Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.6K subscribers
7.62K photos
4.1K videos
29 files
6.33K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#эслатма #ғафлатда_қолманг!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

🗓 Ҳижрий 1447 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни 2025 йил 24-август якшанба кунига тўғри келмоқда.


🌙 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: "Бу мен туғилган кун", деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

📿
Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой "Мавлид ойи" деб ҳам номланади.


🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда "туғилиш" деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Робиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар "Мавлиди Набий" дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

📞 Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

🕌 Салавот нима дегани?
"Салавот" сўзи араб тилидаги "салот" сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан
"Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?"
деб сўраганларида У зот алайҳиссалом:
"Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд",
деб айтинглар, деганлар
(Имом Бухорий ривояти).


🎁 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир", дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади", дедилар.

🌙
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан",
дедилар
(Имом Байҳақий ривояти).


🕌 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир", дедилар (Имом Термизий ривояти).

🤲
Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади",
дедилар
(Имом Насоий ривояти).


🗣 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман", дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

💬
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КЎЗГУГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ

CАВОЛ: Қибла тарафда кўзгу бўлган ҳолатда намоз ўқиш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фиқҳий китобларимизда жонли нарсанинг суратига қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилган. Аммо кўзгуга қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилмаган. Чунки кўзгудаги акс собит турмайди, шунинг учун у суратдан кўра кўпроқ сояга ўхшайди. Агар кўзгу намозхонни чалғитса, унга қараб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Аммо чалғитмайдиган бўлса, кўзгу томонга қараб намоз ўқиш макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 25-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 2-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:18
⏱️БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:42
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:15
⏱️ШОМ - 19:15
⏱️ХУФТОН - 20:45

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🕊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 МАВЛИД-СИЙРАТ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xushxabar #orden #muftiy #imom_buxoriy
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий-Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди — рўйхат.


📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#siyrat

📹 ХУШ КЕЛДИНГ, СИЙРАТ ОЙИ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ таолонинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, бунинг баробарига у киши учун бир яхшилик берилур. Алиф, лам, мимни бир ҳарф деб айтмайман . Балки алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф ва мим бир ҳарфдир”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИККИ САЖДА ОРАСИДА ДУО ҚИЛИШ

CАВОЛ: Икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирлий” деб бошланадиган дуо бор экан. Шу дуони сажда орасида қилиш мумкинми? Уламолар бу ҳақда нима дейишган?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намознинг икки саждаси орасида мазкур дуо ўқилгани ҳақида ҳадислар келган. Жумладан, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини, ваҳдини, варзуқни”, дер эдилар”, дейилган. Бошқа ривоятларда бир оз фарқли лафзлар айтилган.

Мазҳабимиз уламолари бу борада келган барча ҳадисларни ўрганиб, намозхон ушбу дуони ёки “Роббиғфирлий” ни 2 марта ўқиши мутлақо жоиз, аммо имомликка ўтган шахс эса буни ўқишда қавм малолланмаслигини ҳисобга олади, деганлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизлардан бирингиз одамларга имом бўлса, енгил ўқисин, чунки уларнинг орасида касал, заиф, қарилар бўлади. Агар ўзи ёлғиз ўқиса, истаганича узун ўқийверсин”, деган тавсиялари ана шуни тақозо этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
БУ — ЧИВИН

Чивиннинг жажжи бошида 100 та кўз мавжуд. Микроскоп билан ҳам зўрға кўриладиган оғзида 48 та тиши бор.
Кичик танасида 3 та юрак жойлашган — бир марказда ва иккитадан қанотлар учун. Ҳар бир юрак 2 та қоринча ва 2 та бўлмадан иборат.

Чивин тирик мавжудотларни иссиқлик орқали топиш учун махсус иссиқлик рецептори билан жиҳозланган. Тепловизор – бу ускунанинг сезгирлиги 0,001 даража Цельсийни ташкил қилади. Ҳарбийлар қўллайдиган тунги кузатиш мосламаси ҳам бор.

Унда жуда ривожланган қон таҳлилчиси, оғриқсиз қон сўриб олиш учун анестезия қурилмаси, қон қуюлишининг олдини оладиган антикоагулянт тизими мавжуд.

Сўриб олиш найчасида 6 та майда пичоқчаси бор: уларнинг 4 таси квадрат шаклда яра кесса, қолган 2 таси қон сўриш учун найча ҳосил қилади.

Шунингдек, оёқларида қон сўраётганда маҳкам тутиб туриш учун тирноқ ва илгаклар бор.

Қонни юпқалаш ва уни оқизиб юбориш ускунаси ҳам бор. Шу билан бирга, инсон териси ҳидини 60 метр масофадан ҳис қилишга қодир бўлган ҳид сезиш ускунаси ҳам мавжуд.
Чивиннинг оёқларида мушкул юзаларда илиниш учун тирноқ, силлиқ юзалар учун эса сўрғичлар бор.

Янада ҳайратланарлиси, замонавий фан чивиннинг орқасида фақат микроскоп остида кўриладиган яна бир жуда майда ҳашарот яшашини кашф қилди.

* * *

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳ чивин ё ундан паст ва кичик нарсаларни мисол қилишдан ҳеч ҳаё қилмайди. Мўминлар бу мисолнинг Парвардигорлари ҳузуридан ҳақ эканини билишади. Кофирлар эса: «Бу мисол билан Аллоҳ нимани кўзлаган?» дейишади. У зот бу билан кўпларни адаштиради ва кўпларни ҳидоятга йўллайди»
(Бақара сураси, 26-ояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
9👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 26-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 3-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:19
⏱️БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:43
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:15
⏱️ШОМ - 19:10
⏱️ХУФТОН - 20:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🕊2
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Иордания саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди.

https://t.me/diyonatli
Унутманг! Қачонки...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Унутманг! Қачонки.....

1. Ғам-алам, ташвишда бўлсангиз

«Айтинг: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У хожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар!»
(Тавба, 51)

2. Қалбингиз беҳузур бўлиб, қалб ҳаловатини истасангиз

«Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур
(ва таскин топур)» (Раъд, 28).

3. Бирор янги иш бошласангиз

«Бас, улар дедилар: «Аллоҳгагина таваккул қилдик. Эй, Раббимиз! Золимлар қавмига бизни фитна
(алданувчи) қилиб қўймагин!» (Юнус, 85).

4. Қийинчиликларга дуч келсангиз, билингки

«...ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир»
(Шарҳ сураси 5-оят)

5. Ношукрлик қилсангиз, унутмангки

«...Агар Аллоҳнинг неъмат
(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир» (Иброҳим, 34)

6. Ноумид бўлсангиз

«...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур»
(Юсуф, 87).

7. Соғлом бўлишни истасангиз

«...Уларнинг қоринларидан одамлар учун шифо бўлган турли рангдаги шарбат
(асал) чиқур» (Наҳл сураси 69-оят).

8. Яқин дўст қидирсангиз

«...Аллоҳдан қўрқингиз ва
(имонда) содиқ кишилар билан бирга бўлингиз!» (Тавба сураси 119-оят).

9. Гуноҳ ишлар содир қилсангиз

«...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. Албатта, Унинг ўзи Мағфиратли ва Раҳмлидир»
(Зумар сураси 53-оят).

10. Тинчлик ва омонлик истасангиз

«...Аллоҳ ризосини топишга интилганларни
(У) тинчлик ва саломатлик йўлларига йўллаб, Ўз изни билан уларни зулматлардан нурга чиқарур ва тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Моида, 16).

11. Бирор ёмон иш қилсангиз

«Кимда-ким бирор ёмон иш қилса ёки ўз жонига жабр қилса, сўнгра Аллоҳдан кечирим сўраса, Аллоҳнинг
(қанчалик) кечирувчан ва раҳмли эканини идрок этади» (Нисо, 110).

12. Ота-онангиз жаннатий бўлишини истасангиз, дуо қилинг!

«Эй, Раббимиз! Ҳисоб-китоб қилинадиган
(қиёмат) куни мени, ота-онамни ва (барча) мўминларни мағфират қилгин!» (Иброҳим, 41)

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2👍1
#ҲИКМАТ

Бир миллатда ишончли кишилар озайса, динини сотиб дунё йиғувчилар кўпайса, у миллат орасида фитна болалайди
Абдуллоҳ ибн Масъуд


https://t.me/diyonatli
#Ҳадис

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганлари ривоят қилинади: “Аллоҳ таоло айтади: “Кимни Қуръон ўқиш ва менинг зикрим уни бошқа нарсаларни сўрашдан тўсиб қўйса, мен унга сўраганларга берганимдан кўра кўпроғини бераман. Аллоҳ таоло каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан фазли кабидир”.

Имом Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 МАВЛИД-СИЙРАТ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МУСУЛМОН БЎЛМАГАН ШАХСЛАР БИЛАН САВДО ҚИЛИШ

CАВОЛ: Мен юртимизга чет элдан баъзи маҳсулотларни импорт қилиш билан шуғулланиб келаман. Яқинда бир танишим: "Бу ишинг жоиз эмас, Чунки сен кофирлар билан савдо-сотиқ қиляпсан", деб қолди. Шу гап тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Чунки динимизда савдо битимини тузувчилар мусулмон бўлишлари шарт қилинмаган. Бу борада “Фиқҳул-буюъ” китобида шундай дейилган:

لَا يُشْتَرَطُ لِصِحَّةِ الْبَيْعِ إسْلاَمُ الْمُتَعَاقِدَيْنِ. فَيَصِحُّ الْبَيْعُ وَ الشِّرَاءُ مِنْ غَيْرِ مُسْلِمٍ, سَوَاءٌ أَ كَانَ ذِمِّيًّا, أَمْ حَرْبِيًّا, أَوْ مُسْتَأْمِنًا.

яъни: “Савдо битимининг дуруст бўлиши учун битим тузувчиларнинг мусулмон бўлишлари шарт қилинмайди. Шунга кўра, мусулмон бўлмаган шахс билан олди-сотди қилиш жоиз бўлади. Бунда унинг зиммий (мусулмонлар юртида доимий яшовчи бошқа дин вакили) бўлиши ёки мусулмонларга қарши уруш қилаётган ёхуд ислом юртида вақтинча яшаб турган номусулмон бўлишининг фарқи йўқдир” (“Фиқҳул-буюъ”).

Бу масала ҳақида “Кувайт фиқҳ энциклопедияси”да шундай дейилган:
اَلْأَصْلُ أَنَّ تَصَرُّفَاتِ غَيْرِ الْمُسْلِمِيْنَ مَعَ الْمُسْلِمِيْنَ وَغَيْرِهِمْ صَحِيْحَةٌ

яъни: “Шаръий қоида шуки, номусулмонларнинг мусулмонлар билан ёки бошқалар билан ўзаро алоқалари дурустдир” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя ал-кувайтийя”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2