Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.47K photos
4.39K videos
29 files
7.12K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
МАСЖИДЛАР ҲУДУДЛАРИГА КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ

Кўчат экиш, боғ барпо қилиш, бошқа савобли амаллардан фарқли равишда, киши вафотидан кейин ҳам садақаи жория сифатида унинг амал дафтарига ажрлар битилишига сабаб бўлади.

Юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида диёримизни яшил маконга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яшил макон умуммилий ҳаракати доирасида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бошчилигида барча туманлар/шаҳарлар бош имомлари, масжидлар имом-хатиблари, ноиблар иштирокида кўчатлар ўтқазилди.

Масжидлар ҳудудлари, маҳаллалар, хиёбонлар, кўчалар экилган ниҳоллар туфайли гўзал қиёфа касб этди. Ҳашарда ҳамма фаол қатнашди.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Дамашқ кўчаларининг биридан ўтаётса, кўчат экаётган одамга кўзи тушибди ва унга: “Нега бу ишни қиляпсиз, ахир сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидансиз-ку?” дебди. Шунда у киши: “Шошма, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир кўчат экса, ундан одам ёки Аллоҳ яратган махлуқотлардан биронтаси еса, бунинг эвазига ўша (кўчат эккан банда)га садақа бўлади”, деганларини эшитганман”, дебди» (Имом Аҳмад ривояти).

Экилган ниҳоллар кўкариб, улкан дарахтга айланиб, барча юртдошларимизга манфаатли бўлсин.

Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
#xabar #masjid #daraxt
🌳 МАСЖИДЛАР АТРОФИДА 33 МИНГГА ЯҚИН КЎЧАТ ЭКИЛДИ


🌳 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги вакилликлар, масжидлар ва уларга яқин ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

🌍 Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш мақсадида кузги дарахт экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилди. Мазкур хайрли ишлар соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилди. Зотан, халқимизда минг йиллардан бери давом этиб келаётган гўзал анъаналар, урф-одатларимиз борки, улар динимиз бизга таълим берган гўзал ахлоқ, одамийлик, ўзаро муҳаббат, ҳамжиҳатлик, ободонлаштириш каби олийжаноб ишларни ўз ичига олади.


🌙 Динимиз Исломда ҳам дарахт экиш жуда катта савобли, баракали ва пайғамбарлар суннатларига мувофиқ амаллиги кўп бора айтилган. Қуръон ва ҳадисларда бу амалнинг фазилатлари баён қилинган. Жумладан: “Бирор мусулмон дарахт экса ёки экин экса, ундан одам, ҳайвон ёки қуш еса, бу унинг учун садақа бўлади” дейилади (Имом Бухорий ривояти).

🌳🌲Мазкур савобли амалнинг ижроси учун бел боғлаган Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари ўз ҳудудлари ҳамда Республикамиздаги 2147 та масжид ҳудудида бош имом-хатиблар бошчилигида жойлардаги маҳалла фаоллари томонидан жами 32 минг 670 туп дарахт кўчатлари экилди. Шундан 22 минг 775 таси манзарали, 9 минг 632 таси мевали кўчат ҳисобланади.


ℹ️ Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, кўчат экиш муддати навдан, иқлимдан ва кўчатнинг туридан келиб чиқиб фарқланади. Бироқ, одатда кўчат экиш учун энг яхши вақт куздан баҳоргача бўлган оралиқ ҳисобланади. Чунки бу даврда кўчатлар яхши томирлаган ҳолда тупроққа обдон ўрнашиб, ёзги иссиқларга чидамли бўлиб етишади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
❤1❤‍🔥1👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 17-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 26-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 05:49
⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:09
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:07
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥2👍2❤1🕊1