Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​РЎЗАНИНГ МАКРУҲЛАРИ

Рўзадор учун қуйидаги ишларни қилиш макруҳ:

1. Таҳорат олаётиб, оғиз ва бурунни чайганда, томоқ ва димоғнинг охиригача сув олиш. Пайғамбар алайҳиссалом: «Бурунга сувни чуқур олгин, аммо рўзада ундай қилма», деганлар («Сунан» соҳиблари ривоят қилишган).

2. Ўпмоқ. Бўса шаҳватни қўзғатиб, рўза пайтида қатъиян ман қилинган жимўга олиб келиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, айрим уламолар: «Киши ўзини тутиб тура олишига ишонса, бўса олиши жоиз, ўзига ишонмаса, ҳаромдир», дейишган.

3. Аҳлига шаҳват назари билан боқиш.

4. Жинсий алоқани фикр қилиш.

5. Аҳлига шаҳват билан тегиниш.

6. Сақич ёки шунта ўхшаш нарсаларни чайнаш.

7. Қозонда турган таом мазасини татиб кўриш.
(Аммо баъзилар наздида ошпазлар ўзларини эҳтиёт қилган ҳолда зарурат юзасидан таомнинг тузини татиб кўришлари жоиздир.)

8. Қон чиқариш ёки оқизиш. Бу ерда зулук ёки бошка нарса воситасида кўп миқдорда қон олдириш назарда тутилган. Чунки бу иш инсон танасини заифлаштириб, рўзасини очишга мажбур қилиши мумкин. Баъзи аҳли илмлар қон олдиришни рўзани бузувчи амаллардан санаганлар. Тиббий таҳлил учун қўл учидан кам миқдорда қон олдиришнинг эса зарари йўқ. Чунки унинг танага таъсири сезилмайди.

9. Висол, яъни икки-уч кун ифторсиз рўза тутиш. Пайғамбар алайҳиссалом висол қилишдан қайтарганлар. Айрим уламолар шу ҳадисдан келиб чиқиб, висолни ҳаром ҳам дейишган. Лекин макруҳ деган фикр кучлироқдир. Чунки бу ҳадисдан сўнг саҳобалардан айримпари Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга висол қилишган. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом уларга индамаганлар. Агар у ҳаром бўлганида, уларга сукут қилмасдилар.

Юқорида санаб ўтилган ишларни қилиш гарчи рўзани бузмаса-да, унинг савобини камайтириши мумкин.
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Ramazon asrorlari
🎞
Muqaddima | Ramazonga tayyorgarlik
🎙 Ustoz Muhammadjon
🎬 IRFON TV

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook
​Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича
ҚАРОРИ


Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 000 (уч юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги ЗАКОТ нисоби 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм деб белгиланди.

Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, ФИТР садақасининг миқдори:

-буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;

-арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;

-майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;

-хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бу ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги ФИДЯ миқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.


Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
​РЎЗАНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР

Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:

1. Жинсий алоқа. Бу иш рўзани бузувчи амалларнинг энг улканидир. Рамазонда кундузи қовушиш ҳаромлигини билатуриб, рўзадор экани эсида бўлган ҳолда, ўз ихтиёри билан жинсий алоқа қилган кимса қаттиқ гуноҳкор бўлади. Агар у бу ишини ҳалол санаса, диндан чиқиб, кофир бўлади (Аллоҳ асрасин).

2. Манийни қасддан чиқариш. Аммо маний инсоннинг ихтиёрисиз, масалан, уйқуда чиқса, рўза бузилмайди.

3. Ичга озуқа киритиш. Бу иш икки хил услуб билан бўлади:
а) еб-ичиш. Ким қасддан, рўзалигини билиб туриб еб-ичса, қаттиқ гуноҳкор бўлади;
б) еб-ичиш маъносидаги нарсалар. Масалан, қувват берувчи дори-дармонларни олиш.

4. Қасддан қусиш. Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ким қасддан қайт қилса, қазосини тутиб берсин», деганлар. Аммо қайт қилиш беихтиёр амалга ошса, рўза бузилмайди.

5. Ҳайз қонининг келиши. Аёлларда ҳайз қонининг келиши рўзани бекор қилиб, қазони вожиб қилади.

6. Рўза тутиш ниятидан воз кечиш. Ким рўза ҳолида рўзасини очиб юборишни қалбдан қасд килса, рўзаси бекор бўлади.
​РЎЗА КИМЛАРГА ФАРЗ ЭМАС?

✅Балоғатга етмаган бола ;

✅ақлини йўқотган мажнун;

✅ҳушдан кетган кимса;

✅касалга чалиниб рўза тутолмайдиган киши;

✅ рўза тутишга мадори йўқ кексалар,

✅сафардаги мусофир,

✅ҳайз ёки нифос кўрган аёллар,

✅ҳомиладор, эмизикли жувонлар учун шариатимиз рўза тутмасликка рухсат этади.

⭕️Балоғатга етмаган бола, ақл-ҳушини йўқотган киши
ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар:

⭕️ «Уч тоифа инсондан қалам кўтарилган: ақлини йўқотган кимса, то ақли жойига келгунича, уйқуда ётган инсон, то уйғонгунича, ёш бола, то балоғат ёшига етгунича гуноҳ-савобдан фориғдир» (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

⭕️Касалга чалинган киши эса, ҳолатига қарайди. Агар рўза тутса, дарди янада кучаядиган ёки тузалиши орқага суриладиган бўлса, рўза тутмайди. Қолиб кетган кунларнинг рўзасини тузалганидан кейин тутиб беради.

⭕️Агар бемор рўза тутса, қийналиб қолмайдиган, рўза сабабли дарди зўрайиб кетмайдиган бўлса, рўзасини тутаверади. Аммо тузалиши умид этилмайдиган дардга чалинган бўлса, рамазоннинг зўр бир куни учун фидя беради.

⭕️Кексалар рўза тутишга қийналсалар, Рамазоннинг ҳар бир куни учун бир мискиннинг қорни тўядиган даражада фидя берадилар. Шунда улар рўза тутганлик савобини оладилар.

⭕️Мусофир одам рўза тутиш ёки тутмасликда ихтиёрлидир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом сафарда рўза тутган саҳобаларга ҳам, тутмаганларга ҳам индамаганлар. Мусофир учун қайси бири енгил бўлса, ўшани қилиши афзал. Агар тутма-са, қазосини кейин, муҳим бўлганда тутиб беради.

⭕️Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга келсак, унинг рўза тутиши ҳаром саналади. Ким ҳайз ва нифос пайтида ҳукмини билатуриб, рўза тутса, рўзаси ботил, ўзи эса гуноҳкор бўлади.
Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза туфайли ўзига, ҳомиласига ёки чақалоғига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмайди. Бу узрлардан қачон ҳоли бўлиб, рўза тутиш имкониятига эга бўлса, ўшанда рўзанинг қазоларини тутиб беради. Агар кейин ҳам тутишга қодир бўлмаса, унда ҳар кунлик рўзаси учун фидя беради. Фидя деганда бир мискиннинг қорнини тўйғазадиган миқдордаги таом ёки унинг қиймати тушунилади.

⭕️Қазо рўзаларини кетма-кет тутиш шарт қилинмаган. Узиб-узиб тутса ҳам бўлади. Агар қазолар кейинги рамазон келгунига қадар тутиб олинса, аъло иш бўлади.

⭕️Агар инсон бепарво бўлиб, ҳеч қандай узрсиз қазо рўзаларини кейинги рамазонгача ҳам тутмаган бўлса, баъзи аҳли илмлар сўзи бўйича, ҳам қазоларини тутади, ҳам ўша кунлари учун бир мискинни таомлантиради.
Бугун - 2021 йил, 12 апрел ҳижрий 1442 йилнинг 1-Рамазони бошланади ва илк таровеҳ намози ўқилади.

Аллоҳнинг марҳамати билан бу йил "Пискент" жоме масжидида таровеҳ намозида Қуръони карим хатм қилинмоқда. Хатм учун ҳофизул Қуръон Абдуқодиров Аъзам қори Абдуқаҳҳор ўғли келган.

Роббимиз хатми Қуръонни барчамизга манфаатли қилсин!
​РЎЗАДОР УЧУН ЖОИЗ БЎЛГАН ИШЛАР

♻️1. Мисвок тутиш.
Кўпчилик уламолар уни рўзада ҳам жоиз, деб айтишган. Фақат айрим олимлар уни тушдан кейин — ифторга яқин ишлатишни макруҳ санашган. Лекин улар ҳам мисвок рўзани бузувчи нарса деб эмас, балки: «Рўзадорнинг оғзидан келадиган эса Аллоҳ наздида мушкдан кўра, хушбўйроқдир», деган ҳадисга биноан макруҳ кўришган. Аммо тиш ювиш пасталарини рўза пайтида ишлатмаслик дурустдир. Чунки унинг таъми ўткир бўлиб, ичга сизиб кириши мумкин.

♻️2. Иссиқ тафтини олиш учун сув билан салқинланиш, яъни чўмилиш. Бунда устидан сув қуйиб ювинишнинг рўзага халали йўқ. Аммо сувнинг ичига тушиб чўмилишдан бир оз эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки қулоқ бурун ё орқа тешикдан меъдага сув етиш эҳтимоли бор.

♻️3. Тонгга қадар еб-ичиш ва аёлига қовушиш.

♻️4. Эҳтиёж юзасидан сафар қилиш,
ҳатто оғиз очишга тўғри келишини билса ҳам, жоиз. Фақат рўзадан кутиш мақсадида сафар қилмаса бас.

♻️5. Ичга кирмайдиган ҳалол дорилар билан даволаниш.

♻️6. Гўдакка оғизда таом чайнаб бериш. Бунда рўзадор ўзининг ичига бирор нарса кетиб қолишига йўл қўймаслиги керак.

♻️7. Атир ва бошқа бўйлардан фойдаланиш.

♻️8. Аёллар кўзга сурма, қўлга хина қўйишлари.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон хатми.
1-кун

Аъзамжон қори
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Қачонки Рамазоннинг илк кечаси бошланса, шайтонлар ва жинларнинг энг ашаддийлари кишанланади, Дўзах дарвозалари қулфланади ва улардан биронтаси (ой охирига қадар) очилмайди, Жаннат дарвозалари очилиб, улардан биронтаси (ой охирига қадар) ёпилмайди. Ва бир нидо қилгучи (фаришта): – Эй, яхшилик талабгори, илдам бўл! Эй, ёмонлик талабгори, ортга қайт! – деб нидо қилади. Шунингдек, Дўзахдан Аллоҳ озод этгучи бандалар ҳам бўлади. Шуларнинг бари ҳар тунда (яна такрор) бўлади”.

Термизий ва Ибн Можа ривояти.
Forwarded from Javhari fard
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон рўзаси муҳаббат изҳорига ўхшайди

Рамазон кундалиги

Муқаддима

✍️Матн: Акром МАЛИК
🎙Овоз: Абдул Карим МИРЗАЕВ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон фазилати ва рўзанинг хосияти ҳақида

Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон шукуҳи

"Пискент" жоме масжиди

2021 йил, 13 апрел

Таровеҳ намози олдидан.
КУНДОШГА ҲАСАД

Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.

У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.
Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:
- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман. Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.

Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.

Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.

Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.
Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.

Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.

Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.

Даҳшатга тушдим.

Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.
Лекин...
Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди.

©Умму Абдуллоҳ таржимаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон хатми.

2-кун. Таровеҳ.

Аъзамжон қори қироати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кимлар рўза тутмайди?

Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ақида

АҚИДАТУТ ТАҲОВИЯ 1-қисм

Ушбу
рисола миллат фуқаҳолари бўлмиш имом Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит Куфий, Абу Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний (Аллоҳ улардан рози бўлсин) мазҳаби асосидаги, ушбу уламоларнинг дин усулларида эътиқод қилган ва унинг ила оламларнинг Роббига итоат қиладиган аҳли сунна ва жамоа ақидасининг зикри баёнидир.

БАТАФСИЛ
Мусулмонлар орасидаги оилавий бахт сирларининг энг катталаридан бири бу Аллоҳ эр-хотин орасида эканлигидир.

Аллоҳ уларнинг орасида эканининг маъноси шуки, ҳар бири шеригига зулм қилиш борасида Аллоҳдан қўрқади ва ҳар бири шеригини икром қилиш ила Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлади.

Демак, эр-хотиннинг ҳар иккаласи ҳам умр йўлдошига зулм қилиш борасида Аллоҳдан қўрқса, ҳар иккаласи ҳам умр йўлдошини икром қилиш билан Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўлса, бу турмуш бахтли ва бардавом турмуш бўлади.

Зеро Аллоҳ таоло айтади:
“Ва Унинг оят-белгиларидан сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйганидир”
(Рум сураси, 21-оят).

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ
«(ОХИРАТДА) СИЗНИ ҚАЕРДАН ТОПАМАН?»

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қиёмат куни мени шафоат қилишларини сўрадим. Ул зот: »Ин ша Аллоҳ, шафоат қиламан«, дедилар. »Мен сизни қаердан топаман?« деб сўрадим. »Мени излайдиган энг биринчи жойинг Сирот кўприги устида бўлади«, дедилар. »Агар Сиротда сиз билан учраша олмасамчи?« дедим. »Унда Мезоннинг олдидан излагин«, дедилар. »Агар у ерда ҳам сизга йўлиқмасамчи?« дедим. »У ҳолда мени Ҳавзи кавсар олдидан қидир. Мен бу учта макондан ўтиб кетмайман« (яъни »Ким мени изласа, албатта шу уч макондан бирида топади«), дедилар».
Имом Термизий ривояти.

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам - икки олам сарвари» китобидан.

Аллоҳ таоло бизларни охиратда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни биздан мамнун бўлган ҳолатларида учратувчи бандалардан қилсин!