Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.46K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #musobaqa
🟢Волейбол ва шахмат мусобақаларининг Республика босқичи бошланди (фотолавҳа)

🗣Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ва Шайхонтоҳур спорт мактаби  спорт залларида диний соҳа ходимлари ўртасида спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” мусобақаларининг республика босқичига расман старт берилди.


💬Мазкур босқичда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш мусобақаларида ғолиб бўлган жамоа ва иштирокчилар, уларнинг мураббийлари ва ҳакамлар, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда вилоят бош имом-хатиблари иштирок этмоқда.

🗣
Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Ҳомиджон домла Ишматбеков
ва Диний идора раиси ўринбосари
Зайниддин домла Эшонқулов
сўзга чиқиб, ушбу мусобақа республика бўйлаб диний соҳа вакилларини бир майдонга жамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани, динимиз спорт билан шуғулланишга чақиришини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, беллашувлар манфаатли ва баракали ўтишини сўраб хайрли дуолар қилинди.


✅Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мусобақалар Ўзбекистон волейбол ва шахмат федерациялари тасдиқлаган тартиб-қоидалар асосида нимчорак финал, чорак финал, ярим финал ҳамда финал босқичлари кўринишида ўтказилмоқда. Финал учрашувлари эса 10 февраль куни бўлиб ўтади.

⏺Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари жамоалари ўзаро беллашмоқда.

⚡️ Мусобақа янгиликлари ва тафсилотларини каналимиз орқали кузатиб боринг.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#КУН_ОЯТИ

Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта, у сизларга аниқ душмандир.

Бақара сураси 208-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
👏1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 10-ФЕВРАЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
22-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:04
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:25
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:15
⏱️ШОМ - 17:56
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍3❤‍🔥1🕊1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭРНИНГ МАОШИНИНГ МАЪЛУМ ҚИСМИНИ МАҲРГА БЕРИШ

САВОЛ: Хотин эрининг иш ҳақининг 10% ни ҳар ойда беришини маҳр сифатида сўради. Бу маҳр ҳисобига ўтадими? Агар бу нарса маҳр ҳисобланса, эр вақтинчалик ишсиз бўлган даврда қандай йўл тутади?


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда маҳрнинг миқдори аниқ ва маълум бўлиши шарт. Эрнинг келажакда оладиган ҳар ойлик иш ҳақининг муайян фоизини маҳр қилиб белгилаш дуруст эмас. Чунки никоҳ ақди пайтида эрнинг ҳар ой қанча маош олиши, бу маошнинг давомийлиги ва умумий миқдори номаълумдир. Бу эса маҳрдаги ноаниқликка олиб келади. Шу боис бундай кўринишдаги маҳрга келишиш мумкин эмас. Агар шу кўринишдаги маҳрга келишиб қўйилган бўлса, аёлга маҳри мисл берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
❤3
#xabar #shaxmat #final
📢 Шахмат бўйича финал баҳси ғолиби аниқланди

🗣Хабар берганимиздек, “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” спорт мусобақаларининг шахмат тури бўйича финал баҳслари юқори савияда, қизғин ва муросасиз руҳда кечди.

📢 Мусобақа якунларига кўра, ғолиблар қуйидагича бўлди:

🥇1-ўрин — Тошкент вилояти вакили Абдулазизхон домла Аҳмадхўжаев.

🥈2-ўрин — Қорақалпоғистон Республикаси вакили Абдулкабир домла Идрисов.

🥉3-ўрин — Фарғона вилояти вакили Ниёзбек домла Пайғамов.


🎁 📱Республика босқичи натижаларига биноан биринчи ўрин соҳиби I даражали диплом ҳамда замонавий ноутбук, иккинчи ўрин соҳибига II даражали диплом ва смарт телевизор, учинчи ўрин ғолибига эса III даражали диплом ҳамда планшет топширилди.

🤲 Аллоҳ таоло ғолибларга мукофотларни муборак айласин!

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
#КУН_ОЯТИ

Раббингиз (томони)дан Сизга ваҳий қилинадиган оятларга эргашинг! Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган амаллардан огоҳдир.

Аҳзоб сураси 2-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
#xabar #musobaqa #final
📢 “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси ғолиби — Қашқадарё жамоаси!

🟢Узоқ кутилган финал ўйини бўлиб ўтди. “Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги” волейбол мусобақаси якуний учрашувида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва Қашқадарё вакиллиги жамоалари ўзаро беллашди. Икки жамоа ҳам ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўриб келишгани яққол сезилиб турди.

🎤Финал ўйинини таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб борди.

⏺Муросасиз кечган ўйинни спорт шайдолари олқишлар ила кузатиб боришди. Унда Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси 2:0 ҳисобида устун келишди. Шундай қилиб, мусобақа якунига кўра:

🏆🥇1-ўрин: Қашқадарё вилояти вакиллиги жамоаси.
🥈2-ўрин: Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти жамоаси.
🥉3-ўрин: Навоий вилояти вакиллиги жамоасига насиб этди.


🤝 Мусобақадан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов, Дин ишлари бўйича қўмита бошқарма бошлиғи Муҳиддин Ҳакимов ва бир қатор мутасаддилар бош кубокни финал ўйини ғолиби Қашқадарё вилояти жамоасига тантанали тарзда топширдилар.

⌨️Шунингдек, ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бирига биринчи ўрин медали ва ноутбук тақдим этилди.

📱📹 Қорақалпоғистон жамоасига эса иккинчи ўрин медали ва замонавий телевизор, Навоий жамоасига учинчи ўрин медали ва планшет топширилди.

🕋
Шунингдек, спортнинг волейбол ва шахмат турлари бўйича ўтказилган "Ўзбекистон мусулмонлари идораси кубоги" мусобақаларининг
энг яхши уйинчиси номинацияси
ғолиби деб Наманган вилояти вакиллиги жамоаси таркибида ўйнаган
Мухторжон домла Юнусов топилди.
Унга диплом ва умра йўлланмаси тақдим этилди.


🤲 Аллоҳ таоло ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин, дўстлик ва ҳамжиҳатликка хизмат қилувчи бундай мусобақалар давомли бўлсин!

⚡️ Фотолавҳалар

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2