Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.61K subscribers
7.58K photos
4.09K videos
29 files
6.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар:

“Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг:

Кибри-ҳаво
(бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади;

Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак Жаннатдаги таъқиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади;

Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди”
(Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди мазмунда келган, 40/49).

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz

📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (3-қисм)

📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТИҚИЛИНЧ ПАЙТДА, ОЛДИНГИ САФДАГИ НАМОЗХОННИНГ БЕЛИГА САЖДА ҚИЛИШ

САВОЛ: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади. Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.

Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ҳар томчида масъулият бор
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 16-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 24-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:16
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:34
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:45
⏱️ХУФТОН - 19:15

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍2🕊1
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади...” (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Термизий ривояти, “Сифатул Қиёмат” 57, (2512).

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz

📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (5-қисм)

📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.

🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАСЖИДДА САФЛАРНИНГ УЗИЛИШИ

САВОЛ: Кўпчиликка маълумки, Масжидул ҳаромда эҳромсиз, одатий кийимдаги одамни пастки қаватга киритилмайди. Улар юқори қаватларда намоз ўқишади. Шу ҳолатда пастки қаватда, Каъба атрофида эҳромдаги одамлар тўлмай, анча жой очиқ қолиб, бошқа жойдаги одамларнинг сафига уланмай қолади. Шунда орқадаги ва юқори қаватдаги одамларнинг намози намоз бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидул ҳаром ва бошқа барча масжидларнинг ичи битта ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун масжиднинг ичига кирган инсон модомики, имомдан олдинга ўтиб кетмаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлиб, намози намоз бўлади. Сафнинг узилганлиги иқтидога зарар бермайди, аммо бу ҳолат узрсиз бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Масжидул ҳаромда сиз айтган ҳолат зарурат туфайли бўлгани учун макруҳлик ҳам кўтарилади.

Аммо масжиддан ташқарига чиқилганда, саф албатта, уланган бўлиши шарт. Масалан, бир инсон масжид ташқарисидаги сафга қўшилмай, узоқдан, меҳмонхона ичидан, йўллардан туриб, масжид ичидаги имомга иқтидо қилса, ножоиз бўлади ва намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. (Ҳасад қилиш ўрнига) Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир.

Нисо сураси 32-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
https://t.me/diyonatli
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Нопок ишлардан сақланайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

🎤 «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси, Муҳаммад Абунайян:

«Президент жаноблари, бу даражада улкан ўзгаришларни амалга оширган етакчилардан иккисини биламан.

Биринчиси — Сиз, иккинчиси эса Саудия валиаҳди, бош вазир Муҳаммад бин Салмон».


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 17-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 25-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:17
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:35
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:45
⏱️ХУФТОН - 19:15

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍2🕊1
Иш бошлашда бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ушбу оятни ўқиш:

“Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳу қовлий”

“Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар” (Тоҳо сураси, 25-28 – оятлар).

2. Ушбу дуони ўқиш:

“Робби йассир ва лаа туъассир. Робби таммим бил хойри”

“Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим,
(ишимни) яхшилик билан тугатгин”.

3. Ҳар бир ишни холис Аллоҳ учун бажариш.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: (Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, сизлардан бирингиз бирор иш қилса, Аллоҳ уни пухта қилишини севади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. Ёлғондан узоқ бўлиш.

“Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким алдамчилик қилса, биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
1
#xabar
📢 САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРЛИГИ ХАБАРИ!

🇸🇦 Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилди.


Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга ҳар бир зиёратчини синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор-йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.

📢 Ҳаж-2026 ҳожилари диққатига:
🪪 Тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштириш имкони йўқ.

📝 Баёнотда, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслигини маълум қилди:

Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги;

Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги;

Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари;

Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи;

Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар;

Қарилик деменцияси касалликлари;

Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик;

Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо);

Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалардан ўтаётган фаол онкологик касалликлар;

❗️Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чора кўрилиши билдирилган.

🗣 “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши зиёратчиларни ушбу талабларга тўлиқ амал қилишга чақиради, ҳамда ушбу талаблар ҳаж иштирокчиларининг ҳаётини ва саломатлигини сақлашга қаратилганини маълум қилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ҳаж ва Умра маркази


📢 Эслатма:

📞 Ҳаж ва умра маркази телефон рақамлари:
📲 +998778821858
📲 +998998821858
🔵@Hajumrauzbot

ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

🔵 Саҳифаларимиз:
📷Instagram 🚀Telegram

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢1
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уйида покланиб, сўнгра Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, босган қадамининг бири хатоларини ўчиради, иккинчиси даражани кўтаради”, дедилар.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

https://t.me/diyonatli
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 18-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 26-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:18
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:36
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:42
⏱️ХУФТОН - 19:15

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍2🕊1