ТАҲОРАТНИНГ МУСТАҲАБЛАРИ
Таҳоратнинг мустаҳаблари иккитадир.
Таҳоратдаги биринчи мустаҳаб – ҳар бир аъзони ўнг томондан ювиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Албатта, Аллоҳ ҳамма ишни, ҳатто, кавуш кийишни ҳам, соқолни тарашни ҳам, Ўзига дўст тутгай!”
Таҳоратдаги иккинчи мустаҳаб – бўйинга масҳ тортиш. Бўйинга масҳ тортишда ушбу дуо ўқилади:
اَللَّهُمَّ اعْتِقْ رَقَبَتِى وَ رَقَبَةَ اَبَاَءِ مِنْ النَّرِ
“Аллоҳумм аътиқ роқобатий ва роқобата абаа и минан наари”
Маъноси:
“Аллоҳим, бизнинг ва ота-боболаримизнинг гарданларини (бўйинларини) дўзах оловидан озод қил!”
ТАҲОРАТНИНГ ОДОБЛАРИ
• аъзоларни ишқаб ювиш
• икки қулоқ тешигига чинчалоқни киритиш
• намоз вақтидан эртароқ таҳорат қилиш
• юзига сувни қаттиқ урмасдан, сув қуйиш
• таҳорат вақти баладнроқ жойда ўтириш
ТАҲОРАТ УЧ ТУРЛИДИР
Таҳоратнинг биринчи тури – фарз таҳорат. Намозга туришда бетаҳорат одамнинг таҳорат олиши фарздир.
Таҳоратнинг иккинчи тури – вожиб таҳорат. Каъбани тавоф қилиш учун таҳорат қилиш вожибдир, бетаҳорат тавоф қилиш мумкин, бироқ бу билан вожиб тарк этилган ҳисобланади
Таҳоратнинг учинчи тури – мустаҳаб таҳорат. Бу таҳорат бирор сабаб ила чекланмайди.
Масалан:
ухлаш учун
таҳорат синган ондаёқ таҳоратни янгилаш
ғийбат қилгандан сўнг
шеър ўқигандан сўнг
ўликни ювиш учун таҳорат олиш мустаҳабдир.
БАЪЗИ МАКРУҲЛАР
Таҳорат учун битта обдастани ўзи учун махсус қилиб, бировга бермаслик макруҳ
Масжидда ҳам намоз ўқиш учун ўзи учун бирор жойни тайин қилиб қўйиш ҳам макруҳ
#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
« Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ихтилоф қилманглар, яна, қалбларингиз ихтилофли бўлиб қолмасин», - дедилар».
(Муслим ривоят қилган.)
Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарган нарсадан қайтмоғимиз лозим. Ул зот бизни ихтилоф қилишдан қайтариб турсалар-у, биз ўзаро ихтилоф қилиб турсак, қандоқ бўлади?! Ҳадиси шарифда ихтилофнинг ёмон оқибати алоҳида таъкидланмоқда.
Бу - қалбларнинг ихтилофли бўлиб қолишидир.
Ҳа, бир-икки бор ихтилоф содир бўлгандан кейин, унинг таъсирида қалблар ихтилофли бўлиб қолса, Аллоҳ кўрсатмасин, кейин ўшандай қалб эгаларининг бошлари, шубҳасиз, келишмовчилик ва уриш-жанжаллардан чиқмай қолади.
Манба: Ихтилофлар Сабаблар Ечимлар китоби Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллоҳ хазратлари

“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ
Байт:
Агар амр этса кимни Фориқул фарқ,
Келур бир лаҳзада ғарб устидин шарқ.
Нечукким, дўстини Султони кавнайн,
Етурди соатеда “қоба қавсайн”.
Мазмуни:
Фориқул фарқ – ҳамма нарсани фарқлаб Берувчи Аллоҳ истаса, бир лаҳзада ғарб шарқнинг устига келади. Худди Икки Оламнинг Султони бўлган Аллоҳ ўз дўсти Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни “қоба қавсайн”г етказганидек.
Шарҳ:
Агар қоронғуликдан ёруғликни ажратувчи Зот амр этса, бир лаҳзада кун ботиш томондан кун чиқиши мумкин. Кўрмайсизми, дунё ва охират Подшоҳи Оллоҳ таоло Ўз дўсти Муҳаммад алайҳиссаломни озгина муддатда Ўз Даргоҳига етказди:
“Бас, икки камон оралиғида ёки (ундан-да) яқинроқ бўлиб, (Оллоҳ) Ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом) га туширган ваҳийни келтирди” (Ван-Нажм, 9-10-оятлар).
Юқоридаги байтда Сўфи Оллоёр раҳматуллоҳи алайҳ Аллоҳ таоло Ўз дўсти – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни Аршга меърож тунида кўтаргани ҳақида таъкидламоқда.
#саботуложизин #равойиҳуррайҳон #шарҳ #ақийда

Атомнинг бўлиниши
Қуръони Каримнинг «Юнус» сурасида шундай оят бор:
"На ер юзида ва на осмонларда зарра миқдоридаги, ундан кичикроқ ёки каттароқ нарса Роббингдан махфий бўла олмас, балки очиқ ойдин китобдадир"(61-оят).
Киши билган нарсаларнинг энг кичиги зарра (атом) ҳисобланади. XIX асргача олимлар ўртасида, «атом бўлинмайди», деган фикр бор эди. Бир неча ўн йиллар давомида кўпгина олимлар атом ҳам бўлинармикан, деган фикрда тажрибалар олиб бордилар ва натижада атомни парчалашга муваффақ бўлдилар.
Атом электрон, протон ва нейтронга бўлинар экан.
Қуръони Каримдаги «заррадан, яъни атомдан кичикроқ нарса ҳам Аллоҳдан махфий қолмайди» дегани, атом ҳам бўлакларга бўлинади, деганидир. Яна, Қуръони Каримда, «осмонда ҳам» деган сўз бор, бундан келиб чиқадики, ердаги атомлар билан осмондаги атомларнинг хусусиятлари бир хил экан.
Инсоф билан айтинг-чи, бундан 15 аср муқаддам Муҳаммад исмли ўқиш ва ёзишни ўрганмаган бир киши атомнинг хусусиятларини қаердан ўрганган?
Атомнинг бўлиниши ва унинг осмонда ҳам, ерда ҳам бир хил хусусиятга эга бўлишини қандай қилиб билган? Мана шу мисол ҳам Қуръони Каримнинг илоҳий китоб эканлигига ёрқин далил эмасми?!
Манба:
"Иймон" китоби, Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимахуллоҳ

Баландликда кислороднинг камайиши
Қуръони Карим оятларидан бирида:
«Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини, худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир», дейилади
(«Анъом» сураси, 125-оят).
Одамлар фазога тайёра, хаво шари ва бошқа воситалар ёрдамида кўтарила бошлагандан сўнггина, ҳавонинг юқори табақаларида кислороднинг камайишини билиб олдилар. Юқорига кўтарилган сари нафас олиш қийинлашиб, кишининг юраги сиқила бошлаши ҳодисасини эндиликда ёш бола ҳам билади. Лекин бу ҳақиқат на катталар ва на алломалар англаб етмаган бир замонларда Қуръони Каримда айтилган экан-ку!
Қуръон ояти ким осмонга кўтарилса, юраги сиқилишини сезади, деган. Қолаверса, бу ҳам пасттекисликлардан иборат, тоғлари унча баланд бўлмаган бир диёрда яшовчи саводсиз одамнинг илмий ҳақиқатими?!
Шайх Муҳаммад Содиқ, "Иймон" китобидан

ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ ҲАҚИДА УМУМИЙ ХУЛОСА
Биз таҳоратнинг суннатлари, мустаҳаблари ҳақида ўргандик.
Қуйидаги ҳаволаларга мурожаат қилиб, такрор қилишингиз мумкин:👇
https://t.me/diyonatli/90
https://t.me/diyonatli/115
https://t.me/diyonatli/117
https://t.me/diyonatli/122
https://t.me/diyonatli/135
https://t.me/diyonatli/141
Тавсия: ушбу фиқҳий маълумотларни махсус дафтар тутиб, кўчириб, ўзлаштириб, амал қилинг! Чунки бу дунё ва охиратимиз учун фойдали илмдир.
------------------
Улашинг!👇
https://t.me/diyonatli/149

Telegram
Diyonat
ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ
Таҳоратнинг суннати ўн учтадир.
Биринчи суннат – таҳоратни “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” билан бошлмамоқдир
Таҳоратда “Бисмиллаҳ”ни айтиш билан боғлиқ баъзи масалалар
• Таҳоратнинг бошланишида кимки “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”…

«ИСЛОМ»нинг маъноси нима?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом дини номи билан машҳурдир. Бу номни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло:
وَرَضِيتُ لَکُمُ ٱلْاءِسْلَٰمَ دِينًا
«Ва сизга Исломни дин деб, рози бўлдим», дейди («Моида» сураси, 3-оят.)
Ислом сўзининг луғавий маъносига келсак, бу сўзни луғат илми олимлари, тафсирчилар ва бошқа олимлар чуқур ўрганиб чиққанлар ва бу сўз қуйидаги маъноларни англатишини уқдириб ўтганлар:
1. Ихлос.
2. Турли офатлардан саломат бўлиш.
3. Сулҳ ва омонлик.
4. Итоат ва бўйсуниш.
Манба: «Иймон» китоби,
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимахуллоҳ
———————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/150

وَرَضِيتُ لَکُمُ ٱلْاءِسْلَٰمَ…

Audio
ДУО ҚИЛИШНИ ЎРГАНАМИЗ!
رَبَّنَٓا اِنَّـنَٓا اٰمَنَّا فَاغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا وَقِنَا عَذَابَ النَّارِۚ ﴿١٦﴾
“Роббана иннана аманна фағфирлана зунубана ва қина азабан нар”
Маъноси:
“Эй Роббимиз!”
Бизлар Сенга иймон келтирганмиз. Бас, бизнинг гуноҳларимизни кечир ва бизни дўзах азобидан асра!”
(Оли Имрон сураси, 19-оят)
Қуръон каримда бу дуо тақводорлар тилидан баён этилган. Аллоҳга иймон келтирганлар аёллар, болалар, қимматбаҳо отлар, чорва ва экин-тикинлар Аллоҳга итоат қилишдан тўсиб қўймаслигини сўрайдилар.
Одамларнинг ҳаммаси гуноҳкор. Аллоҳга иймон келтирганлар ҳамиша Аллоҳга истиғфор айтади, ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида сўрайдилар.
Бу дуони намозлардан кейин, умуман, ҳамма вақт чин дилдан ўқиб юриш тавсия этилади. Аллоҳ инсоннинг гуноҳларини кечирса, ҳаётга нур, барака, файз киради, шубҳасиз.
#дуолар #зикрлар #ихлос
——————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/151

Агар ҳар кимга берса иззу имдод,
Келур хизматга жинну одамизод.
Сулаймонким, эгурди инсу жиндин,
Анинг фармони эрди бир нигиндин.
Ғараз қудратнамолиғ айлади фош,
Вагарна қадри эрди бир дирам тош.
Байт мазмуни:
“Агар Оллоҳ таоло кимники, Ўз ёрдами билан азиз қилса, жинлару одамлар унинг хизматида бўлади. Мана, Сулаймон алайҳиссалом Оллоҳнинг мадади билан инсонлару жинларни, паррандаю даррандаларни атрофига тўплаб, уларни ўзига бўйсундирди. Сулаймон алайҳиссаломнинг бу жонзотларни ўзининг ҳукми остида итоатда сақлашининг сири бир узукка боғлиқ эди. Лекин бундан мақсад бир дирҳам баҳосидаги тош (узук қоши)нинг баҳосини ошириш эмас, балки Оллоҳ таолонинг қудратини намойиш қилишдир”.
Шарҳ:
Қуръони каримда Сулаймон алайҳиссалом билан боғлиқ қиссалар кўпгина сураларда зикр этилган. Чунончи, “Сод” сурасида келади:
“Бас, Биз (Сулаймонга) унинг амри билан, у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни бўйин сундирдик. Яна барча (баланд қасрларни) бино қилгувчи ва (денгизларнинг қаъридан дурру гавҳарларни топиб чиқувчи) ғаввос шайтонларни (яъни, жинларни ҳам Сулаймонга бўйисундириб қўйдик)
(36-37-оятлар).
“Сулаймоннинг (амри билан) унинг жин, инс ва қушлардан бўлган лашкарлари тўпланиб, тизилган ҳолларида турдилар”
(Намл, 17-оят).
Энди Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги масаласига келсак, на “Рисолаи Азиза”да, на “Иршодул оъизин”да, на “Ҳидоятут толибин” шарҳида бу ҳақда махсус тўхталинган.
Балки шориҳлар бу баҳсли мавзу бўлгани учун шундай йўл тутишгандир. Ҳар ҳолда учала шарҳда ҳам хулоса тўғри ўзанга бурилган, яъни эътибор узукка эмас, Оллоҳнинг қудратига қаратилган.
Модомики, Сўфи Оллоёр мазкур байтда Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги ҳақида васф қилган экан, тафсирларда бу хусусда айтилган маълумотлар билан қизиқдик.
Бир неча тафсир китобларини кўриб, амин бўлдикки, маълумотлар турли-туман ва кўпроқ чалғитувчи хусусиятга эга. Яъни, бу маълумотлар билан қанча кўп танишганингиз сайин, шунчалик бирламчи нарса қолиб, иккинчи, учинчи даражали нарсаларга ўралашиб қолгандек бўласиз. Шунинг учун, бу мавзу атрофидаги ҳар хил хабарларни бирма-бир санашдан сақланиб, айрим эътиборга молик ўринларни келтирамиз.
“Тафсирул Қуртубий”да Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг шундай дегани айтилган:
“Сулаймон денгиз соҳилида эди, узуги денгизга тушиб кетди. Унинг мулки узугида эди”.
Яна шу манбада Жобир ибн Абдуллоҳдан келтирилади:
“Пайғамбар алайҳиссалом деди: “Сулаймон ибн Довуднинг узуги қошида “Ла илаҳа иллалоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ” деган ёзув нақш қилинган эди”.
“Тафсирул Алусий”да айтилишича, Сулаймон алайҳиссаломнинг узуги ҳақида хос ва авом ўртасида ёйилган гаплар жуда кўп.
Буюк ва қудратли Зот бўлмиш Оллоҳнинг Ўз пайғамбарига ато этган мулкни битта узукка боғлаб қўйиши тасаввурдан узоқ. Назаримда, агар ўша узукда одамлар айтаётгандек бир сир бўлганида, Оллоҳ таоло уни Ўз Китобида зикр қилган бўларди, валлоҳу аълам”.

Нарсаларнинг чўзилиши ва кенгайиши
«Зарият» сурасида шундай дейилади:
«Осмонни Ўз қудратимиз ила бино қилдик. Албатта, Биз кенг қилувчимиз» (47-оят).
Ушбу оят борлиқнинг чегараси йўқлигига, айни чоғда, борлиқдаги кенгайиш қонунига ҳам далил бўлади.
Эйнштейннинг айтишича: «Борлиқ миллиардлаб қуёш системаси каби системалардан иборат. Ҳар бир системада эса юз минглаб юлдуз ва сайёралар бор».
Кенгайиш қонунига келсак, мунажжимлар заррабин (телескоп)да кўринаётган осмон жисмлари тартибли равишда куёш системамиздан узоқлашиб бораётганини аниқлашган.
Демак, борлиқ тинч тургани йўқ, балки бамисоли совун пуфакчалари каби кенгайиб бормоқда ва шу билан бирга, ундаги жисмларнинг ҳажми ўзгармай турибди.
Бундан 15 аср муқаддам Қуръон айтиб ўтган бу ҳақиқатни инсон фақат ХХ асрда тушуниш имкониятига эга бўлди.
Манба: «Иймон» китоби,
Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф рохимахуллоҳ хазратлари

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Бир динорни Aллоҳнинг йўлида нафақа қилдинг. Бир динорни қул озод қилишга нафақа қилдинг. Бир динорни мискинга нафақа қилдинг. Бир динорни аҳлингга нафақа қилдинг. Энг ажри улуғи ахлингга нафақа қилганингдир”.
Aҳмад ва Муслим ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадисдан аҳлу аёлни нафақа билан таминлаш қанчалик шарафли ва савобли иш эканини англаб олиш қийин эмас.
Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила”

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН НАРСАЛАР | 1
• бир марта қилинган таҳорат бузилмасдан илгари ҳар қанча намоз ўқиса бўлур
• одамнинг икки йўлидан – олд ва орқа чиқариш йўлидан чиққан нарса таҳоратни бузади
• эркакнинг закари ва аёлнинг фаржидан чиқадиган ел таҳоратни синдирмайди
• икки чиқариш йўли бир бўлиб кетган аёлнинг фаржидан ҳаво чиқса, таҳорат қилиш мустаҳаб
• икки чиқариш йўлидан пешоб, ғоит (катта ахлат) ёки қуртга ўхшаган нарса чиқса, таҳорат бузилади
• закардан чиқадиган ел, ел эмас, балки унинг ўрнидан қимирлаши ва таранглашмоғидир, бу таҳоратни синдирмайди
• қоринда жароҳат бўлса, ўша жароҳатдан ҳаво – ел чиқса, жароҳат синмайди
• агар жароҳатдан ел чиқса, нажосат чиқадиган аъзодан чиқмагани учун таҳорат синмайди, чунки унинг манбаси нажосат эмас
• демак, орқа чиқарув йўлидан бошқа аъзолар чиқарган ҳаво – ел таҳоратни синдирмайди, чунки у тоза елдир, орқадан чиққан ел эса нажосатдандир
• истинжо қилгандан сўнг қолган нам иштонга тегса, иштон бундан нам тортса, иштон нажосат тегган ҳисобланмайди, таҳорат қилиб, унда намоз ўқиш мумкин, фатво шунга берилган.
• бирор эркак одам закаридан пешоб томчилаб қолишидан қўрқиб, тешигига пахта тиқиб қўйса, агар пахта тиқмаса, пешоб чиқиб кетадиган бўлса, пахта тиқиб қўйишнинг зарари йўқ. Шу пахтанинг устида пешоб кўринмагунча таҳорати синмайди.
#фиқҳ #мажмаулмақсуд #таҳорат
—————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/155

• эркакнинг закари ва аёлнинг фаржидан чиқадиган ел таҳоратни…
• бир марта қилинган таҳорат бузилмасдан илгари ҳар қанча намоз ўқиса бўлур
• одамнинг икки йўлидан – олд ва орқа чиқариш йўлидан чиққан нарса таҳоратни бузади
• эркакнинг закари ва аёлнинг фаржидан чиқадиган ел таҳоратни…
“САБОТУЛ ОЖИЗИН” КИТОБИНИНГ ШАРҲИ
Байт:
Калим илгиндаги қутлуғ асое,
Гаҳе кўфрук эди, гаҳ аждаҳое.
Ғараз қудратнамолиғ эрди, эй дўст,
Вагарна эрди бир қад чўби бепўст.
Байтдаги “калим” – гапирувчи сўзидан мурод Мусо алайҳиссаломдир. Нисо сурасининг 164-оятида: “Мусо билан Оллоҳнинг Ўзи (бевосита) гаплашди” – дейилади.
Яна бир оятда келади: “Қачонки Мусо ваъдалашган вақтимизда (Тур тоғига) келиб, Парвардигори унга (бевосита) сўзлагач, у: “Парвардигорим, менга (жамолингни) кўрсатгин, Сенга бир қарай” – деди. (Оллоҳ) айтди: “Сен Мени (бу дунёда) ҳаргиз кўролмайсан. Аммо мана бу тоққа боқ. (Мен унга кўринурман.) Бас, агар у (Мен кўринганимда) ўрнашган жойида тура олса, сен ҳам Мени кўражаксан”.
Қачонки, Парвардигори у тоққа кўринган эди, уни майда-майда қилиб ташлади ва (бу ҳолни кўрган) Мусо ҳушсиз йиқилди...
(Оллоҳ) айтди: “Эй Мусо, ҳақиқатан, Мен сени одамлар устида пайғамбарим бўлишга ва (бевосита) Каломимни эшитишга танлаб олдим”.
Калим сифатига эга Мусо алайҳиссаломнинг қўлидаги ҳассаси гоҳ сувдан ўтишга кўприк, гоҳ душманлар учун аждарга айланарди. Ҳикоя қилинишича, золим Фиръавн сеҳргарларни чорлаб, Мусо алайҳиссаломга қарши ўз ҳунарларини кўрсатишга буюради ва айни пайтда Мусодан мўъжиза келтиришни талаб қилади. Шаҳар четидаги бир водийга тўпланган халойиқ олдида минглаб сеҳргарлар қўлларидаги таёқча ва ипларини ташлаганларида бутун водий устма-уст қалашиб ётган илонларга тўлиб кетади. Одамлар бу ҳолдан даҳшатга тушади, ҳатто Мусо пайғамбарни ҳам хавотир эгаллайди. Шунда Мусога Оллоҳ таоло тарафидан “Асойингни ташлагин” деган ваҳий бўлади. Мусо қўлига тутиб турган асони ташлаганида, асо ростакам аждарга айланиб, уларнинг ёлғондакам “илон”ларини юта бошлайди...
Эй дўст! Аслида Мусо алайҳиссаломнинг қўлидаги ҳассаси пўсти шилинган бир ёғоч эди. Лекин Оллоҳ таоло Ўз қудратини намойиш этиш учун оддий бир ёғочга мўъжизакор қувват ато этди ва Мусо алайҳиссаломнинг душманлари бу илоҳий қудрат олдида ожиз қолди.

«Мен иймонимдан эмас, фарзандимдан айрилдим!»
Суратда: Туркиядаги кучли зилзиладан сўнг қутқарилган Онахон.
Ўлим билан юзма-юз келганига қарамасдан, ҳимоя нимчасини бошига таққан ҳожи онани кўриб, тарихда бир саҳоба Онамиз ёдга тушади…
Фарзандининг ўлим хабарини эшитган Онамиз хомуш, ҳорғин ҳолда, Аллоҳнинг буйруғига муносиб тарзда тўсиниб (ҳижобланиб) дарҳол уйдан чиқадилар ва вафот этган боласининг ёнига кетадилар. У ердаги жамоат бу Онамизни кўриб: «Эй аёл, сенинг фарзандинг ўлгану, сен эса юзингни, кўзингни тўсиб келганингни қара», дейишади. Иймон аҳлидан бўлган Онамиз шундай жавоб берадилар:
- «Мен иймонимдан эмас, фарзандимдан айрилдим!»
©https://www.facebook.com/100048056975119/posts/188563142755584/

ОНАНГГА, ЯНА ОНАНГГА!
Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб сўради:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Кимга яхшилик қилай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Онангга.
-Сўнгра кимга?
-Онангга.
-Сўнгра кимга?
-Онангга.
-Сўнгра кимга?
-Отангга.
Одам ўлдириб қўйган киши Абдуллоҳ ибн Аббос розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб деди:
-Қотил тавба қилса бўладими?
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу деди:
-Онанг ҳаётми?
-Йўқ.
-Унда истиғфорни кўпайтир.
У киши кетганидан сўнг ибн Аббосдан шогирди Ато ибн Ясор сўради:
-Эй Расулуллоҳнинг амакиваччалари! Ундан онаси ҳақида сўраганингизни кўрдим?
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу дедилар:
-Онага қилинган яхшиликдан кўра Аллоҳга маҳбуброқ ишни билмайман.
Асарларда келишича, Фиръавн шунча золим ва тоғийлигига қарамасдан онасига жуда меҳрибон экан. У онасига меҳрибонлиги сабабли Аллоҳ ундан азобни кечиктириб турган экан. Онаси вафот этиши билан уни ҳалок қилган экан.
Аллоҳдан вафоли ким бор?! У зот вафони севгани учун ота-онага яхшилик қилишга бандаларини амр қилган. Хусусан онага. Чунки она асли яратилишида отадан заиф қилиб яратилган. У ҳомиладорлик азобларини тортади. Шундай бўлсада боласига отадан кўра кўпроқ меҳр беради. Аксар аёллар бегона жойга турмушга чиқишади. Унга қилинадиган яхшилик оиласидан ажралгани эвазигадир. Эркаклар ана шу нуқтани яхши англашса яхши бўлар эди.
Бу умматнинг қаҳрамонларини бизга оналар тақдим қилишган. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳниннг онаси Бағдоднинг совуқ кечаларида уни уйғотар, унга таҳорат учун сув иситиб берар, сўнгра унга ҳамроқ бўлиб масжидга борар эди. Намоздан сўнг бирга қайтишар эди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ улғайиб Мўътазила фитнасида, қуръонни махлуқ деганларга қарши туриб динни муҳофаза қилди.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ етиб ҳолда онаси қучоғида катта бўлди. онаси унга гўзал тарбия берди. Уни илмга қизиқтирди, тарғиб қилди. У билан бирга илм чун сафар қилди, унга борини сарфлади. Бу хизматнинг натижаси ўлароқ имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ҳадис илмида мўъминлар амирига айланди.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳнинг отаси ёшлигида вафот этган эди. Унинг тарбияси билан онаси машғул бўлди. унга тарбия бериш мақсадида турмушга чиқмади. Аёл бўла туриб ўғлининг насабини сақлаш мақсадида аҳлини Ғаззада қолидириб Маккага сафар қилди. Чунки ўғли Оли Байтдан эди. Унинг тарбияси ва риояси сабаб имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтганидек, имом Шофиъий дунёнинг қуёши ва инсонларнинг офияти бўлиб етишди.
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳнинг отаси ёшлигида вафот этган эди. У зот оиласига ёрдам бериш учун ишламоқчи бўлганида онаси шундай деган эди:
“Йўқ! Сен илм олишинг керак. Мен ип йигириб сени таъминлайман”.
У ип йигириб ўзини ҳам, ўғлининг ҳам эҳтиёжларини қоплади. Натижада унинг ўғли замонасининг энг буюк олимларидан бири, улуғ мужтаҳидларидан бири бўлиб етишди.
Онангизнинг оёқларини маҳкам тутинг. Жаннат у ерда!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Бир одам Вакеъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ★ни сўкди. У сўкканга жавоб қайтармади.
- Нега индамайсиз? - дейишди унга.
- Нега илм олдик унда? - деб жавоб берди имом.
Равзатул уқало, 166- бет
=====
★ Ҳишом ибн Урва, Сулаймон Аъмаш каби кичик тобеинлардан, кўплаб табаа тобеинлар илм олган муҳаддис. 129 йил туғилиб, 197 йил вафот этган.
Манба: 👇
https://www.facebook.com/1524694981/posts/10224025073004359/

Facebook
Log in to Facebook | Facebook
Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қалбнинг занглаши ғафлат ва гуноҳ билан бўлса, унинг жилоси истиғфор ва зикр биландир".
(Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси)
Қалбимизни истиғфор ва зикр ила занглардан поклашга жидду жаҳд этайлик!
————————
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/161

Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилиб дедилар:
"Кишиларнинг яхшиси ғазаби секин, ризоси тез бўлганидир.
Кишиларнинг ёмони ғазаби тез, ризоси секин бўлганидир".
Изоҳ:
Арзимаган сабаб билан ғазабланмаслик, озгина нарсага рози бўлиб, хурсанд бўлишл, инсоний фазилатларнинг энг яхшисидир.
———————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/162

Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини зиёрат қилади. Қабри ёнида бадавийнинг дуо қилётганини кўради ва орқасига ўтиб дуосини эшитади. Бадавий шундай дуо қиларди:
«Ё Робби, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.
Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.
Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Зотсан.
Роббим, араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга раҳмат бўлган зот вафот этди. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил».
Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:
«Эй Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман», деб бақирди ва соқоли хўл бўлгунча ҳўнграб йиғлади.
————————-
Улашинг! 👇
https://t.me/diyonatli/163

Ривоят қилиинишича, бир киши ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни ҳақорат қилди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўша жойда эдилар. У зот бўлаётган воқеадан ажабланиб, ҳатто, табассум ҳам қилдилар. Ҳалиги кимса ҳақоратни жуда кўпайтириб юборгач, Aбу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам унга бир-икки оғиз гап билан жавоб қайтарди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ғазаблари чиқди ва жойларидан туриб кетдилар. Aбу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам ортларидан эргашиб: “Эй Aллоҳнинг Расули, у мени сўкканида индамай ўтирган эдингиз, базъи сўзларига жавоб қайтарганимда эса ғазабланиб турб кетдингиз?!.” – дедилар. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Олдин ёнингда бир фаришта туриб ҳақоратларни сендан қайтараётган эди, бир-икки сўз айтганиндан кейин фаришта кетиб, шайтон келди мен шайтон бор жойда ўтирмайман”, – дедилар.
Манба: Aҳмад Муҳаммад Турсун, “Улуғлар шундай яшашган” китоби.