiy
Forwarded from Fitrat.uz
ЎЗГА ДИНГА ЎТМАНГ – АДАШАСИЗ

Мусулмон одам асло ўз динидан воч кечиши мумкин эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: «(Билиб қўйингким), Аллоҳ таолонинг ҳузурида (энг тўғри, энг мақбул) дин Ислом динидир» (Оли Имрон сураси, 19-оят).

Биз, мусулмонлар бахтли, бахтиёр одамлармиз. Чунки биз Исломни дин сифатида танлаганмиз. Бу дин Аллоҳ таолонинг ҳузурида энг тўғри ва энг мақбул диндир.

Батафсил 👇
http://fitrat.uz/uzga-dinga-utmang-adashasiz/
Forwarded from Fitrat.uz
«РАМАЗОН ТУҲФАСИ АКЦИЯСИ» ДАВОМ ЭТМОҚДА

Рамазоннинг файзи, шукуҳи ўзгача. Бу ойда эзгу амаллар кенг қулоч ёзади, хайрли ишлар кўп бажарилади. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек:
“Одам боласининг ҳар бир эзгу амалига (Рамазон ойида) ортиғи билан мукофот берилади. Бир яхшиликка ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб ато этилади” (Имом Бухорий ривояти).
“Вақф” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ҳамда Тошкент тумани имом-хатибларининг саъй-ҳаракатлари билан “Рамазон акцияси” доирасида ҳудуддаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжидида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбирида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Раупов иштирок этди.

“Рамазон туҳфаси акцияси” доирасидаги хайрия тадбирлари давом этмоқда.

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати
@fitratuz