#Раддия #Мақола
Имомга иқтидо қилган кишининг намозда «Фотиҳа» сурасини тиловат қилиши
Уламоларимизнинг таъкидлашларича, имомга иқтидо қилган инсон қироат қилмайди. Хусусан, «ад-Дуррул мухтор» асарида «Танвир»нинг «Имомга иқтидо қилган шахс мутлақо қироат қилмайди», деган ибораси қуйидагича шарҳланади: «яъни фотиҳани ҳам, бошқа сурани ҳам гарчи, у махфий намоз бўлса ҳам. Бунга учала катта имомларизнинг иттифоқи бор». Шунингдек, мазкур китобда «Бу саҳобаларнинг бир нечтасидан ривоят қилинган», дейилади. Ибн Обидийн ушбу иборани шарҳлаб қуйидагиларни айтади: «Муқтадийни қироатдан қайтариш саксон нафар катта саҳобалардан, жумладан Али Муртазо, Абодила (Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос, Абдуллоҳ ибн Аббос ва Абдуллоҳ ибн Зубайрлар) дан ривоят қилинган. Ҳадис олимлари уларнинг барчасини исмлари билан келтиришган».
«Ҳидоя» китобида «Муқтадий имомнинг ортида қироат қилмайди». Бунга имом Шофеъий хилоф қилади. «Фотиҳани қироат қилиш рукнлардан бир рукн эканлиги у зотнинг далилидир. (Яъни шофеъийларга кўра, бошқа рукнларда имом ва муқтадий шерик бўлганидек, ушбу рукнда ҳам улар шерикдирлар. Шу боис ҳар иккисига ҳам «Фотиҳа» ўқиш фарздир). Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламнинг «Кимнинг имоми бўлса, имомнинг қироати унга қироатдур», деган сўзлари далилдир ва бунга саҳобаларнинг ижмоси бор. (Тўғри шофеъийлар айтганидек) қироат у иккови (имом ва муқтадий) ўртасида муштарак рукн. Лекин, бу ўринда муқтадийнинг улуши жим туришдир. Шунингдек, Набий алайҳиссалом «Имом қироат қилса, тек туринглар» деганлар», дейилади.
Аллоҳ таоло айтади: «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз! Шояд (Аллоҳ тарафидан) раҳматга сазовор бўлсангиз» (Аъроф сураси, 204 ояти)
Аллоҳ таоло Қуръони карим инсонларга ҳидоят ва раҳмат эканини эслатгач, бандалар ундан фойда олишлари ва ҳидоятга юришлари учун, қолаверса, Қуръонга ҳурмат юзасидан мўминларни унинг тиловатига қулоқ солишга амр қилмоқда.
Муовия ибн Қурра ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлган баъзи устозларимдан сўрадим (менимча, у Абдуллоҳ ибн Муғаффал эди): «Қуръонни эшитган ҳар бир кишига унга қулоқ тутиш ва жим туриш вожиб бўладими?», шунда у: «Албатта, «Қачонки Қуръон ўқилса, унга қулоқ тутингиз ва жим турингиз!» ояти имом ортидан қироат қилиш ҳақида нозил бўлган. Агар имом қироат қилса, унга қулоқ сол ва жим тур», деди». (Ибн Абу Шайба, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ “Тафсир”да ривоят қилган)
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Ушбу оят намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ортларида туриб овоз чиқариш ҳақида нозил бўлган». (Ибн Жарир, Ибн Абу Ҳотим, Ибн Мардавайҳ ва Ибн Асокир ривояти)
Фотиҳа сураси қироатисиз намоз дуруст бўлмайди. Албатта уни ўқиш керак. Лекин жамоат намозларида муқтадийлар Фотиҳа ва зам сурани тиловат қилишлари шарт эмас. Чунки имомнинг қироати уларга кифоя қилади.
Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Аслам отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан ўнгга яқини имом орқасида туриб қироат қилишдан қаттиқ қайтаришарди. Жумладан, Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Абдураҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббослардан ушбу амалдан қайтарганлар».
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, имомга иқтидо қилган инсон учун имомнинг қироати кифоя қилар экан. Муқтадий имом ортида туриб умуман қироат қилмас экан. Ушбу ҳукм оят ва ҳадислар, ҳамда саҳобаи киромларнинг аксарларлари тутган йўлга мувофиқ экан.
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

Telegram
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Juma_2026_13_02
JUMA MUBORAK BO’LSIN
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
https://www.instagram.com/reel/DUaPgmsggIR/?igsh=MWx3cHJkNjBnZHo3NQ==
https://t.me/diyonatli

❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 13-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 06:00
⏱️ БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 07:20
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 16:20
⏱️ ШОМ - 18:00
⏱️ ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 13-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🕊1
#Ҳадис
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Энг афзал кунлардан бири – жума кунидир. Одам алайҳиссалом шу куни яратилган, руҳи ҳам шу куни қабз қилинган. Сурга шу куни пуфланади. Даҳшатли қичқириқ ҳам шу куни бўлади. Бу кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатиб турилади». Саҳобалар «Ё Аллоҳнинг Расули, сиз тупроққа қоришиб кетган бўлсангиз, қандай қилиб салавотларимиз сизга кўрсатилади?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ азза ва жалла анбиёларнинг жасадини тупроққа ҳаром қилган», дедилар.
Абу Довуд, Насоий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг

❤3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА СОХТА ОБУНАЧИЛАР ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ
САВОЛ: Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда сунъий обуначи, сунъий ёқтиришлар (лайк), сунъий изоҳ (комментария) кабиларга ўхшаш сохта кўринишлар орқали даромад қилиш қанчалик тўғри? Бу саволга жавоб шу соҳада даромад қилаётган кўплаб блогерлар учун жуда зарур. Эътиборсиз қолдирманг илтимос.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда ушбу мавзу энг долзарб масалалардан бўлиб қолди. Агар кимдир сохта обуначилар, сохта лайклар, сохта изоҳлар ёрдамида ўзини машҳур қилиб кўрсатмоқчи бўлса ёки шу асосда реклама қабул қилмоқчи ёки бирор шартнома тузмоқчи бўлса, бу одамларни алдаш, ёлғончилик бўлади. Масалан, кимдир 100 минг ёки 200 минг обуначим бор дейди ва шу орқали реклама хизматини таклиф қилади, аслида эса бунча миқдорда ҳақиқий обуначи унда мавжуд бўлмайди. Яна кимдир фалон миқдордаги обуначиси бор профиль ёки канал сотилади дейди, ҳақиқатда эса унинг обуначилари реал мавжуд бўлмаган сохта профиллар ёки ботлардан иборат бўлади. Яна бир бошқаси эса ўз маҳсулотини мақтаб, сохта шарҳлар ёздиради. Шунингдек, улар орасида юқорида айтганимиз каби, шунчаки машҳур бўлиш ва обрў-эътибор учун қиладиганлари ҳам топилади. Қайси бири бўлишидан қатъий назар, бу ишларнинг бирортаси ҳам жоиз эмас. Зеро Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 188-оятида шундай дейди: “Қилмаган нарсаларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг. Уларга аламли азоб бор”.
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бизни алдаса, биздан (мусулмонлардан) эмас”, деганлар”.
Сохта обуначилар, сохта шарҳлар ва сохта лайклар туфайли, интернет оламида ҳалол рақобат муҳитига путур етади, фойдали контент тайёрлайдиган блогерларга зарар бўлади, реклама берувчилар ва мижозлар алданади. Буларнинг ҳаммаси эса зулмдир, зулм эса шариатимизда энг катта гуноҳлардан саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА СОХТА ОБУНАЧИЛАР ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ
САВОЛ: Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда сунъий обуначи, сунъий ёқтиришлар (лайк), сунъий изоҳ (комментария) кабиларга ўхшаш сохта кўринишлар орқали даромад қилиш қанчалик тўғри? Бу саволга жавоб шу соҳада даромад қилаётган кўплаб блогерлар учун жуда зарур. Эътиборсиз қолдирманг илтимос.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бугунги кунда ушбу мавзу энг долзарб масалалардан бўлиб қолди. Агар кимдир сохта обуначилар, сохта лайклар, сохта изоҳлар ёрдамида ўзини машҳур қилиб кўрсатмоқчи бўлса ёки шу асосда реклама қабул қилмоқчи ёки бирор шартнома тузмоқчи бўлса, бу одамларни алдаш, ёлғончилик бўлади. Масалан, кимдир 100 минг ёки 200 минг обуначим бор дейди ва шу орқали реклама хизматини таклиф қилади, аслида эса бунча миқдорда ҳақиқий обуначи унда мавжуд бўлмайди. Яна кимдир фалон миқдордаги обуначиси бор профиль ёки канал сотилади дейди, ҳақиқатда эса унинг обуначилари реал мавжуд бўлмаган сохта профиллар ёки ботлардан иборат бўлади. Яна бир бошқаси эса ўз маҳсулотини мақтаб, сохта шарҳлар ёздиради. Шунингдек, улар орасида юқорида айтганимиз каби, шунчаки машҳур бўлиш ва обрў-эътибор учун қиладиганлари ҳам топилади. Қайси бири бўлишидан қатъий назар, бу ишларнинг бирортаси ҳам жоиз эмас. Зеро Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 188-оятида шундай дейди: “Қилмаган нарсаларига мақталишни суядиганларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг. Уларга аламли азоб бор”.
Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бизни алдаса, биздан (мусулмонлардан) эмас”, деганлар”.
Сохта обуначилар, сохта шарҳлар ва сохта лайклар туфайли, интернет оламида ҳалол рақобат муҳитига путур етади, фойдали контент тайёрлайдиган блогерларга зарар бўлади, реклама берувчилар ва мижозлар алданади. Буларнинг ҳаммаси эса зулмдир, зулм эса шариатимизда энг катта гуноҳлардан саналади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Telegram
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
❤3
#xabar #muftiy #juma #masjid
📖 ҚУРЪОНДА ТАЪКИДЛАНГАН ИККИ УЛУҒ АМАЛ ВАСФ ЭТИЛДИ
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бугун, 13 феврал куни жума намозини пойтахтимизнинг Бектемир туманида қайта қурилиб, фойдаланишга топширилган "Абдуқодир ҳожи ота" (аввалги номи "Хутон") жоме масжидида адо этдилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин жамоатга Қуръонда таъкидланган икки улуғ амал – зикр ва салавот айтишнинг фазилатлари ҳақида маърифий суҳбат қилиб бердилар.
💬 Дарҳақиқат, инсон турли юмушлар билан овора бўлиб, баъзан руҳий тарбиядан, қалбига озуқа бўладиган амаллардан узилиб қолади. Ҳолбуки, зикр ва салавотлар қалбни сайқаллаб, мусаффо ва нурли қилади.
📿 Шунингдек, салавот ҳам яхшиликлар василаси, Аллоҳнинг розилигига олиб борувчи, кўплаб ажр-савоблар эшигидир. Салавот айтишнинг нечоғлик улуғ амал экани Қуръони каримда таъкидланган: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб сураси, 56-оят).
🌙 Зеро, Пайғамбар алайҳиссалом бундай марҳамат қилганлар: “Менга салавот айтинглар, чунки қаерда бўлсангиз ҳам салавотларингиз менга етиб келади” (Имом Абу Довуд ривояти).
🤲 Манфаатли маъруза сўнгида барча мўмин-мусулмонлар Аллоҳнинг зикри ва Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишда пешқадам бўлишини сўраб дуолар қилинди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🌙 Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин жамоатга Қуръонда таъкидланган икки улуғ амал – зикр ва салавот айтишнинг фазилатлари ҳақида маърифий суҳбат қилиб бердилар.
💬 Маърузада айтилганидек, Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг ўн олти жойида зикрга буюрган: “Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз!” (Бақара сураси, 152-оят). Демак, зикрнинг энг катта фойдаси – банданинг гуноҳлари афв этилишига, Робби ҳам уни ёд этишига сабаб бўлади.📿 Аммо баъзи инсонлар “зикр қилишим керак экан” дея кундалик касбу кор қилишдан ҳам ўзларини тортиб, аҳли оиласини танг аҳволга тушириб қўйганларини эшитиб қоламиз. Бу хато тушунча бўлиб, аслида ишлаб туриб ҳам қалбни зикр билан машғул қилиш мумкин. Баҳоуддин Нақшбанд ҳазрат: “Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин”, деганида шунга далолат этганлар.
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ANONS
#Muslim_podcast
📱 🗣 NAMOZDAGI FARZ, SUNNAT VA IXTILOFLAR — BILISHIMIZ SHART BOʼLGAN ENG MUHIM QOIDALAR⚡️
✅ Ekspert: Zikriyo domla Boborahimov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎙 Boshlovchi: Oʼtkir Sobirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi boʼlim boshligʼi
🎞 Premyerani 14 fevral kuni soat 20:00 youtube sahifamizda koʼring!
🎬 https://www.youtube.com/@muslim_podcast_uz
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
🥺 Telegram🛍 Instagram
🤪 Facebook😍 YouTube
📲 Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#Muslim_podcast
⚡️ Podcastning bu sonida: Namozda qoʼllarni bogʼlash tartibi qanday? Namozda "omin"ni maxfiy aytish kerakmi yoki?.. Namozda saflar qanday boʼlishi kerak? Namozda sunnatni tark qilib, faqat farzni oʼzi bilan kifoyalanish toʼgʼrimi? Makka va Madinadagi ikki muborak Haramda juma namozidan oldingi va keyingi sunnatlar qay tartibda oʼqiladi?📢 Shu kabi dolzarb va bahsli mavzular ilmiy dalillar asosida bayon qilinadi. Shuningdek, musofir namozi, mash tortish hamda namozda kimga ergashish lozimligi atroflicha tushuntiriladi.
🎙 Boshlovchi: Oʼtkir Sobirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi boʼlim boshligʼi
📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
❤2❤🔥1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 14-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:59
⏱️ БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 07:18
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 16:20
⏱️ ШОМ - 18:01
⏱️ ХУФТОН - 19:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 14-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
26-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤🔥2❤1🕊1
Вирдингни унутма!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Кибор уламолардан бирлари айтадилар: «Эй Қуръон ҳофизи! Кундалик вазифангни тугатмасдан ухлама. Агар ётишга кетиб, вазифангдан бирон қисми қолиб кетганини эсласанг, дарҳол ўрнингдан тур ва уни якунла. Кун давомида уч маҳал овқатланишни қолдирмаганингдек, ёд олганларингни ҳам ташлаб қўйма ҳамда (вирдингни) тугатмасдан ухлашга одатланма».
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Кибор уламолардан бирлари айтадилар: «Эй Қуръон ҳофизи! Кундалик вазифангни тугатмасдан ухлама. Агар ётишга кетиб, вазифангдан бирон қисми қолиб кетганини эсласанг, дарҳол ўрнингдан тур ва уни якунла. Кун давомида уч маҳал овқатланишни қолдирмаганингдек, ёд олганларингни ҳам ташлаб қўйма ҳамда (вирдингни) тугатмасдан ухлашга одатланма».
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Зикрдан ғафлатда бўлмайлик!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Зикрдан ғафлатда бўлмайлик!
Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
СОЧНИ СОТИШ ВА АЙИРБОШЛАШ ҲУКМИ
САВОЛ: ҳозирда маҳаллаларда аёлларга сочларини турли хил уй анжомларига айирбошлашни таклиф қилиб юрувчилар учраб қоляпти. Улар билан шундай айирбошлашни қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Инсоннинг ҳар бир аъзоси ўзи каби мукаррам ва бебаҳо ҳисобланади. Уларни сотиш ёки бирор нарсага айрибошлаш мумкин эмас. Шунинг учун соч бериб, эвазига олган нарсасидан фойдаланиш ҳалол бўлмайди. Динимиз инсонларга соч, тук, тирноқ каби нарсаларни кўмиб қўйишга буюрган. Валлоҳу аълам.

❤3👍1