МУСУЛМОНЛАР УЧУН ЗАРУР
Касалхона бўлим бошлиғи доктор Жобир Ал Белуш (буйрак касаллигини даволаш буйича мутахассис)шундай дейди: Барча одамларга рамазон ойида (чанқаган вақтда ҳам) газли ичимликларини ичмасликни тавсия қиламан. Чунки рамазон ойида кун узоқ, икки буйрагимиз қуриб чанқайди, ифторликда ичилган газли сувларимиз бехосдан буйрагимизга келади ва секин аста ишдан чиқишига сабаб бўлади.
🔴 Огоҳлантираман иложии борича нафсимизни жиловлаб, ифторли вақтида газли сувларни ичманглар! Чанқаганда тоза сув ёки табиий ўзимиз таёрлаган шарбат ичайлик.
❗️Ўз яқинларимизга бу хабарни юбориб уларнинг хам саломатлигини сақлашка сабабчи бўлайлик.
Барчамзга кириб келган рамазон ойи муборак бўлсин!

«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Одамлар сизга қарши куч тўплашди, улардан қўрқинглар, дейилганда уларнинг иймонлари зиёда бўлди ва: «Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!», дейишди» (Оли Имрон сураси, 173-оят).
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва бошқа муҳаддислар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бирига:
«Бошингга оғир иш тушса,
«Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакийл» дегин», деганлар.
Изоҳ: Баъзилар мўминларнинг олдига келиб, қурайшликлар уларга қарши катта куч тўплаганини айтиб, қўрқитмоқчи бўлишди. Бироқ қўрқиш ўрнига мўминларнинг иймони зиёда бўлди, улар
«Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил», дейишди.
«Ҳасбуналлоҳ» – бизга Аллоҳ кифоя,
«ҳасбияллоҳ» – менга Аллоҳ етарли дегани.

#hadis #ramazon
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки бирортангиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
Кун бўйи рўза тутиб юрган инсоннинг жисмида катта ўзгаришлар юз беради. Шунинг учун ифтор вақти бўлганида оғизни нима билан очиш ўта аҳамиятлидир. Чунки маълум муддат давом этган очликдан сўнг биринчи тановул қилинадиган нарсанинг организмга таъсири жуда ҳам каттадир. Ана шу жиҳатдан хурмо ёки сув ўта мувофиқ нарсалар экан.
Буни ҳозирги замон илми ҳам қаттиқ таъкидламоқда. Биз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилган ҳолда, оғизни хурмо ёки сув билан очишга одатланмоғимиз лозим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

Намозга қандай ошиқ бўламиз?
🟢 Намоздан олдин, азон эшитганимизда осмонлару ернинг эгаси бизни Ўзи билан мулоқотга чақираётгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмизми?
🟢 Таҳорат қилаётганда, подшоҳларнинг подшоҳи билан юзма юз туришга тайёргарлик қилаётганимизни ўйлаб кўрганмизми?
🟢 Намозни бошлаётиб, такбири таҳримани айтганимизда эшитувчи, билувчи Зот – Роббимиз билан роз айта бошлаганимизни ўйлаб кўрганмизми?
🟢 Намозда Фотиҳа сурасини ўқиётганда Холиқимиз билан хос суҳбатда эканимизни ўйлаб кўрганмизми?
🟢 Намоздаги ҳаракатларда, Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайдиган, минглаб йиллардан бери рукуъ ва сажда қилаётган фаришталар ҳақида ўйлаб кўрганмизми?
🟢 Сажда қилганимизда энг улкан ва гўзал маконда эканимизни, инсон саждада Роббига энг яқин туришини ўйлаб кўрганмизми?
🟢 Намоз охирида салом берганда Аллоҳ билан кейинги учрашувга интизор бўлиб, завқу шавқдан куйиб ёнганмизми?

Рамазон дастури:
1. Бир ой тўлиқ рўза тутаман; (Илк бор рўза тутаётганларга)
2. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқийман;
3. Қуръони каримни камида бир марта хатм қиламан;
4. Ҳар куни Қуръон тиловатларидан эшитаман;
5. Ҳар куни иймонни сайқаллайдиган маърузалар эшитаман;
6. Ҳар кеча таҳажжуд намози ўқийман;
7. Ҳар кеча ухлашдан олдин албатта таҳорат оламан;
8. Ҳар куни тонги ва тунги зикрларни қолдирмай қиламан;
9. Ҳар куни ишроқ ва зуҳо намозини ўқийман;
10. Ҳар куни озгина бўлса ҳам садақа бераман;
11. Ота-онамга яхшироқ хизмат қиламан;
12. Aҳли оилам учун алоҳида дастур тузиб, тўлиқ амал қиламан;
13. Фарзандларим учун алоҳида дастур қилиб тўлиқ амал қиламан;
14. Оилам билан тафсир китобидан ҳар куни ўқиб бораман;
15. Оилам билан ҳадис ва сийрат китобларидан ҳар куни ўқиб бораман;
16. Оилам билан руҳий тарбияга оид китобдан ҳар куни ўқиб бораман;
17. Гуноҳларимга кўп тавба қиламан;
18. Ҳар куни ота-онам ва фарзандларим ҳақига дуо қиламан;
19. Ҳар куни барча мусулмонлар ҳақига дуо қиламан;
20. Умуман ғийбат қилмайман;
21. Умуман ҳаромга назар солмайман ва эшитмайман;
22. Ҳеч ким билан уришмайман;
23. Вақтимни беҳудага кетказмайман;
24. Дуо ижобат бўладиган вақтларга (кечанинг охирги учдан бири, ифтор вақти, азон билан такбир ораси ва фарз намозларидан сўнг) алоҳида эътибор бераман;
25. Қўшничилик ҳақларини адо қиламан;
26. Имконим доирасида рўзадорларга ифторлик қилиб бераман;
Рўйхатни давом эттиришингиз мумкин.
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
t@IkromSharif

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар намозига доир муҳим масалалар
ВАЪДAГA ВAФО МЎМИННИНГ ХИСЛАТИ
Ваъдага вафо ҳақида сўз кетар экан, аввало «ваъда» сўзининг маъноси билан танишсак:
Ваъда сўзи бизнинг тилимизга араб тилидан кириб келган, унинг маънодошларидан бири «сўз бермоқ»дир. Ваъда бермоқлик - бирор бир ишни бажаришга шак-шубҳасиз қарор қилиш ва айтганини бажариш йўлида барча имкониятини ишга солмоқликдир.
Ваъдасида содиқ туришлик мақталадиган сифатлардан биридир, мақталганда ҳам оламларнинг Робби Aллоҳ азза ва жалла томонидан мақталган. Aллоҳ таоло Марям сурасида айтади: «Ва китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ эди ҳамда расул ва набий бўлган эди». (54-оят)
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ваъдаларида содиқ турганлар.
Aллоҳ таоло уларга ваҳий юбормасидан аввал бўлган воқеага назар солсак кифоя. Бир куни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бири билан олди берди қиладилар, улардан нарса олган йигит қарздор бўлиб қолади ва шу ерда туриб туринг олиб келиб бераман деб ваъдалашади. Қарзи борлиги йигитнинг эсидан чиқиб қолади, уч кундан сўнг эсига тушганда ва]далашилгаан ерга келса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ерда эканлар. Уч кун ўша ерда кутган эканлар. Хулоса қилиш ўзингиздан.
Ваъдага содиқликнинг зидди ваъдага хилоф қилиш ҳақида ҳам тўхталиб ўтсак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч нарса қай кишида бўлса, холис мунофиқ бўлур: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, омонат ишонилса, хиёнат қилади. Кимда шу хислатлардан биттаси бўлса, уни тарк қилгунича нифоқдан битта хислати бўлади», дедилар.
Шу ўринда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Руҳий тарбия» китобларидан иқтибос ўқисак: «Мўмин банда нифоқ ва унга олиб борувчи нарсалардан куйдирадиган оловдан қўрққандек қўрқиши керак. Мўмин киши нифоққа тегишли ҳар бир катта-кичик нарсадан худди ёниб турган даҳшатли оловдан қўрққандек қўрқиши, унга тушишдан сақланганидек сақланиши лозим».
Солиҳ салафлармиздан бўлган имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ бир куни мол сотаётганларида бири келиб эртасига молни маълум миқдордаги пул эвазига олиб кетмоқчилигини айтади. Шу кун оқшомда бошқа бир одам келиб, бояги одам айтгандан икки баробар кўпроқ беришини айтади. Лекин имом рад қиладилар. Имомдан: «Нега рад қилдингиз, ҳолбуки бу инсонга сотишингиз сизга ҳалол эди?» деган маънода савол сўрашади. Имом бўлса: «Қалбимда шу инсонга сотаман деган фикр ўтганди» маъносида жавоб берадилар.
Лекин ваъдасини бажармаган барчада ҳам мунофиқни сифатидан бир сифат пайдо бўлган бўлмайди, ҳадисда айтиладики: «Қачон киши ўз биродарига ваъда қилсаю, ниятида вафо қилиш бўлса, аммо вафо қила олмай ваъда қилинган жойга кела олмай қолса, гуноҳкор бўлмас» .
Ваъдага вафо қилиш бизни икки дунёда ҳам азиз қилади, шундай экан, барчамиз ваъдаларимизда содиқ бўлайлик, ён атрофимиздагиларга ҳам ваъданинг қай даражада улуғлигини ўргатайлик.
Абдул Ҳамид МАЛИКОВ,
Пискент туман бош имом хатиби

Аллоҳнинг яратганларида бир ҳикмат бор
Бир киши сассиққўнғизни кўриб шундай деди:
– Бунинг ўзи бадбўй бўлса, буни яратишдан Аллоҳ таолонинг мақсади нима бўлган экан?
Мана шундан сўнгра Аллоҳ таоло унга бир касаллик берди. Бутун табибларнинг кучи уни даволашга етмади. Унинг яраси тузалишидан барча умидини узганди. Шу орада кўчадан бир овоз эшитилди, у одам ҳам беморнинг ярасини кўришни истади.
Чиқмаган жондан умид, шоядки давоси топилса. Беморнинг истагига кўра у одамни олиб келишди. У ярани кўриши билан тезда сассиққўнғиз топиб келишни айтди. У ердагилар бундан кулдилар, лекин беморнинг хоҳишига биноан сассиққўнғиз топиб келишди.
У одам сассиққўнғизни ёқиб, кулини яранинг устига септи. Аллоҳнинг изни билан яра тезда тузалди. Бемор атрофидагиларга шундай деди:
–Билингларки, Аллоҳ таоло энг паст махлуқотларидан энг олий даволар бўлишини менга кўрсатди.
Аллоҳ таоло ҳикматли ва хабардордир..

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир инсон ўзига савол берсин
Абдул Ҳамид домла
Абдул Ҳамид домла
Хасан Басрий айтадилар:
"Истиғфор айтадиган кишини Аллох азоблайди деб ўйламайман..
-"Нима учун?" дейишди.
-"Истиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?" дедилар.
-"Аллох" дейишди..
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб яна азоблаши мумкин?!" дедилар.
"Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллох уларни азобламас"..
(Анфол сураси, 33 оят)

ХАЛИФА УМАР ВА БОЛАЛАР
Бир куни халифа Умар йўлда бораётиб, бир тўп болалар ўйнаб турганини кўрибди. Халифани кўриб, болалар ҳар томонга қочиб кетибдилар. Фақат бир бола қочмай тураверибди.
– Нимага сен қочиб кетмадинг? – деб сўрабди халифа ундан.
Болакай жавоб берибди:
– Эй, мўминлар амири, нима учун қочаман? Ахир сиз золим эмассиз, мен ўғри эмасманку. Айби йўқ одам қочиб нима қилади.
Халифа Умар боланинг зийраклигига қойил қолибди ва уни ўз тарбиятига олибди. Бу бола кейинчалик машҳур лашкарбоши бўлиб етишган Абдуллоҳ ибн Зубайр экан.

Forwarded from UZCONT | | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#Аёллар_учун_рўзага_доир_савол_жавоблар
Рўзага ният қачон қилинади?
Саволларга Одинахон Муҳаммад Юсуф жавоб берадилар.
Facebook I Instagram I Youtube I Одноклассники I VK| tiktok
Ўтказиб юборманг 👇
https://t.me/basmalatv

Ўзингизни ва аҳлингизни оловдан асранг
Ҳар биримиз фарзандимиз солиҳ бўлишини орзу қиламиз. Бунга эришиш учун анча тер тўкиш керак экан. Аввало ота сифатида ўзимиз солиҳ бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. Яъни фарзанимизга салоҳиятда ўрнак бўлишимиз лозим. Чунки фарзанд эшитганидан кўра, кўрганига кўпроқ эргашади. Бу ҳақида кўп воқеаларни эшитганмиз. Бир курсдошимдан эшитганимни ёзаман. Хулоса ўзимизга қолади:
«Мен билан ҳужрада ўқийдиган бир қори йигит бор эди. Ҳар куни дарсларини таёрлаш билан бирга беш жуз Қуръон ўқирди. Ҳар куни беш жуз! Унга ҳавасим келар эди. Бир куни сўрадим:
– Бунчалик давомийликка қандай ўргангансиз?
У эса қисқагина жавоб берди:
– Эсимни таниганимдан бери отам уйда ҳар куни шундай қилаганларини кўрганман».
t.me/IkromSharif

Закотга доир турли масалалар
1-қисм
1. Бугуннинг ҳисобида закотнинг соф тилладаги нисоби 85 грамни ташкил этади. Соф тилла деганда европа бирликларида 24 карат яъни 999,9 пробали олтин тушунилади. Кумуш нисоби эса 595 грамдир. Шунга кўра кимда 24 каратли тиллодан 85 грами (ёхуд 1000 пробали соф кумушдан 595 грам миқдори) аслий ҳожатларидан ортиб бир йил давомида сақланса улардан 2.5 фоизи яъни қирқдан бирини закот сифатида ҳақдорларга бериш зиммасида вожиб бўлади.
Аслида, бугунги кунда тижорат моллари кумуш нисоби бўйича ҳисобланмайдиган бўлиб кетди. Негаки, кумуш бугунга келиб, ўзининг пуллик функциясини сақлаб қололмади. Ўз қийматини анча йўқотди. Олтин каби сотиш ва айирбошлаш осон бўлган ҳолини сақлаб қололмади. Шунинг учун ҳам бугунга келиб, бутун дунёда ҳар қандай валюта ҳамда тижорат молларидан чиқариладиган закот тилло нисоби бўйича ҳисобланадиган бўлди.
Лекин, кимдадир соф кумушдан 595 грам миқдори аслий ҳожатларидан ортиб сақланиб турган бўлса албатта ундан закот чиқариш лозим бўлади.
Кимдадир тилла буюмлар бор, аммо уларнинг софлик даражаси юқори эмас. Масалан, 583 проба ва ҳоказо. Улар мазкур тилла буюмлардаги соф олтин миқдорини ҳисоблаб, нисобга етса кейин закот чиқарадилар. Яъни, ундаги бошқа қўшимчалар айириб ташланади.
Тилла буюмларнинг оғирлиги ўлчанганда закот нисобига етмади. Аммо, қўлида нақд қоғоз валюта ва тижорат молларидан иборат нисобга аллақачон етган ва ҳатто закотини чиқариб юрган мулклари бор. Шу ҳолатда закот учун ҳисоблайдиган умумий мулкига бояги тилла буюмларининг ҳам қийматини қўшиб ҳисоблайди гарчи, алоҳида ҳолатда улар нисобга етмаса ҳам.
2. Қарздор кишининг закоти.
Қарздор одам қарзини ҳисоблаб тўлаганда қўлидаги нисобга етган моли нисобдан камайиб қолмаса, қарз миқдорини айириб ташлаб, қолган пулидан закот чиқаради. Бордию, қарзини ҳисоблаганда унинг молини нисобдан тушириб юборса ёки буткул қўлидаги маблағни қоплайдиган даражада бўлса, бундай инсон закот бермайди.
3. Тижорат ниятида олинмаган буюмлар учун закот берилмайди. Уй бўлсин, машина бўлсин, хўжалик буюмлари бўлсин хизмат учун ёки мулк учун олинган бўлса, улардан закот чиқарилмайди. Лекин, мазкур мулклардан бирортасини сотиб пулга айлантирган бўлса, ўша пулларни ўз қўлидаги нисобга етиб, бир қамарий йил ўтган закотий молига қўшиб закотини беради.
Масалан, қўлингизда 85 грам тилла қийматидаги ва ундан ортиқ пул мавжуд бир неча йилдан бери. Ҳар йили улардан закот бериб келяпсиз. Бир машинангиз ҳам бор. Уни сотдингиз. Ва закот бериш вақти келганда ҳам машинанинг пули қўлингизда турибди. Бу ҳолатда ўша пулларни ҳам ўзингиздаги нисобга етган пулларга қўшиб закотини чиқариш мажбуриятидасиз.
Чунки, қўлингиздаги аввалроқ нисобга етган қийматга қўшилаётган ҳар бир пул бир қамарий йилни бошидан ўтказиши шарт эмас закот вожиб бўлиши учун. Балки, биринчи марта нисобга етган мулкка эгалик қилган пайтингиздагина закот бериш вожиб бўлиши учун бир йил ўтиши керак. Ундан кейин нисобга қўшилиб турувчи қийматлар мазкур нисобга қўшилиб кетади.
Лекин, қўлингиздаги нисобга етган пулдан закот берганингиздан сўнг маълум вақт ўтиб орада машинангизни сотиб, кўп ўтмасдан бошқа бир мулкни ёки бошқа бир машинани эҳтиёж учун олсангиз (эътибор беринг тижорат учун эмас эҳтиёж учун) орада бу пулдан закот бермайсиз. Чунки, ҳали закот берадиган муддат келмасдан туриб, у пулни эҳтиёж учун сарфладингиз.
4. Тижорат молларининг закотини чиқаришда уларни яхшилаб ҳисоб-китоб қилиб, нархини чиқариб, сўнг амалдаги валюталарнин бирида умумий миқдори чиқарилиб, сўнгра закоти чиқарилади.
Ҳанафий мазҳаби дохил уламолар жумҳурининг наздида тижорат молларининг нархи мазкур молнинг бозордаги нархи бўйича ҳисобланади. Бозорда деганимизда айнан биз тушунган бозор эмас умуман, дўкон, биржа ёки умуман қаерда ва қай тарзда сотилишидан қатъий назар унинг истеъмолчига сотиладиган нархи назарда тутилади.

Бироқ, айрим замондош аҳли илмлар закот учун тижорат молларининг қийматини ҳисоблашда тижоратчининг ўзига келиб тушган нарх яъни молларнинг таннархи бўйича ҳисоблашни тўғрироқ деб биладилар. Чунки, ҳали сотилмаган молларни неча пулдан кетишини аниқ айтиш қийин. Агар, улар бозор нархи бўйича ҳисобланса, тижоратчи ҳали эгалик қилмаган мулк юзасидан ҳам закот чиқараётган бўлиб қолади.
Чунки, у молларни бозорга қараб турли нархда сотиши ва гоҳида паст нархга сотишга мажбур бўлиши мумкин. Шу боис, Доктор Муҳаммад Ашқор, доктор Ҳоний Жубайр каби айрим замондош олимлар наздида тижорат молларини ҳисоблашда уларнинг таннархи бўйича ҳисоблаш ҳақидаги қавл масалада кучлироқ мақомни эгаллайди (қаранг: " أبحاث فقهية في قضايا الزكاة المعاصرة 1/45").
5. Тижорат моллари икки шерик орасида бўлиб, уларнинг ҳиссалари алоҳида ҳисобланганда нисобга етмаса, ундан закот берилмайди. Яъни, масалан нисобга етган маблағ икки киши ўртасида айлантирилади. Уларнинг ҳар бири ўз ҳиссасини алоҳида айириб олганда нисобдан камайса, битта бўлган ҳолида нисобга етганининг аҳамияти йўқ. Бу ҳолатда закот вожиб бўлмайди.
6. Бир кишида тижорат моли ва нақд пуллар бор. Уларни алоҳида ҳисоблаганда бирортаси нисобга етмайди. Бироқ, бир-бирига қўшганда нисобга етади. Бунда мазкур нарсаларнинг қиймати бир-бирига қўшилади ва бир ҳавл тўлгач, закоти адо этилади. Ундан сўнг ҳар сафар бир-бирига қўшиб закоти бериб борилаверади.
Бунга сабаб, тижорат учун орттирилган моллар нақдайн яъни тилло ва кумуш нисоби бўйича ҳисобланади. Чунки, тижорат моллари моҳият эътибори билан тилло ва кумушнинг ишини қилади, улар каби муомалот воситаси вазифасини бажаради. Шу боис ҳам тижорат моллари закот борасида пул ҳукмида бўлади.
7. Фақир бўлган қарздор кишининг номидан унинг розилиги билан қарзини узиш учун закот пулидан тўлаб юбориш жоиз. Яъни, бу ўринда пулни қарздорга бермаган ҳолда унинг номидан закот пулини қарзга ўтказиб юбориш мумкин. Ва бунда қарз эгаси мазкур пулни олаётганда гўёки қарздорнинг қўлидан қабул қилаётгандек қабул қилиб олади.

2-қисм.
8. Қайтиб келиши даргумон бўлган қарз ҳисобидан закот чиқариш.
Моли нисобга етган кишининг ўзгаларга қарз сифатида берилган пуллари бор. Ёхуд гарчи қўлида нақд турган пули нисобга етмаган бўлмаса-да аммо, закот нисоби миқдоридаги пули ўзгаларга қарзга берилган. Лекин, қарздор Аллоҳдан қўрқмаганлиги учун қарзни йиллаб чўзиб, бермай юрибди. Шундай инсонлар ҳам бор ҳаётда.
Гарчи, оғзаки равишда қарзни инкор қилмасада бериш нияти йўқ. Бундай мол молу-з-зимор туркумига киради. Қарздорнинг мазкур қарзни оғзаки тан олиши ҳолатни ўзгартирмайди. Чунки, у қарз соҳибини хотиржам қилиш ва уйимга келиб ётиб олмасин деган мақсадда тан оляпти, бераман бир кун деяпти. Аммо, бериш нияти йўқлиги тайин.
Шунингдек, бир кимсага қарз бергансиз аммо, у савдода зарарга учраб, банкрот бўлган ва йўқсиллашиб қолган. Ушбу икки ҳолатда қарзга берилган пул токи қарз соҳибининг қўлига келмагунча улардан закот чиқариш вожиб бўлмайди. Чунки, унинг қўлга қайтиши худди молу-з-зимор каби гумон нарса.
Аслида, молу-з-зимор деб шундай мол-мулкка айтилади-ки, асли мавжуд лекин ундан фойдаланиш имконсиз. Масалан, бирор жойга тилла кўмиб қўйгансизда, кейин ўша жойни эсдан чиқариб қўйгансиз. Денгизга тушиб кетган, йўқолиб қолган мулк ва маблағлар ҳам шундай.
Луғат жиҳатидан зимор деб, инсон аниқ ишончга эга бўлмаган, мавҳум нарса тушунилади. Жавҳарий айтади: "зимор деб қарз, ваъда ва ҳоказолардан умид қилинмайдиган ва амин бўлинмайдиган нарсаларга айтилади. Шунингдек, "зимор" очиқ-ойдин кўринган нарсаларнинг зиддига нисбатан ҳам ишлатилади".
Мутарризийга кўра, зимор сўзи измор (яшириш, пинҳон тутиш) сўзидан олинган. Молга нисбатан ишлатилганда қайтишига умид қилинмайдиган мол тушунилади.
Фуқаҳолар эса "моли зимор"нинг истилоҳий англами ҳақида тўхталар эканлар, унга "ўз қўл остида бўлмаганлиги учун эгаси кўпайтиришга қодир бўлмаган мол" дея таъриф берадилар.
Ал-муҳит ал-бурҳоний номли ҳанафий фиқҳига оид машҳур фиқҳий асар муаллифи моли зиморни шундай таърифлайди
"هو كلّ ما بقي أصله في ملكه، ولكن زال عن يده زوالاً لا يرجى عوده في الغالب"
"у асли ўз мулкида қолган бироқ, тасарруфи кўпинча қайтиши умид қилинмайдиган шаклда қўлидан чиқиб кетган молдир".
Яъни, шаръан ва расман молнинг эгалиги сизга тегишли бўлиб қолади. Аммо, уни тасарруф қилолмайсиз. Чунки, тасарруфингиздан чиқиб кетган ва қайтиши одатда даргумон бўлган мол моли зимор деб аталади.
Косоний айтадилар: "هو كلّ مال غير مقدور الانتفاع به مع قيام أصل الملك" яъни, "у (моли зимор) мулкнинг асли (эгалиги) мавжуд бўлгани ҳолида эгаси томонидан фойдаланиш имконсиз бўлган молдир".
"Мажмаъул анҳур"да моли зиморга шундай таъриф берилади: "هو: مال زائل عن اليد، غير مرجوّ الوصول غالباً" яъни, "у одатда, қайтиб келиши умид қилинмайдиган тарзда инсон тасарруфидан чиқиб кетган нарсадир".
Фуқаҳолар томонидан моли зиморнинг турлари ва кўринишлари ҳақида бир қанча мисоллар келтирилган. Улардан баъзиларини келтирамиз:
1. Қароқчилик билан тортиб олинган мол ва мол эгаси унинг тортиб олинганлиги ҳақида исбот келтиролмайди.
2. Йўқолиб қолган мол.
3. Денгизга тушиб кетган мол.
4. Саҳрога кўмиб қўйилгач, эгаси томонидан кўмилган жойи эсдан чиқарилган мол.
5. Султон томонидан ноҳақ мусодара қилинган сўнгра, маълум муддат ўтгач эгасига қайтарилган мол. Яъни, то ҳақиқат қарор топиб, тортиб олинган мазкур мол эгасига қайтарилмагунча у моли зимор ҳукмида бўлади ва эгаси қўлга олгандан сўнггина ундан закот чиқаришни бошлайди.
6. Қарздор томонидан йиллар давомида инкор қилиб келинган қарз моли.
7. Кимлиги ва шахси эсдан чиқарилганлиги туфайли номаълум бўлиб қолган бировга омонатга берилган мол.
Қадимда одамларда диёнат кучлироқ бўлган, бировнинг қарзини олиб, қайтаролмай қолса, ҳаракат қилиб, ишлаб, ўша қарзини узган. Шунинг учун тан олинган қарз молу-з-зиморга киритилмаган.

Аммо, ҳозирда ўлгунича тан олиб, ўлгунича бировнинг қарзини бермай юрадиганлар сон-саноқсиз. Ундай инсонларнинг домига тушганлар қанча. Шунинг учун замондош уламоларимиз бундай ҳолатдаги молни ҳам молуззиморга қўшадилар. Чунки, бечора қарз эгасининг умиди узилиб бўлган. Қандайдир умид учқуни қолган бўлса у ҳам бўлса, саҳрога пулини кўмиб қўйиб, кейин жойини эсдан чиқариб қўйган ва қачондир эсга тушишидан заррадек умиди қолган бечоранинг умидига ўхшаган умиддир бу.
Имом Муҳаммад ҳамда Ҳасан ибн Зиёдга кўра банкрот бўлган одамдаги қарз молидан закот чиқарилмайди, гарчи қарзини тан олса ҳам. Чунки, бундай мол йўқотилган ва фойда келтирмайдиган мол ҳисобидадир. Шунингдек, қарзини тан олмайдиган, қаллоб одамларнинг ҳузуридаги қарздан ҳам закот чиқариш вожиб эмас.
Хулоса:
Қайтиши умид қилинадиган қарздан эгаси ҳар йили закот чиқаради.
Қайтиши умид қилинмайдиган молдан эса қайтариб олгандан бошлаб закоти берилмаган йиллар учун бир дафъада закотини чиқаради.
Қарздор қарзини инкор қилиб турса, ёки тан олса ҳам қайтариш нияти бўлмаса, айрим замондош олимлар ундай молни моли зимор туркумига киритадилар.

Ўй-хаёлингизни кераксиз нарсаларга банд қилиб қўйманг. Зеро, беҳуда ишлар ҳақида хаёл суриш ҳамма ёмонликларга эшик очиб беради.
Нокерак ишлар ҳақида ўйлай бошладингизми, тамом, керакли ишлар ҳақида фикр юритишга ошинолмай қоласиз. Шу билан бир чақага қиммат ишларга андармон бўлиб, тиллога тенг фурсатни қўлдан бой берасиз.
Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси

Ёзган китоб ва рисолаларининг адади 700 га яқин. Бир қанча давлат арбоблари томонидан мукофотлар олган буюк аллома...
Абул Ҳасан ан-Надвий роҳматуллоҳи алайҳи ва у киши истиқомат қилган ҳароба уйлари.
Аллоҳ таоло раҳматига олсин.
هذا العلامةُ الداعيةُ الرحالةُ أبو الحسنِ الندويُّ، وهذا مدخلُ بيتِه ...
مع أنَّ الملوكَ والحكامَ كانت تتوق للجلوسِ معه ورؤيتِه !
رحمه الله وجعله في جنات النعيم