КИР КИЙИМЛАР
Эр-хотин янги уйга кўчиб ўтишди. Эрта турган хотин қўшни аёлнинг ювган кирларини дорга илаётганини томоша қилиб, эрига:
- Қарагин, шунчалик ҳам кийим кир бўладими. Тозароқ ҳам ювмабди-я, - деди.
Эр газета ўқиб ўтиргани учун унинг гапларига эътибор бермади.
- Балки, унинг совуни яхши эмасдир, балки у кир ювишни умуман билмас. Кир ювишни ўргатиб қўйиш керак экан, қўшни аёлга.
Шундай қилиб, ҳар сафар қўшни аёл кирини ювганда шу гаплар такрорланар эди. Ниҳоят, кунлардан бир кун у деразадан қаради-ю:
- О! Бугун кирлар тоза ювилибди! Кир ювишни ўрганиб олган, шекилли!
- Йўғ-е, - деди эри, - мен бугун эртароқ туриб деразаларимизни ювиб қўйган эдим.
Ҳаётда ҳам шунга ўхшаш! Ҳаммаси биз кўчани кўраётган дераза ойнасига боғлиқ. Бировларни танқид қилишдан аввал, ўзимизнинг қалбимиз ва мақсадларимизнинг тозалигини текшириб олмоғимиз лозим.

Ойша разияллоҳу анҳо айтади:
Отам Абу Бакр ўлим тўшагида ётганида олдига кирдим. Ҳансираб, зўрға нафас олаётган эди. Мен ушбу маънодаги шеърни ўқидим:
“Қасамки, жон бўғизга келса ва нафас олиш қийинлашса, кишига мол-дунёси асқатмайди”.
У менга аччиқлангандек қаради, сўнг деди:
“Ундай эмас, эй мўминлар онаси! Балки Аллоҳнинг мана бу сўзлари энг тўғридир: “Дарҳақиқат, ўлим мастлиги келди. Эй инсон, сен қочиб юрган нарса шу эди” (Қоф, 19). Сўнг менга деди: “Эй Ойша, аҳли оилам ичида энг яхши кўрганим сенсан. Мен сенга бир боғни ҳадя қилган эдим. Шу ҳақда кўнглимда бир ғашлик бор. Ўша боғни меросга қайтаргин”. Мен хўп деб уни қайтариб бердим.
Абу Бакр деди: “Биз мусулмонлар ишига бош бўлганимиздан бери уларнинг на бир динор ва на бир дирҳамини едик. Балки қорнимизга уларнинг кепакли нони кирди, эгнимизга дағал кийимларини кийдик. Бизда мусулмонларнинг молидан манави ҳабаш қул ва манави ишчи туядан бошқа ҳеч нарса йўқ. Вафотимдан сўнг буларни Умарга топшир ва улардан ўзингни хориж эт”. Мен унинг айтганини қилиб, уларни Умарга юбордим.
Юборган вакилим уларни топширар экан, Умар йиғлаб, кўзёшлари ерга чак-чак томиб: “Аллоҳ Абу Бакрни раҳматига олсин, у ўзидан кейингиларга оғир юк юклаб кетди” деб уч марта такрорлабди .
Бир ривоятда шундай келган: Абу Бакр вафотига яқин деди: “Умарнинг қистови билан байтулмолдан ҳаммаси бўлиб олти минг дирҳам олганман. Фалон жойдаги боғимни шунинг эвазига байтулмолга беринглар”. Сиддиқнинг вафотидан сўнг буни Умарга айтилганда у: “Аллоҳ Абу Бакрни раҳматига олсин, ортидан биров бир оғиз гап гапиришига ўрин қолдирмади”, деди .
Аслида, у байтулмолдан маош сифатида олган ушбу пулларни ўзининг ва оила аъзоларининг тирикчилигига сарфлаган эди, улар қайтариб бериладиган пул эмас эди. У халифалик вазифасини у билан дунё топиладиган мансаб деб эмас, аксинча, холис Аллоҳ йўлидаги хизмат деб билар эди.
Бу мисоллардан Абу Бакр Сиддиқ омманинг молидан нақадар парҳез қилгани кўринади. Аслида, бу улуғ халифа мусулмонларнинг ишларини бошқариш ва халифалик вазифаси билан банд бўлиб, тижорат ишларини ташлади, касб-коридан воз кечди. Шундан сўнг саҳобаларнинг қистови билан бор-йўғи қорни тўйгудек ва авратни ёпгудек нарсани байтулмолдан олишга мажбур бўлди. Аслида, у мусулмонларга шундай улкан хизматларни қилдики, унинг бадалини тўлашга бутун бошли хазиналар етмайди. Қаранг, шундай зот вафоти яқинлашганда ўз мол-мулкига мусулмонларнинг умумий молидан бирон нарса қўшилиб қолган бўлса, уни байтулмолга қайтаришни васият қилмоқда, Рабби ҳузурига хотиржам, қўрқмасдан, тоза қалб билан, барча юклардан фориғ бўлиб, фақат иймон ва тақво юкини елкага олган ҳолда йўл олишни истамоқда! Бунда ақлли кишилар учун жуда катта панд-насиҳат бордир.
----------------
Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг "Абу Бакр Сиддиқ" китобидан. Арабчадан Исмоил Муҳаммад Яъқуб таржимаси.

Замонамиздаги бойларнинг биридан сўрашибди:
- Ўзингиздан ҳам бойроқ кишини кўрганмимиз?
Бой жавоб берибди:
- Ҳа, фақатгина бир кишини кўрганман.
Улар сўрашди:
- У ким экан?
Бой деди:
- Университетни битирганимдан сўнг Нью-Йорк аэропортига чиқиб самолётнинг учишини кутиб ўтирган эдим. Кутиш залидаги дўкончада сотилаётган газеталарга кўзим тушди. Чўнтагимни ковладим. Чўнтагимда гезатага бериладиган майда чақа йўқ экан. Дўкончанинг олдидан энди узоқлашмоқчи бўлган эдим газета сотадиган қора танли болакай мени тўхтатди:
- Мана жаноб, бу газета сизга!
Мен унга:
- Газета учун берадиган майда чақам йўқда, дедим.
У:
- Олаверинг, бу мендан сизга совға, деди.
Уч ойдан сўнг сафар баҳонасида яна ўша аэропортда бўлдим. Газеталарни томоша қилиб яна газета олмоқчи бўлиб чўнтагимни ковладим. Афсус, бу сафар ҳам майда пул йўқ экан. Ҳалиги болакай менга:
- Олаверинг, пули керак эмас, деди.
Мен:
- Олдинги сафар ҳам менга газетани текинга берган эдинг. Ҳамма учраган кишига газетани шунақа текинга берасанми?- дедим.
У:
- Ҳа, мен бир нарса берсам қалбим тубидан бераман. Шунинг учун бировга яхшилик қилганимда роҳат ва саодатни ҳис қиламан, деди.
Болакайнинг бу гаплари менинг зеҳнимда қолиб кетди. Орадан ўн тўққиз йил ўтди. Менинг бойлигим энг юқори чўққисига етган эди. У болакайга яхшилигини қайтариш учун уни қидирдим. Узоқ қидирувдан сўнг уни топдим. У театрда қоровул бўлиб ишлаётган экан. У билан учрашганимда: "Мени танияпсанми?", дея сўрадим. У: "Албатта, сизни ким танимайди?!", деди. Мен ундан: "Бир неча йиллар илгари менга газета совға қилган эдинг. Нега бундай қилган эдинг?", дея сўрадим. У: "Тоза молдан садақа қилиш шодлик ва саодат манбасидир, жаноб. Зеро у инсон замиридан балқиб чиқади!", деди.
Мен дедим: "Мен қилган яхшилигингни қайтармоқчиман"
У деди: "Сиз мен қилган яхшиликни қайтара олмайсиз".
Мен ажабланиб сўрадим: "Нега қайтара олмас эканман? Менинг бойлигим қанчалигини биласан-ку!
У деди: "Сиз билан бизнинг фарқимиз шундаки жаноб, мен яхшилигимни фақирлигим авжига чиққан паллада қилганман. Сиз эса бойлигингиз авжида пайти қайтармоқчи бўлаяпсиз. Мен учун айни дамда жўмардлигингиз ва лутфингиз кифоядир" .
Мен унга: "Ҳозир бойлик жиҳатидан фақатгина сен мендан бойроқсан. Сенга минг бор ташаккур!", дедим.
Ҳақиқатдан ҳам у мендан афзал эди. Зеро беришнинг энг гўзали ўзинг муҳтож бўлган пайтингда берганингдир!".
Абулқодир Полвонов

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг сабри
Мўътазилийлар ҳижрий иккинчи – милодий саккизинчи асрда ҳукуматни бошқараётган даврда “Қуръонни махлуқ дедириш” сиёсати авж олди. Халифа Маъмун олиму уламоларни саройига чақиртириб, уларга мажбуран “Қуръон махлуқ” деган гапни айттиришга уринди. Баъзи олимлар таъриз – сўз ўйини билан вазиятдан қутулиб қолдилар. Аммо уламолар орасида Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдек ҳақда собит туриб, у гапни умуман тилга олмаганлар ҳам бўлди.
Халифанинг ёнидаги баъзилар “Аҳмад ибн Ҳанбални ҳамма яхши кўради ва унга эргашади. Шунинг учун “Қуръон махлуқ” деган гапни аввал унга айттириш керак” дея маслаҳат беришди. Халифа бу маслаҳатга амал қилиб, буюк олимни саройига олиб келтирди ва мазкур гапни айттиришга уринди. Улуғ имом бу гапни айтмадилар. Ғазаб отига минган халифа буюк олимни зиндонга ташлади ва дарра уришга амр қилди.
Кунларнинг бирида дарра уриш учун имомни ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда бир воқеа бўлади-ки, бу ҳодиса Имом Аҳмаднинг хотираларидан ҳеч қачон кетмади. Воқеани имомнинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ҳикоя қилади:
“Мен отамнинг мана бу гапларини кўп эшитганман: “Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматига олсин! Аллоҳ Абул Ҳайсамни афв этсин! Дарра уриш учун мени ташқарига олиб чиқиб кетишаётганда, бир киши ортимдан кийимимни тортди ва менга қараб: “Мени танийсизми?” деб сўради. Мен “Йўқ” дедим. “Мен Абул Ҳайсам Айёрман. Ўғри, киссовурман. Амирул мўъмининнинг девонхонасида менга алоҳида-алоҳида тарзда ўн саккиз минг марта дарра урилгани ёзиб қўйилган. Мен шайтонга эргашиб, дунёга эришиш илинжида бу оғриқларга сабр қилдим. Сиз эса Раҳмоннинг тоати йўлида, Дин учун оғриқларга сабр қилинг!” деди. Менга ўн саккиз минг марта ўрнига ўн саккиз марта дарра урилди. Кейин ходим чиқиб, “Амирул муъминийн сизни афв этди” деди”.
“Маноқибу Имом Аҳмад”, “Сифатус софва” китоблари асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади

ʼДонишманд - ҳақиқатга ошиқ кишидир.
Шунга кўра, ҳар бир ҳақиқатталаб одам маълум даражада донишманддир. Донолардан ўрганиш ва ўрганган нарсаларни бошқаларга ўргатиш ҳайрли амаллардан ҳисобланади.
Шоир айтадики:
Дононинг бир кунда қилган ишини,
Нодон қилолмайди яшаб ёшини.
Доно бир кунда минг йил яшайди,
Нодон минг кунда ҳам йиғмас ҳушини.
Доно бирон нимани билмасликдан қўрқмайди. Иккиланиш, меҳнат заҳмати, изланишлардан чўчимайди. Фақат бир нарсадан - ўзи билмаган нарсани биламан, деб таъкидлашдан қўрқади.
Қадим файласуфлардан Цицерон айтади:
"Сократ (Суқрот) нинг донолиги шунда эдики, билмаганини билдим, деб ўйламасдиʼʼ.
Энг буюк олимлар ҳам ниҳоясиз илм қаршисида жуда ожиздир.
Тоҳир Малик
"Одамийлик мулкиʼʼ асаридан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онага яхшиликдан кейин кимга яхшилик қиламиз?
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ЧУМЧУҚЛАРНИ ЎЛДИРИШНИНГ ОҚИБАТИ
1958 йилда Хитой раҳбари ҳосилларни еб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг камайишига сабаб бўляпти деган важ билан чумчуқларни ўлдиришга буйруқ беради.
Деҳқонлар ўн минглаб чумчуқларни ўлдира бошладилар. Қанча кўп чумчуқ ўлдирган кимсалар мукофот олар, уларга миллий қаҳрамонга қилгандек муомала қилинарди.
Бунинг натижасида барча далаларни чигирткалар босиб, ҳосилларни хонавайрон қилди. 1958—1961 йилларда Хитойда "Буюк очлик" юз берди. Бунинг оқибатида 15 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Ризқим кўпайсин деб бир махлуқнинг ризқини қиймаслик керак. Бандаларнинг ризқлари Аллоҳ таолонинг қўлида бўлиб, У Зот ўша ризқларни бандалар орасида ҳикмат билан тақсимлаб қўйган.
Норасмий маълумотларда очликдан ҳалок бўлганлар сони 40 млн.дан ошгани айтилган.
Бутун борлиқдаги махлуқотларнинг ризқларини ақлларни лол қолдирадиган даражада тақсимлаб қўйган Аллоҳ Покдир!
#Мулоҳаза

РОСТГЎЙЛИК ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ
Инсон зоти борки тили ва дили бир бўлганларни ҳамиша ҳурмат қилади ва ана ўшандай инсонлар билан бирга бўлишга ҳаракат қилади. Тили ва дили бошқа бўлган, қалбида нифоқи борларни ёмон кўриб, улардан узоқроқда бўлишга интилади.
Ростгўйлик шундай фазилатки, биз у орқали икки дунё саодатига эришамиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай дейдилар:
«Ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга олиб боради. Киши рост сўзлаб юради. Ҳаттоки Аллоҳ ҳузурида сиддиқ (ростгўй) деб ёзилади».
Киши рост гапиргани ортидан ҳузур ҳаловат топади, бунг анима деган эдим, унга нима деган эдим деб ўйлаб ортиқча ғам-ташвич чекмайди, ҳеч қачон юзи ерга қарамайди. Келинг энди қисқача ростгўйликнинг зидди бўлган ёлғончилик ҳақида сўз юритамиз.
Ёлғончилик ростгўйликнинг зидди бўлгани учун у инсонга икки дунёда ҳам хору зорлик, азоб уқубатлар келтиради. Ёлғонни ўзига касб қилган инсон бу дунёда одамлар уни ёлғонидан хабар топишидан қўрқиб яшайди. Агар ёлғони фош бўлса одамлар ундан юз ўгиришади, уни ҳеч бир сўзига эътибор беришмайди. Юқорида келган ҳадиснинг давомида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёлғончилик ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон сўзлаб юради. Ҳаттоки Аллоҳ ҳузурида каззоб (ёлғончи) деб ёзилади», дегалар.
Энди бир ўйлаб кўрайлик, биргина ростгўйлигимиз ортидан нималарга эришамизу, ёлғонларимиз ортидан нимаг эришамиз?
Аллоҳ ҳузурида бизни сиддиқлардан деб ёзилишимизданда ката бахт бўлмаса керак, ўз навбатида ростгўйлигимиз бизни жаннат сари етаклар экан, нега ростгўйлардан бўлмаймиз?!
Абдул ҲАМИД МАЛИКОВ,
Пискент туман бош имом хатиби

Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва хисоб картаси рақамлари хавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, хисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, холат юзасидан сўраб туришди.
Хеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
- "Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоху анху: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан хам оздир", деганлар.
Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим".
Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг хам қалби жунбушга келди.
Хали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қаташмоқчилигини ва 8000 доллар ажратганини, унинг 4000 ги беморга, қолган 4000 ги эса халиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5000 доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса халиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга хам анча пул ўтказилди.
Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи хақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга хар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув нихоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.
Хадиси қудсийда Aллох таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга хам берилади".
Хеч қачон ноумид бўлманг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида Шуҳрат Қаюмов
Audio
❓Мажнун, яъни ақли ноқис инсон на жаннатга на дўзахга тушмайди – аросатда бўлади деб эшитгандим. Шуни кенгрок тушунтириб берсалар – аросатда улар роҳатда бўладими ёки азобда? Шуларни билмоқчи эдим.
АБУ ҲАНИФА МАЗҲАБИДА САЖДАНИНГ КАЙФИЯТИ
Сажда намознинг ички фарзларидан биридир. Инсон қодир бўла туриб, сажда қилмаса, яъни саждани қасддан тарк қилса, намози намоз ҳисобланмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен еттита суяк билан сажда қилишга буюрилганман”, – деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бизнинг мазҳабда сажда қуйидаги аъзолар билан амалга ошади:
1) Юз (пешона ва бурун;
2) Икки қўл;
3) Икки тизза;
4) Икки оёқнинг учи.
Юқоридаги саноқ (юз, икки қўл, икки тизза, икки оёқнинг учи) ҳадиси шарифдаги “етти суяк”ни юзага чиқаради.
Рукудан сўнг сажда қилинади. Қудурий раҳматуллоҳи алайҳ: (Намоз ўқигувчи) саждада пешонаси ва бурнини қўяди”, – деганлар (Ҳидоя).
Саждага қандай ҳолатда борилади? Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўярдилар. Турсалар икки қўлларини икки тиззаларидан олдин кўтарар эдилар” (“Сунан” эгалари ривоят қилишган).
Ушбу ҳадисга кўра:
1. Саждага кетаётганда аввал тиззалар, сўнг қўл ерга қўйилади.
2. Саждадан тураётганда аввал қўллар, кейин тиззалар кўтарилади.
Ҳанафий мазҳабига кўра, саждага бораётган одам аввал икки тиззасини, сўнг қўлини ерга қўяди. Қўлининг бармоқлари орасини очиб ё қаттиқ қисиб олмайди, ўртача ҳолда бир-бирига тегизиб жипс тутади. Қўлини икки қулоғининг юмшоғи баробари қилиб, юзини ерга қўяди.
Қўлларнинг тирсаклари қориндан узоқда ушланади, қорин эса икки сонидан узоқда бўлиши керак. Сажда вақтида оёқ бармоқлари қиблага қараши керак.
Аёлларда эса аксинча – сажда вақти уларнинг тирсаклари, сон ва қоринлари жипс ҳолда туриши лозим. Уларнинг саждаси қимтинган ва сиқиқ ҳолда бўлади.
Сажда пайти пешона ва бурун тегиб туриши керак. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадики:
“Пешона ва бурундан бири ихтиёрий ҳолатда тегиши жоиз.
Саждада пешонанинг ўзи ерга тегиши, буруннинг тегмай қолиши, жоиз. Макруҳ эмас.
Аммо пешона қолиб, буруннинг ўзи тегса, жоиз, бироқ макруҳдир”.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад наздида пешона ерга тегиши шарт. Имкони бўла туриб, пешонани ерга қўймай сажда қилинса, бу сажда ҳисобланмайди. Саждада бурун билан сажда қилиш узр ҳолатларда мумкин.
Барча имомлар сажда вақти пешона ва буруннинг ерга тегишини мустаҳаб деб айтишган.
Сажда вақтида уч ёки ундан кўпроқ марта “Субҳана роббиял аъло” деб тасбиҳ айтилади. Тасбиҳ сони ками уч марта ва кўпайса, тоқ айтилиши яхшироқ. Имом мўътадил бўлиши керак, токи қавм малолланмасин.
Сажда вақти бош қаттиқ юзага қўйилиши керак. Пешона қарор топмайдиган, яъни ноқулай ва сирғаниб, ботиб кетадиган пахта ёки тариқ кабиларга сажда қилмоқ билан намоз дуруст ҳисобланмайди.
Икки сажданинг орасида ўтирилади. Бу ўтириш вақти “Субҳаналлоҳ” деб тасбиҳ айтиш вақти миқдорида бўлиши кифоя. Бу “қавма” дейилади ва суннатдир.
Саждага боришда, иккинчи сажда қилиш учун ўтиришда ва саждадан туришда “Аллоҳу акбар” деб такбир айтилади.
Хулоса:
1. Сажда намознинг фарзи.
2. Сажда рукудан кейинги фарз амал.
3. Рукудан саждага кетишда аввал тиззалар, кейин қўл, кейин юз ерга қўйилади.
4. Юз икки қўл орасига қўйилади.
5. Пешон ва бурун юзнинг қисмлари ҳисобланади.
6. Пешона ва бурун билан сажда қилиш мустаҳаб.
7. Узрли бўлмаган ҳолда пешона ерга тегмаса, сажда сажда ҳисобланмайди.
8. Сажда вақти тирсаклар қориндан узоқ бўлиши керак.
9. Сажда вақти қорин тиззага тегмаслиги, ораси очиқ бўлиши лозим.
10. Сажда вақти уч марта “Субҳана роббиял аъло” деб тасбиҳ айтилади.
11. Саждада тасбиҳни ками уч марта айтиш ва кўпайтирса, тоқ айтиш суннат.
12. Намозда икки сажда орасида ўтириш “қавма” дейилади ва қавма суннат.
13. Қавмада бир тасбиҳ миқдори ўтирилади.
14. Саждага боришда, саждадан туришда “Аллоҳу акбар” деб такбир айтилади.
Бизнинг диёрларда ҳанафийлик мазҳабига кўра ана шундай сажда қилинади.
“Ҳидоя”, “Бадоеъу-с-саноеъ”, “Мажмаъу-л-мақсад” китоблари асосида тайёрланди.

ЕТИМНИНГ ХАҚҚИ
Бир киши вафот этди, аёли - ёш жувон қўлидаги гўдаги етим қолди. Унинг акаси бу бева аёлни кўмаксиз, болакайни тарбиясиз қолмаслиги учун ҳозир бўлди. Аёл эридан қолган барча мулкни қайнакасига ишониб, унининг тасарруфига топширди. Кўзлари хасаддан қорайган ака жиянининг ҳаққи бўлган ҳамма мол-мулкни сотиб, Америкага қараб жуфтакни ростлади. Унинг омади чопди. У ердан яхши иш топиб, оқ танли аёлга уйланди. Бола - чақали бўлди. Улар автомабиль олди - сотдисида моҳир савдогарларга айланишди. Аёли ҳам эрига пулни кўпайтиришда қарашарди. Кун сайин бойишарди. Укасининг беваси эса, қашшоқлашиб борарди. Аёл боласининг гўзал ахлоқли, ўқимишли бўлиши учун бор кучини сарф этди.
Орадан 15 йил ўтиб, ака ўз юртига қайтди. Катта ер сотиб олиб, ҳашаматли қаср қурди. У ўз савдосини давом эттирди. Укасининг ўғли йигит ёшига етган эди. Амакисининг олдига отасидан қолган меросдан ҳисса талаб қилгани борди.
- Сенга берадиган бир чақам ҳам йўқ! Йўқол, кўзимга кўринма, яна уйимга қадам боссанг, ўзингдан ўпкала! - деди амаки.
Йигит синиқ ҳолда волидасининг ёнига қайтди.
Амаки ўз қасрини энг янги, сара жиҳозлар билан безатди. Америкадаги оиласини чақирди. Уларни ўзи кутиб олишга қарор қилди. Лекин уйга қайтиш чоғида автоҳалокатга учрашди. Амаки, унинг аёли, фарзандлари; барчалари вафот этишди.
Ажабланарлиси шунда эдики, бу етим йигит амакисининг ёлғиз, расмий меросхўрига айланганди.
У энг қийин, энг машаққатли дамларни яшаётганида 15 йил ўтиб, Аллоҳ унинг амакисини мулкини кўпайтириб беришига сабабчи, ҳақиқий эгасига зиёдаси билан қайтаришни тақдир қилганини билмасди.
Эҳтимол бу шўрлик, мазлума онанинг тўсиқсиз ижобат бўлган дуоларининг самарасидир.
Хулоса
Инсон бировга зулм қилиши, унинг ҳаққини осонгина еб кетиб, унутиши мумкин! Аммо...
💠«Роббингиз унутувчи эмасдир!»
( Марям сураси, 64-оят).
💠«Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл! Сабаби, у билан Аллоҳ ўртасида тўсиқ йўқ!»
Бухорий, Муслим, Сунан соҳиблари ва Аҳмад ривояти

❓Намозимни ички ва ташқи қоидаларга риоя қилган ҳолда ўқишни ва Қуръонни тўлиқ тажвид ва қироат билан тиловат қилишни истайман, аммо арабча ўқишни деярли яхши билмайман. Пискентимизда араб тилини ўргатадиган тўгарак борми? Сизлардан сўрамоқчи эдим
Audio
❓“Шаръий аҳком” – Аллоҳ таоло буюрган, қайтарган ёки ихтиёр этган қатъий кўрсатмалар.
Бу ерда “ихтиёр этган қатъий кўрсатмалар” деганда нима назарда тутилмоқда?

❓Масжидда имомга эргашиб фарз намозини ўқиётганимда “Фотиҳа” сурасини домладан кечикиб ўқияпман, яъни тўлиқ ўқишга улгура олмасам, намозим бузилмайдими? Бундай ҳолда нима қилишим керак?
ТАЪСИРЛИ ҲИКОЯ ЭКАН
(Сизга ҳам илиндим)
Бир камбағал, фақир кишининг бошига оғир ташвиш тушди, қарзлари кўпайиб 500 динорга етди. Уларни тўлашга қурби етмасди. Бошқа томондан қарз берганлар пулларини тинмай талаб қила бошладилар. Ночор қолган киши бой савдогарнинг ҳузурига бориб 500 динорни маълум муддатда қайтариш шарти билан қарз ҳавола қилди ва қарзларини тўлади. Куну тун бир бирини қувлаб ўта бошлади. Аҳвол эса ёмонлашгандан ёмонлашди. Келишилган муддат етиб келди. Савдогар пулини сўраб келди. Бечора фақир эса тўлашга бир дирҳами ҳам йўқлигини айтди. Савдогар қозига арз қилди. Қози камбағални то қарзини тўламагунча зиндонга ташлашга ҳукм қилди.
Камбағал киши қозига:
- Ҳазрат эртагача менга изн беринг, уйимга бориб аёлимга айтай, оиламдагиларни ҳотиржам қилиб келай, токи мендан ташвишланмасинлар.
Қози:
- Эртага қайтиб келишингга ким кафил бўлади?
Камбағал:
- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кафил қиламан. Гувоҳ бўлингки агар эртага қайтиб келмасам, дунё ва охиратда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари эмасман.
Қози ҳам солиҳ киши эди, фақирдан бу кафилликни қабул қилиб, уни уйига бориб келишига изн берди.
Киши уйга келгач аёлига вазиятни тушунтирди. Солиҳа, оқила аёл:
- Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қози ҳузурида кафил қилиб келибсиз, келинг энди у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтамиз. Шояд Аллоҳ айтган саловатларимиз баракасидан ғам-ғуссаларимизни аритса.
Шундай қилиб эр-хотин ўтириб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айта бошладилар. Ҳатто уйқу ғолиб келиб, ухлаб қолдилар.
Киши тушида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. У зот фақирга: « Тонг отгач волий ҳузурига бор. Унга менинг саломимни етказ. Ва айтгинки:"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарзларимни тўлаб беришингизни талаб қилдилар". Агар гапинг ростлигига исбот талаб қилса унга икки аломатни айт: биринчиси - волий ҳар кеча канда қилмай менга минг марта саловат айтади.
Иккинчиси - кечаги тунда саловатни саноғида адашиб кетди, лекин менга тўлиқ етказилди айтган саловатлари.»
Киши уйғониб, шаҳар волийи ҳузурига ошиқди. Олдига кириб салом берди ва:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга салом айтдилар ва мени қарзимни қоплашингизни буюрдилар, - деди.
Волий:
- Қарзинг қанча?
Киши:
- 500 динор.
Волий:
- Гапингни ростлигини тасдиқловчи далилинг борми?
Киши:
- Иккита далилим бор. Бири - сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар кеча минг марта саловат айтасиз.
Волий:
- Гапинг тўғри, деб йиғлаб юборди.
Киши:
- Иккинчиси - кеча кечаси саловат айта туриб саноқдан адашиб кетдингиз, Набий алайҳиссалом саловатларингиз комил тарзда етказилганини хушхабарини бердилар.
Волий:
- Рост айтдинг, деди ва ёшлари кўзларидан қуйилиб кетти.
Сўнг байтул молдан 500 динор беришларини амр қилди. Яна ўз молидан 2500 динор берди ва:
- Бу сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан салом келтирганинг учун икром, деди.
Киши волий ҳузуридан чиқиб, қозининг олдига шошди. Етиб келгач, қози уни кутиб ўтирганини ва қўлида ҳамён кўрди. Қози:
- Мен қарзингни қоплайман, мана сенга 500 динор. Чунки мен сени сабабингдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. У зот менга «Агар уни қарзини ўтасанг, Қиёматда сендан гуноҳларингни кечамиз» дедилар, - деди.
Шу пайт савдогар кириб келди ва қозига:
- Жаноб қози мен бу кишидан қарзларимни кечдим, розиман. Мана бу 500 динор мендан унга ҳадя. Чунки мен унинг сабабидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрдим. У зот менга: «Агар уни қарзидан кечсанг, сени гуноҳларингдан Қиёмат куни кечамиз» дедилар, - деди.
Шундай қилиб киши қози ҳузуридан беҳад хурсанд бўлиб чиқди, аёлига хушхабарни айтишга ошиқди. 500 динор қарзини тўлаб берадиган одам ахтариб юрган эди, мана энди уйига 4000 динорни кўтариб шодмон қайтмоқда. Буларнинг барчаси Набиййимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга айтилган саловат барокатидан содир бўлди.
@diyonatli

НАМОЗНИНГ ФАРЗЛАРИ
Намознинг фарзлари ўн иккитадир: буларнинг олтитаси намоз ташқарисида бўлиб, улар “Намознинг шартлари”, дейилади. Қолган олтитаси намоз ичида бўлиб, улар “Намознинг рукнлари” дейилади. Намоз фарзларидан бирортаси тарк этилса, намоз бузилади. Шунинг учун ҳам фарзларни ўрнига қўйиб, уларга қатъий амал қилиш лозим.
Намознинг шартлари қуйидагилар:
1. Баданнинг пок бўлмоғи (ғусл ёки таҳорат қилгани);
2. Кийимнинг пок бўлмоғи ва авратнинг беркитилмоғи;
3. Намоз ўқиладиган жойнинг пок бўлмоғи;
4. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш;
5. Қиблага юзланиб ўқиш;
6. Дилдан (холис ният қилиш);
Изох: айрим уламолар “Сатри аврат” (уятли жойларни яшириш)ни алоҳида шарт деб ҳисоблашади.
НАМОЗНИНГ РУКНЛАРИ
1. Намозга такбири таҳрима (ифтихоҳ такбири) билан киришмоқ.
2. Қиём (тик турмоқ).
3. Қироат (Қуръон сураларидан бир узун ёки қисқа уч оятни ўқимоқ).
4. Рукуъ (тиззаларни ушлаб эгилмоқ).
5. Иккита сажда қилмоқ.
6. Қаъдаи охир (охирги қаъда)да ўтирмоқ.

📌НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ
✅Қуйидагилар намознинг вожиб (лозим)амаллари ҳисобланади:
✔️ Фарз намозларининг икки ракатида, витр, суннат ва нафл намозларининг ҳаммма ракатларида Фотиха сурасини тиловат қилиш;
✔️ Фарз намозларининг аввалги икки ракатида, вожиб, суннат, нафл намозларининг ҳар бир ракатида Фотиха сурасидан сўнг Қуръон сураларидан бири ёки учта оятини зам қилмоқ, яъни қўшиб ўқиш;
✔️ Бир намозда такрорланадиган сажда ва рукуъ каби намоз рукнларини ўз ўрнида тартиб билан бажариш;
✔️Уч, тўрт ракатли намозларнинг иккинчи ракатида ўтириш(қаъдаи уло)да ва намоз охирида (қаъдаи охирда) “Ташаҳҳуд”, яъни “Аттаҳиййат”ни ўқиш;
✔️Намоз охирида “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ”, дея салом лафзи билан чиқиш;
✔️ Витр намозининг оҳирги ракатида Қунут дуосини ўқиш;
✔️ Ийди Рамазон ва ийди Қурбон намозларида ҳар ракатда учтадан қўшимча такбирларни айтиш;
✔️ Уч ва тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги икки ракатларида қироат қилиш;
✔️ Рукуъда, саждада, қовмада ва жалсада аъзоларнинг таскин топиши;
✔️ Намоздаги вожиб амаллардан бирортаси эсдан чиқиб тарк қилинса, саждаи саҳв қилиш;
✔️ Имом намозга ўтганда овоз чиқариб (жаҳрий) ўқиладиган намозларни жаҳрий, овоз чиқармай (махфий) ўқиладиган намозларни эса маҳфий ўқимоқлиги;
🟢Изоҳ: имом жума, икки ийд, бомдоднинг фарзида, шом ва ҳуфтон намозларининг аввалги икки ракатида, таровеҳ намозида овоз чиқариб(жаҳрий) қироат қилади. Намозни ёлғиз ўқийдиганлар учун жаҳрий ёки махфий ўқиш ихтиёрий, яъни бомдод, шом, хуфтон фарзларида жаҳрий қироат қилиши мумкин. Қазо намозини ёлғиз ўқиганда махфий ўқиш вожиб. (намозда жаҳрий қироатнинг энг паст даражаси ёнидаги биродари эшитадиган қилиб ўқишдир. Намозхон ўз қироатини ўзи эшитмаса, қироат ҳисоб бўлмайди.)
📚"Ислом дини" китобидан

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диёримизнинг кўркам масжидлар: "Пискент" жомеси
Устоз Абдул Ҳамид домла билан суҳбат
Устоз Абдул Ҳамид домла билан суҳбат