Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.13K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Б И Р О Д А Р Л И К

Бурсалик бир олим ҳикоя қилади :
Менинг ёнимга бир фабрикада ишлайдиган беш олтита йигитлар келиб, ҳар пайшанба ишдан кейин дарс эшитишни истадилар. Мен рози бўлдим. Ҳар пайшанба дарс қилишга келишдик. Ҳар пайшанба улар ҳаммалари келиб дарс тинглашар эди. Ҳаммалари ихлосли солиҳ йигитлар эди. Лекин, уларнинг бири дарсларни ниҳоятда диққат билан тингласада, намоз ўқимас эди. Биз бу йигитга ҳайрон бўлардик. Лекин, ҳеч нарса демасдик, дарсимизни давом эттираверар эдик. Шу тарзда анча вақт ўтди. Дарвоқеъ, у йигитнинг бир ёмон одати бор эди. У сигарет чекарди. Дарс орасида балконга чиқиб чекиб келарди. Бу бизга ёқмасада, индамас эдик. Бир пайшанба ўша йигит дарсга келмади. Билсак, фабрикада тунги навбатчиликда қолган экан. Бошқа йигитлар билан дарс қилдик. Кейин мен дедим:
– Келинглар, шу биродаримиз учун дуо қилайлик. Намозни бошласин.
Қандай дуо қиламиз, дедик. Кейин бир китобдан дуо бобини очиб ўқидик. Дуонинг ижобати учун нималарга эътибор берилиши ҳақида бир қоида ўқидик. Китобда шундай дейилган эди:

"Мўъминнинг мўъмин биродарига қиладиган дуоси шундай бўлади: Дуо қилгувчи аввало истиғфор айтиб маънан покланиши керак. Кейин мақбул бир дуо бўлган салавотни шафоатчи ўлароқ келтириш керак. Эҳтиёжидаги нарсаларни сўрагандан сўнг охирида яна салавот айтиш керак. Чунки, икки мақбул дуонинг орасидаги сўралган нарса мақбулдир."

Биз мана шу дуо одобига риоя қилган ҳолда биродаримиз учун дуо қилдик.
Эртасига "Улужоми"га жума намозига бордик. Не кўз билан кўрайликки, ўша биродаримиз масжидда ўтирган эди. Намоздан сўнг у билан кўришдик. Уни табрикладик.

У бизга ҳикоя қилади:
"Пайшанба уйга кеч қайтдим. Ётиб ухлолмадим. Бир маҳал ташқаридан азон овози эшитилди. Азон менга бошқача эшитилди. Ҳолбуки, уйимнинг ёнида масжид бор эди. Ҳар куни азон айтиларди. Лекин, ҳозир мен азонни биринчи марта эшитаётгандек эдим. Турайми турмайми деб бир оз ётдим. Кейин ўзимда журъат топиб ўрнимдан турдим. Қарасам, онам намоз ўқиётган эди. Онам доим намоз ўқисада, мен уни энди намозда кўраётгандек эдим. Таҳорат олиб намоз ўқидим. Ўзимда алланечук ҳолатни ҳис қилдим. Шу вақтгача ғафлатда юрганим учун афсуслар чекдим. Аллоҳга сўз бердим. Умримнинг охиригача намозимни тарк қилмайман. Мана бугун биринчи марта жума намозига чиқдим...."

Биз дуоимизни қабул қилган Аллоҳга шукрлар қилдик. Беҳад қувондик. Дарсларга келишда давом этишди. Энди у йигит биз билан бир сафда намоз ўқир эди. Бир куни биз унга ўша куни унинг ҳақига дуо қилганимизни айтдик.
– Шунақами? деди, ҳурсанд бўлиб. Кейин, ҳазил аралаш: Фақат сигаретимга тегманглар, илтимос деди. У бу одатидан қутулишни ўйламас эди. Биз ҳам эътибор бермай юрган эдик.
Бир куни дарсда шундай дедик: "Келинглар, дуо қилайлик, биродаримиз шу ҳунук одатидан қутулсин".... Дуо қилдик. Кейинги пайшанбада у шундай деди: Мен сигаретни ташладим.
– Қандай бўлди?
– Ажойиб бўлди. Бу нарсага нисбатан менда бирдан нафрат пайдо бўлди. Чекаман деб, қўлимга сигарет донасини оламан. Бирдан ғижимлаб ташлайман. Яна оламан. Яна шундай. Бутунлай хоҳиш йўқолди.
– Алҳамдулиллаҳ! деб юбордик ҳаммамиз. Ҳозир бу йигит намозни ҳам, дарсларни ҳеч канда қилмайди.

Биродарларим!
Кўп ёмон одатларимдан кўз юмишингларни биламан....

Шоолим ШОМАНСУР
ЭСЛАТМА!

Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳу айтадилар: "Бир киши келиб, "Ё Расулуллоҳ, фалонча намозни жуда чўзиб ўқигани учун (малолланиб) намозга келолмаяпман" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор мавъизада бу қадар ғазабнок бўлганларини кўрмагандим. У зот: "Эй инсонлар! Сизлар нафратлантирувчи бўляпсизлар. Ким имомлик қилиб одамларга намоз ўқиб берса, енгил ўқисин. Чунки улар орасида касаллар, заифлар ва муҳим иши бор кимсалар бор" деб марҳамат қилдилар.

Динмиз инсоний дин, фитратга хитоб қиладиган, ақлга ўта уйғун дин. Агар биз ўз динимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сингари тўғри англата олсак, У зот кўрсатганларидек бағрикенглик ва сабр билан етказишга уринсак, халқимиз ичида ўз динидан узоқлашган, қайсидир миссионерни таъсирига тушиб қолган ёхуд муқаддас динидан нафратланадиган одамлар бўлмайди. Шундай одамлар топиляптими, демак биз даъват йўлида қандайдир хатоларга йўл қўймоқдамиз.

Ҳар бир аҳли илм бу динни бўйнидаги омонат деб билиб, уни ўзидан кейингиларга соф ҳолатда етказиш учун бир умр саъй-ҳаракатда бўлиши керак. Бошқалар эса аҳли илмлар атрофида жипслашиб, уларга доимо мадад бўлиб туриши лозим. Зеро мусулмонлар, бир-бирини мустаҳкамлаб турган бинога ўхшайди. Фаррош ҳам, мудир ҳам бу ишда баробар.

Динимизга ўзимизча даъват қилиб, натижада одамларни ундан узоқлаштирсак, қиёматда ЎЗ ДИНИГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН ХОИНЛАР билан бир сафда тириламиз. Аллоҳ бундан асрасин!

Юқоридаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ғазаблантирган нарса ҳақида бир фикрлаб кўринг! Роббим гуноҳларимизни кечирсин!

(Таровеҳларда қилинаётган хатми Қуръонлар ҳақида айтилмаяпти)
—
t.me/UlugbekBuxoriy
РЎЗАНИНГ МАНФААТЛАРИ

Рўзадор савоб умидида очликка сабр қилиб қалби соф бўлиб бораётган, чанқоқ ва ташналик қийинчиликларига чидаб севинч кўз ёшларига муваффақ қилинаётган кишидир.
Рўзадор тутаётган рўзаси туфайли Аллоҳ таолонинг энг севикли бандалари қаторидан жой олаётган кишидир.
Шу сабабли ўтган барча улуғ инсонлар Рамазонни яхши ишларга мусобақалашиш фурсати деб билишган ва у келганда хурсандчилик кўз ёшларини тўкишган ва ундан айрилганда маҳзун бўлишган. Рамазон ана шундай солиҳ бандаларни тарбиялайдиган ой бўлиб, унинг тарбияланувчилари кўплаб манфаатларга эга бўладилар:
— Рўза энг кўп савоб бериладиган амалдир. Чунки ҳар бир қилинган солиҳ амалга ўшанча ё ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши ваъда қилинган. Аммо рўзага бериладиган савоб миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
— Рўза туфайли рўзадор танасидаги таом ва қон йўллари тораяди. Бу йўллар эса шайтон юрадиган йўллар бўлгани сабабли рўзадор шайтон йўлларини торайтирган бўлади;
— Рўза рўзадордан шаҳват ва шаҳвоний ўй-хаёлларни кетказиб унинг руҳиятини тиниқлаштиради;
— Рўза рўзадорга оч-наҳор юрган қанчадан-қанча эҳтиёжманд мусулмон қардошларининг ҳолатини ҳис қилдиради ва уларга ёрдам қўлини чўзишга ундайди;
— Рўза нафсни тарбиялаш, қалбни поклаш ва барча аъзоларни гуноҳлардан тийишни ўргатадиган илм боғидир;
— Рамазон мусулмонларнинг ўзаро бирдамликларини ифодаловчи ойдир. Бу ойда улар баравар оғиз ёпадилар, баравар оғиз очадилар, ораларидаги дўстлик ва меҳр-мурувват ришталари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намоён бўлади;
— Рўза рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлади. Чунки ҳадиси шарифда “Модомики, гуноҳи кабиралардан сақланилган бўлса, Рамазон (ўзидан олдинги) Рамазонгача бўлган гуноҳларга каффорот бўлади”, дейилган;
— Маълумки, гуноҳлар мусулмон киши учун худди заҳар баданга шикаст етказганидек зарарлидир. Заҳарланган танага заҳарни кетказувчи восита қанчалик муҳим бўлса, мусулмон киши учун ҳам Рамазон рўзаси шунчалик муҳимдир;
— Рўза рўзадорларнинг саломатликлари тикланишига сабаб бўлади. Чунки бу ойда ошқозон дам олади, қонлар тиниқлашади, нафс покланиб, хулқлар гўзаллашади;
— Рўза мухлис рўзадор ва Аллоҳ таоло ўртасидаги сирдир. Чунки банданинг рўза тутаётгани намоз, закот ва ҳаж сингари бошқа амаллардан фарқли ўлароқ Аллоҳ таолодан бошқага ошкор намоён бўлиб турмайди.


"Динимиз аҳкомлари" китобидан.
Рамазон ойида бир киши кайфияти йўқ ўтирарди. Буни кўрган бир фақиҳ унга айтди:

-Табассум қил. Чунки таббассум рўзани бузмаслигига фақиҳлар ижмоъ қилган.

Киши фақиҳнинг жавобидан кулиб юборди.
​ЗИЙНАТЛАНГАН ЖАННАТ

Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади: у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

“Жаннат ҳар йили Рамазон ойи киришида безак берилиб, зийнатлантирилади. Қачон Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлганда, Аршнинг тагидан шамол эсади. Ўша (шамол) “Мусийро” (ҳаяжонга солувчи) деб номланади. У жаннатлардаги дарахтларининг баргларини ва эшик табақаларининг ҳалқаларини тебратиб ўтади. Ундан бир оҳанг эшитиладики, эшитувчилар ундан гўзалроғини эшитмаган бўладилар. Бундан оҳу кўз ҳурлар ўринларидан туриб кетадилар ва жаннатнинг энг юқорисига кўтарилиб: “Аллоҳ таолодан унаштиришни сўровчи борми, уни жуфтлаб қўяди”, – дея нидо қиладилар. Сўнгра оҳу кўз ҳурлар: “ Эй жаннат Ризвони, бу қандай кеча?”, – дейдилар. У талбия айтиб уларга жавоб беради. Сўнгра: “Бу Рамазон ойининг аввалги кечасидир, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган рўзадорларга жаннат эшиклари очилди”, – дейди. Яна у зот дедилар: Аллоҳ азза ва жалла: “Эй Ризвон, жаннат эшикларини очгин, эй Молик, дўзах эшикларини бекитгин, эй Жаброил, ерга тушиб исёнкор шайтонларни боғла ва уларни темир бўйинбоғлар билан занжирлаб ташла, сўнгра уларни денгизларга улоқтирки, дўстим Муҳаммад умматининг рўзаларини бузмасинлар”, – дейди”, – деётганларини эшитган”.

Байҳақий “Шуъабул иймон”да келтирган.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.
Султонларнинг энг яхшиси - олимлар билан бирга аралашиб юрганидир!

Олимларнинг энг ёмони - султонлар билан аралашиб юрганидир!

Султон Абдул ҲАМИДХОН иккинчи
БУРТИКОН

Иймон ажиб ишлар қилади-да! У қулни подшоҳга подшоҳни қулга айлантиради.

Билол розиёллоҳу анҳу Умайя ибн Халафнинг қули эди. Мусулмон бўлган чоғида ҳам қул эди. Умайя Билол розиёллоҳу анҳуни қайноқ қум устига ётқизиб азоблаганда Билол саййид, Умайя қул бўлди. Билол розиёллоҳу анҳу танаси ила қул бўлсада, аммо руҳи ила саййид эди. Умайя эса танаси ила саййид бўлсада, аммо руҳан қул эди.

Фиръавн қизининг оқсочи чўри эди. Фиръавн эса Миср аҳлининг сиёсий урфида подшоҳ, диний урфида илоҳ эди. Фиръавн оқсоч билан юзлангач рол ўзгарди. Фиръавн қулга, оқсоч маликага айланди.

Фиръавн у оқсочнинг фарзандларини бирин-кетин қайнаб турган мойга солиб оқсочдан: "Роббинг ким?", деб сўрар, оқсоч эса ҳар сафар: "Сенинг ҳам, менинг ҳам Роббимиз Аллоҳдир!", дер эди.

Фиръавн унинг танасига эга эди, аммо қалби ва руҳи фақатгина оқсочнинг ўзига тегишли эди.

Билол ва оқсоч ўтиб кетган эмас. Улар ҳозирда ҳам бор. Ҳамон яшашмоқда. Уларнинг бири: "Аҳад-аҳад" деса, бошқаси: "Сенинг ҳам, менинг ҳам Роббимиз Аллоҳдир!", дейишмоқда ҳамон.

Сизга бир ажойиб қиссани айтиб бермоқчиман. Тўрт йиллар олдин уйимга бир хизматкор қизни ишга олдим. У Эфиопиядан эди. Исми Буртикон эди. Унинг ёши ўн саккизда бўлиб, насронийлик динида эди. Унинг диндорлигини билгач, унга дедим:
- Агар черковга борсанг машинамда ҳар якшанба куни элтиб яна қайтариб олиб келишим мумкин.
Буртикон деди:
- Йўқ! Аммо рўза тутсам бўладими?
Мен:
- Бемалол, дедим.
Сўнгра хотинимга унга муносиб таом тайёрлаб беришини сўрадим. Уларнинг рўзаси кундузги ўн иккигача бўлар экан.
Буртикон жуда ажойиб қиз эди. Биз унга тамоман ўз қизимиздек муомала қилар эдик. У менга "дада" деб, хотинимга "ойи" деб мурожаат қилар эди. Фарзандларим ҳам унга опалари каби муомала қилашар эди. Ошхонада ўтирсак у ҳам худди бизнинг қизимиз каби биз билан бир стол атрофида ўтирар эди. Агар фарзандларимизга кийим сотиб олсак айнан ўша нархда Буртиконга ҳам кийим сотиб олар эдик. Фарзандларимга пул берганимда унга ҳам берар эдим.
Мен унга бирор марта дини хато эканлигини айтмаганман. Бирор марта уни исломга даъват қилмадим.

Ҳар куни фарзандларимга имом Нававийнинг "Риёзус солиҳийн" китобидан дарс берар эдим. Ундан бирор марта биз билан бирга ўтириб китобни тинглашини сўрамаганман.

Аммо у кечаси қизим Фотимадан ислом ҳақида суриштирар экан. Чунки у қизларим билан бирга бир хонада ухлар эди.

Икки йил шу ҳолатда ўтди. Учинчи йили Рамазондан бир ҳафта олдин у менга деди:
- Дада! Мен сизга бир гап айтмоқчиман.

Мен:
- Бемалол қизим, дедим.
Буртикон:
- Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад Унинг қули ва пайғамбари эканлигига гувоҳлик бераман, деди.

Ўша йили у биз билан Рамазон рўзасини тутди. Карантинда масжидлар берк бўлгани учун бирга уйимизда тароввиҳ намозини бирга ўқидик.

У намозларига ниҳоятда эътиборли эди. Ҳатто менинг фарзандларимга ҳам намозни эслатиб турар эди.

Ниҳоят унинг биздаги ишлаш муддати тугади. Энди у юртига абадий қайтмоқчи эди. Мен билар эдимки, у дини туфайли юртида кўп қийинчиликларга дуч келар эди. Модомики, иш динга боғлиқ экан, у оиласига қандай қилиб қарши турар экан деган хаёл мени ўйлантирар эди. Шунинг учун уни чақириб дедим:

- Ота-онага хизмат қилиш, силаи-раҳм дегани уларнинг динига эргашиш дегани эмас. Ҳар-бир инсон ёлғиз ўлади, ёлғиз дафн қилинади ва ёлғиз тирилади.

Мен унга кўп қиссалар ва ҳикоялар айтиб бердим. Иброҳим алайҳис саломнинг оталари билан бўлган зиддиятлари ва ўз динларидан қайтмаганлари ҳақида, Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳунинг онаси билан бўлган зиддияти ҳақида, у зотнинг онаси токи ўғли исломдан қайтмас экан овқат емаслик ва сув ичмасликка қасам ичганини, Саъд розиёллоҳу анҳу эса: "Эй онажон! Агар сизнинг юзта жонингиз бўлиб улар бирин-кетин чиқиб турса ҳам мен динимни тарк қилмайман", деганини, Билол розиёллоҳу анҳунинг "Аҳад-аҳад" деганини, Фиръавн қизининг оқсочини Фиръавнга: "Сенинг ва меним Роббим Аллоҳ" деганини , Суҳайб Румийнинг қилган "фойдаси ҳақида гапириб бердим.
Воқеа кутганимдек бўлибди. Қизим у ерда ёлғиз қолибди. Аммо у билан бирга Билол розиёллоҳу анҳунинг азимати, Фиръавн оқсочининг саботи, Саъднинг кучи, Суҳайбнинг зуҳди бор эди. Оиласи ундан динини тарк қилишини талаб қилишибди. Аммо у кўнмабди. Улар барча усулларни қўллаб кўришибди, аммо фойдаси бўлмабди. Охири уни диндан қайтаришнинг ечими уни турмушга бериш деб ўйлашибди. У эса "мусулмон қиз мусулмон бўлмаганга турмушга чиқмайди" деб бунга ҳам кўнмабди.
Мен уни саботга чақирар, ота-онасига яхшилик қилишга даъват қилар, динини тарк қилмаликка ундар эдим. У ҳақида чиройли гумонларим исботини топти. У бугун мен билан боғланиб сўради:
- Дадажон! Рамазон қачон киради? Менга хабар беринг. Рўза тутаман.

Менинг ҳузуримга Буртикон исмли насроний қиз келган эди. Аммо Нур исмли муслима қиз қайтиб кетди. У биз унга ўргатганимиздан кўпроқ дарс берди бизга. Иймон мўъжизалар кўрсатишини ўргатди. Инсон қалби билан инсон эканлигини англатди бизга!

Адҳам Шарқовий
Ибнул Жавзий айтади:

«Қабрдагиларга (қайта ҳаёт берилиб) нима истасанглар сўранглар, дейилса, Аллоҳга қасамки, Рамазон ойидан бир кун сўрашарди».

© Ибн Жавзий, «Ат-табсира», 2, 78
«Кеча ўқитувчим эди, бугун эса беморим!»
Бу гапни жарроҳ айтяпти ва устозининг қўлидан ўпиб, бошига суриб, жарроҳлик амалиётига киришди.
***
Суратга озгина тикилиб, бироз фикр юритдим – Ўлим тўшгидаги муаллим бир вақтлар ўзи ўқитиб, тарбия берган ўқувчисининг қўлида. Нимани ўргатган?.. Нимани ўқитган?.. Ҳарҳолда, ўқувчи айни устозидан ўрганган илмига кўра иш тутади.

Икром Шариф
​
#Фикр

Ўтмишдаги олима , солиҳа ва обида аёллар ҳақида ўқиганимизда негадир уларни " қўли ширин пазанда эди, эрининг маҳсисини ёки пайтавасини тайёр қилиб турарди, ҳовлини яхши супурарди, кирни яхши юварди" деб сифатланганини учратмаймиз.

Бирор саҳобия ёки тобеъийнлар даврида яшаган аёлни овқатни қандай пишириши ҳақида ўқимаганман.

Ёки биз жудаям майдалашиб кетганмиз, ёки улар ўта буюк бўлган. Майда-чуйда нарсаларга парво қилиб ўтиришмаган.

Негадир ўша даврларда бирорта келин овқатни мазали қилолмагани учун қайнонасидан дакки эшитгани ёки ҳайдалиб кетгани ривоят қилинмаган.

Албатта, мазали овқат пишириш эстетик жиҳатдан яхши. Аммо одам қанчалик олий мақсадлар сари интилса майда нарсаларга бепарво бўлиб қоларкан. Ҳозир бизда энг лаззатли таомлар билан маишат қилиш асосий ғам бўлиб қолди. Энг ривожланган соҳа шу ҳозир. Овқатлар нафақат мазали балки чиройли ҳам бўлиши керак. Менимча, Саҳобийлар давридаги энг лаззатли таомни ҳозиргилар татиб кўришга ҳам бетламаса керак. Бу ҳақда уламолар ҳам гапирган.

Бизда ўлчовлар ўзгариб кетди. Ўнинчи даража нарсалар биринчи ўринга чиқиб олди. Шунинг учун ҳамма ишларимиз оёғи осмондан, хотиржамлик йўқ.

© Faiziddin Mo'min
#Охиригача_ўқинг
Бир аёл эрининг қўл телефонини титкилаб, унинг хотирасида ёзилган уч аёл исмини топиб олди:
“Майин қўл соҳибаси”,
“Мулойим қалб соҳибаси”,
“Тушимдаги соҳибжамол
” .

Буни кўрган заҳоти ғазаб ва жаҳлдан ақлини йўқотиб қўйди ва дарҳол биринчи рақамга қўнғироқ қилди, қараса эрининг онаси. Кетидан иккинчи рақамга қилди, қараса эрининг опаси. Охиргисига қилганда ўзининг қўл телефони жиринглаганини кўрди.
Эрига зулм қилиб қўйганига кўзига ёш олди ва бунинг бадалини ўташ учун ўша ойда оладиган ойлигини эрига берди. Бу хабар онасига етиб борганда, у ҳам билак узугини жўнатди. Опаси эса узугини сотиб пулини ҳадя қилди.

Шунча улуш эгаси бўлган эр эса бу пулларга иккинчи хотинига совға сотиб олди. Унинг исмини телефонида “Электрик Рустам”, деб ёзиб қўйганди...
Жоҳил аёлнинг жаннат башорати

Ҳиндистонда бир жоҳил аёл бор эди.

Ўлаётган пайти ҳеч ким тушунмайдиган тилда ҳадеб бирнарсалар деяверибди. Уйдагилари унинг гапларига тушунмай Мавлавий деган бир олимни бошлаб келибдилар.

Умрида араб тилида гапирмаган, ҳатто намоз ўқимаган бу аёл, соф араб тилида «Мана бу икки одам менга жаннатга киринг! » деяптилар дермиш.

Мавлавий аёлнинг гапидан ҳайратга тушиб, уйидагиларига дебди:
— Бу аёл жаннатнинг башоратини беряпти. Жаннатга кетяпман деяпти. Бунинг қандай амали бор эди?
— Бу аёл ғирт беамал эди. Беамаллиги тугул бадамал эди. Ярамас ишларни қилиб ўтган эди.
— Йўқ, яхшилаб ўйланглар. Бунинг Худога ёққан бир яхши амали бўлганки, жаннат башорати бериляпти.

Суриштириб-суриштириб билишибдики, бу аёлнинг ягона яхши амали: азон айтилаётса, ўзи тушунмаса-да, кўпчиликка: «Жиминглар-жиминглар, азон айтиляпти! » деркан.

#Мулоҳаза
​Агар ёш бола сизга бир топишмоқ айтиб, жавобини топсангиз, сизга кўп пул бераман деса, сиз кўпи билан беш минг сўмни тушунасиз. Агар каттароқ мансабдор киши сизга бирор вазифа юклаб, шуни бажарсанг, мендан катта мукофот оласан деса, кўпи билан беш минг, роса борса, ўн минг долларни тушунасиз.
Улар ваъда қилган мукофотни ваъдасига қанчалик вафодорлигни ва қай даражада имконияти кенглигини билганингиз миқдорича чамалайсиз.
Энди оламлар Робби Аллоҳ азза ва жалла:
«Бас, сизлардан иймон келтирган ва эҳсон қилганларга улкан ажр бордир» — деганида «улкан ажр»ни қандай тушунасиз?

Яна: «..Рўза Мен учун, унинг мукофотини Ўзим бераман», деганида қандай мукофотни тасаввур қиласиз?
Тушуняпсизми, борлиқни яратган, тарихдан то шу вақтгача ўтган ва ҳозир биз билан замондош бўлган энг бой одамларга ҳам мол-мулк берган ва ҳамон бераётган, еру кўкдаги хазиналар эгаси бўлган Зот солиҳ амал қилганлар билан Ўзим ҳисоб-китоб қиламан, Ўзим кўп мукофот бераман, деяпти.

Бу ақл бовар қилмас даражадаги мукофот.
Ўша мукофотни эса сиз билан менга ваъда қилаяпти. У ваъдасига энг вафодор Зот. У — Роббул Оламин Аллоҳ таолодир!
Мукофотга эришиш учун биз ҳам амал ва ихлосда вафодор бўлсак бас.
Уни ҳис қилиш учун мукофот ваъда қилаётган Зотни исм ва сифатлари билан янада яхшироқ танишимиз керак бўлади.

Икром Шариф
(Маърузадан таъсирланиб ёзилди)
t.me/IkromSharif
​АГАР ВАФОТ ЭТСАМ...

Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишади:

• кийимларимни ечиб олишади;
• жасадимни ювишади;
• кафанга ўрашади;
• тобутга солишади;
• масжидда ёки уйимда менга жаноза ўқишади;
• қабристонга олиб боришади;
• қабрга қўйишади;
• баъзи одамлар уйидан, баъзилари ишхонасидан жанозамни ўқиб, дафн қилиш учун келишади;
• мени дафн қилиб бўлишгач, бир неча кишилар "Мулк" сурасини тиловат қилишади, қолганлар уни тинглашади. Баъзи ҳиммат қилганлар "Ясин" сурасини ҳам тиловат қиладилар.
• дуолар қилингач, ҳамма тарқалишни бошлайди.

Аллоҳ насиб этса, уйимда қолдирадиган кишиларим ва нарсаларим:

• ота-онам, ака-укаларим, синглим, аҳли оилам, фарзандларим, жиянларим, қариндошларим, дўсту биродарларим;
• уй, машина ва уларнинг калитлари;
• китобларим;
• кийимларим, дўппиларим, поябзалларим;
• пулларим.

Вафот этганимдан сўнг дунё келган жойидан давом этаверади.

Ўтирган курсимга бошқа киши ўтириб, ишни давом эттиради.

Молу давлатим меросхўрларим орасида тақсимланади. Ўзим эса ўша молу давлатлар учун ҳисоб бераётган бўламан.

Вафот этганимда энг аввал исмимни тарк этишади.

Мени ювмоқчи бўлишганда, исмимни айтишмайди, балки, "Жасад қаерда?" дейишади.

Кафанга ўралган ҳолда тобутда ётар эканман, менга намоз ўқимоқчи бўлганларида, "Жанозани олиб келинглар" дейишади.

Қабристонга олиб бориб, дафн этаётганларида, "Маййитни узатинглар, тобутни тортиб олинглар" дейишади.

Шундай экан, мен насабимга, фалончиларнинг зурриёти эканимга, мансабимга, обрўйимга алданиб қолмаслигим керак.

Вафотимдан кейин мен учун маҳзун бўладиганлар уч хил бўлади:

1. Мени юзаки танийдиганлар "Бечора вафот этибди-да" дейишади.

2. Дўсту биродарлар бир неча соатдан то бир неча кунгача маҳзун бўладилар, эслаб, дуо қиладилар. Сўнг одатий ҳаётларини яшашда давом этадилар ва юзларида кулгу кўрина бошлайди.

3. Уйимдаги маҳзунлик бир йилгача чўзилиб, кейин исмим хотиралар қутисига ташланади.

Шу билан одамлар орасидаги ҳикоям ниҳоясига етади. Охират остонасидаги ҳақиқий ҳаёт бошланади. Бу қабр ҳаёти.

Қабримда чиройим ҳам, молим ҳам, фарзандларим ҳам, оила аъзоларим ҳам, ака-укаларим ҳам, "домла", "қори ака" деб юрган дўстларим ҳам, уй-жойларим ҳам, дафнда иштирок этганлар ҳам қолмайди.

Қабримда мен билан фақат амалим қолади.

Саволлар бошланади:

— Роббинг ким?
— Роббим Аллоҳ!

— Дининг нима?
— Диним Ислом!

— Мана бу одам ҳақида нима дейсан?
— Бу киши Аллоҳ таолонинг рисолатини биз умматларига етказган, омонатни адо этган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар!

Аллоҳ таолонинг фазли билан қабримда менга ёрдам берадиган нарсалар:

• ўқиган фарз намозларим;
• тутган фарз рўзаларим;
• берган закотларим;
• қилган ҳажим;
• нафл ибодатларим;
• махфий садақаларим;
• етимнинг бошини силаганим;
• ота-онамга қилган хизматларим;
• бошқа солиҳ амалларим.

Дунёга қайтиб, бир марта сажда қилиш, бир марта тасбеҳ айтиш орзусида ётган миллиардлаб қабрларда ётганлар бор.

Биродарлар, бугун бизда имконимиз бор, ҳали жонимиз танамизда. Бандалик вазифаларимизни ўз ўрнида, вақтида, ихлос билан адо этайлик! Зулм қилганларимиздан узр сўрайлик, қазо намозларимизни ўқиб, қазо рўзаларимизни тутиб, одамлардан олган қарзларимизни тўлайлик!

Роббимиз барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин! Амийн!

©️ Нозимжон Ҳошимжонов тайёрлади
Иброҳим Адҳам ибрати

✅ Бир киши Иброҳим Адҳамдан насиҳат сўради.

– Ёпиқ турганни оч, очиқ турганни ёп! – дедилар.

– Тушунолмадим? – деди ҳалиги киши.

– Ҳамёнингнинг оғзини оч – сахий ва очиққўл бўл, то сендан ёрдам сўраганларга фойданг тегсин. Оғзингни эса ёп, то тилингдан ҳеч кимга азият етмасин! – дедилар.

✅ Иброҳим Адҳамнинг йўлидан бир тош чиқди. Устига: “Тошни ўгириб, ортидагини ўқи!” деб ёзилган эди. Ўгириб: “Агар ўрганганларингга амал қилмасанг, у ҳолда нега ўрганмоқчисан?” деган ёзувга кўзи тушди. Шунда у: “Ё Аллоҳ! Сени таниган ҳеч бир банданг ҳақинг билан таниёлмайди. Шундай экан, Сендан ғофил одамнинг ҳоли не кечади?” дея йиғлади.

✅ Иброҳим Адҳам бир киши билан дўст бўлди. Анча муддатдан сўнг, ажралишларига тўғри келди. Шунда дўсти:

– Узоқ вақт дўст бўлдик. Менда бирор камчилик ёки хато кўрган бўлсанг, айт, уни тузатай, – деди.

Шунда Иброҳим Адҳам:

– Мен сенга ҳамиша муҳаббат кўзи билан боқдим. Шу боис доимо яхшилигингни кўрдим. Қачон қарасам, менга фақат фазилатларинг кўринди. Айбингни билишни хоҳласанг, бошқалардан сўра, – деб жавоб берди.

ʼ
Ифторлик ва саҳарлик таомидан камчиликлар топиб, рўзадор ҳолида шу таомга уринган онангизни, аёлингизни, синглингизни қалбларини жароҳатламанг!

Бу Расулуллоҳнинг йўлларига зид ва қалбга озор беришдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таомни ҳечам айбламас эдилар. Иштаҳалари тортса, ер, тортмаса, емасдилар.

❗️ Яқинларингизга албатта етказинг, улар ҳам билиб олишсин!
#БИЛАСИЗМИ?

Қуръони  Каримда зикр қилинган пайғамбарлар
   
1. Одам алайҳиссалом. (Башарият отаси). 1000 йил яшаганлар. Ҳиндистонга ё Макка ёки Байтул Мақдисга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

2. Идрис алайҳиссалом. 865 йил умр кўрганлар.

3. Нуҳ алайҳиссалом. 950 йил яшаганлар. Куфадаги масжид ё Масжидул Ҳаромга дафн қилинганлар деган хабарлар бор.

4. Ҳуд (Абир) алайҳиссалом. 464 йил яшаганлар. Шарқий Ҳазра мавтга (Яман) дафн қилинганлар.

5. Солиҳ алайҳиссалом. Уларнинг нечи йил умр кўрганлари ҳақида китобларда зикр қилинмаган. Қабрлари Яман ҳудудида.

6. Лут алайҳиссалом. Нечи йил яшаганлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас. Совъар қишлоғига дафн қилинганлар дейилади. (Қайси давлат ҳудудига тўғри келиши номаълум).


7. Иброҳим алайҳиссалом. (Пайғамбарларнинг отаси). 200 йил яшаганлар. (Нуҳ алайҳиссалом даврларидаги тўфондан) 1263 йилдан сўнг туғилганлар. Фаластинга дафн қилинганлар. Биринчи аёллари Сора онамизнинг қабрлари ҳам Фаластинда.

8. Исмоил алайҳиссалом. 137 йил яшаганлар. Маккага, оналари Ҳожарнинг ёнига дафн қилинганлар.

9. Исҳоқ алайҳиссалом. 180 йилиб яшаб, Фаластинда, Оталари Халил Иброҳимнинг ёнларига дафн қилинганлар.

10. Яқуб (Исроил) алайҳиссалом. 147 йил яшаб, Мисрга дафн қилинганлар. Васиятларига кўра, кейинчалик қабрларини ўғиллари Юсуф алайҳиссалом Фаластинга Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнларига кўчирганлар.

11. Юсуф (Тўғрисўз, Содиқ). 110 йил яшаганлар. Мисрга дафн этилганлар. Кейинчалик ака - улари Фаластинга қабрларини кўчиришган. (Шундай васият қилганлар.)

12. Шуъайб алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Фаластинга дафн
қилинганлар.

13. Айюб алайҳиссалом. 93 йил яшаганлар. Дамашқ яқинидаги Шайх Саъд қишлоғига дафн қилинганлар.

14. Зул Кифл (Башар) алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Мисрда туғилганлар. Сийнода вафот этганлар. Шом ерларига дафн қилинган деган маълумотлар бор.

15. Юнус алайҳиссалом. Умрларининг муддати ва қабрларининг зикри келмаган.

16. Мусо алайҳиссалом. 120 йил яшаганлар. Сийнода вафот этиб, шу ерга дафн қилинганлар.

17. Ҳорун алайҳиссалом. 122 йил умр кўрганлар. Сийнода вафот этиб, ўша ерга кўмилганлар.

18. Иляс алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Бану Исроил Фаластин ерларига киргандан сўнг таваллуд топганлар. Қабрлари Баъалабакка (Ливия) да.

19. АлЯсаъ алайҳиссалом. Умрларининг зикри келмаган. Қавмларининг исёнидан кейинги ҳаётлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

20. Довуд алайҳиссалом. 100 йил яшаб, 40 йил подшоҳлик қилганлар.

21. Сулаймон алайҳиссалом. 52 йил яшаганлар. 12 ёшларида оталаридан подшоҳлик қолади. Тахтга ўтирдилар. 40 йил бошқардилар.

22. Закариё алайҳиссалом.  150 йил яшаганлар. Ўғиллари Яҳё алайҳиссаломни ўлдирганлар томонидан арра билан арраланиб ўлдирилганлар.

23. Яҳё алайҳиссалом. Умрлари ҳақида маълумот йўқ. Ийсо алайҳиссалом туғилган йили туғилганлар. Бир фожир аёлнинг истаги ила золим подшоҳ томонидан меҳробда ўлдирилганлар. Бошлари Дамашқдаги жомеъга дафн қилинган дейилган.

24. Ийсо алайҳиссалом. Ер юзида 33 йил яшаганлар. Пайғамбар қилиб юборилганларидан уч йил ўтиб, Аллоҳ у кишини кўтарди. Ундан кейин волидалари Марям онамиз 6 йил яшадилар. 53 ёшда вафот этдилар.

25. Муҳаммад Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. 570 йили Маккада таваллуд топдилар. 63 ёшда вафот этдилар. Оиша онамизнинг ҳужралари (Масжидун Набавий) га дафн қилинганлар.
Аввал қалбни ўлдириб, сўнгра пичирлаб "мени кечир, мен атай қилмадим" демоқлик улкан ҳато.

Ҳар вақт хиёнат, сотқинлик қилиб, кейин "мен ўзимни тўғрилайман ишон менга", демоқлик ҳато.

Кимнидир шахсиятини тупроққа қориштириб сўнгра "мен хазил қилдим, узр" демоқлик ҳато.

Қўрқоқларча қочиб қолиб "мен ҳозир келаман", демоқлик ҳато.

Гўёки ўзни аввалгидек тутиб, аслидаги (қалбдаги) ниятни яширмоқ ҳато.

Бир инсон қалбига кириб ёки кирмасдан, ёки кетмасдан у инсонга умид бермоқлик ҳато.

Унутманг!
Ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Сиз бугун одамларга қандай муомилада бўлсангиз эртага сиз ҳам улардан худди шундек муомалани кутинг.
Барча нарсага албатта тўлов вақти келади.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
ҒАФЛАТДАН САҚЛАН

Ғафлатдан сақлан, чунки у зикрдан қочишдир, намозни тарк этишдир, Қуръондан юз ўгиришдир, фойдали илмдан юз буришдир. Булар ғафлат сабабларидир, кейин булар қалбни қўрс қилар, қалб ҳам шунга ўрганар, кейин у яхшиликни билмас, ёмонликдан тонмас, Аллоҳнинг динидан бирон нарсани ўрганмас, у қўпол, маҳзун, қайғули, бахтсиз бўлиб қолар. Бу эса дунёдаги ғафлатнинг оқибатларидир. Энди Охиратдагиси қандай бўлди? Демак, ҳозироқ бу ғафлат сабабларидан сақлан. Тилинг Аллоҳнинг зикри билан намлансин. Унга тасбеҳ, таҳлил, такбир, таҳмид, истиғфор айт, ва ҳар он, турганда ҳам, ўтирганда ҳам Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ўқи. Ана шу пайтда сени қамраб олган саодатни топасан. Бу эса зикрнинг таъсиридир. “Улар иймон келтирган ва қалблари Аллоҳни зикр қилиш — эслаш билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур”.
(Раъд сураси, 28-оят).
Табассум қилишинг учун бахтли бўлишни кутма, балки бахтли бўлишинг учун табассум қил.

Шайх Оиз Қорний.
♻️