Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Davlatimiz rahbari Imom Buxoriy majmuasidagi bunyodkorlik ishlari bilan tanishdi.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
#xabar #anjuman
🗣 Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа)
🗓 Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент ислом институтида “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид тадқиқотлардаги ёндашувлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда соҳада фаолият юритаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар бевосита ва Zoom дастури орқали масофадан туриб иштирок этишди.
💬 Сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов анжуман мавзуси бўлган ақида ва фиқҳий масалалар бугунги кундаги энг долзарб замонавий масала эканини таъкидлаб, ҳозирда мазкур институт ҳам академик даражага кўтарилиб, ушбу икки йўналиш бўйича илмий даражага эга малакали мутахассислар етиштириб чиқараётгани, улар диний соҳани турли йўналишларида фаолият юритиб, халқимиз маърифатини ошириш, жамиятимиз барқарорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эъттироф қилди.
🟢 Диний идора Фатво маркази бош мутахассиси Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов пластик жарроҳлик амалиётига оид шаръий ҳукмларни баён қилди. Шунингдек, анжуман иштирокчилари “Ёт ғоялар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилиш масалалари”, “Электрон савдога оид замонавий фиқҳий масалалар”, “Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари” ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди.
✍️ Баҳриддин Хушбоқов,
📸 Фаррух Йўлдошев (сурат),
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
🗣 Дастлаб институт ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун домла Ғафуров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда диний соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан таълим ва илмий тадқиқот йўналишида қилинаётган ўзгариш ва янгиликлар нафақат юртимиз, балки халқаро даражада эътироф этилаётгани, мана шундай илмий-амалий анжуманлар доимий ўтказилаётгани, олий маъҳадда магистратура таълим босқичи ва модул таълим тизими йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далили эканини қайд этди.
🌙
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ўз нутқида бугун аҳолимиз фаровонлиги ҳар жиҳатдан ортиб бораётгани, бу ўз навбатида диний соҳа, айниқса, фатво масаласига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги, хусусан, уламолар таъкидлаган макон ва замон, урф-одат каби 10 дан зиёд сабабларга қараб такомиллашиб бориши, айни масалаларда соҳа мутахассисларининг бир жойга тўпланиши катта натижаларга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлади.
📚
Конференция доирасида муҳокама қилинган Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, калом илми ва ақида йўналишига оид 70 дан ортиқ илмий мақолалар махсус илмий тўпламга киритилиб, талаба-ёшлар ва жамоатчиликка тақдим этилади.
✍️ Баҳриддин Хушбоқов,
📸 Фаррух Йўлдошев (сурат),
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 31-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:31
⏱️ БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:50
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 15:50
⏱️ ШОМ - 17:24
⏱️ ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 31-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 9-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.

❤1🔥1
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

#muftiy_minbari
#savol_javob
❔ Мен дорихонада ишлайман. Дори олиш учун келган мижозлар “Мана бу дори яхши тузатадими?” каби сўзларни айтишади. Мана шундай дейиш ширк бўлиб қолмайдими?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
👨💻 Тўлиқ ҳолда Full hd форматда:
📲 https://t.me/diyonatli
#savol_javob
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 1-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 10-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:32
⏱️ БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:51
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 15:50
⏱️ ШОМ - 17:23
⏱️ ХУФТОН - 18:55
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 1-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 10-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤🔥3❤2🕊1
#Ҳадис
Қузъа ибн Яҳё Басрий айтадилар: «Ибн Умар розияллоҳу анҳу менга: Кел, сен билан худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганларидек хайрлашаман: “Динингни, омонатингни ва амалинг хотимасини Аллоҳга топширдим”, дедилар».
Имом Абу Довуд ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Қузъа ибн Яҳё Басрий айтадилар: «Ибн Умар розияллоҳу анҳу менга: Кел, сен билан худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан хайрлашганларидек хайрлашаман: “Динингни, омонатингни ва амалинг хотимасини Аллоҳга топширдим”, дедилар».
Имом Абу Довуд ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗНИ ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
САВОЛ: Бир биродаримнинг қалби нотинч бўлмоқда. Шу биродарим номидан ушбу саволни йўлламоқдаман. Бомдод намози вақтида имомликка у кишидан бошқа тажвиди яхши киши бўлмагани сабабли, жамоатга намоз ўқиб берган. Намоздан сўнг бавосир касаллиги эсига тушиб, таҳоратхонага бориб қараса, кийимида қонни кўриб қолибди. У қон намоздан олдин чиққанми ёки кейин, буни аниқ билолмаяпти. Энди ўқилган намозимиз тўғрими ёки йўқми, жамоатга: “Намозингизни қайта қазо қилиб ўқиб қўйинг”, деб айтайми-йўқми, билмай турибман, деб кўнгли нотинч бўлмоқда. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши кийимида нажосат кўриб қолиб, унинг қачон текканини била олмаса, кўрган вақтидан бошлаб теккан ҳисобланади. Аммо бу ҳукм ташқаридан теккан ёки ташқаридан тегиши эҳтимоли бор бўлган нажосатларга тегишли. Агар қон ёки йиринг ўзининг баданидан чиққани аниқ бўлса, бунда кийим нажосат бўлиш билан бирга таҳорат ҳам кетган бўлади. Кўрган пайтда қон ёки йиринг қотган ҳолатда бўлса, у аввалроқ чиққан ҳисобланади. Агар ҳўл ҳолатда бўлса, ҳозир чиққан ҳисобланади. Демак, биродарингиз қонни кўрган вақтда, у ҳўл ҳолатда бўлса, намозни қайта ўқиш шарт эмас. Агар қон қуриб қолган бўлса, биродарингиз намозни қайта ўқиши лозим. Жамоатга келсак, қаралади, агар уларга айтилса, фитнага сабаб бўлса, уларга бу ҳақида айтилмайди. Балки имом ўзи қайтиб ўқийди ва истиғфор айтади. Жамоатнинг намози дуруст бўлган ҳисобланади. Лекин жамоатга бу ҳақида айтса, фитна ва ихтилоф чиқмайдиган бўлса, у ҳолда уларга ҳам бу ҳақда айтиб қўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.