Бир оят шарҳи: “Уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади!”
Аллоҳ таоло айтади: “Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар” (Духон сураси, 29-оят).
Сен Аллоҳга итоат қилган, ибодат қилган жой вафот қилганингда сени йўқотганига қайғуриб йиғлайди ва сен ҳақингда қиёмат куни гувоҳлик беради. Шундай экан, борган ерларингда зикр (ибодат, намозлар)ни кўпайтир.
Шарҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
деди.
Қатода розияллоҳу анҳу:
деди.
✈️Telegram👤 Facebook 🎥 Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Аллоҳ таоло айтади: “Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар” (Духон сураси, 29-оят).
Сен Аллоҳга итоат қилган, ибодат қилган жой вафот қилганингда сени йўқотганига қайғуриб йиғлайди ва сен ҳақингда қиёмат куни гувоҳлик беради. Шундай экан, борган ерларингда зикр (ибодат, намозлар)ни кўпайтир.
Шарҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
“Ҳар бир мўмин банданинг осмонда унинг савобли амаллари кўтариладиган эшиги бўлади. У ўлганда, шу эшик ёпилади ва осмон унинг амалларидан маҳрум бўлганидан йиғлайди. Ерда эса унинг намоз ўқиган, зикр қилган жойлари бор, улар ҳам уни йўқотгани учун йиғлайдилар. Кофир одамнинг эса на осмонда ва на ерда бундай шарафли жойи бўлади”,
деди.
Қатода розияллоҳу анҳу:
“Мўмин ўтганда унинг намоз ўқиган жойлари ва осмонда амаллари кўтарилган маконлар йиғлайди. Кофирда эса бундай фазилат йўқ”,
деди.
✈️Telegram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 САВОБЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ ОФАТ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРУВЧИ ЕТТИ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Дарднинг ҳикмати
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бир беморни кўргани келсалар, у тузалиб кетган экан. Шунда ўша кишига:
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
📲 https://t.me/diyonatli
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ бир беморни кўргани келсалар, у тузалиб кетган экан. Шунда ўша кишига:
"Аллоҳ сени ёд этибди, сен ҳам у зотни ёд этгин. Аллоҳ сени дарддан фориғ қилибди, у Зотга шукр қилгин. Билиб қўй, дарду балолар Маликул-Карим Аллоҳнинг савалайдиган қамчисидир. Бемор одам касалдан кейин ё чопқир отдек, ё кўп қоқиладиган асов эшакдек бўлади".
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАҲСУЛОТНИ СОТИБ ОЛИШГА ВАКИЛ БЎЛГАН КИШИ УНИ ЎЗИГА СОТА ОЛАДИМИ?
CАВОЛ: Мени бир киши машинасини сотиб бериш учун вакил қилди. Бу машинани ўзим вакиллигим орқали ўзимга сотсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу дуруст эмас. Сабаби, битта одам икки томондан савдолашувчи бўла олмайди. Масалан, бир киши машинасини сотиш учун бошқа бир одамни вакил қилса, у вакил ўша машинани бировга сотаверади. Лекин бу вакиллиги билан ўзи учун сотиб ололмайди. Чунки битта одам савдода икки томондан иштирок эта олмайди. Сабаби, савдода топшириш, қабул қилиб олиш каби бир-бирига зид ҳақлар бор. Бу савдо жоиз бўлса, бир тараф ҳам топширувчи, ҳам қабул қилувчи, ҳам харидор, ҳам сотувчи бўлиб қолади.
Агар ўша вакил машинани сотиб олишни истаса, машинани берган кишининг ўзи билан савдолашади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

#КУН_ОЯТИ
У ўз пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан – гарчи мушриклар ёқтирмаса-да, барча динлар узра ғолиб қилиш учун юборган зотдир.
Саф сураси 9-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 МЎМИН ЁЛҒОНЧИ БЎЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 4-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 10-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:50
⏱️ БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 05:20
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:40
⏱️ ШОМ - 19:42
⏱️ ХУФТОН - 21:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 4-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 10-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤7👏2🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
❤1🕊1
#ҲИКМАТ
Хушуъ бўлмаган намозда, кераксиз нарсалардан сақланмасдан тутилган рўзада, тартил (қироат) билан ўқилмаган Қуръонда, гуноҳлардан тийилмасдан қилинган амалда, сахийлик билинмаган молда, жиддий боғланмаган биродарликда, ихлос бўлмаган дуода яхшилик йўқдир.
Али ибн Абу Толиб р.а.
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 5-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 11-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:51
⏱️ БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 05:22
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:40
⏱️ ШОМ - 19:40
⏱️ ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 5-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 11-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕊4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast
📱 MАKKА FАTHIDАN KEYIN HIJRАT YOʼQMI❓
🎙 Ekspert: Аbduvohid domla Аxmadaliev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=sXWvBUavx2M
🧐 @Muslim_Podcast_uz
🥺 Telegram|
🛍 Instagram|
🤪 Facebook|
😍 YouTube
📲 Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! ✅
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
Чандиқ қолур, доғ қолур...
Бир қишлоқда жаҳли тез чиқадиган, ўзини бошқа олмайдиган ўспирин йигит бор экан. Кунлардан бирида отаси унга ҳар гал жаҳли чиққанида бир мих олиб, уйнинг олдидаги дарахтга қоқишини айтди.
Ўғил шундай қила бошлади. Бир неча мих қоқилган дарахтни кўриб, йигитнинг унга раҳми келди. Ўзини бошқаришни, сабрли бўлишни ўрганди. Дарахтга мих қоқмай қўйди. Буни кўрган ота энди ўғлига қоқилган михларни суғуриб ташлашни буюрди. Ўғил отасининг айтганини бажарди.
Дарахтнинг яралари битиб, ўрнида чандиқлар пайдо бўлди. Ота ўғлига:
– Қара, ўғлим! Қоқилган ҳар бир мих бу дарахтни яралаган эди. Уларни суғуриб ташлаган тақдирингда ҳам, ўрни, чандиқлари қолди. Энди дарахтнинг ана шу жойлари мўртлашиб, қурт тушади ва уни емиради.
Ўғил бошини эгиб қолди. Ота сўзида давом этди:
– Бу-ку бир дарахт экан, Аллоҳ таоло азизу мукаррам қилиб яратган инсон зотининг қалб аталмиш дарахтига ҳам баъзан тил аталмиш болға билан сўз аталмиш михлар қоқилади. Гарчи кейин хатолар тан олиниб, узр сўралиб, у “мих”лар суғуриб олинса-да, ўрнида чандиғи, доғи қолади... Сен ўшандай михларни қоқишдан сақлан. Ўзингни идора қилишни, жаҳлингни жиловлашни ўрган!..
Дарҳақиқат, инсон қалби гўё нафис бир ойнага ўхшайди. У дарз кетса, кейин ҳеч қачон аслидагидек тикланмайди. Шундай экан, ҳар доим Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб муомила қилишни ўрганайлик ҳеч бўлмаса ҳаракат қилайлик. Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин! Зеро, кўнгил – Яратганнинг назаргоҳидир.
Қудсий ҳадислардан бирида Аллоҳ таоло: “Мен сизларнинг на суратингизга ва на чиройларингизга қарайман. Балки қалбларингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан”, деган.
Акбаршоҳ Расулов

❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 6-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 12-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ ТОНГ - 03:52
⏱️ БОМДОД - 04:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ ҚУЁШ - 05:23
⏱️ ПЕШИН - 13:00
⏱️ АСР - 17:40
⏱️ ШОМ - 19:39
⏱️ ХУФТОН - 21:10
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
2025 - ЙИЛ 6-АВГУСТ 1447 - ҲИЖРИЙ 12-САФАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari
📹 ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ РОСТГЎЙЛИККА ЎРГАТАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҲИКМАТ
БАХТИЁР ИНСОН
"Ҳикматлар чашмаси"дан
https://t.me/diyonatli
БАХТИЁР ИНСОН
Сиз бехабар ҳолда баъзи инсонлар дуога қўл очиб, сизни эслаб ўтишлари – сизнинг бахтиёр инсон эканингиз аломатларидан биридир.
"Ҳикматлар чашмаси"дан
https://t.me/diyonatli
❤4
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло сизлардан уч нарсада мамнун ва уч нарсада норозидир. Мамнун бўладигани – Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилиш, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаш ва фирқаланиб кетмасликдир. Норози бўладигани - фойдасиз сўзларни гапириш, кўп савол бериш ва мол-дунёни беҳудага сарф қилиш», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло сизлардан уч нарсада мамнун ва уч нарсада норозидир. Мамнун бўладигани – Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан ибодат қилиш, Аллоҳнинг арқони бўлмиш Исломни жам бўлиб маҳкам ушлаш ва фирқаланиб кетмасликдир. Норози бўладигани - фойдасиз сўзларни гапириш, кўп савол бериш ва мол-дунёни беҳудага сарф қилиш», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast
📱 HIJRАT HAQIDA FATVO BERISHGA KIM HAQLI❓
🎙 Ekspert: Аbduvohid domla Аxmadaliev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://www.youtube.com/watch?v=sXWvBUavx2M
🧐 @Muslim_Podcast_uz
🥺 Telegram|
🛍 Instagram|
🤪 Facebook|
😍 YouTube
📲 Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing! ✅
https://t.me/diyonatli
https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЎЛЛАРДА ПУЛГА БАЛИҚ ОВЛАШ
CАВОЛ: Ҳозирги кунда баъзи кўлларда тадбиркорлар балиқ боқади. Ундан ташқари кўлга келадиган одамларга пул эвазига маълум вақт ва қармоқ беради. Шу вақт ичида тутган балиқлари ўзига. Тута олмаса, қуруқ қўл билан чиқади. Шундай келишув мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар икки томон шу келишувга рози бўлса, кўл эгаси мижозларнинг балиқ овлашлари учун қандайдир тўсиқлар қўймаса, масалан, балиқ йўқ жойни кўрсатиб, шу жойда тутасизлар демаса, жоиз бўлади. Чунки бу ижара келишуви ҳисобланади. Ижарада бир томондан манфаат, бошқа томондан шу манфаат учун тўлов берилади. Бу ҳолатда бир нарсани эсдан чиқармаслик лозим: кўл эгаси мижознинг балиқ тута олмаслиги учун, мижоз сифатида келувчилар эса кўпроқ балиқ тутиш учун ҳийла, алдов қилмасликлари лозим. Валлоҳу аълам.

❤2👍1