Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#мақола
Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши ҳақида
Баъзи кишилар намозда имом орқасида турувчи мўмин ҳам “Фотиҳа” сурасини ёки бошқа сураларни ўқиши керак, деб даъво қиладилар. Бу масалада Қуръон, ҳадис ва фиқҳ уламолари далилларини ўрганиб чиқсак, аслида иқтидо қилган кишининг қироат қилиши шарт эмаслиги очиқ-ойдин маълум бўлади.
Шунингдек, Аллоҳ таоло дейди:
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
“Қуръон тиловат қилинса, уни тингланглар ва сукут қилинглар, шоядки сизларга раҳм қилинар.”
(Аъроф сураси, 204-оят)
Ибн Жарир, Ибн Абу Хотим, Ибн Мардавайх, ва Ибн Асокирлар Абу Хурайра розияллоху анхудан ушбу оят сахобалар намозда Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ортларида туриб, овоз чикариб қироат қилишганда нозил бўлганини ривоят килишган. Демак, бундан намозда имом қироат қилганида унга иқтидо қилган киши имомнинг қироатини тинглаши ва жим туриши лозимлиги келиб чиқади.
Соҳта Салафийлар томонидан юқорида келтирилган Фотиха сурасини ўқиш лозимлигига далолат қилувчи хадис ва ундан бошқа ривоятларга ханафий уламоларимиз "Ушбу ва ундан бошқа шу мазмундаги хадиси шарифлар ёлгиз намоз ўқувчи киши учун хосдир", дейдилар. Чунки кўплаб хадиси шарифларда имомнинг қироати унга иқтидо қилган киши учун хам кифоя қилиши очик айтиб ўтилган. Масалан, Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинган хадиси шарифда Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:
«إنَّا جُعِلَ الْإِمامُ لِيُؤْتَمَّ بِهِ فَإذا قرَأَ فَأَنْصِتُوا»
Яьни: "Имом унга иқтидо қилиниши учун тайинлангандир. Шундай экан, у қироат қилганда сизлар жим туринглар" (Имом Абу Довуд ва Имом Насаий ривоят қилишган).
"Имом Муслим ва бир қанча мухаддислар сахих деган хадисни бошқа биров заиф дейишининг эьтибори йуқ", деганлар.
Жобир розияллох анхудан ривоят қилинган хадисда Набий алайхиссалом:
«مَنْ كَانَ لَهُ إِمَامٌ فَقِراءَةُ الْإِمَامِ قِراءَةٌ لَهُ»
Яьни: «Имомнинг қироати унга иқтидо қилганнинг қироатидир», - деганлар (Имом Ибн Можа ривоятлари).
Баъзи олимлар томонидан ушбу хадиснинг санади заиф дейилган бўлсада, хадис матни Имом Абу Ханифа, Имом Ахмад, Ибн Маниъ ва бошка муххаддислар томонидан мутлақо бошқа сахих санад билан ривоят қилинган. Камол ибн Хумом уларнинг сахихлиги Имом Муслимнинг шартига тушишини таъкидлаган. Шунга кўра, мазкур хадис "сахих лигойрихи" даражасига кўтарилади ва хукмни ифодалашда хужжат бўла олади ("Фатхул Қодир" китоби).
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, юқоридаги оят ва хадислардан очик-ойдин қўриниб турибдики, имомнинг ортидаги иқтидо қилувчилар қироат қилмаслиги кўпчилик сахобалар ва салафи солихларнинг тутган йуллари экан. Шунинг учун хам ханафий мазхабимиз фуқахолари имом жахрий (овоз чиқариб) қироат қилганда хам махфий қироат қилганда хам унга иқтидо қилган киши қироат қилиши жоиз эмас, деганлар. Валлоху алам.
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | InstagramДўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

👍1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 13-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 21-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:13
⏱️ БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:31
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 16:10
⏱️ ШОМ - 17:50
⏱️ ХУФТОН - 19:20
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 13-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 21-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🕊2❤1🎉1
#Ҳадис
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир мусулмон гуноҳ қилмай, силаи раҳмни узмай туриб дуо қилса, албатта, унга уч нарсадан бирини беради. Ё сўраган нарсасини тезда беради. Ёки унинг мукофотини охиратга олиб қўяди. Ёхуд унга тенг ёмонликни ундан даф қилади", дедилар. Саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ундоқ бўлса, кўпайтирилар экан-да?" дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ кўпайтирувчироқ”, дедилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#juma_suhbati
📖 Мавзу: УШР – БАРАКА ОМИЛИ!
🎤 Юнусхон домла Мамарасулов – Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ
САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар:
"تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق
“Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”).
“Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ
“Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Расулуллоҳ ﷺ бу ҳақиқатни қандай билганлар?
Инсон осмонга кўтарилса нима бўлади?
Қуръонда инсоннинг осмонга кўтарилиши ҳақида нима дейилган?
Аллоҳ таоло Қуръон каримда бундай дейди: “Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай” (Анъом сураси, 125-оят).
Доктор Салоҳиддин ал-Мағрибий (АҚШ космик тиббиёт ассоциацияси аъзоси ва Лондон космик тиббиёт институти профессори) Исломободда бўлиб ўтган Қуръон ва Суннадаги илмий мўъжизаларга бағишланган биринчи конференцияда маъруза қилган. У ўз нутқида инсон юқори қатлам атмосферага кўтарилганда унинг ҳолати қандай бўлиши ҳақида бундай деган эди: “Бизнинг тана ҳужайраларимиз ҳаво билан боғлиқ.
Кислород ўпка орқали кирганда, улар ҳаво билан тўлади. Бироқ инсон юқорироқ қатламга кўтарилганда ҳаво сийраклашади, ундаги кислород миқдори камаяди. Натижада босим тушади ва ҳужайралар сиқилади. Бу эса кўкракда сиқилиш ҳиссини вужудга келтиради.
Субҳаналлоҳ! Аллоҳ таоло Қуръон каримда айтганидек: “Гўё у осмонга кўтарилиб кетаётгандек”.
Бу эса нафас олишнинг қийинлашишига олиб келади. Оятда айтилганидек: “унга кўксини тор ва сиқиқ қилиб қўяди”.
Доктор сўзида бундай давом этади:
— Денгиз сатҳидан 10 000 футгача (3 км) организмда сезиларли ўзгариш бўлмайди.
— 10 000 футдан 16 000 футгача (3–5 км) ҳаво камайганига организм мослаша бошлайди.
— 16 000 футдан 25 000 футгача (5–7,5 км) кўкрак сиқила бошлайди, одам боши айланиши, ҳушдан кетиши ёки йиқилиши мумкин.
Бу баландликда нафас олиш жуда қийинлашади. Самолёт учувчиларида кислород таъминоти тизими ишдан чиқса, айнан шундай ҳол юзага келади. Чунки қанчалик юқори кўтарилса, шунчалик ҳавода кислород камаяди, нафас олиш оғирлашади ва ҳаётий жараёнлар издан чиқади.
25.000 фут баландликдан кейин инсоннинг меъдасидаги газлар кенгайиб, диафрагмага босим қилади. Диафрагма эса ўпкага босим ўтказади. Шунинг учун кўкракда қаттиқ сиқилиш ҳисси пайдо бўлади. Бу ҳолат айнан Қуръон каримда айтилгани кабидир:
“Аллоҳ кимни ҳидоятга йўллашни ирода этса, унинг кўкси (қалби)ни Ислом учун (кенг) очиб қўяди. Кимни адаштиришни ирода этса, кўксини гўё осмонга кўтарилиб кетаётгандек, тор ва сиқиқ қилиб қўяди. Шундай қилиб, Аллоҳ имон келтирмайдиганларга (лойиқ) жазони раво кўргай” (Анъом сураси, 125-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўлларида бу ҳақиқатни билиш учун учувчи аппаратлар ёки ҳаво кимёси асбоблари бор эди, деб айта оламизми?
Йўқ. у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан улканроқ нарсага Аллоҳнинг ваҳийсига эга эдилар.
Бу масала устида Жиддадаги Подшоҳ Абдулазиз университетининг тўрт нафар олими тадқиқот олиб боришган. Юшиди Козану — Япониянинг Токио шаҳридаги обсерватория директори бўлган олимга ушбу оятлар таржима қилинганда, у жуда ҳайратда қолган. У Қуръон каримдан оятларни эшитиб турди, у оятлар эса Козанунинг илм соҳаси — астрономия ва атмосфера ҳақида эди. Сўнг у бундай деди: “Қуръон карим ким томонидан келган бўлса, У барча нарсани, ҳар бир майда-чуйдасини ҳам билади”.
Илёсхон АҲМЕДОВ

❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 14-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 22-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:14
⏱️ БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:32
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 16:10
⏱️ ШОМ - 17:49
⏱️ ХУФТОН - 19:20
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 14-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 22-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3🕊3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Жамиятни емирувчи иллат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
Жамиятни емирувчи иллат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Мушкули борнинг дуоси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушкули борнинг дуоси будир: "Аллоҳумма, роҳматака аржу ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
Маъноси: "Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ".
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ?
САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ?
САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
Парокандаликка етакловчи офат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
Парокандаликка етакловчи офат
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қанчалик боймиз?..
Бир куни бой ота ўғли камбағаллик нима эканини тушуниши учун уни фақир оилага олиб борди. Улар ўша оилада бир неча кун яшаб, сўнг қайтиб келишди. Ота ўғлидан сўради:
– Бу қилган сафаримиздан қандай хулосалар чиқардинг?
Ўғли бундай жавоб берди:
– Бизда катта уй, уларда одий. Лекин уларнинг бағри кенг экан. Агар бизникига келиб шунча вақт яшамоқчи бўлганларида биз рози бўлмасдик, менимча. Биз керакли нарсаларни дўкондан оламиз, улар аксарини ўзлари етиштираркан. Ўзлари меҳнат қилиб етиштиргани учун исроф қилишмас экан. Бизда уй ишларини хизматкор қилади, улар эса бир-бирига ёрдам беришаркан. Ўзаро меҳр-оқибатлари ҳам ҳавас қиларли. Ўйлаб қарасам, аслида улармас, биз камбағал эканмиз...
Ота бу жавобни эшитиб ўйланиб қолди. Ўғли бундай жавоб беришини кутмаган эди.
Аслида биз ўзимизда бор нарсага эмас йўқ нарсага интиламиз олишга, эришишга харакат қиламиз. Биздаги бор нарса кимлар учундир орзу эканини унутамиз. Гоҳида қанчалик биз бой эканимизни англаш учун ўз ҳаётимизга бошқача назар билан қарашимиз керак бўлади.
Акбаршоҳ Расулов

❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
❤1🎉1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 15-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 23-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 05:15
⏱️ БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 06:33
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 16:10
⏱️ ШОМ - 17:47
⏱️ ХУФТОН - 19:20
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 15-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 23-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3🕊1
#Ҳадис
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барча гуноҳлар уч сифатга асосланишини ва улардан бири ҳасад эканини айтганлар:
“Уч сабаб барча гуноҳларнинг асосидир, улардан қўрқинг ва узоқлашинг:
Кибри-ҳаво (бошқалардан ўзини устун кўриш)дан сақланинг, ҳақиқатда мана шу кибр Иблисни Аллоҳнинг амрига итоат этишидан қайтарди. Одам алайҳиссаломга сажда (таъзим) қилмади;
Кучли истак-ҳирсдан сақланинг, ҳақиқатда айнан шу истак Жаннатдаги таъқиқланган дарахт мевасидан тотиб кўришга Одам алайҳиссаломни ундади;
Ҳасаддан сақланинг, ҳақиқатда айнан ҳасад туфайли Одам алайҳиссаломнинг ўғли Қобил ўз туғишгани Ҳобилни ўлдирди” (Ибн Асокирнинг Ибн Масъуддан ривоят қилган ҳадисда ҳам худди мазмунда келган, 40/49).

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ajdodlar_merosini_õrganamiz
📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (3-қисм)
📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.
🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТИҚИЛИНЧ ПАЙТДА, ОЛДИНГИ САФДАГИ НАМОЗХОННИНГ БЕЛИГА САЖДА ҚИЛИШ
САВОЛ: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади. Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.
Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ҳар томчида масъулият бор
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
Ҳар томчида масъулият бор
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM