Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.6K subscribers
7.62K photos
4.1K videos
29 files
6.33K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бу Китоб (Қуръон) билан баъзи қавмларнинг даражасини кўтаради ва баъзи қавмларнинг даражасини туширади”, деганлар.

Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
2
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АКУЛА ГЎШТИНИНГ ҲУКМИ

CАВОЛ: Акула гўштини истеъмол қилиш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабида сув жонзотларидан фақат балиқлар туркумига кирганларни истеъмол қилиш мумкин. Акула ва китлар ҳам балиқсимонлар туркумига киргани учун уларни ҳам истеъмол қилиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ

Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги ҳақида башорат берур.

Исро сураси 9-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..

https://t.me/diyonatli
2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 24-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 1-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:17
⏱️БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:41
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:15
⏱️ШОМ - 19:15
⏱️ХУФТОН - 20:45

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊31
#Ҳадис

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръон ўқинглар, зеро у қиёмат кунида ўз эгалари учун шафоатчи бўлиб келади”, дедилар.

Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
1
#эслатма #ғафлатда_қолманг!
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ

🗓 Ҳижрий 1447 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни 2025 йил 24-август якшанба кунига тўғри келмоқда.


🌙 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: "Бу мен туғилган кун", деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).

📿
Робиъул аввал ойи қандай ой?
Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой "Мавлид ойи" деб ҳам номланади.


🌙 Мавлид нима дегани?
Мавлид луғатда "туғилиш" деган маънони англатади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой Робиъул аввал ойи муносабати ўтказиладиган маросим ва тадбирлар "Мавлиди Набий" дейилади.

Мавлид ойи Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни янада қаттиқроқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, янада кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш ойидир.

📞 Бу ойни қандай ўтказиш керак?
Бу ойни Пайғамбар алайҳиссаломни янада кучлироқ севишга интилиш, сийратларини ўрганиш, у зотга ҳар бир ишда эргашиш, кўпроқ салавоту дурудлар йўллаш билан ўтказиш лозим.

🕌 Салавот нима дегани?
"Салавот" сўзи араб тилидаги "салот" сўзининг жами бўлиб, “дуо” деган маънони англатади.

Салавот қандай айтилади?
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан
"Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?"
деб сўраганларида У зот алайҳиссалом:
"Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла аали Муҳаммадин, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла аали Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд",
деб айтинглар, деганлар
(Имом Бухорий ривояти).


🎁 Салавот айтишнинг қандай фазилатлари бор?
Салавот айтиш бахилликдан узоқ қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир", дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

🤲 Салавот айтиш дуо қабул бўлишининг омилидир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади", дедилар.

🌙
Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан",
дедилар
(Имом Байҳақий ривояти).


🕌 Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин қилади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир", дедилар (Имом Термизий ривояти).

🤲
Аллоҳ таоло салавот айтувчиларнинг гуноҳини мағфират этади, даражасини кўтаради.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади",
дедилар
(Имом Насоий ривояти).


🗣 Салавот айтувчиларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитадилар.
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман", дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

💬
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.


✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КЎЗГУГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ

CАВОЛ: Қибла тарафда кўзгу бўлган ҳолатда намоз ўқиш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фиқҳий китобларимизда жонли нарсанинг суратига қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилган. Аммо кўзгуга қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилмаган. Чунки кўзгудаги акс собит турмайди, шунинг учун у суратдан кўра кўпроқ сояга ўхшайди. Агар кўзгу намозхонни чалғитса, унга қараб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Аммо чалғитмайдиган бўлса, кўзгу томонга қараб намоз ўқиш макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 25-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 2-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:18
⏱️БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:42
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:15
⏱️ШОМ - 19:15
⏱️ХУФТОН - 20:45

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🕊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 МАВЛИД-СИЙРАТ ОЙИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xushxabar #orden #muftiy #imom_buxoriy
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий-Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари “Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди — рўйхат.


📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤‍🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
#siyrat

📹 ХУШ КЕЛДИНГ, СИЙРАТ ОЙИ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

📲https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳ таолонинг Китобидан бир ҳарф ўқиса, бунинг баробарига у киши учун бир яхшилик берилур. Алиф, лам, мимни бир ҳарф деб айтмайман . Балки алиф бир ҳарф, лом бир ҳарф ва мим бир ҳарфдир”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ИККИ САЖДА ОРАСИДА ДУО ҚИЛИШ

CАВОЛ: Икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирлий” деб бошланадиган дуо бор экан. Шу дуони сажда орасида қилиш мумкинми? Уламолар бу ҳақда нима дейишган?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намознинг икки саждаси орасида мазкур дуо ўқилгани ҳақида ҳадислар келган. Жумладан, Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажда орасида “Аллоҳуммағфирли, варҳамни ва аъфини, ваҳдини, варзуқни”, дер эдилар”, дейилган. Бошқа ривоятларда бир оз фарқли лафзлар айтилган.

Мазҳабимиз уламолари бу борада келган барча ҳадисларни ўрганиб, намозхон ушбу дуони ёки “Роббиғфирлий” ни 2 марта ўқиши мутлақо жоиз, аммо имомликка ўтган шахс эса буни ўқишда қавм малолланмаслигини ҳисобга олади, деганлар. Зеро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Сизлардан бирингиз одамларга имом бўлса, енгил ўқисин, чунки уларнинг орасида касал, заиф, қарилар бўлади. Агар ўзи ёлғиз ўқиса, истаганича узун ўқийверсин”, деган тавсиялари ана шуни тақозо этади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
БУ — ЧИВИН

Чивиннинг жажжи бошида 100 та кўз мавжуд. Микроскоп билан ҳам зўрға кўриладиган оғзида 48 та тиши бор.
Кичик танасида 3 та юрак жойлашган — бир марказда ва иккитадан қанотлар учун. Ҳар бир юрак 2 та қоринча ва 2 та бўлмадан иборат.

Чивин тирик мавжудотларни иссиқлик орқали топиш учун махсус иссиқлик рецептори билан жиҳозланган. Тепловизор – бу ускунанинг сезгирлиги 0,001 даража Цельсийни ташкил қилади. Ҳарбийлар қўллайдиган тунги кузатиш мосламаси ҳам бор.

Унда жуда ривожланган қон таҳлилчиси, оғриқсиз қон сўриб олиш учун анестезия қурилмаси, қон қуюлишининг олдини оладиган антикоагулянт тизими мавжуд.

Сўриб олиш найчасида 6 та майда пичоқчаси бор: уларнинг 4 таси квадрат шаклда яра кесса, қолган 2 таси қон сўриш учун найча ҳосил қилади.

Шунингдек, оёқларида қон сўраётганда маҳкам тутиб туриш учун тирноқ ва илгаклар бор.

Қонни юпқалаш ва уни оқизиб юбориш ускунаси ҳам бор. Шу билан бирга, инсон териси ҳидини 60 метр масофадан ҳис қилишга қодир бўлган ҳид сезиш ускунаси ҳам мавжуд.
Чивиннинг оёқларида мушкул юзаларда илиниш учун тирноқ, силлиқ юзалар учун эса сўрғичлар бор.

Янада ҳайратланарлиси, замонавий фан чивиннинг орқасида фақат микроскоп остида кўриладиган яна бир жуда майда ҳашарот яшашини кашф қилди.

* * *

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Албатта, Аллоҳ чивин ё ундан паст ва кичик нарсаларни мисол қилишдан ҳеч ҳаё қилмайди. Мўминлар бу мисолнинг Парвардигорлари ҳузуридан ҳақ эканини билишади. Кофирлар эса: «Бу мисол билан Аллоҳ нимани кўзлаган?» дейишади. У зот бу билан кўпларни адаштиради ва кўпларни ҳидоятга йўллайди»
(Бақара сураси, 26-ояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг
⤵️

https://t.me/diyonatli
9👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
3
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 26-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 3-РОББИУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱️ТОНГ - 04:19
⏱️БОМДОД - 05:10 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:43
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:15
⏱️ШОМ - 19:10
⏱️ХУФТОН - 20:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3🕊2
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Иордания саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

https://t.me/diyonatli