ДУО ОДОБЛАРИ
Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Иҳёу улумид-дин» китобларида айтилишича, дуо одоблари ўнтадир:
Биринчиси – арафа куни, рамазон ойи, жума куни, кеча охирининг учдан бири, саҳар вақти каби шарафли пайтларни (дуо қилиш учун) кутиш.
Иккинчиси – ёмғир ёғаётганда, намоз қоим қилинганда ва намоздан кейинги шарафли ҳолатларни дуо қилиш учун ғанимат билиш. Имом Нававий: «Қалб юмшаганда ҳам», дедилар.
Учинчиси – қиблага юзланиш, икки қўлни кўтариш ва дуонинг охирида юзга суриш.
Тўртинчиси – овозни пастлатиш.
Бешинчиси – дуони қофия билан қилмаслик. Уни дуодаги ҳаддан ошиш, деб тафсир қилишган. Энг яхшиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан маъсур бўлган дуолар билан кифояланишдир.
Олтинчиси – хузуъ, тазарруъ ва қўрқиш. Аллоҳ таоло бу ҳақда:
«Дарҳақиқат, улар (яъни, мазкур пайғамбарлар) яхши ишларни қилишга шошар ва Бизга рағбат ва қўрқув билан дуо-илтижо қилар эдилар»
(Анбиё сураси, 90-оят);
«Парвардигорингизга тазарруъ билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз»
(Аъроф сураси, 55-оят), деган.
Еттинчиси – дуо қилаётганда жазм қилиб, ижобат бўлишига ишониб дуо қилиш.
Саккизинчиси – дуода собит бўлиш, уч марта такрор қилиш ва ижобатга сабрсизлик қилмаслик.
Тўққизинчиси – дуони Аллоҳга ҳамд ва сано, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб бошлаб, яна шулар билан хотима ясаш.
Ўнинчиси – бу дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлган энг аҳамиятлисидир. Яъни, тавба қилиш, зулмни ўз эгасига қайтариш ва Аллоҳ таолога юзланиш.
"Динда саволим бор" китобидан

ТАФАККУР
Эр-хотин ўзаро алоқа қилганида эркакдан тахминан 200, 000000(икки юз миллион) сперма ажралиб чиқади. Мантиқан олганда агар бу миқдор сперма бачадонда жойлашса 200,000000 бола туғилиши керак. Шунча сперма бачадон сари ошиқади. Уларнинг деярли бари йўлда ҳалок бўлади. Баъзиси чарчаб ҳалок бўлади, бошқаси мағлуб бўлиб. Фақатгина 50 таси қолади. Шундан ҳам биттагинаси тухумдонда жойлашишга муваффақ бўлади. Ана шу ғолиб бўлиб жойлашган зот сизсиз!
Мана шу буюк кураш ҳақида фикр қилганмисиз. Ўшанда югурганингизда оёғингиз, қўлингиз ва қошу-кўзингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда дипломингиз, билимингиз йўқ эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Ўшанда югурганингизда бировдан таълим олмаган эдингиз, сизга ҳеч ким ёрдам бермаган эди. Аммо ғолиб бўлган эдингиз.
Олдингизда битта йўналиш бор эди. Ана шу йўналишда сабот билан ҳаракат қилиб ниҳоят ғолиб бўлган эдингиз.
Кўп чақалоқлар онаси қорнида вафот этади. Сиз эса бундан нажот топдингиз.
Кўп чақалоқлар туғилиб бир неча йил яшаб гўдаклигида вафот этишади. Сиз бундан нажот топдингиз.
Кўп болалар яхши овқатланмаслик туфайли вафот этиб кетишади. Аммо сиз бундан нажот топдингиз.
Бугун эса қўрқиб умидсизланиб ўтирибсиз. Нега?
Нега ўзингизни зиёнда деб ҳисоблайсиз?! Нега ишончни йўқотдингиз?! Нега умидсиз бўлиб қолдингиз?!
Бугун оёғингиз бор, қўлингиз бор, илмингиз бор, туйғуларингиз бор, режалар қилиш учун ақлингиз етарли. Ёрдам бераман деб турган дўстларингиз бор. Ёлғизлигингизда курашган эдингиз. Таслим бўлмасдан шу ергача етиб келдингиз. Энди нега тўхтаб қолмоқчисиз?! Нега яшашни истамайман демоқдасиз?! Нега ҳамма нарсамни йўқотдим дейсиз?! Нечук бунчалар умидсизлик?!
Аллоҳ сизни кўраяпти, ҳамма вақт сизни муҳофаза қилаяпти, риоянгизни қилаяпти. У вакилликка кифоядир!

ИЛМ - НАЖОТДИР
Муҳаддис ва аллома Бадриддин Ҳасанийдан «Бир соатдан кейин вафот этишингизни билиб қолсангиз, қандай амал қилардингиз?» деб сўрашди. У киши: «Илм ўқирдим», дедилар. «Нима учун айнан илм ўқирдингиз?» дейишди.
Аллома:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига биноан. Чунки у зот:
«Кимнинг ажали илм излаётганида келса, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурига борганда у билан пайғамбарлар ўртасида фақат пайғамбарликдан бошқа фарқ бўлмайди», деганлар» дея жавоб берган эканлар.
Биз ана шундай миллат авлодларимиз.
Бизнинг улуғларимиз илм ўрганиш фурсатини бешикдан то қабргача дея таълим беришган. Илм талаб қилишни зиммамиздаги фарз эканлигини англатишган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради.
«Таом бермоғинг ҳамда таниган ва танимаганга салом бермоғинг», дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ:
Бир киши Пайғамбаримиздан Исломнинг энг яхши фазилатлари ҳақида сўради. Ислом ўзи яхши нарса, лекин сўровчи ўша яхши нарсанинг ҳам энг афзали ҳақида сўраган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эса Исломнинг энг яхши фазилатларидан иккитасини айтиб берганлар. Нима учун айнан шу икки нарсани зикр қилганлари ҳақида гапирадиган бўлсак, уламоларимизнинг айтишларича, бировга яхшилик қилиш асосан икки хил бўлади:
Биринчиси моддий яхшилик бўлиб, унинг энг боши бошқаларни таомлантиришдир.
Иккинчиси баданий яхшилик бўлиб, унинг боши салом беришдир.
Шу билан бирга, савол берилган жой, вақт ва одамларнинг ҳолати ҳам эътиборга олинган. Айниқса, Пайғамбаримиз бошчиликларида саҳобалар янги ҳижрат қилиб келганларида Мадинаи Мунавварада очлик ҳукм сурар эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша вақтда бировга овқат бериш, очнинг қорнини тўйдиришга жуда кўп тарғиб қилганлар. Шунингдек, танигану танимаган одамга салом беришни ҳам лозим санаганлар.
Ислом динининг ушбу икки фазилати ҳақида қанча кўп гапирилса, шунча оз. Чунки бу икки нарса инсониятга кўплаб хайр-барака келтиради.
Оч кишиларга таом беришни дийннинг энг афзал амалларидан қилган яна бошқа қайси дин ёки мафкура бор?! Фақат Қуръони Карим ўз оятларида очларга таом беришни энг яхши амаллардан бири ҳисоблаган, ўзи муҳтож бўлса-да, таомини мискин, етим ва асирларга бериш мусулмонликнинг олиймақом сифатларидан эканлигини таъкидлаган.
Фақат Ислом дини иймон комиллигини очларга таом беришга боғлаган. Ҳа, фақат Исломгина – Аллоҳнинг охирги ва мукаммал динигина шундай қилиши мумкин. Бу ишни иймон даражасига кўтарган, Ислом тарбиясини топган ҳақиқий мусулмонларгина дунё халқлари тарихида мисли кўрилмаган даражада сахий бўлишлари ҳам шундан. Фақат Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дорулфунунларида таҳсил кўрганларгина бу ишни қойилмақом қилиб адо этишлари мумкин.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Фаҳш гапни айтган одам ҳам, уни бошқа ёққа тарқатувчи одам ҳам бир хил гуноҳкор бўлади».
Шарҳ:
Бир одам йўқ жойдаги бир фаҳш гапни айтиб, қандай гуноҳкор бўлса, бу гапни тарқатган, мўмин-мусулмонларнинг орасида шу гапнинг тарқалишига сабаб бўлган одам ҳам худди шундай гуноҳкор бўлар экан.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Нур сурасида марҳамат қилиб, мўминларнинг ичида фаҳш гап тарқалишини истамаслигини очиқ-ойдин айтган:
«Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз» (19-оят).
Кишилар орасида фаҳш, уят, одобсиз гапларни тарқатиш нақадар катта гуноҳ эканини мана шу оятдан билиб олиш мумкни. Бу иш оятда фаҳшни ёйиш билан баробар қўйилмоқда, ҳукм умумий ҳолда айтилмоқда.
Демак, фаҳш ишлар ҳақида миш-миш тарқатиш ўша ишнинг ўзига баробар экан. Фаҳша гапларни гапириш, унга тааллуқли бошқа воситаларни тарқатиш, тарғибот қилиш, сабабчи бўлиш – ҳамма-ҳаммаси аламли азобга лойиқ улкан гуноҳ экани турган гап.
Ислом фаҳш ишни ман қилар экан, унга олиб борадиган барча сабабларни ҳам ман этади. Зино ҳаром, уни қилган одам гуноҳкор. Ўша гуноҳкор жазога тортилар экан, демак, зинога тааллуқли, унга олиб борадиган ҳамма воситалар ҳам ман этилади.
Зино ва жинсий алоқа тўғрисида турли гапларни тарқатиш кишиларнинг одоб-ахлоқини бузади, ўша ишга чорлайди, жамиятни одобсизлар, ахлоқсизлар жамиятига айлантиради. Шунинг учун ҳам бузуқ гапларни гапириш ман қилинади.
Агар ҳужжат-далили бўлса, жиддиятни кўзласа, керакли жойда бориб гапирсин, гувоҳ келтириб, зинокорларни жазолашни йўлга қўйишда хизматларини адо этсин. Ана шунда мусулмонлар жамиятини поклашга ҳиссасини қўшган бўлади.
Аммо бекордан-бекорга кишиларда шаҳватни қўзғатадиган, беодоб хаёлларни уйғотадиган гапларни сўзламасин, бемаза ишларни қилмасин. Йўқса, аламли азобга дучор бўлади.
«Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз».
Шунинг учун гапни чўзмай, Аллоҳ таолонинг айтганини дарҳол бажо келтиринг.
Фаҳш ва шарм-ҳаёсиз гапларни ташиб юрувчилар Аллоҳ таолонинг ушбу иродасига қарши иш қилган ҳисобланадилар ва гуноҳкори азим бўладилар.

Асмо бинт Язиддан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Энг яхшиларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Кўрганингзида Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар.
«Энг ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар.
«Ҳа», дейишди.
«Чақимчилик қилиб юрадиганлар, муҳаббатли кишиларнинг орасини бузадиганлар, пок, бегуноҳ одамларга машаққат туғдиришни истайдиганлар», дедилар».
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мўмин-мусулмонларнинг энг яхшилари ва энг ёмонлари ҳақида савол-жавоб тариқасида маълумот бермоқдалар.

«Кўрганингизда Аллоҳни ёдга соладиганлар», дедилар».
Бундай кишиларнинг қад-қоматларини, сиймоларини кўришлари билан одамлар Аллоҳни эслайдилар. Уларнинг Ислом асосида кечираётган ҳаётлари сиртларига ҳам балқиб чиққан бўлади. Улар ўзларининг ташқи кўринишлари билан ҳам бошқалардан ажралиб турадилар. Уларни кўрган ҳар қандай одамнинг хаёлига Аллоҳ таоло тушади. Уларни кўрганлар Аллоҳ таолони эслаб қоладилар. Ана шундай одамлар мўмин-мусулмонларнинг энг яхшиси бўлар экан.
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна:

Кўриниб турибдики, чақимчи энг ёмон тоифалар рўйхатининг биринчи сафида турар экан.
Шунинг учун чақимчиликдан эҳтиёт бўлиш, биродарининг гап-сўзи, хатти-ҳаракатларини бошқаларга бориб айтиб, чақимчилик қилиб, ўзига қандайдир бир манфаат топиш йўлига зинҳор ва зинҳор юрмаслик керак.

КАМОНЧИЛАР ҚЎМОНДОНИ
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
مِّنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ ۖ فَمِنْهُم مَّن قَضَىٰ نَحْبَهُ وَمِنْهُم مَّن يَنتَظِرُ ۖ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا
«Мўминлардан Аллоҳга берган ваъдаларига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан назрига вафо қилгани бор. Улардан интизор бўлиб турганлари бор. Улар бирор нарсани алмаштирмадилар» (Аҳзоб сураси, 23-оят).
Содиқ саҳобаи киромлар уруш пайтларида орқага чекинмасликка, майдондан қочиб кетмасликка, балки ўз жойида, душман қаршисида собит туришга ваъда берган эдилар. Улар ана шу ваъдаларига содиқ қолдилар. Шунингдек, улардан кейин келган тобеинлар, табаъа тобеинлар, солиҳ мўминлар Ислом учун жонларини бериш, бу йўлда молу жонларини фидо қилиш борасидаги аҳдларига содиқ қолиб, ўша аҳдларига вафо қилдилар.
Аҳдига содиқ қолган инсонлардан бири Абдуллоҳ ибн Жубайр розияллоҳу анҳудир.
Абдуллоҳ ибн Жубайр розияллоҳу анҳу Бану Саълаба ибн Амр ибн Авф ибн Авс уруғидан бўлиб, етмиш нафар саҳобалар билан Ақоба байъатида, Бадр ғазотида ва Уҳуд ғазотида қатнашганлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотида у кишини Айнайн тоғидаги 50 нафар камончиларга амир этиб тайинладилар. Бугунги кунда бу тоғ «Жабалур румот» (Камончилар тоғи) деб аталади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга «Жойингизда туринглар! Орқа қанотимизни ҳимоя қилинглар! Агар бизнинг ўлжа олаётганимизни кўрсангиз ҳам, бизга шерик бўлманглар. Агар бизнинг ўлдирилаётганимизни кўрсангиз ҳам, бизга ёрдам берманглар. Жасадимизни қуш еяётганини кўрсангиз ҳам, (жойингиздан жилманглар!)» дедилар.
Аммо улар жангнинг бошида мусулмонлар ғалаба қозонганларини кўрганларида, баъзи камончилар баъзиларига «Бу ерда туриб нима қиласизлар? Аллоҳ душманни мағлуб этди. Биродарларингиз билан бирга ўлжалардан олинглар» дейишди. Сўнг ўз жойларини тарк этдилар ва ўлжа йиғиш учун пастга тушдилар. Ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларни қайтаришга уриндилар, уларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларини эслатдилар. Лекин улар тоғда қолишдан бош тортдилар.
Тоғда ўнтага етмаган саҳобалар қолишди. У пайтларда ҳали Исломни қабул қилмаган Холид ибн Валид тоғ устида озчилик қолганини кўриб, отини улар тарафга йўналтирди. Ортидан ҳали Исломни қабул қилмаган Икрима ибн Абу Жаҳл эргашди. Тоғ устида турган саҳобалар ўзлари томон келаётганларга камондан ўқ узишди. Абдуллоҳ ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларга ўқ отдилар, ҳатто ўқлари тугади. Найзалари билан қаршилик кўрсатдилар, ҳатто найза ҳам синди. Сўнг қилич билан жанг қилдилар, охири у кишини ва тоғдаги барча саҳобаларни шаҳид этишди.
Аввало Аллоҳ таолонинг қазо ва қадари, қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига итоатсизлик сабаб ғалаба мағлубиятга айланиб, кўп қурбонлар беришга сабаб бўлди.
«Аллоҳнинг арслони» лақабини олган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Ҳамза розияллоҳу анҳу, Ислом элчиси, Мадинадаги Авс ва Хазраж қабилаларининг мусулмон бўлишларига сабаб бўлган даъватчи Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ва кўплаб саҳобалар шу жангда шаҳид бўлдилар.
Аллоҳ таоло барча содиқ саҳобалардан рози бўлсин!
Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч нарсадан:
садақаи жориядан,
фойдали илмдан
ва унинг ҳаққига дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

КИР КИЙИМЛАР
Эр-хотин янги уйга кўчиб ўтишди. Эрта турган хотин қўшни аёлнинг ювган кирларини дорга илаётганини томоша қилиб, эрига:
- Қарагин, шунчалик ҳам кийим кир бўладими. Тозароқ ҳам ювмабди-я, - деди.
Эр газета ўқиб ўтиргани учун унинг гапларига эътибор бермади.
- Балки, унинг совуни яхши эмасдир, балки у кир ювишни умуман билмас. Кир ювишни ўргатиб қўйиш керак экан, қўшни аёлга.
Шундай қилиб, ҳар сафар қўшни аёл кирини ювганда шу гаплар такрорланар эди. Ниҳоят, кунлардан бир кун у деразадан қаради-ю:
- О! Бугун кирлар тоза ювилибди! Кир ювишни ўрганиб олган, шекилли!
- Йўғ-е, - деди эри, - мен бугун эртароқ туриб деразаларимизни ювиб қўйган эдим.
Ҳаётда ҳам шунга ўхшаш! Ҳаммаси биз кўчани кўраётган дераза ойнасига боғлиқ. Бировларни танқид қилишдан аввал, ўзимизнинг қалбимиз ва мақсадларимизнинг тозалигини текшириб олмоғимиз лозим.

Ойша разияллоҳу анҳо айтади:
Отам Абу Бакр ўлим тўшагида ётганида олдига кирдим. Ҳансираб, зўрға нафас олаётган эди. Мен ушбу маънодаги шеърни ўқидим:
“Қасамки, жон бўғизга келса ва нафас олиш қийинлашса, кишига мол-дунёси асқатмайди”.
У менга аччиқлангандек қаради, сўнг деди:
“Ундай эмас, эй мўминлар онаси! Балки Аллоҳнинг мана бу сўзлари энг тўғридир: “Дарҳақиқат, ўлим мастлиги келди. Эй инсон, сен қочиб юрган нарса шу эди” (Қоф, 19). Сўнг менга деди: “Эй Ойша, аҳли оилам ичида энг яхши кўрганим сенсан. Мен сенга бир боғни ҳадя қилган эдим. Шу ҳақда кўнглимда бир ғашлик бор. Ўша боғни меросга қайтаргин”. Мен хўп деб уни қайтариб бердим.
Абу Бакр деди: “Биз мусулмонлар ишига бош бўлганимиздан бери уларнинг на бир динор ва на бир дирҳамини едик. Балки қорнимизга уларнинг кепакли нони кирди, эгнимизга дағал кийимларини кийдик. Бизда мусулмонларнинг молидан манави ҳабаш қул ва манави ишчи туядан бошқа ҳеч нарса йўқ. Вафотимдан сўнг буларни Умарга топшир ва улардан ўзингни хориж эт”. Мен унинг айтганини қилиб, уларни Умарга юбордим.
Юборган вакилим уларни топширар экан, Умар йиғлаб, кўзёшлари ерга чак-чак томиб: “Аллоҳ Абу Бакрни раҳматига олсин, у ўзидан кейингиларга оғир юк юклаб кетди” деб уч марта такрорлабди .
Бир ривоятда шундай келган: Абу Бакр вафотига яқин деди: “Умарнинг қистови билан байтулмолдан ҳаммаси бўлиб олти минг дирҳам олганман. Фалон жойдаги боғимни шунинг эвазига байтулмолга беринглар”. Сиддиқнинг вафотидан сўнг буни Умарга айтилганда у: “Аллоҳ Абу Бакрни раҳматига олсин, ортидан биров бир оғиз гап гапиришига ўрин қолдирмади”, деди .
Аслида, у байтулмолдан маош сифатида олган ушбу пулларни ўзининг ва оила аъзоларининг тирикчилигига сарфлаган эди, улар қайтариб бериладиган пул эмас эди. У халифалик вазифасини у билан дунё топиладиган мансаб деб эмас, аксинча, холис Аллоҳ йўлидаги хизмат деб билар эди.
Бу мисоллардан Абу Бакр Сиддиқ омманинг молидан нақадар парҳез қилгани кўринади. Аслида, бу улуғ халифа мусулмонларнинг ишларини бошқариш ва халифалик вазифаси билан банд бўлиб, тижорат ишларини ташлади, касб-коридан воз кечди. Шундан сўнг саҳобаларнинг қистови билан бор-йўғи қорни тўйгудек ва авратни ёпгудек нарсани байтулмолдан олишга мажбур бўлди. Аслида, у мусулмонларга шундай улкан хизматларни қилдики, унинг бадалини тўлашга бутун бошли хазиналар етмайди. Қаранг, шундай зот вафоти яқинлашганда ўз мол-мулкига мусулмонларнинг умумий молидан бирон нарса қўшилиб қолган бўлса, уни байтулмолга қайтаришни васият қилмоқда, Рабби ҳузурига хотиржам, қўрқмасдан, тоза қалб билан, барча юклардан фориғ бўлиб, фақат иймон ва тақво юкини елкага олган ҳолда йўл олишни истамоқда! Бунда ақлли кишилар учун жуда катта панд-насиҳат бордир.
----------------
Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг "Абу Бакр Сиддиқ" китобидан. Арабчадан Исмоил Муҳаммад Яъқуб таржимаси.

Замонамиздаги бойларнинг биридан сўрашибди:
- Ўзингиздан ҳам бойроқ кишини кўрганмимиз?
Бой жавоб берибди:
- Ҳа, фақатгина бир кишини кўрганман.
Улар сўрашди:
- У ким экан?
Бой деди:
- Университетни битирганимдан сўнг Нью-Йорк аэропортига чиқиб самолётнинг учишини кутиб ўтирган эдим. Кутиш залидаги дўкончада сотилаётган газеталарга кўзим тушди. Чўнтагимни ковладим. Чўнтагимда гезатага бериладиган майда чақа йўқ экан. Дўкончанинг олдидан энди узоқлашмоқчи бўлган эдим газета сотадиган қора танли болакай мени тўхтатди:
- Мана жаноб, бу газета сизга!
Мен унга:
- Газета учун берадиган майда чақам йўқда, дедим.
У:
- Олаверинг, бу мендан сизга совға, деди.
Уч ойдан сўнг сафар баҳонасида яна ўша аэропортда бўлдим. Газеталарни томоша қилиб яна газета олмоқчи бўлиб чўнтагимни ковладим. Афсус, бу сафар ҳам майда пул йўқ экан. Ҳалиги болакай менга:
- Олаверинг, пули керак эмас, деди.
Мен:
- Олдинги сафар ҳам менга газетани текинга берган эдинг. Ҳамма учраган кишига газетани шунақа текинга берасанми?- дедим.
У:
- Ҳа, мен бир нарса берсам қалбим тубидан бераман. Шунинг учун бировга яхшилик қилганимда роҳат ва саодатни ҳис қиламан, деди.
Болакайнинг бу гаплари менинг зеҳнимда қолиб кетди. Орадан ўн тўққиз йил ўтди. Менинг бойлигим энг юқори чўққисига етган эди. У болакайга яхшилигини қайтариш учун уни қидирдим. Узоқ қидирувдан сўнг уни топдим. У театрда қоровул бўлиб ишлаётган экан. У билан учрашганимда: "Мени танияпсанми?", дея сўрадим. У: "Албатта, сизни ким танимайди?!", деди. Мен ундан: "Бир неча йиллар илгари менга газета совға қилган эдинг. Нега бундай қилган эдинг?", дея сўрадим. У: "Тоза молдан садақа қилиш шодлик ва саодат манбасидир, жаноб. Зеро у инсон замиридан балқиб чиқади!", деди.
Мен дедим: "Мен қилган яхшилигингни қайтармоқчиман"
У деди: "Сиз мен қилган яхшиликни қайтара олмайсиз".
Мен ажабланиб сўрадим: "Нега қайтара олмас эканман? Менинг бойлигим қанчалигини биласан-ку!
У деди: "Сиз билан бизнинг фарқимиз шундаки жаноб, мен яхшилигимни фақирлигим авжига чиққан паллада қилганман. Сиз эса бойлигингиз авжида пайти қайтармоқчи бўлаяпсиз. Мен учун айни дамда жўмардлигингиз ва лутфингиз кифоядир" .
Мен унга: "Ҳозир бойлик жиҳатидан фақатгина сен мендан бойроқсан. Сенга минг бор ташаккур!", дедим.
Ҳақиқатдан ҳам у мендан афзал эди. Зеро беришнинг энг гўзали ўзинг муҳтож бўлган пайтингда берганингдир!".
Абулқодир Полвонов

Аҳмад ибн Ҳанбалнинг сабри
Мўътазилийлар ҳижрий иккинчи – милодий саккизинчи асрда ҳукуматни бошқараётган даврда “Қуръонни махлуқ дедириш” сиёсати авж олди. Халифа Маъмун олиму уламоларни саройига чақиртириб, уларга мажбуран “Қуръон махлуқ” деган гапни айттиришга уринди. Баъзи олимлар таъриз – сўз ўйини билан вазиятдан қутулиб қолдилар. Аммо уламолар орасида Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдек ҳақда собит туриб, у гапни умуман тилга олмаганлар ҳам бўлди.
Халифанинг ёнидаги баъзилар “Аҳмад ибн Ҳанбални ҳамма яхши кўради ва унга эргашади. Шунинг учун “Қуръон махлуқ” деган гапни аввал унга айттириш керак” дея маслаҳат беришди. Халифа бу маслаҳатга амал қилиб, буюк олимни саройига олиб келтирди ва мазкур гапни айттиришга уринди. Улуғ имом бу гапни айтмадилар. Ғазаб отига минган халифа буюк олимни зиндонга ташлади ва дарра уришга амр қилди.
Кунларнинг бирида дарра уриш учун имомни ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда бир воқеа бўлади-ки, бу ҳодиса Имом Аҳмаднинг хотираларидан ҳеч қачон кетмади. Воқеани имомнинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ҳикоя қилади:
“Мен отамнинг мана бу гапларини кўп эшитганман: “Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматига олсин! Аллоҳ Абул Ҳайсамни афв этсин! Дарра уриш учун мени ташқарига олиб чиқиб кетишаётганда, бир киши ортимдан кийимимни тортди ва менга қараб: “Мени танийсизми?” деб сўради. Мен “Йўқ” дедим. “Мен Абул Ҳайсам Айёрман. Ўғри, киссовурман. Амирул мўъмининнинг девонхонасида менга алоҳида-алоҳида тарзда ўн саккиз минг марта дарра урилгани ёзиб қўйилган. Мен шайтонга эргашиб, дунёга эришиш илинжида бу оғриқларга сабр қилдим. Сиз эса Раҳмоннинг тоати йўлида, Дин учун оғриқларга сабр қилинг!” деди. Менга ўн саккиз минг марта ўрнига ўн саккиз марта дарра урилди. Кейин ходим чиқиб, “Амирул муъминийн сизни афв этди” деди”.
“Маноқибу Имом Аҳмад”, “Сифатус софва” китоблари асосида
Нозимжон Иминжонов тайёрлади

ʼДонишманд - ҳақиқатга ошиқ кишидир.
Шунга кўра, ҳар бир ҳақиқатталаб одам маълум даражада донишманддир. Донолардан ўрганиш ва ўрганган нарсаларни бошқаларга ўргатиш ҳайрли амаллардан ҳисобланади.
Шоир айтадики:
Дононинг бир кунда қилган ишини,
Нодон қилолмайди яшаб ёшини.
Доно бир кунда минг йил яшайди,
Нодон минг кунда ҳам йиғмас ҳушини.
Доно бирон нимани билмасликдан қўрқмайди. Иккиланиш, меҳнат заҳмати, изланишлардан чўчимайди. Фақат бир нарсадан - ўзи билмаган нарсани биламан, деб таъкидлашдан қўрқади.
Қадим файласуфлардан Цицерон айтади:
"Сократ (Суқрот) нинг донолиги шунда эдики, билмаганини билдим, деб ўйламасдиʼʼ.
Энг буюк олимлар ҳам ниҳоясиз илм қаршисида жуда ожиздир.
Тоҳир Малик
"Одамийлик мулкиʼʼ асаридан.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онага яхшиликдан кейин кимга яхшилик қиламиз?
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
Абдул Ҳамид домла маъруза қиладилар
ЧУМЧУҚЛАРНИ ЎЛДИРИШНИНГ ОҚИБАТИ
1958 йилда Хитой раҳбари ҳосилларни еб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг камайишига сабаб бўляпти деган важ билан чумчуқларни ўлдиришга буйруқ беради.
Деҳқонлар ўн минглаб чумчуқларни ўлдира бошладилар. Қанча кўп чумчуқ ўлдирган кимсалар мукофот олар, уларга миллий қаҳрамонга қилгандек муомала қилинарди.
Бунинг натижасида барча далаларни чигирткалар босиб, ҳосилларни хонавайрон қилди. 1958—1961 йилларда Хитойда "Буюк очлик" юз берди. Бунинг оқибатида 15 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Ризқим кўпайсин деб бир махлуқнинг ризқини қиймаслик керак. Бандаларнинг ризқлари Аллоҳ таолонинг қўлида бўлиб, У Зот ўша ризқларни бандалар орасида ҳикмат билан тақсимлаб қўйган.
Норасмий маълумотларда очликдан ҳалок бўлганлар сони 40 млн.дан ошгани айтилган.
Бутун борлиқдаги махлуқотларнинг ризқларини ақлларни лол қолдирадиган даражада тақсимлаб қўйган Аллоҳ Покдир!
#Мулоҳаза

РОСТГЎЙЛИК ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ
Инсон зоти борки тили ва дили бир бўлганларни ҳамиша ҳурмат қилади ва ана ўшандай инсонлар билан бирга бўлишга ҳаракат қилади. Тили ва дили бошқа бўлган, қалбида нифоқи борларни ёмон кўриб, улардан узоқроқда бўлишга интилади.
Ростгўйлик шундай фазилатки, биз у орқали икки дунё саодатига эришамиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай дейдилар:
«Ростгўйлик яхшиликка олиб боради. Яхшилик эса жаннатга олиб боради. Киши рост сўзлаб юради. Ҳаттоки Аллоҳ ҳузурида сиддиқ (ростгўй) деб ёзилади».
Киши рост гапиргани ортидан ҳузур ҳаловат топади, бунг анима деган эдим, унга нима деган эдим деб ўйлаб ортиқча ғам-ташвич чекмайди, ҳеч қачон юзи ерга қарамайди. Келинг энди қисқача ростгўйликнинг зидди бўлган ёлғончилик ҳақида сўз юритамиз.
Ёлғончилик ростгўйликнинг зидди бўлгани учун у инсонга икки дунёда ҳам хору зорлик, азоб уқубатлар келтиради. Ёлғонни ўзига касб қилган инсон бу дунёда одамлар уни ёлғонидан хабар топишидан қўрқиб яшайди. Агар ёлғони фош бўлса одамлар ундан юз ўгиришади, уни ҳеч бир сўзига эътибор беришмайди. Юқорида келган ҳадиснинг давомида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёлғончилик ёмонликка олиб боради. Ёмонлик эса дўзахга олиб боради. Киши ёлғон сўзлаб юради. Ҳаттоки Аллоҳ ҳузурида каззоб (ёлғончи) деб ёзилади», дегалар.
Энди бир ўйлаб кўрайлик, биргина ростгўйлигимиз ортидан нималарга эришамизу, ёлғонларимиз ортидан нимаг эришамиз?
Аллоҳ ҳузурида бизни сиддиқлардан деб ёзилишимизданда ката бахт бўлмаса керак, ўз навбатида ростгўйлигимиз бизни жаннат сари етаклар экан, нега ростгўйлардан бўлмаймиз?!
Абдул ҲАМИД МАЛИКОВ,
Пискент туман бош имом хатиби

Mиср давлатининг телекўрсатувларидан бирида бир хайрия акцияси эълон қилинди. Унда бир беморнинг ички аъзосини кўчириш учун 150.000 АҚШ доллари зарурлиги айтилиб, кўнгиллилардан ёрдам сўралди ва хисоб картаси рақамлари хавола қилинди. Одамлар дарров ташаббус кўрсатиб, хисоб рақамига пуллар ўтказишни бошлаб юборишди. Уларнинг кўплари катта тадбиркорлар эди. Бу орада бошқа кўплаб инсонлар телевидения билан боғланиб, холат юзасидан сўраб туришди.
Хеч қанча вақт ўтмай 850.000 жунайх пул йиғилди. Лекин эътиборлиси бу эмас. Гап шундаки, пул йиғиш жараёнида бир киши икки доллар пул жўнатди. Бу Mиср пулига 15 жунайх дегани эди. Кўплар катта миқдорда пул ўтказаётганда бунчалик оз пул ўтказиш жуда ғалати эди. Бундан ажабланган телебошловчи шу пулни жўнатган киши ҳақида суриштириб, унинг телефон рақамини топди. Ушбу ишнинг тафсилотини сўраш учун унга қўнғироқ қилди. У ёш йигит экан ва саволга шундай жавоб берди:
- "Ҳа, бу жуда оз пул. Лекин у ойлик даромадимнинг ярми эди. Aли розияллоху анху: "Берганинг озлигидан уялма, чунки умуман бермаслик ундан хам оздир", деганлар.
Mен ёрдам қўлини чўзишни истадим, бефарқ бўла олмадим".
Бу жонли кўрсатув жуда таъсирли эди. Tелефондаги мулоқотдан эса томошабинларнинг хам қалби жунбушга келди.
Хали пул йиғиш жараёни давом этар эди. Шу вақт телебошловчи навбатдаги қўнғироқни қабул қилди. Бу галги киши ушбу хайрия акциясида қаташмоқчилигини ва 8000 доллар ажратганини, унинг 4000 ги беморга, қолган 4000 ги эса халиги икки доллар жўнатган йигитга эканини айтди. Кейин яна бошқаси телефон қилиб, 5000 доллар ўтказишини, унинг ярми беморга, ярми эса халиги йигитга, деди. Кўрсатув сўнгигача операция учун исталган маблағ тўлиқ йиғилди. Унга қўшимча бояги йигитга хам анча пул ўтказилди.
Энди воқеа янада қизиқ тус олди. Tелебошловчи келаси кўрсатувга шу йигит таклиф қилинишини эълон қилди. Йигит таклифни қабул қилиб, кўрсатувга ташриф буюрди. У оддий бир оиладан чиққан оддийгина йигит экан. Иш жойи хақида сўрашган эди у айни вақтда ишсиз эканини, олдинроқ бир жойда ишлагани лекин йўл киранинг қимматлигидан у ердан кетганини айтди. Жонли эфирда узатилаётган бу кўрсатувга хар хил иш ташкилотларидан қўнғироқ қилиб йигитга иш таклиф қила бошлашди. Йигит улардан бирини қабул қилди. Бу у учун жуда яхши таклиф эди. Шу билан йигит кўрсатув нихоясига етмасиданоқ расмий равишда ишга қабул қилинди.
Хадиси қудсийда Aллох таоло шундай дейди:
"Эй Одам боласи, сен бергин, сенга хам берилади".
Хеч қачон ноумид бўлманг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида Шуҳрат Қаюмов
Audio
❓Мажнун, яъни ақли ноқис инсон на жаннатга на дўзахга тушмайди – аросатда бўлади деб эшитгандим. Шуни кенгрок тушунтириб берсалар – аросатда улар роҳатда бўладими ёки азобда? Шуларни билмоқчи эдим.
АБУ ҲАНИФА МАЗҲАБИДА САЖДАНИНГ КАЙФИЯТИ
Сажда намознинг ички фарзларидан биридир. Инсон қодир бўла туриб, сажда қилмаса, яъни саждани қасддан тарк қилса, намози намоз ҳисобланмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен еттита суяк билан сажда қилишга буюрилганман”, – деганлар (Бухорий ва Муслим ривояти).
Бизнинг мазҳабда сажда қуйидаги аъзолар билан амалга ошади:
1) Юз (пешона ва бурун;
2) Икки қўл;
3) Икки тизза;
4) Икки оёқнинг учи.
Юқоридаги саноқ (юз, икки қўл, икки тизза, икки оёқнинг учи) ҳадиси шарифдаги “етти суяк”ни юзага чиқаради.
Рукудан сўнг сажда қилинади. Қудурий раҳматуллоҳи алайҳ: (Намоз ўқигувчи) саждада пешонаси ва бурнини қўяди”, – деганлар (Ҳидоя).
Саждага қандай ҳолатда борилади? Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўярдилар. Турсалар икки қўлларини икки тиззаларидан олдин кўтарар эдилар” (“Сунан” эгалари ривоят қилишган).
Ушбу ҳадисга кўра:
1. Саждага кетаётганда аввал тиззалар, сўнг қўл ерга қўйилади.
2. Саждадан тураётганда аввал қўллар, кейин тиззалар кўтарилади.
Ҳанафий мазҳабига кўра, саждага бораётган одам аввал икки тиззасини, сўнг қўлини ерга қўяди. Қўлининг бармоқлари орасини очиб ё қаттиқ қисиб олмайди, ўртача ҳолда бир-бирига тегизиб жипс тутади. Қўлини икки қулоғининг юмшоғи баробари қилиб, юзини ерга қўяди.
Қўлларнинг тирсаклари қориндан узоқда ушланади, қорин эса икки сонидан узоқда бўлиши керак. Сажда вақтида оёқ бармоқлари қиблага қараши керак.
Аёлларда эса аксинча – сажда вақти уларнинг тирсаклари, сон ва қоринлари жипс ҳолда туриши лозим. Уларнинг саждаси қимтинган ва сиқиқ ҳолда бўлади.
Сажда пайти пешона ва бурун тегиб туриши керак. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ айтадики:
“Пешона ва бурундан бири ихтиёрий ҳолатда тегиши жоиз.
Саждада пешонанинг ўзи ерга тегиши, буруннинг тегмай қолиши, жоиз. Макруҳ эмас.
Аммо пешона қолиб, буруннинг ўзи тегса, жоиз, бироқ макруҳдир”.
Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад наздида пешона ерга тегиши шарт. Имкони бўла туриб, пешонани ерга қўймай сажда қилинса, бу сажда ҳисобланмайди. Саждада бурун билан сажда қилиш узр ҳолатларда мумкин.
Барча имомлар сажда вақти пешона ва буруннинг ерга тегишини мустаҳаб деб айтишган.
Сажда вақтида уч ёки ундан кўпроқ марта “Субҳана роббиял аъло” деб тасбиҳ айтилади. Тасбиҳ сони ками уч марта ва кўпайса, тоқ айтилиши яхшироқ. Имом мўътадил бўлиши керак, токи қавм малолланмасин.
Сажда вақти бош қаттиқ юзага қўйилиши керак. Пешона қарор топмайдиган, яъни ноқулай ва сирғаниб, ботиб кетадиган пахта ёки тариқ кабиларга сажда қилмоқ билан намоз дуруст ҳисобланмайди.
Икки сажданинг орасида ўтирилади. Бу ўтириш вақти “Субҳаналлоҳ” деб тасбиҳ айтиш вақти миқдорида бўлиши кифоя. Бу “қавма” дейилади ва суннатдир.
Саждага боришда, иккинчи сажда қилиш учун ўтиришда ва саждадан туришда “Аллоҳу акбар” деб такбир айтилади.
Хулоса:
1. Сажда намознинг фарзи.
2. Сажда рукудан кейинги фарз амал.
3. Рукудан саждага кетишда аввал тиззалар, кейин қўл, кейин юз ерга қўйилади.
4. Юз икки қўл орасига қўйилади.
5. Пешон ва бурун юзнинг қисмлари ҳисобланади.
6. Пешона ва бурун билан сажда қилиш мустаҳаб.
7. Узрли бўлмаган ҳолда пешона ерга тегмаса, сажда сажда ҳисобланмайди.
8. Сажда вақти тирсаклар қориндан узоқ бўлиши керак.
9. Сажда вақти қорин тиззага тегмаслиги, ораси очиқ бўлиши лозим.
10. Сажда вақти уч марта “Субҳана роббиял аъло” деб тасбиҳ айтилади.
11. Саждада тасбиҳни ками уч марта айтиш ва кўпайтирса, тоқ айтиш суннат.
12. Намозда икки сажда орасида ўтириш “қавма” дейилади ва қавма суннат.
13. Қавмада бир тасбиҳ миқдори ўтирилади.
14. Саждага боришда, саждадан туришда “Аллоҳу акбар” деб такбир айтилади.
Бизнинг диёрларда ҳанафийлик мазҳабига кўра ана шундай сажда қилинади.
“Ҳидоя”, “Бадоеъу-с-саноеъ”, “Мажмаъу-л-мақсад” китоблари асосида тайёрланди.