Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.61K subscribers
7.59K photos
4.09K videos
29 files
6.3K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bosh_imom_minbari

ЗОЛИМ УХЛАШИ МУМКИН, МАЗЛУМ УХЛАМАЙДИ

Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби


https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 9-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 17-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:08
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:27
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 17:57
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🕊1
#Ҳадис

Абу Ҳурайра ва Абу Саид розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир қавм ўтириб Аллоҳни зикр қилса, уларни фаришталар ўраб олишади ва раҳмат қоплайди. Устиларига хотиржамлик тушади. Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузуридагилар (яъни, фаришталар) билан эслайди», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭШИК ВА ДЕВОРЛАРГА ПАРДА ИЛИШ

САВОЛ: Эшик ва деворларга парда илиш мумкин эмасми? Шундай мазмунда ҳадис бор деб эшитдим.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эшикка парда тутиш мумкин. Ҳадиси шарифда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо эшикка илган пардани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиртиб ташлаганларининг сабаби бу пардада қанотли отларнинг тасвири бор эди. Демак, пардада жонли нарсанинг сурати бўлмаса, уни илиш жоиз. Аммо деворга бирор сабабсиз, ёки заруратсиз парда илиб қўйиш танзиҳий макруҳ саналади. Бирор бир сабаб туфайли шунга мажбур бўлса, илиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣Бухорода халқаро анжуман бўлиб ўтди

...Халқаро илмий йиғинда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков нуфузли олимларни юртимизга ташрифлари билан қутлаб, ушбу анжуман Баҳоуддин Нақшбанд илмий меросини чуқур ўрганиш ва тасаввуф илмлари ривожига қўшган ҳиссасини тарғиб этишда яна бир босқич бўлишини эътироф этди...
➡️ Батафсил

🗣Имом Термизий ислом институти ўқитувчиси тақдирланди

...Имом Термизий номидаги ислом институти ўқитувчиси Ҳошимжон домла Низомиддинов юксак эътироф — “Олий таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди...
➡️ Батафсил

🗣muslim.uz сайтининг рус тилидаги саҳифасини ҳам кузатиб боришингизни тавсия қиламиз!

📝Научно-практическая конференция была насыщена передовым опытом и новыми подходами

📝Международная научная конференция

📝Муфтий начал свой визит в Андижан с учебного заведения

📝Вышитый Коран представлен в Эр-Рияде

📝Фильм «Бисмиллах»: кинематографический инструмент для идеологии

📝Профессор Кюршад Зорлу: Проведение Генеральной конференции ЮНЕСКО в Самарканде – гордость для всего тюркского мира

📝Узбекистан – почетный гость на международной книжной ярмарке в Эр-Рияде

#yangiliklar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
Ғафлатда қолманг! Дуо қабул бўладиган вақт ва ҳолатлар

1. Саҳарда дуо қилиш. Аллоҳ таоло: “Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”, деб марҳамат қилган (Зориёт сураси, 18-оят).

Саҳар вақтида қалб соф, ихлосли ва чалғитадиган нарсалардан холи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида “Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди, Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди, Мен уни кечирай”, дейди» (Имом Буҳорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: “Кечанинг дуо қилиш учун мақбул ва дуолар тез ижобат бўладиган энг афзал вақти қайси?” деб сўрадилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: “Саҳар вақтидан бошқа пайтларда Аршнинг ларзага келганини кўрмадим”, дедилар (Доктор Ваҳба Зуҳайлий раҳимаҳуллоҳ. Тафсирул Мунир).

2. Азон ва иқоматдан кейин дуо қилиш. Набий алайҳиссалом: “Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)

3. Ифторлик ва саҳарликда дуо қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти), деганлар.

4. Қалблар “эриган” вақтда дуо қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалблар юмшаган вақтда дуо қилиб қолинглар, чунки у раҳматдир!” дедилар.

5. Фақат мусибат етганда эмас, балки, тинч-осуда вақтда ҳам дуо қилиш. Агар банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни шиддатлар пайтида Аллоҳ уни истижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар.

6. Саждада дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: “Банда Роббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Бас, шу вақтда дуони кўпайтиринг” (Имом Муслим ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мен руку ёки сажда қилган вақтимда Қуръон ўқишдан қайтарилдим. Рукуда Роббни улуғлангиз, саждада эса дуони кўпайтиринг, у вақт дуоларингиз ижобат бўлишга яқин вақтдир” (Имом Муслим ривояти).

7. Ҳар намоздан сўнг дуо қилиш. Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо кўпроқ қабул бўлади?”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади:
“Намоз энг яхши вақтга белгиланган. Шунинг учун намозлардан сўнг дуо қилишни унутманг”.


8. Ёмғир ёққанда дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сафлар Аллоҳ йўлида жипслашганида, ёмғир ёққанда, фарз намозлари адо этиладиган вақтларда осмон эшиклари очилади. Бу пайтларда дуо қилишни ғанимат билинг”.

9. Жума туни ва кундузи дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ҳақида бундай дедилар: “Унда бир соат борки, унга тик туриб намоз ўқиётган мусулмон банда Аллоҳдан бирон нарсани тилаб тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга бу тилагини беради” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

10. Сафарда дуо қилиш. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта дуо, шубҳасиз, ижобатдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг боласига қилган дуоси”, дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Душанбе шаҳрига келди.

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)


Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)


#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 10-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 18-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:09
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:28
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:15
⏱️ШОМ - 17:55
⏱️ХУФТОН - 19:25

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍2💯2🕊1
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
1
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

https://t.me/diyonatli