Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 28-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 7-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2❤2👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#пайпоқ

📹 Пайпоқларга масҳ тортишнинг ҳукми?

🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТУТ ВА ЁНҒОҚ ДАРАХТЛАРИ ТАГИДА ШОМДАН КЕЙИН ЎТИРИШ ВА УХЛАШ

САВОЛ: Шомдан кейин тут ва ёнғоқ дарахтларини тагида ўтириш ва ётиш мумкин эмас, жинлар тегади дейишади. Шу гап тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси ва изни билан бўлади, деб эътиқод қилиши шарт. Жинларнинг борлиги Қуръон ва ҳадисларда зикр қилинган. Улар турли овлоқ жойлар, ташландиқ уйлар ва бошқа жойларни маскан тутиб яшашади. Лекин улар инсонларга ҳар доим ҳам зарар етказа олмайдилар.

Ёнғоқ дарахти остида кўп ўтириш ва ухлашга келсак, у тиббий жиҳатдан зарарли бўлгани учун тавсия қилинмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, ёнғоқ дарахтидан кўп миқдорда эфир ажралиб чиқади. Бу эса, инсон нафас олганида унинг марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Шунга кўра, ёнғоқ ва шу каби дарахтлар остида узоқ муддат бўлишдан қайтариш шаръий эмас, балки тиббий сабабларга кўра айтилган бўлиб, бу ишларни жинларга боғлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👏2
🤲 🌧 ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

💬 Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2👏1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирингиз аксирса “алҳамду лиллаҳ” (Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтсин. Унинг биродари эса, унга “ярҳамукаллоҳ”(Аллоҳ сенга раҳм қилсин), десин. Биродари унга “ярҳамукаллоҳ”, деб айтса, у “яҳдийкумуллоҳу ва юслиҳу балакум (Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ислоҳ қилсин), деб айтсин”, дедилар.

Имом Бухорий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗДА САЛОМ БЕРИШ ЭСДАН ЧИҚСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?

САВОЛ: Баъзи ҳолларда намоздан кейин салом бериш эсдан чиқиб қолади, сўнг ёдга тушади. Мана шундай пайтда нима қилинади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда саломни унутиб, бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) ўтириб қолса-ю, кейин ёдига тушиб қолса, агар намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, унда саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Яъни, тезда саждаи саҳв қилиб, сўнг аттаҳиёт, салавот ва дуоларни ўқиб салом бериб тугатади. Агар намозни бузадиган иш қилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#xabar #Iordaniya #talaba #muloqot
💬 ИОРДАНИЯДАГИ ТАЛАБА ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

🌙 Амман сафари чоғида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания халқаро ислом илмлари университетида таълим олаётган юртимиздан борган талаба ёшлар билан учрашдилар.

💬 Мулоқотда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим йўналишидаги янгиликлар, илм олиш ва инсонларга фойда келтиришнинг савоби ҳамда она Ватанга садоқат ва мазкур олийгоҳни тамомлагандан кейин юрт тараққиёти ва мусулмон уммати саодатига ҳисса қўшиш каби масалаларга алоҳида тўхталдилар.

🏫 Иордания университети раҳбарияти ўзбек талабаларининг одоб-ахлоқи, илм олишга чанқоқлиги, меҳр-муҳаббати, ақл-заковати ва устозларга бўлган эҳтиромини жуда юқори баҳолади.


🤲 Мусофирликда таълим олаётган талабалар Муфтий ҳазратларининг ҳол-аҳвол сўраб келганлари учун миннатдорлик билдириб, “Инсон қадри учун” тамойили амалда бўлган мамлакатимиздаги ислоҳотлар, узоқ юртларда ўқиш ёки ишлаш мақсадида юртган фуқароларимиз доимо эътиборда эканидан мамнунликларини изҳор этдилар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2