Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.6K subscribers
7.59K photos
4.09K videos
29 files
6.3K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#xabar #muftiy #andijon
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОН САФАРИНИ ИЛМ МАСКАНИДАН БОШЛАДИЛАР

📍 Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган илмий-амалий семинарда иштирок этиш учун борган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарини бугун, 7 октябр куни ўзлари таълим олган Асака туманидаги 53-ўрта умумтаълим мактабига ташрифдан бошладилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари устоз ва мураббийларни яқинда ўтган касб байрамлари билан қутлар экан, муаллим бўлишдек шарафли касб эгаларига эҳтироми жуда баланд эканини изҳор этиб, жумладан, бундай дедилар:

💬 “Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти).

💬 Шунингдек, ўқувчиларга илм-маърифатнинг фойдалари ҳақида сўзлаб, динимизда таълим олишга кучли тарғиб қилингани, илм инсонни комил даражага етказиб, икки дунёда ҳам азиз ва иззатли қиладиган катта инъомлиги, шундай экан, муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган бугунги имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда замонавий илмларни ҳам пухта ўзлаштириш лозимлигини таъкидладилар.


🎁 Таълим масканига синфхоналар учун
🪑
янги дарс стол-стуллари,
🖼 30 та доска,
💻10 та ноутбук,
📚500 та китоблар жамланмаси ҳадя қилинди.

🗣Ташриф ва ҳадялардан мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилар жуда мамнун бўлиб, миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Табиатни асрашда мусулмоннинг 6 вазифаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ерни ифлос қилманг

“Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилманг!” (Аъроф сураси, 56-оят).

2. Аллоҳ покликни яхши кўради

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ покизадир – покизаликни севади”.

3. Ахлат ташламанг!

Набий алайҳиссалом: “Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар”, деганлар.

4. Аллоҳ кечириб юборади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда юриб кетаётиб тиканли бир шохни кўриб, уни олиб ташлади. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди”, дедилар.

5. Бу ҳам – садақа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашингиз ҳам – садақадир”, деганлар.

6. Қанча мева бўлса шунча савоб

Набий алайҳиссалом: “Ким бир ўсимлик экса ва мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради”, дедилар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқи

https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 8-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 16-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:07
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:26
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 17:58
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ерни обод қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Қазо намозига такбир айтиладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚОРАМОЛ ЗАКОТИ
#закот

1849-САВОЛ: 40 та ёки ундан зиёд қорамоли бўлган одам закот берадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби қорамолларнинг боқилиш шакли ва мақсадига қараб фарқли бўлади. Агар уларнинг сони ўттизтадан ошса ва йилнинг аксар қисмида яйлов ва далаларда ўтласа, улардан битта бир ёшга тўлиб, иккинчи ёшга ўтган эркак ёки урғочи бузоқ закотга берилади. Агар шу турдаги қорамоллар сони 40 тадан 59 тагача бўлса, улардан бир дона икки ёшга тўлиб, учинчи ёшга ўтган новвос (буқача) ёки ғунажин закотга берилади. Агар қорамоллар сони олтмиштага етса, иккита бир ёшли бузоқ, етмиштага етса, битта бир ёшли билан яна бир дона икки ёшли қорамол закотга берилади. Бундан зиёд бўлса, шу шаклда давом этиб кетаверилади.
Агар мазкур қорамоллар тижорат ниятида сотиб олинган бўлса, ададининг аҳамияти йўқ, балки қийматига қаралади. Агар қиймати закот нисобига етса, умумий қийматининг қирқдан бири закот сифатида берилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#шафақ

📹 Қизил шафақ неча даражада йўқолади?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
Улашинг: @diniysavollar

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ

САВОЛ: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:

فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ

“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят). Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:

‌إن ‌هذا ‌العلم ‌دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم

“Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (Имом Муслим ривояти).

Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:

“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️
https://t.me/diyonatli
2
#КУН_ОЯТИ

Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларнинг гуноҳларини, албатта, ўчирурмиз ва уларни қилиб ўтган чиройли амаллари билан мукофотлагаймиз.

Анкабут сураси 7-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤‍🔥2🎉1