Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.61K subscribers
7.59K photos
4.09K videos
29 files
6.3K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
"Аҳли сунна вал жамоа" исми

https://t.me/diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 7-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 15-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:06
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:25
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 18:00
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🕊2
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир".

Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЯРҲАМУКАЛЛОҲНИ АКСА УРГАН ОДАМГА ЭШИТТИРИШ КЕРАКМИ?


САВОЛ: Акса урган одамга ярҳамукаллоҳу деймиз. Мана шу тилагимизни акса урган одам эшитиши керакми ёки паст овозда айтиб қўйсак бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Акса урган одам алҳамду лиллаҳ деб, Аллоҳга ҳамд айтади. Уни эшитган одам унга “Ярҳамукаллоҳу ва яшфийк”, яъни Аллоҳ таоло сизга раҳм қилсин ва шифо берсин, деб дуо қилади. Бу акса урган кишининг ҳамд айтишига нисбатан жавоб ҳисобланади. Уламолар саломга алик олишда, акса урганга тилак билдиришда нариги томонга эшиттириб айтиш керак, дейишган. Фақатгина акса урган ёки салом берган инсон қулоғи оғир, ёки ҳеч нарсани эшитмайдиган бўлса, жавоб айтган киши ўзи эшитадиган даражада жавоб бериши кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
👍1
#xabar #muftiy #andijon
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОН САФАРИНИ ИЛМ МАСКАНИДАН БОШЛАДИЛАР

📍 Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган илмий-амалий семинарда иштирок этиш учун борган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарини бугун, 7 октябр куни ўзлари таълим олган Асака туманидаги 53-ўрта умумтаълим мактабига ташрифдан бошладилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари устоз ва мураббийларни яқинда ўтган касб байрамлари билан қутлар экан, муаллим бўлишдек шарафли касб эгаларига эҳтироми жуда баланд эканини изҳор этиб, жумладан, бундай дедилар:

💬 “Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти).

💬 Шунингдек, ўқувчиларга илм-маърифатнинг фойдалари ҳақида сўзлаб, динимизда таълим олишга кучли тарғиб қилингани, илм инсонни комил даражага етказиб, икки дунёда ҳам азиз ва иззатли қиладиган катта инъомлиги, шундай экан, муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган бугунги имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда замонавий илмларни ҳам пухта ўзлаштириш лозимлигини таъкидладилар.


🎁 Таълим масканига синфхоналар учун
🪑
янги дарс стол-стуллари,
🖼 30 та доска,
💻10 та ноутбук,
📚500 та китоблар жамланмаси ҳадя қилинди.

🗣Ташриф ва ҳадялардан мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилар жуда мамнун бўлиб, миннатдорлик билдиришди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Табиатни асрашда мусулмоннинг 6 вазифаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ерни ифлос қилманг

“Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилманг!” (Аъроф сураси, 56-оят).

2. Аллоҳ покликни яхши кўради

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ покизадир – покизаликни севади”.

3. Ахлат ташламанг!

Набий алайҳиссалом: “Учта жойга: сув ўзанларига, серқатнов йўлларга ҳамда соя-салқин ерларга ахлат ташлаб, лаънатга қолишдан қўрқинглар”, деганлар.

4. Аллоҳ кечириб юборади

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда юриб кетаётиб тиканли бир шохни кўриб, уни олиб ташлади. Шунда Аллоҳ уни тақдирлади ва мағфират қилди”, дедилар.

5. Бу ҳам – садақа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўлдан азият берувчи нарсани олиб ташлашингиз ҳам – садақадир”, деганлар.

6. Қанча мева бўлса шунча савоб

Набий алайҳиссалом: “Ким бир ўсимлик экса ва мева берса, Аллоҳ таоло унинг меваси ададича (савоб) беради”, дедилар.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти саммитидаги нутқи

https://t.me/diyonatli
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 8-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 16-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 05:07
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:26
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 17:58
⏱️ХУФТОН - 19:30

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Ерни обод қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Муфтий ҳазратлари Андижон сафарини илм масканидан бошладилар

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM