Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

✅ Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;

✅Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;

✅Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;

✅Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;

✅Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;

✅Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;

✅Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;

✅Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.
👍1
Ўзингизни Рамазонга тайёр эмасдек кўряпсизми?

Жорий ой охирлаб, Рамазон бошланишига икки-уч кун қолди. Баъзилар (балки кўпчилигимиз) ўзини Рамазонга тайёр эмасдек ҳис қилиб қолиши табиий. Рамазон келаётганидан қалб жўшиб, кўтаринки кайфиятга ошно бўлиш ўрнига, унга етарлича тайёр эмаслигимизга урғу бериб, шайтон бизда айбдорлик ҳиссини орттиради, васваса қилади. Кейин эса бу ҳолатдан ҳали Рамазон бошланмай, бизни тушкун кайфиятга туширишда фойдаланади.

Эй, мусулмонлар! Огоҳ бўлинг, тушкунлик шайтоннинг ҳийла-васвасаларидан биридир. Ҳеч қачон маҳзун бўлманг. Ҳеч қачон ўзингизни руҳан тушкунлик гирдобига отманг. Ҳеч қачон таслим бўлманг. Одамлар турли даража-мақомда бўладилар. Биз Рамазонда бошқа ойларга нисбатан кўпроқ яхшилик - ибодат қилар эканмиз, шунинг ўзи катта ютуқ, иймоннинг энг ижобий белгиси ҳисобланади.

Тўғри, биз улкан марраларни кўзлаймиз. Ой давомида Қуръонни бир неча маротаба хатм қилишни, кечалари 2-3 соатдан ибодатда бўлишни, рўзаларни тўла рисоладагидек, бирор нуқсон-камчиликсиз адо этишни хоҳлаймиз, умид қиламиз.

Лекин шунга қарамай, ўзингиз истаган даражага ета олмасангиз, таровеҳ намозларини ҳар куни тўла шавқ билан эмас, бироз қийинчилик билан, чарчоқ сабаб ўзингизни мажбурлагандай адо қилсангиз ҳам, рўзаларингиз қандайдир шукуҳсиздек туюлиб қолса ҳам, барибир, тушкунликка тушманг, қўлдан келганча ҳаракат қилаверинг. Оз-оздан бўлса ҳам, олдинга интилишдан, юқорилашга ҳаракат қилишдан тўхтаманг.

Бу ойда ҳеч бўлмаса Қуръонни бир марта хатм қилишга урининг. Агар бунга ҳам имкон топма олмасангиз, ҳеч йўқ ҳар куни ундан қодир бўлганингизча ўқиб туринг. Кечалари кўп-кўп ибодат қилиш пайидан бўлинг. Буни ҳам уддалай олмасангиз, ақалли бошқа ойларда қилганингизга нисбатан Рамазонда кўпроқ ибодат қилишга ҳаракат қилинг. Гап шундаки, биз қўшимча ҳаракатимиз-ғайратимиз билан Аллоҳ таолога Рамазон ойини қадрлашимизни кўрсатамиз. Ва бунинг қаршилигида, сай-ҳаракатларимизга қараб, ажр-мукофотга эришамиз.

Оз бўлса ҳам, давомли ҳаракат ҳаракат қилмагандан яхшироқ. Унутманг! Аллоҳ учун энг суюкли амал оз бўлса ҳам, бардавом-узлуксиз бўлганидир. Шунинг учун яхшиликдан, ўсишдан тўхтаманг, бу ойда қўшимча амаллар қилишга ҳаракат қилинг ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Унутманг! Сизни кечирадиган-мағфират қиладиган амалларингиз эмас, Аллоҳнинг раҳматидир. Аллоҳнинг раҳмати бутун маҳлуқотни қамраб олади. Имкон борича, кучингиз етганича ҳаракат қилинг, сўнгра Аллоҳдан Ўзининг раҳматига муяссар қилишини сўранг.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида барчамизни раҳматига буркасин.

Yasir Qadhi саҳифасидан таржима.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдурраҳмон қўшнисининг сочини тортиб турган эди. Отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳу буни кўриб ўғлига: «Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади», дедилар.

Яъни сени ғайратлантириб турган томошабинлар тарқалиб кетади. Сен эса қўшнинг билан бирга қоласан.

Ҳа, кўпинча одамларнинг назар солиб тургани кишини ғайратлантириб юборади.

Икки томон ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ҳал бўлиб, босилиб кетадиган масалаларга бошқалар аралашиб, (унга комментлар ёзиб) келишмовчиликни авж олдириб юбориш мусулмоннинг иши эмас. Бундан ташқари шахсийда гаплашиладиган гапларни оммага кўтариб чиқмасдан, шахсийда қолдирган маъқул.

Қудратуллоҳ Сиддиқметов
Forwarded from Javhari fard
​РАМАЗОН РЎЗАСИ МУҲАББАТ ИЗҲОРИГА ЎХШАЙДИ

Рамазон кундалиги

МУҚАДДИМА

Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм.

Аллоҳнинг фазли ва марҳмати билан Рамазон ойи остонасида турибмиз.
Оламлар Роббиси бўлган Карийму Раҳмон Аллоҳ таоло инсониятга ададсиз неъматлар ато этди. Бу неъматларнинг энг афзали Иймон ва Исломдир. Аллоҳ таоло иймон келтириб мўмин бўлган ва Исломга таслимият келтирган муслимларга барчадан кўра зиёда неъматлар берди. Ислом аҳлининг насибаси бўлган ризқлар бошқаларда мавжуд эмас. Шундай неъматлар борки, уларни чинакам мўмин ва муслим бўлмаган инсон зинҳор ҳис эта олмайди. Уларнинг кўпи кўзга кўринмайди, сўзлар билан ифодаланмайди. Бироқ кўзга кўриниб, шакл ўлароқ қаршимиздан қад ростлайдиган ризқлардан бири – Аллоҳга ибодат қилмоқдир. Ибодатлар орасида энг гўзали, энг мўътабари, мўминни шарафини юксалтирадигани Рамазон ойининг Рўзасидир, албатта.

Рамазон рўзаси муҳаббат изҳорига ўхшайди. У сўзга ёки жисмоний амалга эврилмайди. Шунчаки, Севгили учун емоқдан, ичмоқдан, жисмнинг лаззатларидан тийиласан, вассалом. Аввалбошда бу тийилиш фақатгина Оламлар Роббиси учун махсус эканлигини ният қиласан.

Аллоҳ бирор амални мақбул деб билиши унинг ҳажми ёки миқдорига боғлиқ эмас. Аллоҳ инсон ақлини лол қолдирадиган ва абадул абад бу адашувчан онгни тангликка соладиган коинотни беҳад осонлик билан яратган. Чегараси билинмайдиган самони бунёд этмоқ учун Аллоҳнинг биргина “Бўл!” калимаси кифоя. Коинот нақадар кенг ва ҳадсиз бўлмасин, Оламлар Роббиси уни зарранинг ичига киритиб қўйишга ҳам қодир.

Инсон ўзининг заиф амали ва шамдек пирпираб турган кўнгли билан Аллоҳга юзланар экан, унинг борлиги Аллоҳ учун аҳамиятлими? Йўқ, Аллоҳ учун инсон аҳамиятли бўлмас эди, агар Аллоҳ унга марҳмат қилмаганида.

Аллоҳ инсонни мукаррам қилди, уни Ўз Сўзига лойиқ кўрди ва Одам боласига кўп имкониятлар берди. Айни имкониятлардан бири – Рамазон ойида емоқ-ичмоқ ва бошқа ишлардан тийилган ҳолда бу амални Аллоҳга холис бағишламоқдир. Рамазоннинг рўзаси – мўминлар учун шундай имкониятки, уни ҳеч бир макон ва замонда қайтиб қўлга киритиб бўлмайди.

Рамазон фазилатли ва барокатли ой. Унда қилинган амалларнинг савоби кўпроқ. Унуми сероб. Бу ойда намоз ўқимоқ, эҳсонлар қилмоқ, илм олмоқнинг таърифга сиғмайдиган жиҳатлари мавжуд.
Рамазоннинг оқшомлари тонгдан ёқимли, тунлари кундуздан ёруғ, тонглари эса нурлар порлайдиган булоқ, кундузлари зикру илтижолар қалбни забт этадиган вақт йўлакларидир.
Рамазон ҳаммамизни Роббимиз қаршисига тизиб қўяди.

Рамазон кирланган қалбларни ювади, қақраган кўзларга ёш олиб келади. Ғийбатга ўч тилларни кишанлайди, лағв тинглайдиган қулоқларни тозалайди. Агар бу амаллар Сизда кўринмаса, Сиз Роббимизнинг энг улкан эҳсонидан маҳрум қолибсиз. Фақирларга ёзилган марҳамат дастурхони қошидан оч қайтибсиз. Ҳаёт суви қайнаётган булоқни чанқоқ ҳолда тарк этибсиз.

Рамазон келмоқда.
Унинг шукуҳини туйинг.
Ғийбатни бас қилинг. Чақимчилик қилманг. Ёлғон сўйламанг. Зулм кўрсатманг. Ошқозонни овқатга тўлдирманг. Мақтанишдан воз кечинг. Бозорларга югуриб қаҳатчиликни кутаётган инсон сингари озиқ-овқатлар билан уйинизни тўлдирманг.

Тунларингизни Қуръон билан ёритинг. Тонгларингизни истиғфор билан нурлантиринг. Кундузлари қайлула билан тунги ибодатлар учун куч тўпланг.

Рамазон – Аллоҳга яқин бўлишнинг энг гўзал имкони. Биз Рамазонни Аллоҳ унга фазл бергани учун севдик.

Ассаламу алайка, йа шаҳри Рамазон! Хуш келдинг!

2021 йил, 11 апрел


Акром Малик

Бизнинг Расмий Саҳифалар:
Hayrat ul-Abror | Lison ut-tayr | Youtube
Forwarded from Fitrat.uz
Тошкент вилоятида Рамазони шариф ойига тайёргарлик бошланди...

Бугун, 11 апрел куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Рамазони шариф ойига тайёргарлик муносабати билан Пискент туманидаги "Пискент" жоме масжидига ташриф буюриб, тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишдилар.

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​РЎЗА АРКОНЛАРИ

Рўзанинг саҳиҳ бўлиш шарти унинг икки рукнига боғлиқ.

Улар: ният – қалбда Аллоҳга бўйсуниш ва Унга яқинлашиш мақсади билан рўза тутишга азму қарор қилиш, субҳ-тонг киргандан то қуёш ботгунча еб-ичиш ва жинсий алоқадан тийилиш.

РЎЗАНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Саҳарлик қилиш.
Ундан мурод саҳар пайти туриб, кундузи рўза тутиш ниятида еб-ичишдир. Ибн Мунзир саҳарлик қилиш суннат эканига олимлар иттифоқ қилишганини айтганлар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳарлик қилмасдан рўза тутганликлари унинг вожиблигини билдирмайди. Саҳарлик қилиш билан мўминлар аҳли китоблардан фарқланиб турадилар. Саҳарликнинг энг ками бирон нарса еб олишдир. Бир қултум сув ичиб олинса ҳам, саҳарлик қилган ҳисобланади. «Саҳарлик қилингиз, саҳарликда барака бордир», деганлар Набий алайҳиссалом (Муттафақун алайҳ).

2. Саҳарликни тонгга яқин қилиш. Зайд ибн Собит айтадилар: «Расулуллоҳ билан бирга саҳарлик қилдик. Сўнг у зот намозга турдилар. Мен: «Саҳарлик билан азон орасида қанча вақт бор?» деб сўрадим. «Эллик оят миқдорича», дедилар (Муслим ривояти).
Саҳарлик қанчалик тонгга яқин қилинса, шунчалик афзал бўлади. Фақат тонг кириб қолгунга қадар кечикгирмаслик керак. Кечроқ саҳарлик қилган киши кўпроқ ажр олади, кундузи ҳам тўқроқ юради. Еб-ичиб ўтирган киши тонг кириб қолганини сезса, еб-ичишни тўхтатади ва рўзасини тутаверади. Вақт жуда кам қолганини билатуриб, ўзини ғафлатга солиб, еб-ичиб ўтириш узр бўлмай қолиши мумкин. Шунингдек, эҳтиёт юзасидан деб субҳи содиқдан анча илгари, масалан, бир соат олдин оғиз ёпиб олиш ҳам суннатга хилофдир.

3. Ифторни эртароқ қилиш. Қуёш ботгани аниқ бўлганидан кейин дарҳол оғиз очиш лозим. Пайғамбар алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:
«Одамлар ифторни эртароқ қилар эканлар, мудом яхшилик устида бўладилар» (Муттафақун алайҳ). Анас (р.а.) айтадилар: «Пайғамбар алайҳиссалом сув билан бўлса ҳам, оғиз очмагунларича шом намозини ўқимас эдилар» (Термизий ривояти).

4. Ифтор маҳали дуо қилиш. Пайғамбар алайҳиссалом оғиз очганда қуйидагича дуо қилар эдилар: «Чанқоқ қонди, томирлар ҳўлланди ва ажр собит бўлди, иншааллоқ» (Имом Бухорий ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу эса шундай дердилар: «Эй Аллоҳим, мен Сендан ҳамма нарсадан кенг бўлган раҳматинг билан сурайманки, гуноҳларимни кечир» (Ибн Можа ривояти).
​РЎЗАНИНГ МАКРУҲЛАРИ

Рўзадор учун қуйидаги ишларни қилиш макруҳ:

1. Таҳорат олаётиб, оғиз ва бурунни чайганда, томоқ ва димоғнинг охиригача сув олиш. Пайғамбар алайҳиссалом: «Бурунга сувни чуқур олгин, аммо рўзада ундай қилма», деганлар («Сунан» соҳиблари ривоят қилишган).

2. Ўпмоқ. Бўса шаҳватни қўзғатиб, рўза пайтида қатъиян ман қилинган жимўга олиб келиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, айрим уламолар: «Киши ўзини тутиб тура олишига ишонса, бўса олиши жоиз, ўзига ишонмаса, ҳаромдир», дейишган.

3. Аҳлига шаҳват назари билан боқиш.

4. Жинсий алоқани фикр қилиш.

5. Аҳлига шаҳват билан тегиниш.

6. Сақич ёки шунта ўхшаш нарсаларни чайнаш.

7. Қозонда турган таом мазасини татиб кўриш.
(Аммо баъзилар наздида ошпазлар ўзларини эҳтиёт қилган ҳолда зарурат юзасидан таомнинг тузини татиб кўришлари жоиздир.)

8. Қон чиқариш ёки оқизиш. Бу ерда зулук ёки бошка нарса воситасида кўп миқдорда қон олдириш назарда тутилган. Чунки бу иш инсон танасини заифлаштириб, рўзасини очишга мажбур қилиши мумкин. Баъзи аҳли илмлар қон олдиришни рўзани бузувчи амаллардан санаганлар. Тиббий таҳлил учун қўл учидан кам миқдорда қон олдиришнинг эса зарари йўқ. Чунки унинг танага таъсири сезилмайди.

9. Висол, яъни икки-уч кун ифторсиз рўза тутиш. Пайғамбар алайҳиссалом висол қилишдан қайтарганлар. Айрим уламолар шу ҳадисдан келиб чиқиб, висолни ҳаром ҳам дейишган. Лекин макруҳ деган фикр кучлироқдир. Чунки бу ҳадисдан сўнг саҳобалардан айримпари Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга висол қилишган. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом уларга индамаганлар. Агар у ҳаром бўлганида, уларга сукут қилмасдилар.

Юқорида санаб ўтилган ишларни қилиш гарчи рўзани бузмаса-да, унинг савобини камайтириши мумкин.
Forwarded from IRFONTV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Ramazon asrorlari
🎞
Muqaddima | Ramazonga tayyorgarlik
🎙 Ustoz Muhammadjon
🎬 IRFON TV

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram | Youtube | Instagram | Facebook
​Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича
ҚАРОРИ


Закотнинг тиллодан нисоби 85 грамм бўлиб, бугунги кунда 1 грамм тиллонинг ўртача нархи 320 000 (уч юз йигирма минг) сўм экани эътиборидан, бу йилги ЗАКОТ нисоби 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм деб белгиланди.

Шунга кўра, зарур эҳтиёждан ташқари бир йил давомида 27 200 000 (йигирма етти миллион икки юз минг) сўм ва ундан ортиқ маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40)ни ҳисоблаб, уни закот ниятида камбағал ва фақирларга беради.
Фитр садақасининг миқдори буғдойдан ярим соъ (2 кг.), арпадан бир соъ (4 кг.), майиздан ярим соъ (2 кг.) ва хурмодан бир соъ (4 кг.)дир.
Бугунги кунда мазкур маҳсулотларнинг Тошкент шаҳар бозорларидаги нархлари ўрганилганда 1 кг буғдой ўртача 5 минг сўм, 1 кг арпа ўртача 3,5 минг сўм, 1 кг майиз ўртача 40 минг сўм ва 1 кг хурмо ўртача 35 минг сўм экани маълум бўлди.

Шунга кўра, ФИТР садақасининг миқдори:

-буғдойдан 2 кг 10 000 (ўн минг) сўм;

-арпадан 4 кг 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;

-майиздан 2 кг 80 000 (саксон минг) сўм;

-хурмодан 4 кг 140 000 (бир юз қирқ минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини берса кифоя қилади.

Фидя миқдори бир мискиннинг бир кунлик озиқ-овқати қийматида бўлиб, бугунги кунда бу ўртача 25 000 (йигирма беш минг) сўмга тўғри келганидан, бу йилги ФИДЯ миқдори бир кун учун 25 000 (йигирма беш минг) сўм, бир ойга 750 000 (етти юз эллик минг) сўм деб белгиланди.


Эслатма: Мазкур қийматлар Тошкент шаҳар бозорларидаги нархга асосан белгиланди. Ҳар бир вилоят ўз бозорларидаги нархга қараб фитр садақасини белгилайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
​РЎЗАНИ БУЗУВЧИ НАРСАЛАР

Рўзани қуйидаги нарсалар бузади:

1. Жинсий алоқа. Бу иш рўзани бузувчи амалларнинг энг улканидир. Рамазонда кундузи қовушиш ҳаромлигини билатуриб, рўзадор экани эсида бўлган ҳолда, ўз ихтиёри билан жинсий алоқа қилган кимса қаттиқ гуноҳкор бўлади. Агар у бу ишини ҳалол санаса, диндан чиқиб, кофир бўлади (Аллоҳ асрасин).

2. Манийни қасддан чиқариш. Аммо маний инсоннинг ихтиёрисиз, масалан, уйқуда чиқса, рўза бузилмайди.

3. Ичга озуқа киритиш. Бу иш икки хил услуб билан бўлади:
а) еб-ичиш. Ким қасддан, рўзалигини билиб туриб еб-ичса, қаттиқ гуноҳкор бўлади;
б) еб-ичиш маъносидаги нарсалар. Масалан, қувват берувчи дори-дармонларни олиш.

4. Қасддан қусиш. Пайғамбар алайҳиссалом:
«Ким қасддан қайт қилса, қазосини тутиб берсин», деганлар. Аммо қайт қилиш беихтиёр амалга ошса, рўза бузилмайди.

5. Ҳайз қонининг келиши. Аёлларда ҳайз қонининг келиши рўзани бекор қилиб, қазони вожиб қилади.

6. Рўза тутиш ниятидан воз кечиш. Ким рўза ҳолида рўзасини очиб юборишни қалбдан қасд килса, рўзаси бекор бўлади.
​РЎЗА КИМЛАРГА ФАРЗ ЭМАС?

✅Балоғатга етмаган бола ;

✅ақлини йўқотган мажнун;

✅ҳушдан кетган кимса;

✅касалга чалиниб рўза тутолмайдиган киши;

✅ рўза тутишга мадори йўқ кексалар,

✅сафардаги мусофир,

✅ҳайз ёки нифос кўрган аёллар,

✅ҳомиладор, эмизикли жувонлар учун шариатимиз рўза тутмасликка рухсат этади.

⭕️Балоғатга етмаган бола, ақл-ҳушини йўқотган киши
ҳақида Пайғамбар алайҳиссалом шундай деганлар:

⭕️ «Уч тоифа инсондан қалам кўтарилган: ақлини йўқотган кимса, то ақли жойига келгунича, уйқуда ётган инсон, то уйғонгунича, ёш бола, то балоғат ёшига етгунича гуноҳ-савобдан фориғдир» (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

⭕️Касалга чалинган киши эса, ҳолатига қарайди. Агар рўза тутса, дарди янада кучаядиган ёки тузалиши орқага суриладиган бўлса, рўза тутмайди. Қолиб кетган кунларнинг рўзасини тузалганидан кейин тутиб беради.

⭕️Агар бемор рўза тутса, қийналиб қолмайдиган, рўза сабабли дарди зўрайиб кетмайдиган бўлса, рўзасини тутаверади. Аммо тузалиши умид этилмайдиган дардга чалинган бўлса, рамазоннинг зўр бир куни учун фидя беради.

⭕️Кексалар рўза тутишга қийналсалар, Рамазоннинг ҳар бир куни учун бир мискиннинг қорни тўядиган даражада фидя берадилар. Шунда улар рўза тутганлик савобини оладилар.

⭕️Мусофир одам рўза тутиш ёки тутмасликда ихтиёрлидир. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом сафарда рўза тутган саҳобаларга ҳам, тутмаганларга ҳам индамаганлар. Мусофир учун қайси бири енгил бўлса, ўшани қилиши афзал. Агар тутма-са, қазосини кейин, муҳим бўлганда тутиб беради.

⭕️Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга келсак, унинг рўза тутиши ҳаром саналади. Ким ҳайз ва нифос пайтида ҳукмини билатуриб, рўза тутса, рўзаси ботил, ўзи эса гуноҳкор бўлади.
Ҳомиладор ёки эмизикли аёл рўза туфайли ўзига, ҳомиласига ёки чақалоғига зарар етишидан қўрқса, рўза тутмайди. Бу узрлардан қачон ҳоли бўлиб, рўза тутиш имкониятига эга бўлса, ўшанда рўзанинг қазоларини тутиб беради. Агар кейин ҳам тутишга қодир бўлмаса, унда ҳар кунлик рўзаси учун фидя беради. Фидя деганда бир мискиннинг қорнини тўйғазадиган миқдордаги таом ёки унинг қиймати тушунилади.

⭕️Қазо рўзаларини кетма-кет тутиш шарт қилинмаган. Узиб-узиб тутса ҳам бўлади. Агар қазолар кейинги рамазон келгунига қадар тутиб олинса, аъло иш бўлади.

⭕️Агар инсон бепарво бўлиб, ҳеч қандай узрсиз қазо рўзаларини кейинги рамазонгача ҳам тутмаган бўлса, баъзи аҳли илмлар сўзи бўйича, ҳам қазоларини тутади, ҳам ўша кунлари учун бир мискинни таомлантиради.
Бугун - 2021 йил, 12 апрел ҳижрий 1442 йилнинг 1-Рамазони бошланади ва илк таровеҳ намози ўқилади.

Аллоҳнинг марҳамати билан бу йил "Пискент" жоме масжидида таровеҳ намозида Қуръони карим хатм қилинмоқда. Хатм учун ҳофизул Қуръон Абдуқодиров Аъзам қори Абдуқаҳҳор ўғли келган.

Роббимиз хатми Қуръонни барчамизга манфаатли қилсин!
​РЎЗАДОР УЧУН ЖОИЗ БЎЛГАН ИШЛАР

♻️1. Мисвок тутиш.
Кўпчилик уламолар уни рўзада ҳам жоиз, деб айтишган. Фақат айрим олимлар уни тушдан кейин — ифторга яқин ишлатишни макруҳ санашган. Лекин улар ҳам мисвок рўзани бузувчи нарса деб эмас, балки: «Рўзадорнинг оғзидан келадиган эса Аллоҳ наздида мушкдан кўра, хушбўйроқдир», деган ҳадисга биноан макруҳ кўришган. Аммо тиш ювиш пасталарини рўза пайтида ишлатмаслик дурустдир. Чунки унинг таъми ўткир бўлиб, ичга сизиб кириши мумкин.

♻️2. Иссиқ тафтини олиш учун сув билан салқинланиш, яъни чўмилиш. Бунда устидан сув қуйиб ювинишнинг рўзага халали йўқ. Аммо сувнинг ичига тушиб чўмилишдан бир оз эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки қулоқ бурун ё орқа тешикдан меъдага сув етиш эҳтимоли бор.

♻️3. Тонгга қадар еб-ичиш ва аёлига қовушиш.

♻️4. Эҳтиёж юзасидан сафар қилиш,
ҳатто оғиз очишга тўғри келишини билса ҳам, жоиз. Фақат рўзадан кутиш мақсадида сафар қилмаса бас.

♻️5. Ичга кирмайдиган ҳалол дорилар билан даволаниш.

♻️6. Гўдакка оғизда таом чайнаб бериш. Бунда рўзадор ўзининг ичига бирор нарса кетиб қолишига йўл қўймаслиги керак.

♻️7. Атир ва бошқа бўйлардан фойдаланиш.

♻️8. Аёллар кўзга сурма, қўлга хина қўйишлари.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуръон хатми.
1-кун

Аъзамжон қори
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

“Қачонки Рамазоннинг илк кечаси бошланса, шайтонлар ва жинларнинг энг ашаддийлари кишанланади, Дўзах дарвозалари қулфланади ва улардан биронтаси (ой охирига қадар) очилмайди, Жаннат дарвозалари очилиб, улардан биронтаси (ой охирига қадар) ёпилмайди. Ва бир нидо қилгучи (фаришта): – Эй, яхшилик талабгори, илдам бўл! Эй, ёмонлик талабгори, ортга қайт! – деб нидо қилади. Шунингдек, Дўзахдан Аллоҳ озод этгучи бандалар ҳам бўлади. Шуларнинг бари ҳар тунда (яна такрор) бўлади”.

Термизий ва Ибн Можа ривояти.