Taqiqlangan_manbalar.pdf
8 MB
Ўзбекистонда тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди
Олий суд томонидан 2026 йил 10 январь ҳолатига кўра экстремизм ва терроризм ғояларини тарғиб қилувчи деб топилган тақиқланган манба ва контентлар рўйхати янгиланди.
Мазкур материаллар:
➖ экстремистик ғояларни тарқатиш;
➖ зўравонлик ва терроризмни оқлаш;
➖ конституциявий тузумга тажовуз қилиш аломатларини ўз ичига олган деб баҳоланган.
Қонунчиликка мувофиқ, ушбу манбаларни тарқатиш, сақлаш ёки тарғиб қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
https://t.me/diyonatli

❤1
#Ҳадис
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Банда бошқа бир банданинг айбини шу дунёда беркитар экан, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади", дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

❤2
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
...Семинарда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда ҳожилар иштирок этиб, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Даставвал иштирокчилар ўзларига бириктирилган хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот қилди ҳамда маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатди. Шунингдек, бириктирилган масжидларда пешин намози адо этилиб, жамоатга маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️ Батафсил
...2026 йил 15 январдан:
Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади;
туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади...
➡️ Батафсил
...12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Россия Федерациясининг Мордовия Республикаси муфтийси Раиль ҳазрат Асаиновни қабул қилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда Ҳомиджон домла мартабали меҳмонга Диний идора фаолияти, кейинги пайтларда йўлга қўйилган Фатво маркази фаолияти, бўлимлар, нашриёт, ҳазрати Имом даҳасида жойлашган тарихий ва замонавий обидалар ҳақида сўзлаб берди....
➡️ Батафсил
...2026 йил 10 январь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таълим сифатини оширишга қаратилган навбатдаги амалий ташаббус амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан муассасага 15 дона смарт доска, шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан замонавий телевизорлар тақдим этилди...
➡️ Батафсил
...2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаб, вилоятимиз масжидларида хизмат вазифасига тайинланган соҳа ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ёш имомлар ва имом-ноибларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий-маърифий йўналишда зарур тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилди...
➡️ Батафсил
#yangiliklar
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
🗣 Имом-хатиблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказилди
...Семинарда шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ҳамда ҳожилар иштирок этиб, имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Даставвал иштирокчилар ўзларига бириктирилган хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан мулоқот қилди ҳамда маънавий ва моддий ёрдамлар кўрсатди. Шунингдек, бириктирилган масжидларда пешин намози адо этилиб, жамоатга маърифий суҳбатлар ўтказилди...
🗣 «Умра плюс» зиёрат туризми дастури орқали сайёҳлар оқими оширилади
...2026 йил 15 январдан:
Малайзия ва Индонезияда Дастур бўйича кучайтирилган тарғибот кампанияси амалга оширилади;
туроператор (турагент)лар томонидан Миллий туризм ягона платформаси орқали Дастур бўйича шакллантирилган туристик дастурининг онлайн сотуви йўлга қўйилади...
🗣 Мордовия Республикаси муфтийси билан учрашув ўтказилди
...12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Россия Федерациясининг Мордовия Республикаси муфтийси Раиль ҳазрат Асаиновни қабул қилди.
Самимий руҳда ўтган учрашувда Ҳомиджон домла мартабали меҳмонга Диний идора фаолияти, кейинги пайтларда йўлга қўйилган Фатво маркази фаолияти, бўлимлар, нашриёт, ҳазрати Имом даҳасида жойлашган тарихий ва замонавий обидалар ҳақида сўзлаб берди....
🗣 Хожа Бухорий мадрасасига смарт доскалар топширилди
...2026 йил 10 январь куни Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасасида таълим сифатини оширишга қаратилган навбатдаги амалий ташаббус амалга оширилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан муассасага 15 дона смарт доска, шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан замонавий телевизорлар тақдим этилди...
🗣 Ёш имомлар билан очиқ мулоқот: тажриба, масъулият ва келгуси режалар
...2024–2025 ўқув йилида диний таълим муассасаларини муваффақиятли тамомлаб, вилоятимиз масжидларида хизмат вазифасига тайинланган соҳа ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур тадбир ёш имомлар ва имом-ноибларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларга маънавий-маърифий йўналишда зарур тавсиялар бериш мақсадида ташкил этилди...
#yangiliklar
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАВОФДА ИЗТИБОЪ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
САВОЛ: Умра зиёратига борганда тавофни изтибоъ қилган ҳолда қилиш суннат, деб эшитдим. Шу ҳақида батафсил тушунча берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, умра тавофини, шунингдек ортидан Сафо ва Марва орасида саъй қилиш вожиб бўлган ҳар қандай тавофларни қилишда зиёратчи тавофга киришишидан бироз олдин изтибоъ қилади. Изтибоъ деб эҳром ридоси (устки қисми)нинг бир томонини ўнг елка остидан ўтказиб, қолган томонини чап елка устига ташлаб олишга айтилади. Шунда ўнг елка очиқ бўлади. Бу эркалар учун суннат, аёлларга эмас. Тавофнинг барча айланасида изтибоъ қилиш суннат амал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Вақт ўғрилари билан танишинг
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Вақт ўғирлари” — бу инсоннинг вақтини беҳуда сарфлайдиган омилларни ифодаловчи тушунча. Вақтни ўғирловчи омиллар қуйидагилардан иборат:
1. Мобил телефон, телеканаллар, интернет ва кўнгилочар дастурлар.
2. Кечиктириш ва баҳона қилиш — энг машҳур ва энг зарарли одатлардан бири.
3. Мажбуран бир ишга киришиш
4. Руҳий кўтаринкиликнинг йўқлиги (истак, мотивация етишмаслиги).
5. Қўрқув.
6. Ишларнинг аҳамиятини фарқлай олмаслик.
7. Диққaтнинг тарқоқлиги.
8. “Йўқ” деёлмаслик — кўп вазифаларни қабул қилиб, вақтни бошқара олмай қолиш.
9. Кутилмаган чалғитувчилар — телефон қўнғироғи, фавқулодда ҳолатлар, тўсатдан келган дўст ваҳоказо.
10. Бир ишни такрор-такрор бошлаш — бирор ишни қилаётганингизда чалғиб бошқа ишга ўтиб кетиш ва яна аввалги ишга қайтиш.
11. Режанинг йўқлиги ёки ишларни нотўғри режалаштириш.
12. Тартибсизлик.
13. Самарасиз йиғилишлар.
14. Кутиш (биров билан учрашув белгилаганингизда ёки бир ишни бажаришини келишганингизда вақтида битирмай кечиктириши).
15. Ҳаддан ташқари кўп қоғозлар ва тартибсиз ҳужжатлар — бу иш столини ва диққатни эгаллаб олиб, вазифаларни мураккаблаштиради.
Доктор Мустафо Фиқийнинг
“Вақтни бошқариш” китобидан

👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 14-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 06:24
⏱️ БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 07:44
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 15:45
⏱️ ШОМ - 17:23
⏱️ ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2026 - ЙИЛ 14-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ
25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3🕊1🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрт тинчлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган барча ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва фидойи юрт посбонларига чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Сизларнинг жасоратингиз ва садоқатингиз — барчамиз учун ибрат.
Аллоҳ таоло ҳар бирингизни асраб-авайласин.
Ватанга садоқат — иймондан!
14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Сизларнинг жасоратингиз ва садоқатингиз — барчамиз учун ибрат.
Аллоҳ таоло ҳар бирингизни асраб-авайласин.
Ватанга садоқат — иймондан!
14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!
#muftiy_minbari@muslimuzportal
Матбуот хизмати
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Юрт осойишталигини асрашда хизмат қилаётган барча Ватан ҳимоячиларига Аллоҳ мададкор бўлсин!
Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган барча ҳимоячиларни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!
https://t.me/diyonatli
Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида хизмат қилаётган барча ҳимоячиларни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаймиз!
https://t.me/diyonatli
❤1
O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 34 yilligi va Vatan himoyachilari kuni munosabati bilan bayram tabrigi
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЗАМ СУРАДА АДАШИШ
САВОЛ: Мен намозда фотиҳадан кейин зам сура ўқиётиб, адашиб кетдим. Кейин бошқа сурани ўқидим. Шу ҳолатда саҳв саждаси вожиб бўладими? Бу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда саҳв саждаси вожиб бўлмайди. Чунки сиз зам сура қилгансиз. Намозда фотиҳадан кейин бирор сура ёки камида уч оятни зам сура сифатида қироат қилиш вожиб амал саналади. Шунга кўра зам сура қилиш ёдидан кўтарилган бўлса, намозининг охирида саҳв саждаси қилади. Агар зам сурани қасдан тарк қилган бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Агар бирор сурадан камида уч оят ўқиганидан кейин адашиб қолса ёки ёдига келмай қолса ёки қироат қилишдан тутилиб қолса, у ҳолда рукуга кетаверади. Яъни, бошқа сурага ўтмайди. Чунки бундай қилиш макруҳ саналади. Аммо уч оятдан кам ўқиганидан кейин ёдига келмай қолса, у ҳолда бошқа сурадан ёки мазкур суранинг бошқа жойидан камида уч оят зам сура қилади. Лекин саҳв саждаси вожиб бўлмайди ("Шарҳи мунятул-мусоллий" китоби асосида). Валлоҳу аълам.

❤2👍1
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast
📱 🗣 CHATGPT ORQАLI TАLOQQА OID FАTVOLАRGА JАVOBLАR OLINMOQDА, BU SHАRIАTIMIZ SHАRTLАRIGА QАNCHАLIK TOʼGʼRI KELАDI❓
🎙 Ekspert: Saidjamol domla Masayitov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD)
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz
🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz
🥺 Telegram 🛍 Instagram
🤪 Facebook 😍 YouTube
📲 Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!