Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.61K subscribers
7.58K photos
4.09K videos
29 files
6.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Одобсизлар нажот топмаган

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло осий ва гуноҳкор бандага муҳлат беради. Ҳатто одамлар Аллоҳнинг меҳрибонлигидан ҳайратланишади. Аммо Парвардигорга нисбатан одобсизлик қилганларнинг бирортаси нажот топганини эшитмаганмиз.

Намрудга, Фиръавнга боқинг, Қорунга, Од, Самуд, Лут қавмларига назар солинг. Шунда Аллоҳнинг юқоридаги қонунини кўрасиз, Унинг қудрати ажойиботларининг гувоҳи бўласиз.

Аллоҳ таоло Ўзининг мулки борасида курашган золимларни яксон қилган. Қудратини менсимаганларга улуғлигини кўрсатиб қўйган.

Нуҳ алайҳиссалом кемасидан кейин “Титаник” тарихда энг машҳур бўлди. Унинг ясалишини ҳандасадаги мўъжиза, кемасозликдаги буюк ғалаба, дейишганди. Бу кеманинг узунлиги 269 метр, кенглиги 28,19 метр, баландлиги 18,5 метр бўлган. Унда 885 та экипаж аъзосидан ташқари 2435 йўловчи жойлашиши мумкин эди.

Тарихдаги иккинчи машҳур кема денгиздаги илк сафаридаёқ ғарқ бўлди. “Титаник” илк сувга туширилганда мухбирлар кема муҳандиси Томас Эндрюсга кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида саволлар беришди. Томас Эндрюс бундай деди: “Бу кема чўкмайди. Уни ҳатто Яратган ҳам чўктира олмайди!”.

Озгина муддатдан кейин Томас Эндрюс Аллоҳнинг қудратига гувоҳ бўлди.

Бразилия президенти Танкреду Невис сайловдаги орзулари ҳақида гапириб: “Агар беш юз минг овоз тўпласам, ҳатто Яратган ҳам мени президентлик курсисидан йиқита олмайди!” деган эди. Невис ўзи айтган овозни тўплади. У хизматга тайинланишидан бир кун олдин беморликка йўлиқди. Бир ой ўтиб, вафот этди. Президентлик курсисига бир кун ҳам ўтира олгани йўқ!

Абдулқодир ПОЛВОНОВ

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
#ҲИКМАТ

Ўзингга суннатни лозим тутгинки, Аллоҳ изни ила суннат сенга қўриқчидир.

Умар ибн Абдулазиз

https://t.me/diyonatli
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 20-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 28-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:20
⏱️БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:38
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:00
⏱️ШОМ - 17:39
⏱️ХУФТОН - 19:10

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🕊2
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Аллоҳнинг ижобат қилишига аниқ ишонган ҳолингизда дуо қилинг. Билингки, Аллоҳ ғофил ва беҳуда қалбдан дуони қабул қилмас” (Имом Термизий ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz

📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (6-қисм)

📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАЗР ҚИЛИНГАН БУЮМНИНГ ПУЛИНИ БЕРИШ

САВОЛ: Фарзандим даволаниш учун хорижга кетган эди. Мен агар болам тузалиб келса, тилла тақинчоқларимни садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, тузалиб келди. Садақа қиламан, деб турсам, қайнонам, тақинчоқларингиз тоза тилладан, уни менга сотинг ва пулини садақа қилаверасиз, деб талаб қилмоқда. Нима қилсам, тўғри иш қилган бўламан?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизда закот, фитр садақаси, ушр ва назр каби вожиб садақаларда, уларнинг қийматини бериш мумкин. Шу боис сиз ҳам тиллангизнинг ўзини ёки сотиб, пулини садақа қилсангиз ҳам бўлади. Фақат сотишда, бозордаги нархи эътиборга олинади. Ундан кам нархга сотиш мумкин эмас. Кам нархга сотсангиз, тафовутини ўзингиздан қўшиб садақа қилишингиз лозим бўлади. Масалан, тилла тақинчоқларингиз нархи назрни адо қилиш кунларида бозорда 10 миллион сўм бўлса, лекин танишим ёки яқин инсоним деб, 8 миллионга сотсангиз, ёнига 2 миллион қўшиб, садақа қиласиз ва шу билан назрингиздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
👏1
Фарзандим бемор

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Шайх имом Абулқосим Қушайрий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади. У зотнинг фарзанди қаттиқ касал бўлгани ҳақида шундай ҳикоя қилади: “Ҳатто умидсизланиб қолдим, бу иш (ўғлимга етган хасталик) менга жуда азоб берди. Шунда тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зотга ўғлимнинг хасталигидан шикоят қилдим. Шунда у зот: “Қуръонда шифо оятлари бор-ку, эътибор қилмадингми?” дедилар. Уйғониб кетдим, улар ҳақида тафаккур қилдим. Ушбу мазмундаги оятлар Аллоҳнинг Китобида олтита ўринда келар экан:

1. "
(Аллоҳ) мўминлар жамоасининг кўнгилларига шифо (ҳузур-ҳаловат) бергай" (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Эй инсонлар! Роббингиздан сизларга бир насиҳат, диллардаги нарсаларга (ёмон туйғулар, шаҳват, ботил ақийда, дард ва қийноқларга) шифо ҳамда мўминларга (тўғри йўлни кўрсатувчи) ҳидоят ва раҳмат (бўлган Қуръон) келди" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Уларнинг (асалариларнинг) қоринларидан ранго-ранг бир ичимлик (асал шарбати) чиқадики, у инсонлар учун шифо (манбайи)дир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун ибрат (ва Аллоҳнинг қудратига ишора) бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз Қуръондан мўминлар учун (руҳий ва баданий касалликларига) шифо ва раҳмат бўладиган нарсаларни нозил қилурмиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. “Бемор бўлган вақтимда менга шифо бергувчи У (Аллоҳ)дир” (Шуъаро сураси, 80-оят).

6. "У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).

У киши сўзларида давом этиб айтадилар: “Оятларни бир қоғозга ёзиб чиқдим ва уни сувда эритиб, аралаштирдим. Сўнгра уни ўғлимга ичирдим. Шундан сўнг у боғичи ечилгандек бўлиб, фаол ва соғлом бўлиб кетди”.

Шайх Набиҳаний раҳимаҳуллоҳнинг “Саъадату дарайн” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Она - меҳр манбаи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасадчига муносабат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Саҳобаи киром розияллоҳу анҳум ҳасадчининг тийнатини шарҳлаб:
“Бундай инсонни ҳеч бир нарса билан қаноатлантириб бўлмайди”,

деган эканлар.

Муовия розияллоҳу анҳу бундай деганлар:
“Ҳасадчидан ташқари ҳар қандай одам билан келишиб, ризолашишга муваффақ бўлдим. Аммо ҳасадчи инсон то кишига Аллоҳ томонидан ато этилган неъмат йўқолмагунича рози бўлмайди”.


Шунингдек, қуйидаги сатрларни Имом Шофеъийга тегишли эканини айтадилар:
“Ҳар қандай адоват гулхани сўнар, иллоки ҳасаддан бўлса, ҳеч қачон!”.


Оқил кишилар яна “Ҳасадчилар билан яхши муносабат ўрнатиш учун қилинган уриниш беҳуда, чунки бунинг асло иложи йўқ”, дейдилар. Улар айтганларки:
“Ҳасадчини кўнглини оламан, деб овора бўлма, ахир у сенинг яхши муносабатингни ҳеч қачон қабул қилмайди. Унинг зараридан омонда бўлишни истасанг, аҳволингни ундан яширгин: ютуқ ва шодликларингни кўрсатма!” .


“Ахлоқус солиҳийн” (Яхшилар ахлоқи) китобидан

Дўстларингизга
ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, халқимизнинг бой тарихий ва маънавий меросини кенг намойиш этишга қаратилган ишлар билан танишди.

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

https://t.me/diyonatli
2