Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​РЎЗАДОР УЧУН ЖОИЗ БЎЛГАН ИШЛАР

♻️1. Мисвок тутиш.
Кўпчилик уламолар уни рўзада ҳам жоиз, деб айтишган. Фақат айрим олимлар уни тушдан кейин — ифторга яқин ишлатишни макруҳ санашган. Лекин улар ҳам мисвок рўзани бузувчи нарса деб эмас, балки: «Рўзадорнинг оғзидан келадиган эса Аллоҳ наздида мушкдан кўра, хушбўйроқдир», деган ҳадисга биноан макруҳ кўришган. Аммо тиш ювиш пасталарини рўза пайтида ишлатмаслик дурустдир. Чунки унинг таъми ўткир бўлиб, ичга сизиб кириши мумкин.

♻️2. Иссиқ тафтини олиш учун сув билан салқинланиш, яъни чўмилиш. Бунда устидан сув қуйиб ювинишнинг рўзага халали йўқ. Аммо сувнинг ичига тушиб чўмилишдан бир оз эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки қулоқ бурун ё орқа тешикдан меъдага сув етиш эҳтимоли бор.

♻️3. Тонгга қадар еб-ичиш ва аёлига қовушиш.

♻️4. Эҳтиёж юзасидан сафар қилиш,
ҳатто оғиз очишга тўғри келишини билса ҳам, жоиз. Фақат рўзадан кутиш мақсадида сафар қилмаса бас.

♻️5. Ичга кирмайдиган ҳалол дорилар билан даволаниш.

♻️6. Гўдакка оғизда таом чайнаб бериш. Бунда рўзадор ўзининг ичига бирор нарса кетиб қолишига йўл қўймаслиги керак.

♻️7. Атир ва бошқа бўйлардан фойдаланиш.

♻️8. Аёллар кўзга сурма, қўлга хина қўйишлари.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон хатми.
1-кун

Аъзамжон қори
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Қачонки Рамазоннинг илк кечаси бошланса, шайтонлар ва жинларнинг энг ашаддийлари кишанланади, Дўзах дарвозалари қулфланади ва улардан биронтаси (ой охирига қадар) очилмайди, Жаннат дарвозалари очилиб, улардан биронтаси (ой охирига қадар) ёпилмайди. Ва бир нидо қилгучи (фаришта): – Эй, яхшилик талабгори, илдам бўл! Эй, ёмонлик талабгори, ортга қайт! – деб нидо қилади. Шунингдек, Дўзахдан Аллоҳ озод этгучи бандалар ҳам бўлади. Шуларнинг бари ҳар тунда (яна такрор) бўлади”.

Термизий ва Ибн Можа ривояти.
Forwarded from Javhari fard
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон рўзаси муҳаббат изҳорига ўхшайди

Рамазон кундалиги

Муқаддима

✍️Матн: Акром МАЛИК
🎙Овоз: Абдул Карим МИРЗАЕВ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон фазилати ва рўзанинг хосияти ҳақида

Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон шукуҳи

"Пискент" жоме масжиди

2021 йил, 13 апрел

Таровеҳ намози олдидан.
КУНДОШГА ҲАСАД

Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.

У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.
Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:
- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман. Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.

Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.

Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.

Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.
Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.

Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.

Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.

Даҳшатга тушдим.

Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.
Лекин...
Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди.

©Умму Абдуллоҳ таржимаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон хатми.

2-кун. Таровеҳ.

Аъзамжон қори қироати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар рўза тутмайди?

Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

АҚИДАТУТ ТАҲОВИЯ 1-қисм

Ушбу
рисола миллат фуқаҳолари бўлмиш имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (Аллоҳ улардан рози бўлсин) мазҳаби асосидаги, ушбу уламоларнинг дин усулларида эътиқод қилган ва унинг ила оламларнинг Роббига итоат қиладиган аҳли сунна ва жамоа ақидасининг зикри баёнидир.

БАТАФСИЛ
Мусулмонлар орасидаги оилавий бахт сирларининг энг катталаридан бири бу Аллоҳ эр-хотин орасида эканлигидир.

Аллоҳ уларнинг орасида эканининг маъноси шуки, ҳар бири шеригига зулм қилиш борасида Аллоҳдан қўрқади ва ҳар бири шеригини икром қилиш ила Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлади.

Демак, эр-хотиннинг ҳар иккаласи ҳам умр йўлдошига зулм қилиш борасида Аллоҳдан қўрқса, ҳар иккаласи ҳам умр йўлдошини икром қилиш билан Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлса, бу турмуш бахтли ва бардавом турмуш бўлади.

Зеро Аллоҳ таоло айтади:
“Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйганидир”
(Рум сураси, 21-оят).

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ
«(ОХИРАТДА) СИЗНИ ҚАЕРДАН ТОПАМАН?»

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёмат куни мени шафоат қилишларини сўрадим. Ул зот: »Ин ша Аллоҳ, шафоат қиламан«, дедилар. »Мен сизни қаердан топаман?« деб сўрадим. »Мени излайдиган энг биринчи жойинг Сирот кўприги устида бўлади«, дедилар. »Агар Сиротда сиз билан учраша олмасамчи?« дедим. »Унда Мезоннинг олдидан излагин«, дедилар. »Агар у ерда ҳам сизга йўлиқмасамчи?« дедим. »У ҳолда мени Ҳавзи кавсар олдидан қидир. Мен бу учта макондан ўтиб кетмайман« (яъни »Ким мени изласа, албатта шу уч макондан бирида топади«), дедилар».
Имом Термизий ривояти.

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам - икки олам сарвари» китобидан.

Аллоҳ таоло бизларни охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни биздан мамнун бўлган ҳолатларида учратувчи бандалардан қилсин!
Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
#ДИҚҚАТ #РЕПОСТ

Нурматова Дилнура Хуснуддин кизи 2005 й.т. Пискент тумани Саитобод м.ф.й. А.Термизий кучаси 58-уй 22 мактаб 8 синф укувчиси 13-апрел куни йўқолган.

❗️Кўрганлар бўлса хабар беринг илтимос

☎️
+998931358606

☝️Савоб йўлида тезроқ топилиши учун телеграмм канал ва гуруҳларга тарқатинг!


"PISKENT".  👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
РАМАЗОН КУНИ

Кекса чўпон сурувини ўтлатиш учун яйловга чиққанда тепаликда жойлашган олма дарахтининг остида ўтириб хордиқ чиқарар, сўнг агар мева пишадиган мавсум бўлса унга қараб:
- Қани дарахтжон, энди қариянинг улушини берақол, - дерди ва сара
олмалардан бири чолнинг қўлига келиб тушарди. Кекса чол садаф қўндоқли паккисини ёнидан чиқариб уни тилимлаб тановул қилганидан сўнг Қуръони каримни ўқишни бошларди.
Чўпон бу дарахтни йигирма йил аввал эккан вақти унга меҳр берган, таҳоратидан сув орттириб уни суғорганди. Олма дарахтининг илдизи манашу сувлардан куч олиб тез орада мева бера бошлаганди. У пайтлар ҳам чўпон забардаст, ҳам дарахтнинг бўйи паст бўлгани учун бўй чўзиб бемалол яхши пишган олмалардан ўзи узиб оларди.
Бироқ, орадан ўтган шунча йиллар унинг белини букиб, бўйини пастлатган, дарахт эса чинордек кўкка юксалганди. Аммо, нима бўлганда ҳам дарахт шу чолнинг эккан дарахти бўлиб қолаверарди. Уни ўз фарзандидек суйиб сийпаларкан:
- Қани дарахтжон, бугунги қисматимни берақол, - дерди ва бу неча
йиллардан бери давом этиб келар, дарахт пишган ва энг сара олмаларини беминнат узатишда давом этарди.
Қишлоқ аҳолиси бу воқеани узоқ-узоқлардан кузатар ва ўзаро бу ҳақда гаплашар, ҳамда бу кекса чўпоннинг валий зот экани ҳақида гаплар юрарди.
Чол бир куни дарахт остига келиб яна ҳар кунгидек улушини сўради. Дарахтнинг меваси ғуж бўлишига қарамай негадир бирорта ҳам олма бермади. Сўнг чол яна сўради, лекин кутган нарсаси тушмади. Кўзёшлари соқоллари орасидан сизиб тушаркан, юраги тўлиб кетган бечора чол дарахтдан нари кетиб ўзини қўйларининг орасига отди, илк марта дарахти унинг истагини рад этаёганди.
Чолнинг бели ҳар доимгидан кўра кўпроқ букилган, оёқлари мадорсизликдан юра олмайдиган ҳолга келганди. Чол қўйларини секин-аста тўплаб қишлоқ томон йўл олган вақтда пастда жойлашган масжиднинг бугун ўзгача нур таратаётган минораларидан келган азон овозини эшитиб бирдан сесканиб кетди. Гўё янгитдан дунёга келгандек эди. Бир нарса ёдига тушди. Болалардек севиниб дарахтининг ёнига югурди ва унга меҳр билан яқинлашаркан:
- Ўзимнинг дарахтжоним, - деди кўзи ёшланиб, - менинг гўзал
дарахтим, мушк хидлигим. Шуни эсидан чиқарган қарияга нега вақтлироқ айта қолмадинг Рамазон рўзаси бошланганини!

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси
👍1
Таровеҳ намозидан лавҳа.

Хатми Қуръон.
ҲAЛОЛЛИК СAОДAТ МAНБAИ

Инсон ризқ топиш учун киришар экан, у икки йўлни кўради, улар ҳаром ва ҳалолдир. Aллоҳни яхши танимаган баъзи инсонлар учун ҳалол йўқ машаққатли, унинг устига у йўл орқали тезда бойиб кетишни иложи йўқдек, аксинча ҳаром йўл жуда ҳам осон ва озгина фурсат ичида бой бўлиб кетадигандек кўринади ва шу йўлга кирадилар.

Aллоҳни таниган, Унинг қайтариқ ва буйруқларини билган инсонлар бўлса ҳаром йўлни осон эмаслигини, бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам бу ишларидан сўралишларини, ҳаром орқали келган нарсада барака бўлмаслиги, аксинча ҳаром орқали келган нарса оила аъзоларига юқмай, бу дунёдаги жазоси яқинларига мусибат етиши мумкинлиги ва энг катта мусибат Aллоҳ уларнинг дуоларини ижобат қилмаслигини билишади, шунинг учун ҳам у йўлга киришмайди. Ҳалол топгани эса оз бўлишига қарамай баракали бўлишини, шу ҳалол орқали топаётгани учун савоб олишини, ҳалол ризқ талабида юриб толиқиб ухлагани учун Aллоҳ уни гуноҳларини мағфират қилишини билишади, шунинг учун ҳам ҳалол йўлдан юришади.

Aллоҳ таоло биз инсониятга буюрадики: «Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар.» (Бақара сураси 168-оят) Инсон ейдиган нарсаси ҳалол бўлган тақдирда ҳам, уни олган пули ҳаромдан келган бўлса у нарса ҳаром бўлади. +аром бщлса инсонни саодатманд қилмайди.
Пайғабмаримиз ҳадисларида айтадиларки: «Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасадга олов ҳақлидир.»
Энди бир ўйлаб кўрайлига, ҳаром нарса орқали саодатга эриша олмас эканмиз, албатта, ҳалолга интилишимиз керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки ҳалол касбидан ихлос билан хурмо қийматича садақа қилса, Аллоҳ таоло уни рози бўлиб қабул қилади. Аллоҳ фақатгина ҳалолни қабул қилур. Сўнг уни соҳиби учун худди бирингиз тойчоқни ўстиргани каби ўстиради, ҳаттоки у тоғ каби бўлади.» дедилар.

Салафи солиҳлар даврида ҳалол меҳнати, ҳаром ва шубҳали нарсалардан узоқ бўлиши билан ўрнак бўла оладиган инсонлар жуда кўп бўлган. Иншааллоҳ бу ҳақида бир китобда келтирилган воқеа билан бўлишамиз:
​Бу ҳикоят Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг "Саҳифалар" китобида келтирилган. Унга кўра Қози Aбу Бакр Муҳаммад ибн ибн Aбдулбоқий Бағдодий Aнсорий Баззоз айтади:

«Макка шаҳри яқинида яшар эдим. Бир куни қаттиқ оч қолдим. Очликни кетказишга бирор чора топа олмадим. Шунда тўсатдан оғзи ипак ип билан боғланган, ўзи ҳам ипакдан бўлган ҳамён топиб олдим. Уйга олиб бориб, боғичини ечсам, ичида дурдан бўлган маржон бор экан, бунақасини илгари ҳеч ҳам кўрмаганман. Уйдан чиқсам, бир қария қўлида беш юз динор солинган халтачани ушлаб олиб, «Кимда ким менга дур солинган халтачамни топиб берса, мана шуни унга бераман!» - деб жар соларди. Ичимда: «Ўзим муҳтожман, қорним оч. Ҳозир унга ҳамённи қайтариб бераман-да, тиллаларни олиб ишлатаман», деб ўйлаб, қарияга: «Мен билан юринг», дедим. Уни уйимга олиб келиб, ундан ҳамён, унинг кокили, дурларнинг кокили, дурларнинг белгилари ва адади, боғичининг қандайлиги ҳакида сўрадим. Ҳаммасини тўғри айтиб берган эди, ҳамённи олиб чиқиб, унга бердим. У менга беш юз динорни узатди, лекин мен қабул қилмадим, «Мен буларни бусиз ҳам қайтариб беришим керак эди. Бунинг учун мукофот олмайман», дедим. У: «Йўқ, сен буларни олишинг керак», деб қатъий туриб олди. Мен барибир уларни қабул қилмадим. Кейин у кетди».
Кейин яна ўзим билан ўзим бўлиб қолдим, Макка шаҳридан чиқдим. Денгизга бориб, кемага миндим. Йўлда кема ҳалокатга учради, одамлар ҳам, уларнинг моллари ҳам чўкиб кетди. Биргина мен кеманинг бир бўлагига осилиб, омон қолдим. Бир муддат денгизда қолиб кетдим, қаерга кетаётганимни билмасдим. Кейин одам яшайдиган бир оролга етиб олдим. Бир масжидга бориб жойлашдим. Орол аҳли менинг Қуръон ўқиётганимни эшитиб қолишди. Кейин барчаси келиб, «Бизга ҳам Қуръон ўргатинг», дейишди. Мен бу қавмдан кўп молу-давлат орттирдим.
Бир куни ўша масжидда Мучафнинг варақларини кўриб қолиб, уларни ўқий бошладим. Улар менга: «Ёзишни яхши биласизми?» деб қолишди. «Ҳа», деб жавоб бердим. Улар: «Бизга ёзишни ҳам ўргатинг», дейишди ва олдимга ёш болаларини олиб келишди. Уларга ёзишни ўргатдим. Шундан кейин мол-давлатим янада кўпайди.
Бир куни улар менга: «Бизда бир бадавлат етим қиз бор. Уни сенга никоҳлаб бермоқчимиз», дейишди. Мен рози бўлмадим. Бироқ улар уйланасан деб туриб олишди. Мен ноилож уларнинг таклифига рози бўлдим. Тўй ўтгач, мени у қизнинг олдига олиб киришди. Унга қараб, не кўз билан кўрайки, айнан мен топиб олиб, эгасига қайтариб берган ўша маржон унинг бўйнида турарди! Мен қиз қолиб, маржонга бир муддат тикилиб қолдим. Одамлар: «Эй шайх! Қизга қараш ўрнига унинг маржонига тикилиб, унинг кўнглини синдираяпсан-ку!» дейишди. Шунда уларга бошимдан ўтган ана шу маржон воқеасини айтиб бердим. Улар Aллоҳнинг ҳикматига лол қолиб, баланд овозда такбиру таҳлил айтиб юборишди. Бу гап бутун орол ахлига етиб борди. Улардан: «Сизларга нима бўлди?» деб сўрадим. Улар: «Маржонларнинг эгаси бу етимнинг отаси эди. У «Бу дунёда маржонни ўзимга қайтариб берган кишидек мусулмонни кўрмадим», дер ва доимо: «Aллоҳим! Мен билан ўша инсонни бир орага жамлагинки, унга қизимни никоҳлаб берай», деб дуо қилар эди. Мана бугун ўша дуо ижобат бўлиб турибди», дейишди. Мен бу аёлимдан икки фарзанд кўрдим. Сўнгра у вафот этиб, маржон мен ва икки боламга қолди. Кейинчалик болаларим ҳам вафот этгач маржон ўзимга қолди. Уни юз минг динорга сотдим. Ҳозир сизлар кўраётган бу мол-мулк ана ўша маржондан қолган нарсалардир».

Абдул Ҳамид Маликов,
Пискент тумани бош имом хатиби
Боязид Бастомий ёмғирли ҳавода жума намозига бориш учун уйидан чиқди. Шаррос қуяётган ёмғирдан тупроқ йўл лой бўлиб кетган эди. Бир уйнинг девори остида паналаб, ёмғир пасайишини кута бошлади. Сўнг лойли пойабзалини деворга суртиб тозалади. Ёмғир секинлашгач, масжид сари юрди. Кетаётиб, бировнинг деворини кир қилгани хаёлига келди-да, юришдан таққа тўхтади. “Ҳовли эгасидан узр, рози-ризолик сўрамай туриб, қандай қилиб жума намозини ўқийсан? Бировнинг деворини лойга белаб, Аллоҳнинг ҳузурида қандай турасан?!” – дея ўз-ўзини сўроқ қиларкан, ортига қайтди ва эшикни қоқди. Уни қаршилаган мажусий:

– Келинг, хизмат? – деди.

– Сиздан узр сўрашга келдим...

– Мен сизни танимайман, нима учун узр сўрайсиз? – деди уй эгаси.

– Ҳозиргина лойга беланган оёқ кийимимни деворингизга суртиб, тозалаган эдим. Аслида, бу жудаям нотўғри иш. Девор кир бўлди. Ёмғирнинг шиддатидан нима қилаётганимни билмай қолибман...

Ҳайратга тушган мажусий:

– Ҳечқиси йўқ. Шундоқ ҳам деворларимиз лой ичида қолган. Оёғингиздан теккан озгина лой унга ҳеч қандай зарар бермайди, – деди.

Боязид Бастомий:

Балки, аммо бу ерда қул ҳақи бор. Қилган ҳаракатим учун эгасидан ризолик сўрашим лозим эди. Шунинг учун эшигингизга келдим, – деди.

Мажусий:

– Бу қадар ҳақ-ҳуқуқ ва адолатни сизга ким ўргатган?– дея сўради.

– Динимиз ҳамда Муҳаммад пайғамбаримиз ўргатганлар, – дея жавоб берди Бастомий.

Шунда мажусий:

– Шундай адолатли дин бор экан, у ҳолда биз нега уни қабул қилмайлик? – деганча калима келтириб, мусулмон бўлди.

“Ибрат денгизи” китобидан
Aраб тилидаги энг заиф ҳарф

Бир доктор айтади: "Бир куни шайхлардан бири менга: "Сиз араб тили бўйича докторлик унвонини олганмисиз", деб сўради.
Мен, ҳа, деб жавоб бердим.
Яхши, ундай бўлса бир савол бераман. Aраб тилидаги энг заиф ҳарф қайси, деди.
Тўғриси мен учун кутилмаган савол бўлди. Лекин жавоб бермаслик бефойда эди.

Мен: "Ҳамс ҳарфларидан бири бўлиши мумкин, мисол учун син (ссссс) ёки мад (алиф, вов ва йо) ҳарфларидан бири бўлиши мумкин. Чунки бу ҳарфлар фақат ҳавонинг ўзи билан чиқади", дедим.

У устозлардек кулиб қўйди ва: "Нотўғри, доктор соҳиб", деди.

Мен эса ўқувчидек қизиқиш билан: "Бундай бўлмаса, у қайси ҳарф экан, шайх? Сиздан ўрганиб оламизда", дедим.

У: "Араб тилидаги энг заиф ҳарф бу "фа" ҳарфи деди. Шунинг учун ҳам Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни ота-онамизга оқ бўлишдан қайтаришдан шу ҳарфни ихтиёр қилиб олган:
Aллоҳ таоло айтади: "Уларга «уфф» дема"
(Исро сураси, 23-оят)", деди.

Шундан сўнг манбааларга мурожаат қилдим ва ҳижо (алифбо) ҳарфлари орасида ҳақиқатан кучли ва заифлари борлиги ҳақида маълумотга эга бўлдим. Улар орасида энг кучлиси бу "То" ҳарфи экан. Чунки бу ҳарфда заифлик сифатларидан бирортаси йўқ экан (ҳамс, рахова, лийн ва ҳоказо каби)

Aлифбо ҳарфлари орасида энг заифи ҳақиқатан "фа" ҳарфи экан. Чунки унда қувват сифатларидан бирортаси йўқ экан. (жаҳр, шадда, итбоқ ва ҳоказо каби)

Қуръоннинг мўжизаларидан бири шуки, алифбо ҳарфлари ичида энг заифи ота-онамизга юрагимиз сиқилиб ёки жирканиб "уфф" дейишдан бизни қайтариш учун ишлатилган экан. Aллоҳ азза ва жалла бизни ота-онамизга энг заиф ҳарфни ишлатишимиздан ҳам қайтарди, энди кучли ва қўпол ҳарфларни ишлатиш қандоқ бўларкин?!

Ота-онага оқ бўлиш ботқоғига ботиб қолмаслик учун фарзандларимизни огоҳлантирайлик.

Нега Қуръони карим инсон хулқ-атворининг энг олий намунаси ҳисобланади?

❗️Чунки Қуръон:

✅ Овозимизни тартибга солади - "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19);

✅ Юришимизни тартибга солади - "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма." (Луқмон, 18);

✅ Кўз қарашларимизни тартибга солади - "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма" (Каҳф, 28);

✅ Эшитишимизни тартибга солади - "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12);

✅ Таомимизни тартибга солади - "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31);

✅ Гап-сўзларимизни тартибга солади - "одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83);

✅ Ўтиришларимизни тартибга солади - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12);

✅ Нафсларимизни тартибга солади - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11);

✅ Фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);

✅ Гувоҳликларимизни тартибга солади - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36);

✅ Бизга афв ва кечиришни ўргатади - "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шууро, 40);

❇️Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.

"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" (Раъд, 28)