Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.48K photos
4.39K videos
29 files
7.14K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ИСЛОМ ШАРИАТИ МАНБАЛАРИ

2. СУННАТ
Шаръий манбаларнинг иккинчиси суннатдир.
Суннат - Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари, қилган ишлари, маъқуллаган амалларидир. Суннатнинг шаръий асослиги Қуръони карим, ижмоъ билан собит бўлган. Қуръони карим оятларида Росулуллоҳга (с.а.в.) итоат этишга буюрилган, у зотга итоат қилиш Аллоҳ таолога итоат этиш экани баён қилинган. У зотнинг сўзлари, ибодат тарзлари ҳаётликларидаёқ ашоблар томонидан ёд олинди. У зот вафотларидан кейин Умар ибн Абдулазиз кўрсатмаси билан Зуҳрий (Ибн Шиҳоб) биринчи мартта ҳадисларни тўплади. Кейинчалик ҳадис ўрганувчи - муҳаддислар етишди.
Ислом оламида катта шуҳрат қозонган ишончли (саҳиҳ) ҳадислар китоблари «Кутубус - ситта» ёки «Сиҳоҳи - ситта» (олти ишончли китоб) дейилади. Улар: Имом Буҳорий, Имом Муслим, Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насаий, Имом Ибн Можа томонидан тўпланиб ёзилган. Имом Буҳорий ва Муслим «Икки шайҳ», китоблари эса «Саҳиҳайн» («Икки саҳиҳ»), дейилади, қолган тўрт китобга «Сунан» номи берилган.
Audio
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўғли Абдуллоҳга мактуб ёзди:

«Ўғлим, Аллоҳга тақво қил! Ким Аллоҳга тақво қилса, Аллоҳ уни асрайди. Ким Аллоҳга шукр қилса, Аллоҳ унга кўпайтириб беради. Тақво кўзингнинг устуни, қалбингнинг жилоси бўлсин. Шуни билгинки, нияти бўлмаган кишининг амали йўқдир. Ҳисоб-китоби бўлмаган кишига ажру мукофот йўқдир. Муруввати бўлмаган кишига мол йўқдир. Эскиси бўлмаган кишига янгиси йўқдир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Аллоҳга қочиш ёлғиз Ундангина сўраш, Унгагина ибодат қилиш, бинобарин, Унигина севиш, Ундангина қўрқиш, Унгагина юкиниш, Унгагина таваккул қилиш демакдир. Ҳамма-ҳамма пайғамбарлар иттифоқ қилган тавҳид - мана шу".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2021-04-07
Аллоҳ сен билан бирга экан:

✅ Кечаги кун учун қайғурма.
✅Бугунги кун (муаммоси) билан машғул бўлма.
✅ Эртанги кун учун хавотир олма.
✅Аллоҳнинг Ўзи сенга кифоя!

Аллоҳ сен билан бирга экан
:

✅Одамзотдан чўчима!
✅ Макридан ваҳима қилма.
✅Хоинидан хавотир олма.
✅Чунки Аллоҳ сенинг нажоткорингдир!

Аллоҳ сен билан бирга экан:

✅ Касалликдан ташвиш қилма.
✅Қартайиб куч қувватсиз қолишдан ҳадиксирама.
✅Ўлимдан қўрқув, ваҳима қилма.
✅Чунки Аллоҳ сенинг ҳимоячингдир!

Аллоҳ сен билан бирга экан
:

✅Фақирликдан,
✅одамзотни хўрлашларидан ҳафа бўлма.
✅ Зарар етказишларидан ҳадиксирама.
✅Чунки Аллоҳ сенинг паноҳкорингдир!

Аллоҳ сен билан бирга экан:

✅Танқислик ва изтироб нелигин сезмассан.
✅Заҳмат, ғам-ғусса нелигин билмассан.
✅На қайғу на азоб ва на алам нима туймассан.
✅Чунки Аллоҳ сенинг суҳбатдошинг ва Унинг Ўзи сенга кифоя!

Аллоҳ сен билан бирга экан
:

✅Яхши ният сени қуршаб олгай.
✅Хавфсизлик сени қамраб олгай.
✅Паноҳ сени ўз домига тортгай.
✅Ғалаба сенга ёндашгай.
✅Аллоҳ сени саодатли этиб Ўз ҳифзига олгай!


Тўрт ишни қилган одам тўрт нарсадан тўсилмайди:

1. ШУКР қилган ЗИЁДАликдан тўсилмайди.

2. ТАВБА қилган ҚАБУЛдан тўсилмайди.

3. ИСТИХОРА қилган ЯХШИЛИКдан тўсилмайди.

4. МАСЛАҲАТ қилган ТЎҒРИ ЙЎЛдан тўсилмайди.
Afrikadagi qishloqlardan biriga yangi imom tayinlanadi. Aqidaviy va fiqhiy masalalarda bilimi yetarli bo‘lgan bu imomni o‘ziga to‘q oilalardan biri iftorlikka taklif qiladi.
Imom ketgach uy bekasi xonada turgan pulni yo‘qolganini sezadi. Hech qayerda pul yo‘q. Xonada er, xotin va imomdan boshqa odam bo‘lmagan. Er ham imomdan borib pul haqida so‘rashga istihola qiladi.
Oradan bir yil o‘tib Ramazon oyi uni yana iftorlikka chaqiradilar.
Shunda er imomdan so‘raydi:
- Taqsir so‘nggi paytlarda sizga bo‘lgan munosabatim o‘zgarganini sezmayapsizmi?
- Nega unday deyapsiz?
- O‘tgan yili ketganingizdan keyin xonadan pul yo‘qolgan?!
Buni eshitgan imom yig‘lab yuboradi.
- Nega yig‘laysiz, sizdan shubhalanganimgami?
Imom ko‘zida yosh bilan turib javonda turgan Qur’on tagidagi pulni olib ko‘rsatadi:
- O‘shanda shamol turib pullarni uchirib yubordi. Ularni yig‘ib Qur’on tagiga bostirib qo‘ydim. Men sizning shubhalanganingiz uchun emas, bir yil davomida qo‘lingizga Qur’on olmaganingizdan yig‘layapman, birodar!
ТОНГ ВАҚТИ

Оламларнинг яратилишига сабаб бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кунларини бомдод намози билан бошлар эдилар. Маълумки, Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинадаги хонаи саодатлари жуда содда бўлиб, масжид ҳовлисининг бир томонида жойлашган эди.
Улуғ саҳобалардан бири бўлмиш Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳунинг айтган азонидан сўнг бомдод намозининг вақти кирар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида бомдоднинг икки ракат суннатини ўқиб, фарзини жамоат билан адо эттириш учун масжидга чиқардилар. Масжидга кела олмайдиган, узрли сабаби бор кишилардан ташқари мадиналик барча мусулмонлар фарз намозларини Ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида туриб ўқишга интилишарди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни бомдод намозидан сўнг қуёш маълум бир нуқтага кўтарилгунча тонгги зикрлар билан банд бўлардилар. Сўнг асҳобларига юзланиб, улар билан суҳбатлашардилар. Бу суҳбатлар кундалик юмушлар, тарихий хотиралар, туш таъбирлари, динни тарғиб қилиш, турли саволларга жавоб бериш, муаммоси борларнинг мушкулини осон қилиш каби бир қанча башариятга керак бўладиган мавзулар ҳақида бўларди. Яъни намоз ва зикр ҳалқаси илм ва ирфон ҳалқасига алмашинарди.
Ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ҳар куни энг гўзал вақтда, камида бир соат давом этган “Пайғамбар суҳбати”дан қандай насибалар олингани фақатгина бу суҳбатда бўлганларга аён.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни эшитиш Азалий Каломни тинглаш кабидир. Чунки бу ҳалқанинг воизи шахсан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Шу сабабли ҳам Ул зоти Муборакка эргашганлар бу суҳбатни жон қулоқлари билан тинглаб, теран сукутда ўтиришарди.
Баъзи ривоятларда келишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш бир найза бўйи баробар кўтариладиган вақтгача масжидда қолиб, зуҳо намозини ўқиганларидан сўнг масжиддан чиқардилар. Қуйида келадиган ҳадиси шариф сўзимизга далилдир.

❇️Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Кимда-ким бомдод намозини адо этгач, намоз ўқиган жойида то зуҳо намозини ўқигунча ўтирса, яхши гаплардан ўзгасини гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинур”.
Набий ул-Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан сўнг:
“Туш кўрганлар борми?” деб сўрардилар. Саҳобалар эса кўрган тушларини айтиб беришарди. Бу ҳодиса билан боғлиқ қуйидаги ҳадиси шарифни келтиришимиз.

❇️Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Саҳобалардан кимдир бир туш кўрса, уни Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берар эди. Мен ҳам туш кўришни, уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб беришни жуда истардим. Ўша вақтлар ёш йигит бўлганим сабаб масжидда ётиб қолардим.
Бир куни туш кўрдим. Иккита фаришта мени тутиб олиб, жаҳаннамга олиб борди. Жаҳаннамнинг девори қудуқ девори каби тош билан ўралган эди. У ерда мен танийдиган одамлар ҳам бор эди. Мен жаҳаннамдан паноҳ беришини сўраб Аллоҳга дуо қила бошладим. Шунда олдимга бошқа бир фаришта келиб: “Қўрқма, сен бу ерга ташланмайсан. Сен учун ғам ва ташвиш йўқдир”, деди.
Кейин бу тушимни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари – опам Ҳафсага айтиб бердим. Улар эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берибдилар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам тушимини шундай таъбир қилибдилар:
“Абдуллоҳ қандай ҳам яхши йигит! Қани энди, кечанинг бир қисмида туриб, ибодат қилишни одат қилса! Зеро, жаҳаннам шаклида унга кўрсатилган туш, қабр азобидан бир кўринишдир. Бу азобга дучор бўлмасликнинг биргина йўли кечани тунги ибодатлар билан ёритишдир”.

Мен бу гаплардан сўнг доимо кечани маълум бир қисмида ухлаб, қолганини таҳажжуд ва зикр ила ўтказишни одат қилдим”.

“РАСУЛУЛЛОҲНИНГ БИР КУНИ” асаридан
​#Аллоҳ_макондан_беҳожат
#сохта_салафийларга_раддия

ИСТИВО МАСАЛАСИ

Табаа тобеинлардан, ҳанафий мазҳабини Мовароунаҳрга олиб кирган етук фақиҳ ва мужтаҳид имом Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс Кабир Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ (217-ҳижрий санада вафот этганлар) шундай деганлар:
الكيف مجهول لأن نفي العلم بالكيف لا ينفي إلا ما قد علم أصله كما نقول: إنا نقر بالله ونؤمن به ولا نعلم كيف هو
"(Истивонинг) қандайлиги номаълум. Чунки, қандайликни билишни инкор этиш унинг асли билинадиган нарсани инкор этади. Худди биз Аллоҳга иқрор бўламиз, Унга иймон келтирамиз, бироқ Унинг қандай эканини билмаймиз деб айтишимизга ўхшайди".

📚 Ибн Ошурнинг "Аҳкомул-муташабиҳот" китобидан.

Сохта салафийлар "Аллоҳ Аршга истиво қилди"мазмунидаги оятни "Аллоҳ Аршга ўрнашди", деб тафсир қилишади. Бунинг натижасида Аллоҳ таолони осмонда деган эътиқод қилишади. Аслида бундай эътиқод аҳли суннанинг соф эътиқодига зиддир. Аллоҳга маконни нисбат бериш тарихда Карромийлар ва мужассималар фирқасининг эътиқоди бўлган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
"ЎЗИНГИЗНИ ВА АҲЛИ АЁЛИНГИЗНИ ЁҚИЛҒИСИ ОДАМЛАРУ ТОШДАН БЎЛГАН ЖАҲАННАМДАН…
fitrat.uz
#Аудио

"ЎЗИНГИЗНИ ВА АҲЛИ АЁЛИНГИЗНИ ЁҚИЛҒИСИ ОДАМЛАРУ ТОШДАН БЎЛГАН ЖАҲАННАМДАН САҚЛАНГ"

Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қуръони каримни хатм қилишда ҳар ким ўз даражаси, вақти каби имкониятларини ҳисобга олиб, қуйидагиларга тақсимлаш мумкин.

1) 30 кунда хатм қилиш йўли:
Ҳар куни 1 порадан ўқилади.
Бомдоддан кейин (ёки олдин): 4 саҳифа (бет)

Пешиндан кейин: 4 саҳифа
Асрдан кейин: 4 саҳифа
Шомдан кейин: 4 саҳифа
Хуфтондан кейин: 4 саҳифа

2) 15 кунда хатм қилиш йўли:
Ҳар куни икки порадан ўқилади.
Бомдоддан кейин (ёки олдин): 8 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 8 саҳифа
Асрдан кейин: 8 саҳифа
Шомдан кейин: 8 саҳифа
Хуфтондан кейин: 8 саҳифа

3) 12 кунда хатм қилиш йўли:
Ҳар куни икки ярим пора (25 вароқ) дан ўқилади.
Бомдоддан кейин (ёки олдин): 10 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 10 саҳифа
Асрдан кейин: 10 саҳифа
Шомдан кейин: 10 саҳифа
Хуфтондан кейин: 10 саҳифа

4) 10 кунда хатм қилиш йўли:
Ҳар куни уч порадан ўқилади.
Бомдоддан кейин (ёки олдин): 12 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 12 саҳифа
Асрдан кейин: 12 саҳифа
Шомдан кейин: 12 саҳифа
Хуфтондан кейин: 12 саҳифа

5) Олий ҳимматлилар режаси — 6 кунда хатм қилиш йўли:
Ҳар куни беш порадан ўқилади.
Бомдоддан кейин (ёки олдин): 20 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 20 саҳифа
Асрдан кейин: 20 саҳифа
Шомдан кейин: 20 саҳифа
Хуфтондан кейин: 20 саҳифа

6) Аксар саҳобалар хатм услуби:
Ҳафтада бир хатм қилиш. Сураларга кўра тақсимланади.

1-кун: Фотиҳадан Нисогача
2-кун: Моидадан Тавбагача
3-кун: Юнусдан Наҳлгача
4-кун: Исродан Фурқонгача
5-кун: Шуъародан Ясингача
6-кун: Соффатдан Ҳужуротгача
7-кун: Қофдан Насгача

Хатмга ёрдамчи ишлар:

1. Қуръон фазилатлари ҳақида китоб ўқиш, маърузалар эшитиш;

2. Қуръон ўқишдан олдин ўша оятлар тафсирини ўқиб қўйиш;

3. Чиройли тиловатлар эшитиш;

4. Мусобақа қилиш (дўст ёки оила билан);

5. Кўпроқ дуо қилиш;

Рамазон ойи хатм қилиш катта фазилат ва унга ўрганиш учун энг қулай имкониятдир.

Яхшиликка далолат қилган киши ўша яхшиликни бажарган кишидек ажр олади.

Бошқаларга ҳам улашинг ва уларнинг хатм савобига ҳам шерик бўлинг!

@IkromSharif
Иймон заифлиги белгилари

– Ҳаромга қўл уриш, кичик гуноҳларни менсимаслик.
– дилнинг қотиши.
– ибодатларга сусткашлик қилиш, намозларни пала-партиш ўқиш.
– феъли торлик, зиқналик, жиззакилик. Бундай одам арзимас нарсага жиғибийрон бўлаверади, одамлар билан тил топиша олмайди.
– Қуръони Каримни ўқиганда, маъруза эшитганда таъсирланмаслик.
– Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлиш.
– тилни ғийбатдан, ёлғондан тиймаслик.
– ҳаром ишларни кўрганда ғазабланмаслик.
– макруҳ амаллардан сақланмаслик.
– вақтини беҳуда нарсаларга совуриш, фойдали ишлардан ўзини олиб қочиш.
– кичик кўринган савобли ишларга бепарво бўлиш.
– биродарларига етган озорларга қайғурмаслик.
– дини, диндошлари олдидаги масъулиятини ҳис этмаслик.
– мусибатларга сабрсизлик.
– роҳат-фароғатга ўчлик.

Иймон заифлиги давоси:
– Қуръон ўқиб, маъноларини қалбга сингдириш.
– Аллоҳни ёд этиш.
– Аллоҳ таолонинг буюклигини ҳис этиш, илоҳий мўъжизалар ҳақида фикр юритиш.
– динда собитқадам қилишини Аллоҳдан сўраш.
– шаръий илмларни ўрганиш.
– уламолар даврасида ўтириш.
– солиҳ амаллар қилишга шошилиш, умрнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиш.
– эзгу ишларда бардавом бўлиш.
– тоат-ибодатлари Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишини умид қилиш билан бирга қабул бўлмай қолишидан қўрқиш.
– ўзини ҳисоб қилиш, нафсини тергаш, хато-камчиликларини тўғрилаш.
– хунук оқибатдан қўрқиш.
– ўлимни кўп эслаш.
– қабрдаги ҳолат ҳақида фикр юритиш.
– Аллоҳга тавба-тазарру қилиш.
– орзу-ҳавасни камайтириш, охиратни ўйлаш.
– мўминларни ўзига дўст тутиш, ҳақларига муттасил дуо қилиш...

"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан
СЕВИМЛИ БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙСИЗМИ? УНДА...

✅ Бошқаларни тинглашни ўрганинг, суҳбатдошингизнинг гапириш эркинлигини чекламанг;

✅Камтар бўлинг. Чунки камтарлик севимли бўлишнинг энг таъсирли йўлидир;

✅Ҳадеб мақтов эшитиш истагингизни бир четга суриб, руҳлантиришни, бировларни мақташни ҳам ўрганинг, худбин бўлманг;

✅Доим хушчақчақ ҳолда юриш қийин. Бу тушунарли. Лекин қўлингиздан келганича ғам-ташвишларингизни яшира билинг;

✅Танқидни тўғри қабул қилишни ўрганинг;

✅Очиқ юз, ширин сўз кўнгиллар калитидир;

✅Ҳамиша аввал салом беринг, сўнг ҳол-аҳвол сўранг;

✅Қариндош-уруғлар билан борди-келди қилинг, қўни-қўшни, таниш-билишлар билан яхши муносабатда бўлинг.
👍1
Ўзингизни Рамазонга тайёр эмасдек кўряпсизми?

Жорий ой охирлаб, Рамазон бошланишига икки-уч кун қолди. Баъзилар (балки кўпчилигимиз) ўзини Рамазонга тайёр эмасдек ҳис қилиб қолиши табиий. Рамазон келаётганидан қалб жўшиб, кўтаринки кайфиятга ошно бўлиш ўрнига, унга етарлича тайёр эмаслигимизга урғу бериб, шайтон бизда айбдорлик ҳиссини орттиради, васваса қилади. Кейин эса бу ҳолатдан ҳали Рамазон бошланмай, бизни тушкун кайфиятга туширишда фойдаланади.

Эй, мусулмонлар! Огоҳ бўлинг, тушкунлик шайтоннинг ҳийла-васвасаларидан биридир. Ҳеч қачон маҳзун бўлманг. Ҳеч қачон ўзингизни руҳан тушкунлик гирдобига отманг. Ҳеч қачон таслим бўлманг. Одамлар турли даража-мақомда бўладилар. Биз Рамазонда бошқа ойларга нисбатан кўпроқ яхшилик - ибодат қилар эканмиз, шунинг ўзи катта ютуқ, иймоннинг энг ижобий белгиси ҳисобланади.

Тўғри, биз улкан марраларни кўзлаймиз. Ой давомида Қуръонни бир неча маротаба хатм қилишни, кечалари 2-3 соатдан ибодатда бўлишни, рўзаларни тўла рисоладагидек, бирор нуқсон-камчиликсиз адо этишни хоҳлаймиз, умид қиламиз.

Лекин шунга қарамай, ўзингиз истаган даражага ета олмасангиз, таровеҳ намозларини ҳар куни тўла шавқ билан эмас, бироз қийинчилик билан, чарчоқ сабаб ўзингизни мажбурлагандай адо қилсангиз ҳам, рўзаларингиз қандайдир шукуҳсиздек туюлиб қолса ҳам, барибир, тушкунликка тушманг, қўлдан келганча ҳаракат қилаверинг. Оз-оздан бўлса ҳам, олдинга интилишдан, юқорилашга ҳаракат қилишдан тўхтаманг.

Бу ойда ҳеч бўлмаса Қуръонни бир марта хатм қилишга урининг. Агар бунга ҳам имкон топма олмасангиз, ҳеч йўқ ҳар куни ундан қодир бўлганингизча ўқиб туринг. Кечалари кўп-кўп ибодат қилиш пайидан бўлинг. Буни ҳам уддалай олмасангиз, ақалли бошқа ойларда қилганингизга нисбатан Рамазонда кўпроқ ибодат қилишга ҳаракат қилинг. Гап шундаки, биз қўшимча ҳаракатимиз-ғайратимиз билан Аллоҳ таолога Рамазон ойини қадрлашимизни кўрсатамиз. Ва бунинг қаршилигида, сай-ҳаракатларимизга қараб, ажр-мукофотга эришамиз.

Оз бўлса ҳам, давомли ҳаракат ҳаракат қилмагандан яхшироқ. Унутманг! Аллоҳ учун энг суюкли амал оз бўлса ҳам, бардавом-узлуксиз бўлганидир. Шунинг учун яхшиликдан, ўсишдан тўхтаманг, бу ойда қўшимча амаллар қилишга ҳаракат қилинг ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. Унутманг! Сизни кечирадиган-мағфират қиладиган амалларингиз эмас, Аллоҳнинг раҳматидир. Аллоҳнинг раҳмати бутун маҳлуқотни қамраб олади. Имкон борича, кучингиз етганича ҳаракат қилинг, сўнгра Аллоҳдан Ўзининг раҳматига муяссар қилишини сўранг.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида барчамизни раҳматига буркасин.

Yasir Qadhi саҳифасидан таржима.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ўғли Абдурраҳмон қўшнисининг сочини тортиб турган эди. Отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳу буни кўриб ўғлига: «Қўшнингнинг сочини тортма, одамлар тарқалиб кетишади, бу эса қолади», дедилар.

Яъни сени ғайратлантириб турган томошабинлар тарқалиб кетади. Сен эса қўшнинг билан бирга қоласан.

Ҳа, кўпинча одамларнинг назар солиб тургани кишини ғайратлантириб юборади.

Икки томон ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилса, ҳал бўлиб, босилиб кетадиган масалаларга бошқалар аралашиб, (унга комментлар ёзиб) келишмовчиликни авж олдириб юбориш мусулмоннинг иши эмас. Бундан ташқари шахсийда гаплашиладиган гапларни оммага кўтариб чиқмасдан, шахсийда қолдирган маъқул.

Қудратуллоҳ Сиддиқметов
Forwarded from Javhari fard
​РАМАЗОН РЎЗАСИ МУҲАББАТ ИЗҲОРИГА ЎХШАЙДИ

Рамазон кундалиги

МУҚАДДИМА

Бисмиллаҳир-роҳманир-роҳийм.

Аллоҳнинг фазли ва марҳмати билан Рамазон ойи остонасида турибмиз.
Оламлар Роббиси бўлган Карийму Раҳмон Аллоҳ таоло инсониятга ададсиз неъматлар ато этди. Бу неъматларнинг энг афзали Иймон ва Исломдир. Аллоҳ таоло иймон келтириб мўмин бўлган ва Исломга таслимият келтирган муслимларга барчадан кўра зиёда неъматлар берди. Ислом аҳлининг насибаси бўлган ризқлар бошқаларда мавжуд эмас. Шундай неъматлар борки, уларни чинакам мўмин ва муслим бўлмаган инсон зинҳор ҳис эта олмайди. Уларнинг кўпи кўзга кўринмайди, сўзлар билан ифодаланмайди. Бироқ кўзга кўриниб, шакл ўлароқ қаршимиздан қад ростлайдиган ризқлардан бири – Аллоҳга ибодат қилмоқдир. Ибодатлар орасида энг гўзали, энг мўътабари, мўминни шарафини юксалтирадигани Рамазон ойининг Рўзасидир, албатта.

Рамазон рўзаси муҳаббат изҳорига ўхшайди. У сўзга ёки жисмоний амалга эврилмайди. Шунчаки, Севгили учун емоқдан, ичмоқдан, жисмнинг лаззатларидан тийиласан, вассалом. Аввалбошда бу тийилиш фақатгина Оламлар Роббиси учун махсус эканлигини ният қиласан.

Аллоҳ бирор амални мақбул деб билиши унинг ҳажми ёки миқдорига боғлиқ эмас. Аллоҳ инсон ақлини лол қолдирадиган ва абадул абад бу адашувчан онгни тангликка соладиган коинотни беҳад осонлик билан яратган. Чегараси билинмайдиган самони бунёд этмоқ учун Аллоҳнинг биргина “Бўл!” калимаси кифоя. Коинот нақадар кенг ва ҳадсиз бўлмасин, Оламлар Роббиси уни зарранинг ичига киритиб қўйишга ҳам қодир.

Инсон ўзининг заиф амали ва шамдек пирпираб турган кўнгли билан Аллоҳга юзланар экан, унинг борлиги Аллоҳ учун аҳамиятлими? Йўқ, Аллоҳ учун инсон аҳамиятли бўлмас эди, агар Аллоҳ унга марҳмат қилмаганида.

Аллоҳ инсонни мукаррам қилди, уни Ўз Сўзига лойиқ кўрди ва Одам боласига кўп имкониятлар берди. Айни имкониятлардан бири – Рамазон ойида емоқ-ичмоқ ва бошқа ишлардан тийилган ҳолда бу амални Аллоҳга холис бағишламоқдир. Рамазоннинг рўзаси – мўминлар учун шундай имкониятки, уни ҳеч бир макон ва замонда қайтиб қўлга киритиб бўлмайди.

Рамазон фазилатли ва барокатли ой. Унда қилинган амалларнинг савоби кўпроқ. Унуми сероб. Бу ойда намоз ўқимоқ, эҳсонлар қилмоқ, илм олмоқнинг таърифга сиғмайдиган жиҳатлари мавжуд.
Рамазоннинг оқшомлари тонгдан ёқимли, тунлари кундуздан ёруғ, тонглари эса нурлар порлайдиган булоқ, кундузлари зикру илтижолар қалбни забт этадиган вақт йўлакларидир.
Рамазон ҳаммамизни Роббимиз қаршисига тизиб қўяди.

Рамазон кирланган қалбларни ювади, қақраган кўзларга ёш олиб келади. Ғийбатга ўч тилларни кишанлайди, лағв тинглайдиган қулоқларни тозалайди. Агар бу амаллар Сизда кўринмаса, Сиз Роббимизнинг энг улкан эҳсонидан маҳрум қолибсиз. Фақирларга ёзилган марҳамат дастурхони қошидан оч қайтибсиз. Ҳаёт суви қайнаётган булоқни чанқоқ ҳолда тарк этибсиз.

Рамазон келмоқда.
Унинг шукуҳини туйинг.
Ғийбатни бас қилинг. Чақимчилик қилманг. Ёлғон сўйламанг. Зулм кўрсатманг. Ошқозонни овқатга тўлдирманг. Мақтанишдан воз кечинг. Бозорларга югуриб қаҳатчиликни кутаётган инсон сингари озиқ-овқатлар билан уйинизни тўлдирманг.

Тунларингизни Қуръон билан ёритинг. Тонгларингизни истиғфор билан нурлантиринг. Кундузлари қайлула билан тунги ибодатлар учун куч тўпланг.

Рамазон – Аллоҳга яқин бўлишнинг энг гўзал имкони. Биз Рамазонни Аллоҳ унга фазл бергани учун севдик.

Ассаламу алайка, йа шаҳри Рамазон! Хуш келдинг!

2021 йил, 11 апрел


Акром Малик

Бизнинг Расмий Саҳифалар:
Hayrat ul-Abror | Lison ut-tayr | Youtube
Forwarded from Fitrat.uz
Тошкент вилоятида Рамазони шариф ойига тайёргарлик бошланди...

Бугун, 11 апрел куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Рамазони шариф ойига тайёргарлик муносабати билан Пискент туманидаги "Пискент" жоме масжидига ташриф буюриб, тайёргарлик жараёни билан яқиндан танишдилар.

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​РЎЗА АРКОНЛАРИ

Рўзанинг саҳиҳ бўлиш шарти унинг икки рукнига боғлиқ.

Улар: ният – қалбда Аллоҳга бўйсуниш ва Унга яқинлашиш мақсади билан рўза тутишга азму қарор қилиш, субҳ-тонг киргандан то қуёш ботгунча еб-ичиш ва жинсий алоқадан тийилиш.

РЎЗАНИНГ СУННАТЛАРИ

1. Саҳарлик қилиш.
Ундан мурод саҳар пайти туриб, кундузи рўза тутиш ниятида еб-ичишдир. Ибн Мунзир саҳарлик қилиш суннат эканига олимлар иттифоқ қилишганини айтганлар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳарлик қилмасдан рўза тутганликлари унинг вожиблигини билдирмайди. Саҳарлик қилиш билан мўминлар аҳли китоблардан фарқланиб турадилар. Саҳарликнинг энг ками бирон нарса еб олишдир. Бир қултум сув ичиб олинса ҳам, саҳарлик қилган ҳисобланади. «Саҳарлик қилингиз, саҳарликда барака бордир», деганлар Набий алайҳиссалом (Муттафақун алайҳ).

2. Саҳарликни тонгга яқин қилиш. Зайд ибн Собит айтадилар: «Расулуллоҳ билан бирга саҳарлик қилдик. Сўнг у зот намозга турдилар. Мен: «Саҳарлик билан азон орасида қанча вақт бор?» деб сўрадим. «Эллик оят миқдорича», дедилар (Муслим ривояти).
Саҳарлик қанчалик тонгга яқин қилинса, шунчалик афзал бўлади. Фақат тонг кириб қолгунга қадар кечикгирмаслик керак. Кечроқ саҳарлик қилган киши кўпроқ ажр олади, кундузи ҳам тўқроқ юради. Еб-ичиб ўтирган киши тонг кириб қолганини сезса, еб-ичишни тўхтатади ва рўзасини тутаверади. Вақт жуда кам қолганини билатуриб, ўзини ғафлатга солиб, еб-ичиб ўтириш узр бўлмай қолиши мумкин. Шунингдек, эҳтиёт юзасидан деб субҳи содиқдан анча илгари, масалан, бир соат олдин оғиз ёпиб олиш ҳам суннатга хилофдир.

3. Ифторни эртароқ қилиш. Қуёш ботгани аниқ бўлганидан кейин дарҳол оғиз очиш лозим. Пайғамбар алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:
«Одамлар ифторни эртароқ қилар эканлар, мудом яхшилик устида бўладилар» (Муттафақун алайҳ). Анас (р.а.) айтадилар: «Пайғамбар алайҳиссалом сув билан бўлса ҳам, оғиз очмагунларича шом намозини ўқимас эдилар» (Термизий ривояти).

4. Ифтор маҳали дуо қилиш. Пайғамбар алайҳиссалом оғиз очганда қуйидагича дуо қилар эдилар: «Чанқоқ қонди, томирлар ҳўлланди ва ажр собит бўлди, иншааллоқ» (Имом Бухорий ривояти).
Ибн Умар розияллоҳу анҳу эса шундай дердилар: «Эй Аллоҳим, мен Сендан ҳамма нарсадан кенг бўлган раҳматинг билан сурайманки, гуноҳларимни кечир» (Ибн Можа ривояти).