Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Охиригача_ўқинг
Бир аёл эрининг қўл телефонини титкилаб, унинг хотирасида ёзилган уч аёл исмини топиб олди:
“Майин қўл соҳибаси”,
“Мулойим қалб соҳибаси”,
“Тушимдаги соҳибжамол
” .

Буни кўрган заҳоти ғазаб ва жаҳлдан ақлини йўқотиб қўйди ва дарҳол биринчи рақамга қўнғироқ қилди, қараса эрининг онаси. Кетидан иккинчи рақамга қилди, қараса эрининг опаси. Охиргисига қилганда ўзининг қўл телефони жиринглаганини кўрди.
Эрига зулм қилиб қўйганига кўзига ёш олди ва бунинг бадалини ўташ учун ўша ойда оладиган ойлигини эрига берди. Бу хабар онасига етиб борганда, у ҳам билак узугини жўнатди. Опаси эса узугини сотиб пулини ҳадя қилди.

Шунча улуш эгаси бўлган эр эса бу пулларга иккинчи хотинига совға сотиб олди. Унинг исмини телефонида “Электрик Рустам”, деб ёзиб қўйганди...
Жоҳил аёлнинг жаннат башорати

Ҳиндистонда бир жоҳил аёл бор эди.

Ўлаётган пайти ҳеч ким тушунмайдиган тилда ҳадеб бирнарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар.

Умрида араб тилида гапирмаган, ҳатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида «Мана бу икки одам менга жаннатга киринг! » деяптилар дермиш.

Мавлавий аёлнинг гапидан ҳайратга тушиб, уйидагиларига дебди:
— Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
— Бу аёл ғирт беамал эди. Беамаллиги тугул бадамал эди. Ярамас ишларни қилиб ўтган эди.
— Йўқ, яхшилаб ўйланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти.

Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: «Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти! » деркан.

#Мулоҳаза
​Агар ёш бола сизга бир топишмоқ айтиб, жавобини топсангиз, сизга кўп пул бераман деса, сиз кўпи билан беш минг сўмни тушунасиз. Агар каттароқ мансабдор киши сизга бирор вазифа юклаб, шуни бажарсанг, мендан катта мукофот оласан деса, кўпи билан беш минг, роса борса, ўн минг долларни тушунасиз.
Улар ваъда қилган мукофотни ваъдасига қанчалик вафодорлигни ва қай даражада имконияти кенглигини билганингиз миқдорича чамалайсиз.
Энди оламлар Робби Аллоҳ азза ва жалла:
«Бас, сизлардан иймон келтирган ва эҳсон қилганларга улкан ажр бордир» — деганида «улкан ажр»ни қандай тушунасиз?

Яна: «..Рўза Мен учун, унинг мукофотини Ўзим бераман», деганида қандай мукофотни тасаввур қиласиз?
Тушуняпсизми, борлиқни яратган, тарихдан то шу вақтгача ўтган ва ҳозир биз билан замондош бўлган энг бой одамларга ҳам мол-мулк берган ва ҳамон бераётган, еру кўкдаги хазиналар эгаси бўлган Зот солиҳ амал қилганлар билан Ўзим ҳисоб-китоб қиламан, Ўзим кўп мукофот бераман, деяпти.

Бу ақл бовар қилмас даражадаги мукофот.
Ўша мукофотни эса сиз билан менга ваъда қилаяпти. У ваъдасига энг вафодор Зот. У — Роббул Оламин Аллоҳ таолодир!
Мукофотга эришиш учун биз ҳам амал ва ихлосда вафодор бўлсак бас.
Уни ҳис қилиш учун мукофот ваъда қилаётган Зотни исм ва сифатлари билан янада яхшироқ танишимиз керак бўлади.

Икром Шариф
(Маърузадан таъсирланиб ёзилди)
t.me/IkromSharif
​АГАР ВАФОТ ЭТСАМ...

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:

• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:

• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.

Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.

Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.

Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.

Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.

Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.

Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:

1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.

2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.

3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.

Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.

Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:

— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!

— Дининг нима?
— Диним Ислом!

— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:

• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Амийн!

©️ Нозимжон Ҳошимжонов тайёрлади
Иброҳим Адҳам ибрати

✅ Бир киши Иброҳим Адҳамдан насиҳат сўради.

– Ёпиқ турганни оч, очиқ турганни ёп! – дедилар.

– Тушунолмадим? – деди ҳалиги киши.

– Ҳамёнингнинг оғзини оч – сахий ва очиққўл бўл, то сендан ёрдам сўраганларга фойданг тегсин. Оғзингни эса ёп, то тилингдан ҳеч кимга азият етмасин! – дедилар.

✅ Иброҳим Адҳамнинг йўлидан бир тош чиқди. Устига: “Тошни ўгириб, ортидагини ўқи!” деб ёзилган эди. Ўгириб: “Агар ўрганганларингга амал қилмасанг, у ҳолда нега ўрганмоқчисан?” деган ёзувга кўзи тушди. Шунда у: “Ё Аллоҳ! Сени таниган ҳеч бир банданг ҳақинг билан таниёлмайди. Шундай экан, Сендан ғофил одамнинг ҳоли не кечади?” дея йиғлади.

✅ Иброҳим Адҳам бир киши билан дўст бўлди. Анча муддатдан сўнг, ажралишларига тўғри келди. Шунда дўсти:

– Узоқ вақт дўст бўлдик. Менда бирор камчилик ёки хато кўрган бўлсанг, айт, уни тузатай, – деди.

Шунда Иброҳим Адҳам:

– Мен сенга ҳамиша муҳаббат кўзи билан боқдим. Шу боис доимо яхшилигингни кўрдим. Қачон қарасам, менга фақат фазилатларинг кўринди. Айбингни билишни хоҳласанг, бошқалардан сўра, – деб жавоб берди.

ʼ
Ифторлик ва саҳарлик таомидан камчиликлар топиб, рўзадор ҳолида шу таомга уринган онангизни, аёлингизни, синглингизни қалбларини жароҳатламанг!

Бу Расулуллоҳнинг йўлларига зид ва қалбга озор беришдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомни ҳечам айбламас эдилар. Иштаҳалари тортса, ер, тортмаса, емасдилар.

❗️ Яқинларингизга албатта етказинг, улар ҳам билиб олишсин!
#БИЛАСИЗМИ?

Қуръони  Каримда зикр қилинган пайғамбарлар
   
1. Одам алайҳиссалом. (Башарият отаси). 1000 йил яшаганлар. Ҳиндистонга ё Макка ёки Байтул Мақдисга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

2. Идрис алайҳиссалом. 865 йил умр кўрганлар.

3. Нуҳ алайҳиссалом. 950 йил яшаганлар. Куфадаги масжид ё Масжидул Ҳаромга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

4. Ҳуд (Абир) алайҳиссалом. 464 йил яшаганлар. Шарқий Ҳазра мавтга (Яман) дафн қилинганлар.

5. Солиҳ алайҳиссалом. Уларнинг нечи йил умр кўрганлари ҳақида китобларда зикр қилинмаган. Қабрлари Яман ҳудудида.

6. Лут алайҳиссалом. Нечи йил яшаганлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Совъар қишлоғига дафн қилинганлар дейилади. (Қайси давлат ҳудудига тўғри келиши номаълум).


7. Иброҳим алайҳиссалом. (Пайғамбарларнинг отаси). 200 йил яшаганлар. (Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги тўфондан) 1263 йилдан сўнг туғилганлар. Фаластинга дафн қилинганлар. Биринчи аёллари Сора онамизнинг қабрлари ҳам Фаластинда.

8. Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар. Маккага, оналари Ҳожарнинг ёнига дафн қилинганлар.

9. Исҳоқ алайҳиссалом. 180 йилиб яшаб, Фаластинда, Оталари Халил Иброҳимнинг ёнларига дафн қилинганлар.

10. Яқуб (Исроил) алайҳиссалом. 147 йил яшаб, Мисрга дафн қилинганлар. Васиятларига кўра, кейинчалик қабрларини ўғиллари Юсуф алайҳиссалом Фаластинга Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларига кўчирганлар.

11. Юсуф (Тўғрисўз, Содиқ). 110 йил яшаганлар. Мисрга дафн этилганлар. Кейинчалик ака - улари Фаластинга қабрларини кўчиришган. (Шундай васият қилганлар.)

12. Шуъайб алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Фаластинга дафн
қилинганлар.

13. Айюб алайҳиссалом. 93 йил яшаганлар. Дамашқ яқинидаги Шайх Саъд қишлоғига дафн қилинганлар.

14. Зул Кифл (Башар) алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Мисрда туғилганлар. Сийнода вафот этганлар. Шом ерларига дафн қилинган деган маълумотлар бор.

15. Юнус алайҳиссалом. Умрларининг муддати ва қабрларининг зикри келмаган.

16. Мусо алайҳиссалом. 120 йил яшаганлар. Сийнода вафот этиб, шу ерга дафн қилинганлар.

17. Ҳорун алайҳиссалом. 122 йил умр кўрганлар. Сийнода вафот этиб, ўша ерга кўмилганлар.

18. Иляс алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Бану Исроил Фаластин ерларига киргандан сўнг таваллуд топганлар. Қабрлари Баъалабакка (Ливия) да.

19. АлЯсаъ алайҳиссалом. Умрларининг зикри келмаган. Қавмларининг исёнидан кейинги ҳаётлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

20. Довуд алайҳиссалом. 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.

21. Сулаймон алайҳиссалом. 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.

22. Закариё алайҳиссалом.  150 йил яшаганлар. Ўғиллари Яҳё алайҳиссаломни ўлдирганлар томонидан арра билан арраланиб ўлдирилганлар.

23. Яҳё алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Ийсо алайҳиссалом туғилган йили туғилганлар. Бир фожир аёлнинг истаги ила золим подшоҳ томонидан меҳробда ўлдирилганлар. Бошлари Дамашқдаги жомеъга дафн қилинган дейилган.

24. Ийсо алайҳиссалом. Ер юзида 33 йил яшаганлар. Пайғамбар қилиб юборилганларидан уч йил ўтиб, Аллоҳ у кишини кўтарди. Ундан кейин волидалари Марям онамиз 6 йил яшадилар. 53 ёшда вафот этдилар.

25. Муҳаммад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 570 йили Маккада таваллуд топдилар. 63 ёшда вафот этдилар. Оиша онамизнинг ҳужралари (Масжидун Набавий) га дафн қилинганлар.
Аввал қалбни ўлдириб, сўнгра пичирлаб "мени кечир, мен атай қилмадим" демоқлик улкан ҳато.

Ҳар вақт хиёнат, сотқинлик қилиб, кейин "мен ўзимни тўғрилайман ишон менга", демоқлик ҳато.

Кимнидир шахсиятини тупроққа қориштириб сўнгра "мен хазил қилдим, узр" демоқлик ҳато.

Қўрқоқларча қочиб қолиб "мен ҳозир келаман", демоқлик ҳато.

Гўёки ўзни аввалгидек тутиб, аслидаги (қалбдаги) ниятни яширмоқ ҳато.

Бир инсон қалбига кириб ёки кирмасдан, ёки кетмасдан у инсонга умид бермоқлик ҳато.

Унутманг!
Ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Сиз бугун одамларга қандай муомилада бўлсангиз эртага сиз ҳам улардан худди шундек муомалани кутинг.
Барча нарсага албатта тўлов вақти келади.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
ҒАФЛАТДАН САҚЛАН

Ғафлатдан сақлан, чунки у зикрдан қочишдир, намозни тарк этишдир, Қуръондан юз ўгиришдир, фойдали илмдан юз буришдир. Булар ғафлат сабабларидир, кейин булар қалбни қўрс қилар, қалб ҳам шунга ўрганар, кейин у яхшиликни билмас, ёмонликдан тонмас, Аллоҳнинг динидан бирон нарсани ўрганмас, у қўпол, маҳзун, қайғули, бахтсиз бўлиб қолар. Бу эса дунёдаги ғафлатнинг оқибатларидир. Энди Охиратдагиси қандай бўлди? Демак, ҳозироқ бу ғафлат сабабларидан сақлан. Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намлансин. Унга тасбеҳ, таҳлил, такбир, таҳмид, истиғфор айт, ва ҳар он, турганда ҳам, ўтирганда ҳам Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ўқи. Ана шу пайтда сени қамраб олган саодатни топасан. Бу эса зикрнинг таъсиридир. “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур”.
(Раъд сураси, 28-оят).
Табассум қилишинг учун бахтли бўлишни кутма, балки бахтли бўлишинг учун табассум қил.

Шайх Оиз Қорний.
♻️
Бирор инсонга...

Бирор инсонга фойданг тегмаса, ҳеч бўлмаса зараринг ҳам тегмасин!

Бирор инсонни хурсанд қилолмасанг, ҳеч бўлмаса хафа ҳам қилма!

Бирор инсон ҳақида яхши сўз айтолмасанг, ҳеч бўлмаса ёмон сўз ҳам айтма!

Бировнинг ютуғидан хурсанд бўлолмасанг, ҳеч бўлмаса ҳасад ҳам қилма!

«Ўзингни тузат» саҳифасидан
​ОТАМ ХАКИДА

5 ёшимда-”энг меҳрибон”
7 ёшимда-” энг кучли”
10 ёшимда-“энг билағон”
12 ёшимда-“энг жаҳлдор”
14 ёшимда-”қолоқ фикрли”
16 ёшимда-“энг танқидчи”
18 ёшимда-“ўта қайсар”
20 ёшимда-“гаплашиш оғир”
25 ёшимда-“ўта аралашқоқ”
30 ёшимда-“отасиз эплайман".
40 ёшимда-"отамни эслай бошладим".
45 ёшимда- "тарбиясидан ҳайратландим"
50 ёшимда- "бир оғиз маслаҳатини олгим келди".
55 ёшимда-"рўзғорни бутлаб қўйганини англадим".
60 ёшимда- "донишманд"имни соғиндим.
65 ёшимда-5 ёшимдагидек
"энг афзал инсоним"га айланди.

У ёнимда бўлганда эди, қўлидан ўпиб, узр сўраб
қўлларини қўйвормаган бўлардим..

Бу улашганимиз, Отаси тирик туриб, уни ҳис қилмаётганлар, ва Отасиз қолиб унинг ўрнини излаётганлар учун.

Ирода Рошийд
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу саволларни ўзингизга берганмисиз?
Савол:
Закот олишга лойиқ бўлган ака-укалари туриб, ўзгаларга закот берса бўладими?

Жавоб:
Закот биринчи навбатда закот олишга лойиқ бўлган ўз яқинларига берилади. Яқинлари қанча яқин бўлса, закот олишга шунчалик ҳақли бўлади. Булар турганда, ўзгаларга закот бериш афзал эмас. Закот, фитр ва назрга ҳақлилар қуйидаги тартибда бўлади:

1. Ака-ука, опа-сингил; кейин уларнинг фарзандлари;

2. Амаки ва аммалар; кейин уларнинг фарзандлари.

3. Тоға ва холалар; кейин уларнинг фарзандлари.

4. Юқоридагилардан ташқари қариндошлар;

5. Қўшнилар;

6. Касбдошлар;

7. Ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
"Мўминнинг нажоти" китобидан.
Ибн Шубрума айтади:

«Дўстингга бирор ҳожатинг юзасидан илтимос қилганингда у ҳожатингни раво қилиш учун ўзини заррача ҳам қийнамаса, таҳорат қилиб, тўрт такбир айт ва уни ўликлардан деб ҳисоблайвер».
ОТА

Мен бой-бадавлат оиланинг фарзандиман. Отам нефт компаниясини раҳбарларидан бири эди. Жуда бой, тақводор одам эди. Нуфузли олийгоҳда ўқир эдим. Ва агар аъло баҳоларга битирсам, отам менга ўзим хоҳлаган русумдаги автомобилни олиб беришини хоҳлар эдим. Гоҳида салонга кириб уни кўриб чиқар эдим.

Ва ниҳоят битирув онлари яқинлашгач мен бу фикримни отамга билдирдим. Отам жилмайиб қўйди. Индамади.

Битирув кечаси ҳам бўлиб ўтди. Мен уйимизни зиналаридан чиқар эканман. Шу совғани тасаввур қилар эдим.

Отам кабинетини очдим. Рўпарамда кўзлари қувончга тўла отам турар эди. Мени табриклади. Ва қўлидаги олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китобини менга узатди.
Хафсалам пир булди. Мен отамга:

- Наҳотки сиздай бой одам, менга фақат шуни илинган бўлсангиз.
Ахир якка ўғлингизман. Тилагимни бажариш шунчалар қийинмиди? - дедимда китобни олмай чиқиб кетдим.

Узоқ вақт отамга бўлган аразим тарқамади...

Орадан йиллар ўтди... Уйландим, фарзандларим кўпайди. Мени бошқа давлатга ишга қўйишди...

Бир куни менга хат келди. Отам вафот этиб бор мулкини менга расмийлаштириб қолдирибди.
Уйга кирдим. Коридордан отам хонасига кирар эканман бўғзимда йиғи қотди.
Отам сейфини очдим. Қимматбаҳо акциялар ва бошқалар устида ўша олтин ғилофли "ҚУРЪОН" китоби турар эди.

Варақладим ва не кўз билан қарайки, ичида ўша давримда номимга расмийлаштирилган, мен хоҳлаган русумдаги автомашина калити ва хужжати турар эди...

Алқисса: «Аллоҳ инсонларга яхшилик хоҳлайди, лекин инсон ожиздир...»

Одамзод фақат ўзи ақли етган йўлдан бахтни кутади.
Аллоҳнинг эса йўллари кўп...
Қизча онасидан сўраяпти:
- Онажон! Аллоҳ менинг дуойимни эшитадими?
- Ҳа, албатта, эшитади.
- Нега унда сўраган нарсамни бермаяпти?
- Чунки Табиб биз хоҳлаган дорини эмас, бизга фойдали бўлган дорини беради.
Ирода Рошийд.
​ОФИЯТ

Саъид ибн Абу Аруба айтади: «Ҳажжож ибн Юсуф ҳаж қилиб, Маккадан Мадина томон йўлга тушди. Бир куни йўлда унга тушлик келтиришди. У хизматкорига: «Бор, мен билан бирга тушлик қиладиган одам топиб кел», деди. Хизматкор одам қидириб юриб, ухлаб ётган бир аъробийни кўриб қолди. Уни бир тепиб уйғотиб, «Амирингнинг амрига бўйсун!» деди.
Аъробий Ҳажжожнинг ҳузурига кириб келган эди, Ҳажжож:
— Қўлингни ювиб кел, мен билан тушлик қиласан, — деди.
— Мени сендан яхшироқ Зот таклиф қилган эди, — деди аъробий.
— Ким экан у?
— Аллоҳ. У Зот рўза тутишга чақирган эди, таклифига рози бўлдим.
— Шунақа қаттиқ иссиқда-я?!
— Ҳа! Бундан ҳам иссиқроқ кун учун рўза тутганман.
— Бугун рўзангни оч, эртага тутасан, деди Ҳажжож.
— Эртагача тирик қолишимга кафолат берсанг, майли.
— Ундай кафолат бериш менинг қўлимда эмас, — деди Ҳажжож.
— Унда қандай қилиб қўлингдан келмайдиган келажак учун бугунги нақд нарсадан воз кечишимни сўраяпсан?!
— Таомимиз жуда ширин, — деди Ҳажжож.
— Уни на сен, на хизматкоринг ширин қилган. Уни офият ширин қилган, деди аъробий».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Инсон ҳамма балони ўзи билиб, истаб сотиб олади. Кейин қиёматда унинг ҳисобини бериш учун 50000 (эллик минг) йил маҳшарда туради. Шу балоларнинг аксари тилининг маҳсули бўлади.

Ўзи шундоқ ҳам ибодатлари ноқис, ўзи масъул бўлган ишлардаги камчиликларни елкасига ортиб юрадиган одамнинг бировнинг айби, качимилиги билан неча пуллик иши бўлиши керак?!

Ким у бошқани тафтиш қиладиган?!
Ким у ҳар кимнинг амалига меъзон тутиб юрадиган?!
Ким у бировнинг жисмидан ҳам ортиб қалбини ёриб кўрадиган?!

Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар:

«... Эй Аллоҳнинг Расули, гапирган нарсамиз учун ҳам жазога тортиламизми?» дедим.

«Онанг бўзлаб қолгур, Муоз. Одамларни тилларининг маҳсули дўзахга юзтубан туширмаса, нима туширар эди?!», дедилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам.

(Ҳадиснинг тўлиқ шакли изоҳда)

Шу тилини тийса, шошилмаса, ўзидан жуда муҳим ташхисчи ясаб, одамларни маломат қилиб юрмаса, нафақат азобдан халос бўларди, балки жаннат кафолатини оларди.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки оёғи орасидаги нарсанинг ва икки жағи орасидаги нарсанинг кафолатини берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман», дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.
НЕГА АЙБИМНИ АЙТМАЙСАН?

Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим, деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Афв этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир мартаям камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт аҳмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.
Forwarded from QURAN.UZ
ТИЛОВАТ САЖДАСИ

#Мақола

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Инсон зоти учун энг катта шараф, энг буюк мақом Яратган Роббисига энг яқин бўлган пайти ‒ Унга сажда қилган онидир. Зотан, одам боласининг чинакам бахт-саодати Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, У Зотга сажда қилишидадир. Ана ўша саждалар ичидаги энг фазилатли саждалардан бири Парвардигори оламнинг каломига боғлиқ сажда ҳисобланади.
Қуръони Каримда бир қатор оятлар сажда ояти дейилади ва уларни ўқиган, эшитган киши сажда қилиши лозим бўлади. Чунки бу ояти карималарнинг ҳар бирида Аллоҳ таолога сажда қилиш ҳақида амр ёки шу маънода сўз боради.

Батафсил...