ҲAЛОЛЛИК СAОДAТ МAНБAИ
Инсон ризқ топиш учун киришар экан, у икки йўлни кўради, улар ҳаром ва ҳалолдир. Aллоҳни яхши танимаган баъзи инсонлар учун ҳалол йўқ машаққатли, унинг устига у йўл орқали тезда бойиб кетишни иложи йўқдек, аксинча ҳаром йўл жуда ҳам осон ва озгина фурсат ичида бой бўлиб кетадигандек кўринади ва шу йўлга кирадилар.
Aллоҳни таниган, Унинг қайтариқ ва буйруқларини билган инсонлар бўлса ҳаром йўлни осон эмаслигини, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам бу ишларидан сўралишларини, ҳаром орқали келган нарсада барака бўлмаслиги, аксинча ҳаром орқали келган нарса оила аъзоларига юқмай, бу дунёдаги жазоси яқинларига мусибат етиши мумкинлиги ва энг катта мусибат Aллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилмаслигини билишади, шунинг учун ҳам у йўлга киришмайди. Ҳалол топгани эса оз бўлишига қарамай баракали бўлишини, шу ҳалол орқали топаётгани учун савоб олишини, ҳалол ризқ талабида юриб толиқиб ухлагани учун Aллоҳ уни гуноҳларини мағфират қилишини билишади, шунинг учун ҳам ҳалол йўлдан юришади.
Aллоҳ таоло биз инсониятга буюрадики: «Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар.» (Бақара сураси 168-оят) Инсон ейдиган нарсаси ҳалол бўлган тақдирда ҳам, уни олган пули ҳаромдан келган бўлса у нарса ҳаром бўлади. +аром бщлса инсонни саодатманд қилмайди.
Пайғабмаримиз ҳадисларида айтадиларки: «Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасадга олов ҳақлидир.»
Энди бир ўйлаб кўрайлига, ҳаром нарса орқали саодатга эриша олмас эканмиз, албатта, ҳалолга интилишимиз керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ҳалол касбидан ихлос билан хурмо қийматича садақа қилса, Аллоҳ таоло уни рози бўлиб қабул қилади. Аллоҳ фақатгина ҳалолни қабул қилур. Сўнг уни соҳиби учун худди бирингиз тойчоқни ўстиргани каби ўстиради, ҳаттоки у тоғ каби бўлади.» дедилар.
Салафи солиҳлар даврида ҳалол меҳнати, ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқ бўлиши билан ўрнак бўла оладиган инсонлар жуда кўп бўлган. Иншааллоҳ бу ҳақида бир китобда келтирилган воқеа билан бўлишамиз:

Бу ҳикоят Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг "Саҳифалар" китобида келтирилган. Унга кўра Қози Aбу Бакр Муҳаммад ибн ибн Aбдулбоқий Бағдодий Aнсорий Баззоз айтади:
«Макка шаҳри яқинида яшар эдим. Бир куни қаттиқ оч қолдим. Очликни кетказишга бирор чора топа олмадим. Шунда тўсатдан оғзи ипак ип билан боғланган, ўзи ҳам ипакдан бўлган ҳамён топиб олдим. Уйга олиб бориб, боғичини ечсам, ичида дурдан бўлган маржон бор экан, бунақасини илгари ҳеч ҳам кўрмаганман. Уйдан чиқсам, бир қария қўлида беш юз динор солинган халтачани ушлаб олиб, «Кимда ким менга дур солинган халтачамни топиб берса, мана шуни унга бераман!» - деб жар соларди. Ичимда: «Ўзим муҳтожман, қорним оч. Ҳозир унга ҳамённи қайтариб бераман-да, тиллаларни олиб ишлатаман», деб ўйлаб, қарияга: «Мен билан юринг», дедим. Уни уйимга олиб келиб, ундан ҳамён, унинг кокили, дурларнинг кокили, дурларнинг белгилари ва адади, боғичининг қандайлиги ҳакида сўрадим. Ҳаммасини тўғри айтиб берган эди, ҳамённи олиб чиқиб, унга бердим. У менга беш юз динорни узатди, лекин мен қабул қилмадим, «Мен буларни бусиз ҳам қайтариб беришим керак эди. Бунинг учун мукофот олмайман», дедим. У: «Йўқ, сен буларни олишинг керак», деб қатъий туриб олди. Мен барибир уларни қабул қилмадим. Кейин у кетди».
Кейин яна ўзим билан ўзим бўлиб қолдим, Макка шаҳридан чиқдим. Денгизга бориб, кемага миндим. Йўлда кема ҳалокатга учради, одамлар ҳам, уларнинг моллари ҳам чўкиб кетди. Биргина мен кеманинг бир бўлагига осилиб, омон қолдим. Бир муддат денгизда қолиб кетдим, қаерга кетаётганимни билмасдим. Кейин одам яшайдиган бир оролга етиб олдим. Бир масжидга бориб жойлашдим. Орол аҳли менинг Қуръон ўқиётганимни эшитиб қолишди. Кейин барчаси келиб, «Бизга ҳам Қуръон ўргатинг», дейишди. Мен бу қавмдан кўп молу-давлат орттирдим.
Бир куни ўша масжидда Мучафнинг варақларини кўриб қолиб, уларни ўқий бошладим. Улар менга: «Ёзишни яхши биласизми?» деб қолишди. «Ҳа», деб жавоб бердим. Улар: «Бизга ёзишни ҳам ўргатинг», дейишди ва олдимга ёш болаларини олиб келишди. Уларга ёзишни ўргатдим. Шундан кейин мол-давлатим янада кўпайди.
Бир куни улар менга: «Бизда бир бадавлат етим қиз бор. Уни сенга никоҳлаб бермоқчимиз», дейишди. Мен рози бўлмадим. Бироқ улар уйланасан деб туриб олишди. Мен ноилож уларнинг таклифига рози бўлдим. Тўй ўтгач, мени у қизнинг олдига олиб киришди. Унга қараб, не кўз билан кўрайки, айнан мен топиб олиб, эгасига қайтариб берган ўша маржон унинг бўйнида турарди! Мен қиз қолиб, маржонга бир муддат тикилиб қолдим. Одамлар: «Эй шайх! Қизга қараш ўрнига унинг маржонига тикилиб, унинг кўнглини синдираяпсан-ку!» дейишди. Шунда уларга бошимдан ўтган ана шу маржон воқеасини айтиб бердим. Улар Aллоҳнинг ҳикматига лол қолиб, баланд овозда такбиру таҳлил айтиб юборишди. Бу гап бутун орол ахлига етиб борди. Улардан: «Сизларга нима бўлди?» деб сўрадим. Улар: «Маржонларнинг эгаси бу етимнинг отаси эди. У «Бу дунёда маржонни ўзимга қайтариб берган кишидек мусулмонни кўрмадим», дер ва доимо: «Aллоҳим! Мен билан ўша инсонни бир орага жамлагинки, унга қизимни никоҳлаб берай», деб дуо қилар эди. Мана бугун ўша дуо ижобат бўлиб турибди», дейишди. Мен бу аёлимдан икки фарзанд кўрдим. Сўнгра у вафот этиб, маржон мен ва икки боламга қолди. Кейинчалик болаларим ҳам вафот этгач маржон ўзимга қолди. Уни юз минг динорга сотдим. Ҳозир сизлар кўраётган бу мол-мулк ана ўша маржондан қолган нарсалардир».
Абдул Ҳамид Маликов,
Пискент тумани бош имом хатиби

Боязид Бастомий ёмғирли ҳавода жума намозига бориш учун уйидан чиқди. Шаррос қуяётган ёмғирдан тупроқ йўл лой бўлиб кетган эди. Бир уйнинг девори остида паналаб, ёмғир пасайишини кута бошлади. Сўнг лойли пойабзалини деворга суртиб тозалади. Ёмғир секинлашгач, масжид сари юрди. Кетаётиб, бировнинг деворини кир қилгани хаёлига келди-да, юришдан таққа тўхтади. “Ҳовли эгасидан узр, рози-ризолик сўрамай туриб, қандай қилиб жума намозини ўқийсан? Бировнинг деворини лойга белаб, Аллоҳнинг ҳузурида қандай турасан?!” – дея ўз-ўзини сўроқ қиларкан, ортига қайтди ва эшикни қоқди. Уни қаршилаган мажусий:
– Келинг, хизмат? – деди.
– Сиздан узр сўрашга келдим...
– Мен сизни танимайман, нима учун узр сўрайсиз? – деди уй эгаси.
– Ҳозиргина лойга беланган оёқ кийимимни деворингизга суртиб, тозалаган эдим. Аслида, бу жудаям нотўғри иш. Девор кир бўлди. Ёмғирнинг шиддатидан нима қилаётганимни билмай қолибман...
Ҳайратга тушган мажусий:
– Ҳечқиси йўқ. Шундоқ ҳам деворларимиз лой ичида қолган. Оёғингиздан теккан озгина лой унга ҳеч қандай зарар бермайди, – деди.
Боязид Бастомий:
Балки, аммо бу ерда қул ҳақи бор. Қилган ҳаракатим учун эгасидан ризолик сўрашим лозим эди. Шунинг учун эшигингизга келдим, – деди.
Мажусий:
– Бу қадар ҳақ-ҳуқуқ ва адолатни сизга ким ўргатган?– дея сўради.
– Динимиз ҳамда Муҳаммад пайғамбаримиз ўргатганлар, – дея жавоб берди Бастомий.
Шунда мажусий:
– Шундай адолатли дин бор экан, у ҳолда биз нега уни қабул қилмайлик? – деганча калима келтириб, мусулмон бўлди.
“Ибрат денгизи” китобидан

Aраб тилидаги энг заиф ҳарф
Бир доктор айтади: "Бир куни шайхлардан бири менга: "Сиз араб тили бўйича докторлик унвонини олганмисиз", деб сўради.
Мен, ҳа, деб жавоб бердим.
Яхши, ундай бўлса бир савол бераман. Aраб тилидаги энг заиф ҳарф қайси, деди.
Тўғриси мен учун кутилмаган савол бўлди. Лекин жавоб бермаслик бефойда эди.
Мен: "Ҳамс ҳарфларидан бири бўлиши мумкин, мисол учун син (ссссс) ёки мад (алиф, вов ва йо) ҳарфларидан бири бўлиши мумкин. Чунки бу ҳарфлар фақат ҳавонинг ўзи билан чиқади", дедим.
У устозлардек кулиб қўйди ва: "Нотўғри, доктор соҳиб", деди.
Мен эса ўқувчидек қизиқиш билан: "Бундай бўлмаса, у қайси ҳарф экан, шайх? Сиздан ўрганиб оламизда", дедим.
У: "Араб тилидаги энг заиф ҳарф бу "фа" ҳарфи деди. Шунинг учун ҳам Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни ота-онамизга оқ бўлишдан қайтаришдан шу ҳарфни ихтиёр қилиб олган:
Aллоҳ таоло айтади: "Уларга «уфф» дема"
(Исро сураси, 23-оят)", деди.
Шундан сўнг манбааларга мурожаат қилдим ва ҳижо (алифбо) ҳарфлари орасида ҳақиқатан кучли ва заифлари борлиги ҳақида маълумотга эга бўлдим. Улар орасида энг кучлиси бу "То" ҳарфи экан. Чунки бу ҳарфда заифлик сифатларидан бирортаси йўқ экан (ҳамс, рахова, лийн ва ҳоказо каби)
Aлифбо ҳарфлари орасида энг заифи ҳақиқатан "фа" ҳарфи экан. Чунки унда қувват сифатларидан бирортаси йўқ экан. (жаҳр, шадда, итбоқ ва ҳоказо каби)
Қуръоннинг мўжизаларидан бири шуки, алифбо ҳарфлари ичида энг заифи ота-онамизга юрагимиз сиқилиб ёки жирканиб "уфф" дейишдан бизни қайтариш учун ишлатилган экан. Aллоҳ азза ва жалла бизни ота-онамизга энг заиф ҳарфни ишлатишимиздан ҳам қайтарди, энди кучли ва қўпол ҳарфларни ишлатиш қандоқ бўларкин?!
Ота-онага оқ бўлиш ботқоғига ботиб қолмаслик учун фарзандларимизни огоҳлантирайлик.
Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?
❗️Чунки Қуръон:
✅ Овозимизни тартибга солади - "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19);
✅ Юришимизни тартибга солади - "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма." (Луқмон, 18);
✅ Кўз қарашларимизни тартибга солади - "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма" (Каҳф, 28);
✅ Эшитишимизни тартибга солади - "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12);
✅ Таомимизни тартибга солади - "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31);
✅ Гап-сўзларимизни тартибга солади - "одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83);
✅ Ўтиришларимизни тартибга солади - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12);
✅ Нафсларимизни тартибга солади - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11);
✅ Фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);
✅ Гувоҳликларимизни тартибга солади - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36);
✅ Бизга афв ва кечиришни ўргатади - "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шууро, 40);
❇️Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.
"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" (Раъд, 28)

Гўзал хулқ фазилати ва ёмон хулқ мазаммати
Оллоҳ таоло ўзининг Пайғамбари ва ҳабибини мақтаб, у зотга берган улуғ неъматини шундай эслатади:
«Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам, 4-оят).
Оиша розийаллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқи Қуръон эди»
(Муслим ривояти).
Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломдан гўзал хулқ ҳақида сўради. Расулуллоҳ ушбу оятни ўқидилар:
«Афв-марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг!» (Аъроф, 199-оят).
Кейин дедилар: «Гўзал хулқ - алоқани узган (қардошинг)га боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига бермоғинг, сенга зулм қилганни кечирмоғингдир»
(Анас ривояти).
Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: «Мен гўзал хулқларни камолига етказиш учун юборилдим».
Яна айтдилар: «Қиёмат кунида мезоннинг тақво ва ҳусни хулқ турган палласи нақадар оғир бўлади!»
(Абу Довуд, Термизий ривоятлари).
«Бир киши Расулуллоҳ рўпараларига келиб:
– Эй Оллоҳнинг расули, дин нима? – деб сўради.
– Гўзал хулқ, – дедилар.
У киши сарвари оламнинг ўнг томонига ўтиб, яна савол қилди:
– Дин нима, эй Оллоҳнинг расули?
– Гўзал хулқ, – деб жавоб бердилар.
Кейин сўл томонларига ўтиб, яна:
– Дин нима, эй Оллоҳнинг расули? – деб сўради.
– Гўзал хулқ, – дедилар Расули акрам.
Сўнг орқаларига ўтиб:
– Эй Оллоҳнинг расули, дин нима? – дея қайта сўради.
Пайғамбар алайҳиссалом у киши томон ўгрилиб:
– Гўзал хулқ, (гўзал хулқ эса) ғазабланмаслигингдир, энди тушундингми?! – дедилар»
(Марвазий ривояти)

Рамазон ойида организмни зўриқтириб қўйманг
Саҳарлик
Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб илиқ сувга имкон бўлса бир чой қошиқ асал аралаштириб ичиб олиб, кейин саҳарликка тайёргарлик кўрилса, 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмайди ва ноқулайликлардан қутуламиз.
Саҳарликда асосий ичимлик сув бўлиши лозим.
Энди эса саҳарлик қилиш учун уч хил энг фойдали маҳсулотларни келтириб ўтамиз.
1. Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, мастава ва шу кабилар.
2. Сут маҳсулотларидан энг аввало ширчой, ундан ташқари, творог, қатиқ, сметана маҳсулотлари билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.
3. Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, майиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.
Юқоридаги маҳсулотларни саҳарлик пайтида имкон қадар бир-бирига аралаштирмасдан, алоҳида истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Бу кун давомида ўзимизни яхши ҳис қилишимизга замин яратади.
Қандай маҳсулотларни истеъмол қилишдан тийилиш керак?
• ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
• меъёридан ортиқ аччиқ чой;
• дудланган гўшт маҳсулотлари (колбаса, сосиска ва ҳоказо);
• шўр маҳсулотлар;
• тузлама маҳсулотлари;
• кофе ва кофеинга бой маҳсулотлар;
• шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш;
• барча нотабиий кимёвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;
• лавр (дафна) япроғи, наъматак меваси каби пешоб ҳайдовчи дамламалар.
Ифторликдан саҳарликкача овқатланишингизга қараб қуйидаги маҳсулотлардан бирини қўшиб истеъмол қилсангиз, иммунитетингиз ошишига жуда яхши фойда қилади:
• Ошқовоқ уруғи бир ош қошиқ нонушта билан бирга.
• Зайтун ёғи бир ош қошиқ кечқурун ётишдан олдин.
• Седана (сиёҳдона) ёғи бир ош қошиқ кечқурун овқатдан сўнг.
• Асал бир ош қошиқ эрталаб сувга қўшиб.
• Оқ каррак уруғи (расторопша) 10 дона ифторликдан олдин ёки сўнг.
• Араб хурмоси 4 дона саҳарлик ва ифторликда.
• Жийда 10 дона саҳарликда.
• Бразилия ёнғоғи 1 дона саҳарликда.
• Имбирли чой саҳарлик ва ифторликда.
• Долчинли чой саҳарлик ва ифторликда.
• Малинали чой саҳарлик ва ифторликда.
• Наъматак дамламаси ифторликда.
• Заъфарон дамламаси ҳафтада икки марта.
Ифторлик
Аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 миллилитргача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз, ёки сувни камроқ ичиб, ҳўл мевалардан еб олиб, сўнгра 10–15 дақиқадан кейин овқатланишимиз мумкин.
Бу худди автоуловни ҳайдаш учун қиздириб тайёрлашдек, ошқозонимизни овқат ҳазм қилишга шай қилади.
Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим ва албатта, барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиниши керак. Айниқса, ҳозирги ҳолатда суюқ овқат ва барра салатлар қонимизни суюлтиришини, аксинча, қуюқ овқатлар қуюқ қон ҳосил қилишини унутмаслигимиз лозим.
Мисол учун:
• Жўжахўроздан шўрва (бир ёшга тўлмаган хўроз)
• Қўзи гўштидан шўрва (олти ойгача бўлган қўй боласи - қўзи)
• Улоқ шўрва (уч-олти ойгача эчки боласи)
• Сабзавотли димлама (карам, шолғом, саримсоқ, ошқовоқ, сабзи ва ҳоказо)
• Карам шўрва
• Мошхўрда
• Мастава
Албатта озғинлар, қони суюқ кишилар тансиқ таомлардан истеъмол қилиши мумкин.
Кечаси ётишдан бир соат олдин, бирор нима тамадди қилмасдан ухлай олмаслик одати бўлса, қатиқ, олма ва бошқа тез ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлардан еб ухлаши мумкин.
Саҳарликда яхши овқатланиб туриб шартта чўзилиб ётиш жуда зарарли.
Бу ҳолат ошқозон - ичаклар иш фаолиятини бузиб, кун давомида беҳол юриш ёки шу билан ошқозонда муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Камида саҳарликдан 2 соат ўтказиб, кейин ухлаш тавсия этилади.
Оғиз очганда яхдек ичимлик билан чанқоқни босиш ҳам зарарли одат.
Рашид Усмонов,
соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси.

Имом Моликнинг ҳузурларига бир кампир келиб шундай дебди:
Мен кечаси ой нурида ип йигириб, кийим тўқийман. Бир куни кечаси подшоҳ аскарлари кўчамдан ўтиб қолди. Улар кўтарган машъала менинг ҳовлимни ёритди. Бу ёруғликда мен тўқиётган нарсаларимни ҳар доимгидан тезроқ битказдим. Эртасига бу нарсаларни бозорга олиб бориб сотдим. Энди ўша олиб бориб сотган нарсаларимнинг пулини рўзғоримга ишлатишга иккиланиб, ўйланиб турибман. Мен доимо ой нуридан фойдаланиб, тўқиб, тирикчилик қилар эдим. Бу тўқиганим эса, ой нурида эмас, подшоҳ аскарларининг кўтарган машъала нуридан ҳосил бўлди. Айтинг, шу пул менга ҳалолми ёки ҳаром?
Бу ҳолатдан Имом Молик шунчалар ҳайратга тушибдиларки, кўзларидан шашқатор ёш оқибди.

Ҳеч бир инсоннинг сизга кўринмаган юзини излашга уринманг, ҳатто ўша юзи ёмон эканига ишончингиз комил бўлса ҳам. Ўзидаги яхши тарафини кўрсатиб, сизни ҳурмат қиляптими, тамом, шунинг ўзи билан кифояланинг, қаноат ҳосил қилинг.
Ҳар биримизнинг ҳатто ўзимиздан ҳам яширгимиз келиб турадиган томонларимиз бор.
Рўзадорларнинг, тунлари бедорларнинг энг афзали Расулуллоҳга салавот салом айтинг, тамом, вассалом.
Муҳаммад Жибрил

Уй соҳиби ўтир демасидан олдин дастурхонга ўтирилмайди.
Бу сафар ҳаттоки уй соҳиби ҳам бошқасининг амрини кутяпти.
Демак, дастурхоннинг асл соҳиби бошқадир.
Биз рўза билан: «Бу ризқлар Сеники, Сен икром қилдинг, уй соҳиби Сенсан, дастурхоннинг соҳиби Сенсан, биз Сенинг амрингни кутяпмиз», деяпмиз.
Меҳмет Йилдиз

РАМАЗОН ДУОСИ
Саудиялик аёл Рамазон ойида ҳар куни ифторликдан аввал фарзандларини жамлаб биргаликда шундай деб дуо қилишар экан:
"Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин".
Болалар ҳам она ортидан "Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори бор уй ато этгин", деб қайтаришар экан.
Аёлнинг умр йўлдоши унинг бу ишидан кулиб деркан:
— Мулкли уйга қаноат этса бўлади, аммо олдидаги анҳорига..?! Қандай қилиб, биз саҳроли юртда бўлсак..!
Аёл жавобан шундай дебди:
— Роббингиз: "Дуо қилинг, ижобат этгум", деб айтган. Мен истаган нарсамни сўраб дуо қиламан. У (Аллоҳ) ато этгай, чунки у Карим зотдир.
Аёл ҳар куни дуо қилар, фарзандлари ҳам оналари билан бир ой давомида дуога қўшилишар экан.
Рамазон ойи тугади. Умр йўлдоши истеҳзоли кулиб дебди:
— Сўраган уйинг қани, унинг анҳори-чи?
— У (Аллоҳ) албатта беради, ихлосимни қайтармайди.
Аёл шундай дея ҳикоясида давом этди:
"Шаввол ойининг 6 чи кун рўзаси якун топгач ажиб бир ҳодиса рўй берди. Умр йўлдошим аср намозидан сўнг масжиддан чиқиб келаётса олдига Риёз шаҳридан бадавлат бир одам келиб, салом-алик қилиб дебди:
“Менинг бир уйим бор. Унинг ярми отамга қарашли. Қолган ярми эса менга ва оиламга ортиқчалик қилаяпти. Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ва инъоми ила ризқимни кенг қилиб берди. Мен уйни биринчи кўрган инсонимга тақдим этишни дилимга тугиб қўйган эдим. Уйни ҳеч қандай эвазсиз олинг. Агар ҳижолат бўлсангиз унда майли, қодир этганингизча тўланг”.
Аёл ҳикоясини давом эттирди:
“Биз уйни ҳеч нарса бермай туриб қабул этишга ҳаё қилдик. Ва қодир этганича у ердан-бу ердан қилиб 7 минг риёл (1800$) пул жамлаб уй эгасига топширдик.
Ҳақиқатдан ким Аллоҳга содиқ бўлса Аллоҳ ҳам унга беради. Ким ижобат бўлишига чин дилдан ишонса топади.
Рамазондан сўнг Риёздаги энг кўркам туманлардан бирида уйлик бўлдик”.
Сўнгра аёл бир муддат ўйланиб қолиб деди:
“Бир нарса мени ҳаёлимдан кетмаяпти. Биз Аллоҳдан олдида анҳори бор уй сўраган эдик. Мана уй, анҳор қани?”
Шунда мен машойихлардан бири билан суҳбатлашиб, сўрадим:
— Шайх жаноблари, Аллоҳ азза ва жалла “Дуо қилинг, ижобат этгум!” деб айтмаганми?
— Албатта айтган.
— Шайх жаноблари, мен бир ой тинмай Аллоҳдан олдида анҳори бор уй ато этишини сўраган эдим. Уйга-ку эга бўлдим, лекин анҳори қани?
Шайх унинг дуосидан ажабланди. Унинг Аллоҳга бўлган ишончи ва Аллоҳ унга сўраганини ато этганидан янаям хайратланиб кетди.
— Ҳозир уйингиз олдида нима бор?
— Масжид бор.
Шунда шайх жаноблари кулиб деби:
— Мана шу анҳор бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга айтинглар-чи, агар сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан анҳор оқса, унда ҳар куни беш марта ювинса, нима дейсизлар, унда кир қоладими?»
Саҳобалар: «Умуман кири қолмайди», дедилар. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш вақт намоз ҳам худди шундай. Аллоҳ у билан хатоларни ўчиради», дедилар.
Дарҳақиқат, Аллоҳ аёлга бу саҳроли ердан анҳор чиқариб беришга Қодир бўлган зотдир. Аммо У (Аллоҳ) аёлга бу дунё анҳорларини хайрга ўзгартириб берди. Бу ҳар бир мўъмин учун хушбўй ва ёқимли бўлган анҳордир. Унда инсон дунё мусибатларидан ва оғриқларидан ҳордиқ чиқаргай.
Араб тилидан умму Ясмин ва Мустафо таржимаси.

Шайх Мағомисий айтадилар:
Сув ичаётган қушча олдидан ўтиб қолсанг, Аллохнинг розилиги учун уни хуркитма. Эхтимол, жон бўғизга келиб қоладиган кунда Аллох сенга омонлик берар?
Йўлда кетаётганингда олдингдан мушук чиқиб қолса, Аллохнинг розилиги учун унга урилиб кетишдан ўзингни эхтиёт қил. Эхтимол, Аллох сени ёмон ўлимдан сақлар?
Ортиб қолган овқатни улоқтирмоқчи бўлиб турган бўлсанг, Аллох розилиги учун уни хайвонлар, паррандаларга бер. Эхтимол, Аллох сенга ўзинг ўйламаган томондан ризқ берар?
Ушбу сўзларни бошқаларга хам етказмоқчи бўлсанг, бу билан яхшиликни ният қил. Шояд Аллох шу сабабли сени дунё ва охиратдаги муаммолардан халос қилса.
Унутма! Хар қанча кичик бўлмасин, яхшилик қилавер, ахир сени қайси яхшилик Жаннатга киритишини билмайсан-ку!

Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
"Ким ботил сўз айтишни, ботилга амал қилишни, жаҳл қилишни ташламаса, Аллоҳ таолонинг ҳам унинг еб-ичишини ташлашга парвоси бўлмайди".
Имом Бухорий ривояти.
=====
Ботил сўз - ғийбат, ёлғон, туҳмат, лаънат, турли фаҳш сўзлар. Албатта, бунга биринчи навбатда киши иймонини учирадиган куфр сўзлар ҳам кириб кетади.
Ботилга амал қилиш - турли маъсият-гуноҳларни қилиш.
Жаҳл - айтиш ва қилиш ноўрин бўлган қилиқлар: ғазабланиш, қўпол муомала каби.
Пайғамбар алайҳиссалом бу ҳадиси шарифда шунни тавсия қилмоқдаларки, мусулмон киши рамазонда фақат еб-ичишдан тўхташи унинг рўзаси қабул бўлишини таъминламайди.
У таому шаробдан маълум муддатга ўзини узоқ қилгани каби, барча маъсият-гуноҳлардан ҳам ўзини хусусан рамазон ойида узоқ тутиши лозим, йўқса унинг рўзаси қабул қилинмаслиги мумкин, гарчи дунёда унинг бошидан соқит бўлса-да. Охиратга борганда савобдан маҳрум қолиши, ҳатто маҳрум қолибгина эмас, рамазон ҳурматини поймол этиб бепарволарча қилган гуноҳлари, сўзлаган сўзлари бошига бало бўлиши мумкин. Зотан, Аллоҳ чизиб қўйган чегараларни бузишга унинг парвоси бўлмас экан, Аллоҳ таолонинг ҳам унинг таому шаробдан тийилишига, узун кунларни оч ўтказишига нега парвоси бўлсин?
Фейсбук саҳифаларини кўздан кечирар эканмиз, ҳолимизнинг аянчли бир нуқтага етиб келгани, нақадар бепарво бўлиб кетганлигимиз кишини ҳайратга солади (тўғриси, ҳайратга эмас, даҳшатга солиши керак). Баъзан рамазон савобини нақд олиб қўйгандек бепарво турли нарсаларни ёзиб ташлаймиз. Тилимиз билан "Аллоҳ қабул қилсин" деб турсак-да, "Ўзига топширдик" деб соқол силасак-да, аслида, минг афсуслар бўлсинки, қилиқларимиз, лисони ҳолларимиз билан гўё жаннат калити чўнтакда, деган эътиқодда юргандекмиз.. Чунки, бировларни ҳеч ўйламасдан ғийбат қилишдан тортинмаяпмиз... бепошна сўзлар билан ишора этишдан хижолат бўлмаяпмиз... гўё ўзимиз покиза, бошқалар маломатга лойиқ, ўзимиз оппоқ, бошқалар қора... асл мўмин қандай бўлиши лозимлигини, надоматлар бўлсинки, унутиб қўяяпмиз.
Мўмин одам, пайғамбаримиз алайҳиссалом иршод қилганларидек, яхши-эзгу (рўза каби) амалини Аллоҳга юборар экан, қабул бўлмай қолмасмикан деган хавотирда қўрққанидан қалби терак барги каби титраб турадиган кишидир... бунга далолат қилувчи нақлларни кўпчилигимиз яхши биламиз.. лекин амал қилиш, татбиқ этиш қийин бўляпти..
Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин...
Сайфуллоҳ НОСИР

НАМОЗГА ЮК БИЛАН КЕЛГАНЛАР
Муаззин азон айтиб бўлгач, жоме имомининг олдига бир девонасифат йигит келди-да, «Ҳазрат, майлими сизлар билан биргаликда ибодат қилсам?», деди. Имомнинг бу девонани хафа қилгиси келмади, розилик берди.
-Фақат намозхонларга халақит бермагин, ўғлим. Бурчакроқда ибодат қила қол, - деди.
Девонасифат йигит қисинибгина бир бурчакка бориб ўтириб, жомега йиғилаётган одамларни диққат билан кузата бошлади. Намозхонларга олдинига ҳавас билан тикилаётган йигитнинг авзойи бирдан ўзгара борди. Энди у ҳар бир кишига кўзларини катта-катта очиб, ҳайратланиб қарар, нигоҳларида гоҳ ачиниш, гоҳ қизиқиш, гоҳ алам зоҳир эди...
Охири ортига тисарила-тисарила жомедан чиқиб кетди. Намоз бошланган вақтда эса, елкасида бир боғ ўтин билан, ҳаллослаб қайтиб келди. Туртиниб-суртиниб бир бурчакка ўтди-да, намоз бошлади. Ҳар саждага борганида елкасидаги ўтинлар тарақлаб тушар, намозхонларни роҳатсиз этар, атрофда безовталик бошланган эди...
Намоз тугади. Жомедагилар ғала-ғовур қилиб, бир телбани жомега киритгани учун имомдан норози бўлдилар. Имом нима гаплигини тушунолмай, кўзларини жавдиратиб турган девонасифат йигитнинг олдига келиб, сокинлик билан танбеҳ берди:
-Мени уялтирдинг-ку, ўғлим. Жомега ўтин орқалаб келганинг нимаси?! Бу ер Аллоҳнинг уйи, бунда одобсизлик қилиш мумкин эмас!..
Йигит уятдан қизариб кетди, кўзларидан алам ёшлари қуйилди. Елкасидаги ўтинларни ерга тарақлатиб ташларкан:
-Ахир... ахир мен сизларга ўхшамоқчи бўлдим... Жомега фақат ибодат учун кирилади, деб ўйлар эдим. Аммо ҳамма елкасида юк билан кирди. Ҳеч ким ибодат қилмади, елкасидаги юки билан овора бўлди! – деди ва атрофдагиларнинг «Астағфируллоҳ!», «Ё Худо, Ўзинг асра!», «Бу жиннига жомеда нима бор эди?!» дея ғала-ғовур кўтарганига парво қилмай, одамларни бирма-бир қўли билан кўрсата бошлади:
-Мана, ишонмасангиз ўзингиз қаранг, мана бу одамнинг елкасида бир қари кампир мингашиб ўтирибди...
Мана бу одамнинг елкасида товуқлар бор...
Буниси елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб олган...
Анави одамнинг елкасидаги гўдак тинмай чинқириб йиғлади, у одам гўдакни овутиш билан овора бўлди, ибодат қилмади...
Табиийки, одамлар у кўрсатганларни кўролмадилар, жумладан имом ҳам. Айримлар хахолаб кула бошлашди.
Аммо... йигит қўли билан кўрсатган одамларнинг ранглари қув ўчиб, тиллари лол, ўсал бир алфозга тушдилар. Улардан бири сал ўзига келиб, имомнинг қулоғига нимадир деди. Имом олдинига: «Йўғ-е! Ростданми?!» деди ҳайратланиб ва бироз ўйланиб тургач, секин йигитнинг олдига яқинлашиб, сўради:
-Айт-чи, ўғлим, менинг елкамда ҳам бирор юк борми?
Йигит имомдан кўзларини олиб қочди ва журъатсизгина:
-Албатта... Сиз ҳам ибодат қилмадингиз. Елкангизга семиз бир қўй мингашиб турибди, у билан овора бўлдингиз, - деди. Йигитга диққат билан тикилиб турган имом бу гапдан сўнг қўлларини кўтариб, фарёд урди:
-Ҳайҳот, у тўғри гапиряпти! Тўғри гапиряпти! Ё Аллоҳ! Биз гумроҳларни Ўзинг авф эт!..
Жомеда тўс-тўполон бошланди. Одамлар қўлларини силкитиб, бир-бирларига нималарнидир уқтиришар, кимдир силкиниб, унсиз йиғлар, кимдир бошини чангаллаб ўтирар, имом эса чўккалаб қолган, тинимсиз «Ўзинг кечир! Ўзинг кечир!» дер эди...
Маълум бўлишича, ўша куни имомнинг қурбонликка атаб боқаётган қўйи касалланиб қолган бўлиб, имом жомеда ҳам шунинг ташвиши билан банд бўлган, ҳатто намоз вақтида ҳам «Боргунимча ҳаром ўлиб қолса-чи», деган ташвишли хаёлдан қутулолмаган эди...
«Елкасига қари кампир мингашиб турган» кишининг онаси бетоб эди ва у «Ҳозир камхаржман, онам бандачилик қилиб қолсалар, маросимларини қандай ўтказаман?!» деган ташвишда эди...
«Елкасида товуқ кўтарган» одам товуқ олиш учун бозорга кетаётган бўлиб, йўл-йўлакай ибодат учун жомега кирган, лекин фикри хаёли товуқ бозорида эди...
«Елкасига чиройли бир жувонни ўтқизиб» олган йигит яширин маъшуқасининг висолига шошилар, йўлда учраб қолган амакисининг қистови билангина жомега кирган эди...

Чин намоз
Халифа Ҳорун ар Рашид Рамазон кунларининг бирида масжидга кетаётган Баҳлул Девонага деди:
– Эй Баҳлул! Шом намозидан сўнг масжидда намозни адо этган барчани ифторликка олиб кел.
Шом кириб намоз ўқилди, намоздан сўнг Баҳлул Девона беш-олти киши билан бирга кириб келди.
Бундан ҳайратда тушган Ҳорун ар Рашид:
– Баҳлул бу нима қилганинг? Ахир, мен сенга масжидга келган барчани олиб кел дегандим. Атиги беш-олти кишини етаклаб келдингми? – деб сўради.
Баҳлул Девона эса шундай жавоб берди:
– Йўқ, сиз менга масжидга келганларни эмас, намозни адо этганларни олиб кел, дедингиз. Намоздан сўнг масжид эшигида турдим, чиқиб келаётган ҳар бир кишидан намозда қайси суралар ўқилганини сўрадим. Бу саволимга фақат мана шу мен билан келганларгина жавоб бера олишди. Масжидга келганлар кўп эди, аммо намозга келганлар фақат шулар экан.
Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

«Абул Ос мен билан гаплашганда тўғри сўзлади ва ваъда берганида менга ваъдасининг устида турди»(Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васаллам)/
Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва:
“Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар.
Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди.
Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда).
Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо унга:
“Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабнинг ёнидан кетди.(Эҳтиром)
Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди.
Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди.
Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми?" (Аниқ сўзлашув)
Зайнаб розияллоҳу анҳо:
“Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“.
Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади.

Абул Ос ўзини куфрида давом этди.
Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат)
Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат)
Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди.
Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид)
Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди.
Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди.
Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди?“, деди.
Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди.
Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди.
Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди.
Уни қайнотаси асирга олдилар.
Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик)
Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар.
“Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо)
Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат).
Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси)
Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. (Қўшиннинг одоби)
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва: “Зайнабга айт, Хадичанинг туморига бепарволик қилмасин. (Кофир бўлишига қарамай ахлоқига ишонч билдириш)
Сўнг унга:
“Эй Абул Ос агар сени асир қилганида нима қилардинг“, деди. Сўнг ўзини четга олди ва: “Эй Абул Ос Аллоҳ таоло менга мўмин билан кофирнинг орасини ажратишни буюрди. Менга қизимни қайтариб берасанми?“, дедилар.
У: “Ҳа“, деди. (Эркаклик)