Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz
📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (6-қисм)
📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.
🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАЗР ҚИЛИНГАН БУЮМНИНГ ПУЛИНИ БЕРИШ
САВОЛ: Фарзандим даволаниш учун хорижга кетган эди. Мен агар болам тузалиб келса, тилла тақинчоқларимни садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, тузалиб келди. Садақа қиламан, деб турсам, қайнонам, тақинчоқларингиз тоза тилладан, уни менга сотинг ва пулини садақа қилаверасиз, деб талаб қилмоқда. Нима қилсам, тўғри иш қилган бўламан?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизда закот, фитр садақаси, ушр ва назр каби вожиб садақаларда, уларнинг қийматини бериш мумкин. Шу боис сиз ҳам тиллангизнинг ўзини ёки сотиб, пулини садақа қилсангиз ҳам бўлади. Фақат сотишда, бозордаги нархи эътиборга олинади. Ундан кам нархга сотиш мумкин эмас. Кам нархга сотсангиз, тафовутини ўзингиздан қўшиб садақа қилишингиз лозим бўлади. Масалан, тилла тақинчоқларингиз нархи назрни адо қилиш кунларида бозорда 10 миллион сўм бўлса, лекин танишим ёки яқин инсоним деб, 8 миллионга сотсангиз, ёнига 2 миллион қўшиб, садақа қиласиз ва шу билан назрингиздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👏1
Фарзандим бемор
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади. У зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлгани ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда азоб берди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлимнинг хасталигидан шикоят қилдим. Шунда у зот: “Қуръонда шифо оятлари бор-ку, эътибор қилмадингми?” дедилар. Уйғониб кетдим, улар ҳақида тафаккур қилдим. Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келар экан:
1. "(Аллоҳ) мўминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай" (Тавба сураси, 14-оят).
2. "Эй инсонлар! Роббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақийда, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди" (Юнус сураси, 57-оят).
3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбайи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишора) бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).
4. "Биз Қуръондан мўминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз" (Исро сураси, 82-оят).
5. “Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир” (Шуъаро сураси, 80-оят).
6. "У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
У киши сўзларида давом этиб айтадилар: “Оятларни бир қоғозга ёзиб чиқдим ва уни сувда эритиб, аралаштирдим. Сўнгра уни ўғлимга ичирдим. Шундан сўнг у боғичи ечилгандек бўлиб, фаол ва соғлом бўлиб кетди”.
Шайх Набиҳаний раҳимаҳуллоҳнинг “Саъадату дарайн” китобидан.

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Она - меҳр манбаи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Она - меҳр манбаи
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасадчига муносабат
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ҳасадчининг тийнатини шарҳлаб:
деган эканлар.
Муовия розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
Шунингдек, қуйидаги сатрларни Имом Шофеъийга тегишли эканини айтадилар:
Оқил кишилар яна “Ҳасадчилар билан яхши муносабат ўрнатиш учун қилинган уриниш беҳуда, чунки бунинг асло иложи йўқ”, дейдилар. Улар айтганларки:
“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ҳасадчининг тийнатини шарҳлаб:
“Бундай инсонни ҳеч бир нарса билан қаноатлантириб бўлмайди”,
деган эканлар.
Муовия розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
“Ҳасадчидан ташқари ҳар қандай одам билан келишиб, ризолашишга муваффақ бўлдим. Аммо ҳасадчи инсон то кишига Аллоҳ томонидан ато этилган неъмат йўқолмагунича рози бўлмайди”.
Шунингдек, қуйидаги сатрларни Имом Шофеъийга тегишли эканини айтадилар:
“Ҳар қандай адоват гулхани сўнар, иллоки ҳасаддан бўлса, ҳеч қачон!”.
Оқил кишилар яна “Ҳасадчилар билан яхши муносабат ўрнатиш учун қилинган уриниш беҳуда, чунки бунинг асло иложи йўқ”, дейдилар. Улар айтганларки:
“Ҳасадчини кўнглини оламан, деб овора бўлма, ахир у сенинг яхши муносабатингни ҳеч қачон қабул қилмайди. Унинг зараридан омонда бўлишни истасанг, аҳволингни ундан яширгин: ютуқ ва шодликларингни кўрсатма!” .
“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, халқимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини кенг намойиш этишга қаратилган ишлар билан танишди.
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
https://t.me/diyonatli
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
https://t.me/diyonatli
❤2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 21-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 29-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:21
⏱️ БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:39
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 16:00
⏱️ ШОМ - 17:38
⏱️ ХУФТОН - 19:10
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 21-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 29-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2🕊2👍1👏1
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз дуо қилса, рағбатини катта қилсин (катта нарсалар сўрасин). Чунки берадиган ҳеч бир нарсаси Аллоҳ таолога машаққат эмас”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз дуо қилса, рағбатини катта қилсин (катта нарсалар сўрасин). Чунки берадиган ҳеч бир нарсаси Аллоҳ таолога машаққат эмас”, деганлар (Имом Аҳмад ривояти).
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
❤3💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz
📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (7-қисм)
📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.
🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МУЗОРАЪАДА УШРНИ КИМ БЕРАДИ?
САВОЛ: Музораъада ушрни ер эгаси берадими ёки деҳқон берадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музораъа – ҳосилни муайян нисбатда бўлиб олиш учун ер эгаси ва деҳқон ўртасида тузиладиган битимдир. Унга кўра ер эгаси ўз ерини ишлов бериш учун деҳқонга беради, деҳқон эса, экин экиб, ишлайди ва ҳосилдан маълум улушни олади. Музораъа битими тузилган ердан чиққан ҳосилнинг ушрини ер эгаси ва деҳқон ўз ҳиссалари миқдорича адо қиладилар. Яъни уларнинг ҳар бирига ҳосилдан қанча улуш тегадиган бўлса, ушрнинг шунча қисмини тўлаши керак бўлади. Томонлар ўзаро келишиб, тақсимотдан олдин, умумий ҳосилдан ушрни бериб юборсалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

#мақола
ЎЗБЕК ТИЛИ — МИЛЛАТ РУҲИ, ВАТАН ИФТИХОРИ
Ҳар бир миллатнинг ўзлигини белгилайдиган энг муҳим омил — бу "Oна тили"дир. Тил — халқнинг руҳи, тафаккури ва маънавиятининг кўзгусидир. Шу боис, 1989-йил 21-октябрь куни "Давлат тили тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши — ўзбек халқининг тарихида унутилмас сана, миллий ўзлигимизни тиклаш йўлидаги улкан қадам бўлди.
Бугун 21-октябрь — Ўзбек тили куни сифатида юртимизда кенг нишонланади. Бу кун ҳар бир юракда фахр ва ғурур туйғусини уйғотади, она тилимизни янада улуғлашга, асраб-авайлашга чорлайди.
Она тилининг қадрига етиш — бу шунчаки одоб эмас, балки илоҳий бурчдир. Аллоҳ таоло “Ар-Раҳмон” сурасида шундай дейди:
الرَّحْمَٰنُ، عَلَّمَ الْقُرْآنَ، خَلَقَ الْإِنسَانَ، عَلَّمَهُ الْبَيَانَ
“Ар-Раҳмон. Қуръонни ўргатган Зот. Инсонни яратган. Унга сўзлашни (баён қилишни) ўргатган.”
(Ар-Раҳмон сураси, 1–4-оятлар)
Бу оятларда инсонга берилган энг улуғ неъмат — сўзлаш, фикрни ифода этиш қобилияти эканлиги таъкидланади. Демак, тилда барака, баёнда ҳикмат бор.
Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар:
"Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхшилик сўзласин ёки жим турсин."
(Бухорий ва Муслим ривоятлари)
Демак, тил — бу фақатгина алоқа воситаси эмас, балки инсоннинг иймони ва одобининг кўзгусидир.
Ўзбек тили — асрлар давомида буюк алломалар, шоир ва мутафаккирлар томонидан илм ва маънавият хазинасига айланган улуғ тилдир.
"Алишер Навоий", "Заҳириддин Муҳаммад Бобур", "Аҳмад Яссавий", "Имом ал-Бухорий" каби зотлар шу тилда илм, ҳикмат ва маърифатнинг энг юксак намуналарини қолдирганлар.
Навоий ҳазратлари шундай деганлар:
“Тил шунчалик улуғ неъматки, у билан одам одамлик мақомига етади.”
Тилни асраш, уни ривожлантириш — ҳар бир фуқаронинг ижтимоий ва виждоний бурчидир.
Бугун ёшларимиз она тилида сўзлашиш, ёзиш ва адабий нутқни бойитиш орқали ўз халқига бўлган муҳаббатини намоён этаяпти — бу эса миллат ғурурининг белгисидир.
Она тилини қадрлаш — миллатни қадрлашдир.
Элини севадиган инсон, аввало, унинг тилини ҳам севади. Тил — юракдан чиқиб, юракларга кирадиган йўлдир.
Шу боис ҳар бир дарсда, ҳар бир ёзувда, ҳар бир нутқда она тилимизнинг мусаффолигини сақлаш ва сўз бойлигимизни кенгайтириш — бизнинг умумий масъулиятимиздир.
Ўзбек тили — бизнинг миллий ифтихоримиз, маънавиятимиз пойдеворидир.
Уни асраш, улуғлаш ва ривожлантириш — фақатгина муаллимлар ёки адабиётчиларнинг эмас, бутун халқнинг муқаддас бурчидир.
Тилга ҳурмат — бу ўзлигимизга ҳурмат, аждодлар меросига эҳтиром демакдир.
Аллоҳ таоло барчамизга тилимизни пок сақлаш, сўзимиз орқали эзгулик ёйишни насиб этсин.
Абдуҳамид домла Маликов
Тошкент вилояти Пискент тумани
“Пискент” жоме масжиди имом-хатиби