Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #Iordaniya
📣 ЎЗБЕКИСТОН ВА ИОРДАНИЯ ФАТВО МАРКАЗЛАРИ
ИЛМИЙ ҲАЙЪАТИ ТУЗИЛДИ


🗓 Шу йил 26 ноябрь куни Амман шаҳрида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот жаноблари билан учрашув ўтказдилар.

🤝 Мулоқот давомида икки идора фатво марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

📘 Хусусан, фатво мутахассисларининг ўзаро тажриба алмашиши, замонавий шаръий масалаларда қўшма фатволар ишлаб чиқиш, фатво бериш методологиясини такомиллаштириш, шунингдек, доимий илмий мулоқот ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш юзасидан келишувларга эришилди.


🕌 Учрашувда Иордания бош муфтийси юртимиздан етишиб чиққан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби улуғ муҳаддис ва мутакаллимларнинг ислом цивилизацияси ривожидаги беқиёс ўрнига алоҳида тўхталиб, Ўзбекистон уламоларининг илмий мероси бутун мусулмон олами учун улкан муҳим манба эканини таъкидлади.

✅ 📑 Музокаралар якунлари бўйича қуйидаги келишувларга эришилди:

⏺
🇺🇿
🤝
🇯🇴 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ва Иордания Фатво маркази ўртасида илмий ҳайъат ташкил этилди. Ушбу ҳайъат замонавий масалалар бўйича фатво тайёрлаш, илмий таҳлиллар ўтказиш ва методологик қўлланмалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

⏺
📜 Ижтимоий-диний муаммолар ҳамда долзарб масалалар юзасидан биргаликда фатво ишлаб чиқади ва жамоатчиликка эълон қилади.

⏺
🌐📚 Икки мамлакат фатво марказларининг илмий ва маърифий фаолиятини ривожлантириш мақсадида фатволар, жума тезислари ва илмий нашрларни ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда уларни кенг оммага етказиш бўйича ҳамкорлик кучайтирилади.

ℹ️ Маълумот учун:
Иордания Фатво маркази 1921 йилда ташкил этилган бўлиб, мусулмон мамлакатлари орасида фатво масалаларини тизимли равишда тартибга солган илк муассаса ҳисобланади. Марказ замонавий ҳаётда юзага келаётган янги шаръий масалалар бўйича фатволар эълон қилади ва фатво бериш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Мўмин ғийбатчи бўлмайди

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #is
🤲
🌧 ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

💬Бу йил куз фасли ёғингарчиликсиз ўтаётгани, яқин кунларда ҳам ёмғир кутилмаётгани эътиборидан республикамизнинг барча масжидларида истисқо намозини ўқиш мақсадга мувофиқ, деб топилди.

🧎‍♂️ Истисқо намозини адо этиш учун катта жамоат бўлиши эътиборидан истисқо намозини жума намози вақтида адо этиш айни муддаодир. Зеро, ривоятларда пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам жума намози вақтида истисқо дуосини ўқиганлари келтирилади.

🌙 Фиқҳий китобларимизда истисқо намозидан олдин унга руҳан тайёргарлик кўрилиши баён этилган. Жумладан, ўтган гуноҳларни ёдга олиб, унга тавба қилиш, истиғфор калимасини кўп айтиш, ўзгаларнинг ҳақини адо этиш, қарзларни узиш, ўзаро аразлашганлар бўлса ўртани ислоҳ қилиб, бир-бирларидан розилик олишлари, моддий имкониятга эга кишилар камбағал ва муҳтожларга садақа ва эҳсон тарқатишлари тавсия этилади.


📢
Демак, эртага ўқиладиган истисқо намози жума намозининг фарзи ва ундан кейинги тўрт ракатли суннатини адо этиб бўлгандан кейин ўқилади. Намоз бошланиши олдидан муаззин жамоатни сафланишга чорлаши билан саф тортилади.

Намозга ният қилишда:

💬
“Икки ракатли истисқо намози ўқишни ният қилдим, ҳозир бўлган имомга иқтидо қилдим”,
дейилади. Истисқо намози икки ракат, худди жума намозидек адо этилади. Намоздан кейин имом қавмга юзланган ҳолда тик туриб қисқача хутба қилади. Хутбадан кейин қиблага юзланиб тик турган ҳолда дуо қилади. Жамоат эса, ўтирган ҳолида имомнинг дуосига “омин” деб туради.


🤲 Имом ҳар гал “Аллоҳумма” деб дуо қилганида, жамоат “Омин”, деб туриши айни муддаодир. Чунки, “омин” калимаси “ижобат қил”, “қабул қил”, “шундай бўлсин”, деган маънони англатади.
💬 Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
Ё РОББИЙ!

Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла!

Ассалому алайкум, яхшилар!

Жума кунингиз муборак бўлсин!!!


https://t.me/diyonatli
❤‍🔥2❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 28-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 7-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 06:00
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:24
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:01
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2❤2👍1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#пайпоқ

📹 Пайпоқларга масҳ тортишнинг ҳукми?

🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТУТ ВА ЁНҒОҚ ДАРАХТЛАРИ ТАГИДА ШОМДАН КЕЙИН ЎТИРИШ ВА УХЛАШ

САВОЛ: Шомдан кейин тут ва ёнғоқ дарахтларини тагида ўтириш ва ётиш мумкин эмас, жинлар тегади дейишади. Шу гап тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси ва изни билан бўлади, деб эътиқод қилиши шарт. Жинларнинг борлиги Қуръон ва ҳадисларда зикр қилинган. Улар турли овлоқ жойлар, ташландиқ уйлар ва бошқа жойларни маскан тутиб яшашади. Лекин улар инсонларга ҳар доим ҳам зарар етказа олмайдилар.

Ёнғоқ дарахти остида кўп ўтириш ва ухлашга келсак, у тиббий жиҳатдан зарарли бўлгани учун тавсия қилинмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, ёнғоқ дарахтидан кўп миқдорда эфир ажралиб чиқади. Бу эса, инсон нафас олганида унинг марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Шунга кўра, ёнғоқ ва шу каби дарахтлар остида узоқ муддат бўлишдан қайтариш шаръий эмас, балки тиббий сабабларга кўра айтилган бўлиб, бу ишларни жинларга боғлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2👏2
🤲 🌧 ИСТИСҚО НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

💬 Батафсил

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2👏1